ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2019 й. 679-сон "Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2019 й.

N 679




ТОШКЕНТ ШАҲРИ УМУМТАЪЛИМ

МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЗАМОНАВИЙ

ТАЛАБЛАР АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2018-2019 ўқув йилида Тошкент шаҳрининг 309 004 нафар ўқувчи ўрнига эга 303 та умумтаълим мактабида жами 409 703 нафар ўқувчи таҳсил олгани ҳолда ўртача навбатлилик даражаси 1,4 ни ташкил этган.

2019-2020 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 1-синфларига келадиган ўқувчилар ҳисобига Тошкент шаҳри умумтаълим мактабларида таълим олиши кутилаётган ўқувчилар сони 450 минг нафарга етади ва натижада қўшимча умумтаълим мактабларида қўшимча 140 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж юзага келади.

Ҳозирги кунга келиб Тошкент шаҳрида 266 та умумтаълим мактабининг навбатлилик даражаси нормал, қолган 37 тасида жойлашув ўрнининг номутаносиблиги натижасида навбатлилик даражаси нормал даражада эмас ёки айрим умумтаълим мактабларида бу кўрсаткич 2 дан юқорилигича қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ умумий ўрта таълим сифатини янада ошириш, Тошкент шаҳрининг ўзига хос хусусиятларини, шаҳар аҳолисининг ва замонавий шаҳарсозликка қўйилаётган талабларнинг йилдан-йилга ўсиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мактаблардаги ўқувчилар сонини белгиланган меъёрларга мослаштириш, ўқитувчилар салоҳиятини ошириш ва меҳнатини рағбатлантириш, ўқувчи-ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари ва халқаро талаблар асосида замонавий илм-фан ютуқларини эгаллашларини таъминлаш учун яратилган шароитларни янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган:

2019 йилда қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобига Тошкент шаҳрида реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган умумий ўрта таълим муассасаларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳрида қурилган маҳаллалар учун янги мактаб қуриш, мавжуд мактабларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш мақсадида:

2019 йил якунига қадар марказлаштирилган инвестиция харажатларини ошириш ҳисобига қўшимча 400,0 млрд сўм (жумладан, 260 млрд сўм республика бюджетининг қўшимча даромадлари - Марказий банкнинг фойдаси, 100 млрд сўм - Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети даромадлар режаси ошириб бажарилиши ва 40,0 млрд сўм - республика бюджетидан - Халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига бюджетдан 2018 йилда ажратилиши белгиланган маблағлар ҳисобига) ажратилишини таъминласин;

2020 йилда ажратилиши режалаштирилаётган 400,0 млрд сўм маблағни молиялаштириш манбаи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


3. Умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича қуйидагилар буюртмачи этиб тайинлансин:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси" давлат унитар корхонаси - қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг "Ўқув таълим-таъминот" давлат унитар корхонаси - жиҳозлаш ишлари бўйича.

Бунда:

қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш учун жорий йилнинг охиригача қисқа муддат қолаётганини инобатга олган ҳолда, бош пудратчи, бош лойиҳачи ва жиҳозлар етказиб берувчи ташкилотларни тендер савдолари ўтказилмасдан етарли ишлаб чиқариш қувватлари ва тажрибага эга бўлган пудратчи ташкилотлар орасидан энг мақбул таклифлар танлови орқали танлаб олиш йўли билан аниқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги таклифига розилик берилсин;

умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш марказлаштирилган инвестициялар орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилиши инобатга олинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ Тошкент шаҳрида реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган умумий ўрта таълим муассасалари жиҳозларининг эргономиклиги, қўллашда қулайлиги ва фойдаланишда хавфсизлигини, жиҳозларга қўйилган техник талабларни ва дизайнини қайта кўриб чиқсин ва илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда такомиллаштирилишини ва жиҳозланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда қуриш-таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ва техник топшириқларини ишлаб чиқишда бино фасадларига замонавий дизайн, энергияни тежайдиган ва узоқ муддат хизмат қиладиган қурилиш ва пардозлаш материалларидан, шу жумладан, устувор равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар материалларидан фойдаланилишни назарда тутсин;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2020 йилда ажратиладиган 400 млрд сўм маблағ ҳисобидан янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган умумий ўрта таълим муассасаларининг манзилли рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари илғор мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, замонавий ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган талаблар асосида ишлаб чиқилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:

ушбу қарорга 3-иловага мувофиқ назарда тутилган бино ва иншоотлар белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилиб олинишини ҳамда улардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари биноларидан Тошкент шаҳридаги ўқувчилари сони белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган умумий ўрта таълим муассасалари учун қўшимча бино сифатида фойдаланиш учун бериш, зарур ҳолларда янги умумий ўрта таълим муассасаларини ташкил этиш чораларини кўрсин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорга 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган биноларда ўқиётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар ушбу биноларда ўқув жараёнини давом эттирадилар.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ой муддатда Тошкент шаҳридаги аввал умумий ўрта таълим муассасаси сифатида фаолият кўрсатган ҳамда бугунги кунда бўш турган ёки фойдаланилаётган давлат мулки объектларини аниқласин, уларни 2020 йил 1 сентябрга қадар босқичма-босқич бўшатиш ҳамда улар негизида умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини тиклаш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда давлат-хусусий шериклик шартларида ва хусусий шаклда нодавлат таълим муассасалари тармоғини янада кенгайтириш чораларини кўрсин.

Бунда, 2020 йилдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларини хусусий сектор вакилларига қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш, бошқариш, фойдаланиш ва сақлаш учун бериш усулларини амалиётга жорий қилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда умумий ўрта таълим мактабларини хусусий сектор вакилларига давлат-хусусий шериклик шартларида ва хусусий шаклда бериш даврида ушбу таълим муассасасида таълим олаётган ўқувчиларнинг таълим олишлари билан боғлиқ харажатларни бюджетдан молиялаштириш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда амалиётга жорий қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларини олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш, олий тоифали ўқитувчилар сонини ошириш, бир нафар ўқитувчига тўғри келадиган ўртача ўқувчилар улушини босқичма-босқич халқаро стандартларга мослаштириш дастурини ишлаб чиқсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида педагогика соҳасига мойиллиги, қизиқиши бўлган юқори синф ўқувчилари учун касбга йўналтириш ишларини жонлантириш мақсадида "Ёш педагог синфлари"ни ташкил этиш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 августдаги

679-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019 йилда қўшимча ажратиладиган маблағлар

ҳисобига Тошкент шаҳрида реконструкция қилинадиган,

капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган

умумий ўрта таълим муассасаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ


Т/р

Т/р

Умумий ўрта таълим муассасаси номи

Жами қуввати

Шундан:

Ўқувчилар сони

Навбатлилик коэффициенти

Дастлабки қиймати (млн сўмда)

Қурилиш

Капитал таъмирлаш

Тошкент шаҳри бўйича жами (50 та)

57 017

5 190

50 927

69 222

1,2

400 000,0

Қурилиш-тиклаш ишлари учун






367 948,8

Жиҳозлаш ва бошқа ҳаражатлар учун*






32 051,2

Реконструкция (10 та)

13 061

5 190

7 631

17 634

1,4

83 590,2

1

1

Бектемир тумани 289-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 844 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш)

1 384

540

844

2 047

1,4

6 245,6

2

2

Миробод тумани 83-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 260 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 630 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш)

890

630

260

1 213

1,4

2 500,0

3

3

Учтепа тумани 238-сон умумтаълим мактаби (900 ўринли қўшимча бино қуриш ва 1200 ўринли мавжуд бинони капитал таъмирлаш)

2 100

900

1 200

2 699

1,3

35 396,6

4

4

Учтепа тумани 283-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 960 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш)

1 500

540

960

1 772

1,2

7 104,0

5

5

Чилонзор тумани 101-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 1567 ўринли бинони капитал таъмирлаш ва 540 ўринли қўшимча бино қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш)

2 107

540

1 567

3 071

1,5

10 200,0

6

6

Шайхонтоҳур тумани 102-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 960 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш)

1 500

540

960

1 980

1,3

7 104,0

7

7

Яккасарой тумани 91-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 560 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 420 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш)

1 220

420

560

1 418

1,2

4 144,0

8

8

Яшнобод тумани 23-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 320 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш)

860

540

320

1 174

1,4

2 368,0

9

9

Яшнобод тумани 61-сон умумтаълим мактаби (мавжуд 960 ўринли биносини капитал таъмирлаш ва 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш)

1 500

540

960

2 260

1,5

7 104,0

10

10

Олмазор тумани Гуручариқ МФЙда янги мактаб ташкил этиш (собиқ Чинни заводи худудидаги 560 ўринли биносини реконструкциялаш ва 630 ўринли қўшимча бино қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш)

1 190

1 190




1 424,0



Капитал таъмирлаш (40 та)

43 956

0

43 296

51 588

1,2

284 358,6

10

1

Миробод тумани 158-сон умумтаълим мактаби

800


800

1 339

1,7

5 050,0

11

2

Миробод тумани 294-сон умумтаълим мактаби

1 251


1 251

1 847

1,5

8 006,4

12

3

Мирзо Улуғбек тумани 222-сон умумтаълим мактаби

960


960

745

0,8

6 050,0

13

4

Мирзо Улуғбек тумани 248-сон умумтаълим мактаби

1 500


1 500

1 880

1,3

9 750,0

14

5

Мирзо Улуғбек тумани 279-сон умумтаълим мактаби

1 050


1 050

2 068

2,0

6 720,0

15

6

Олмазор тумани 22-сон умумтаълим мактаби

1 060


1 060

1 186

1,1

6 650,0

16

7

Олмазор тумани 24-сон умумтаълим мактаби

1 290


630

1 186

1,9

15 000,0

17

8

Олмазор тумани 111-сон умумтаълим мактаби

630


630

685

1,1

4 032,0

18

9

Олмазор тумани 134-сон умумтаълим мактаби

1 650


1 650

1 402

0,8

10 050,0

19

10

Олмазор тумани 219-сон умумтаълим мактаби

1 010


1 010

1 189

1,2

6 464,0

20

11

Сергели тумани 32-сон умумтаълим мактаби

964


964

888

0,9

6 169,6

21

12

Сергели тумани 237-сон умумтаълим мактаби

                   

850


850

646

0,8

5 440,0

22

13

Сергели тумани 266-сон умумтаълим мактаби

1 251


1 251

851

0,7

8 006,4

23

14

Сергели тумани 285-сон умумтаълим мактаби

1 251


1 251

2 021

1,6

8 006,4

24

15

Сергели тумани 317-сон умумтаълим мактаби

1 251


1 251

1 529

1,2

8 006,4

25

16

Учтепа тумани 14-сон умумтаълим мактаби

1 250


1 250

692

0,6

8 000,0

26

17

Учтепа тумани 129-сон умумтаълим мактаби

960


960

1 118

1,2

6 144,0

27

18

Учтепа тумани 245-сон умумтаълим мактаби

960


960

1 172

1,2

6 144,0

28

19

Учтепа тумани 295-сон умумтаълим мактаби

1 251


1 251

1 070

0,9

8 006,4

29

20

Учтепа тумани 296-сон умумтаълим мактаби

1 800


1 800

2 352

1,3

10 100,0

30

21

Учтепа тумани 297-сон умумтаълим мактаби

1 100


1 100

1 176

1,1

7 040,0

31

22

Учтепа тумани 312-сон умумтаълим мактаби

1 200


1 200

1 459

1,2

7 680,0

32

23

Чилонзор тумани 126-сон умумтаълим мактаби

1 250


1 250

1 975

1,6

7 900,0

33

24

Чилонзор тумани 164-сон умумтаълим мактаби

1 050


1 050

1 666

1,6

6 696,4

34

25

Чилонзор тумани 232-сон умумтаълим мактаби

1 050


1 050

818

0,8

6 720,0

35

26

Шайхонтоҳур тумани 40-сон умумтаълим мактаби

760


760

1 030

1,4

4 864,0

36

27

Шайхонтоҳур тумани 82-сон умумтаълим мактаби

1 176


1 176

800

0,7

7 150,0

37

28

Шайхонтоҳур тумани 262-сон умумтаълим мактаби

1 251


1 251

1 294

1,0

7 906,4

38

29

Шайхонтоҳур тумани 276-сон умумтаълим мактаби

1 251


1 251

1 370

1,1

7 906,4

39

30

Шайхонтоҳур тумани 299-сон умумтаълим мактаби

1 251


1 251

1 270

1,0

7 909,8

40

31

Юнусобод тумани 86-сон умумтаълим мактаби

850


850

2 207

2,6

5 440,0

41

32

Юнусобод тумани 97-сон умумтаълим мактаби

1 176


1 176

2 892

2,5

7 150,0

42

33

Юнусобод тумани 117-сон умумтаълим мактаби

720


720

531

0,7

4 608,0

43

34

Юнусобод тумани 220-сон умумтаълим мактаби

1 176


1 176

1 395

1,2

7 450,0

44

35

Яккасарой тумани 73-сон умумтаълим мактаби

760


760

517

0,7

4 864,0

45

36

Яккасарой тумани 319-сон умумтаълим мактаби

750


750

826

1,1

4 800,0

46

37

Яшнобод тумани 215-сон умумтаълим мактаби

1 176


1 176

882

0,8

7 150,0

47

38

Яшнобод тумани 206-сон умумтаълим мактаби

960


960

1 340

1,4

6 144,0

48

39

Яшнобод тумани 226-сон умумтаълим мактаби

960


960

1 082

1,1

6 144,0

49

40

Яшнобод тумани 255-сон умумтаълим мактаби

1 100


1 100

1 192

1,1

7 040,0

Изоҳ:


*) Ушбу маблағлар ҳисобидан 2019 йилда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 4 та янги қурилаётган умумтаълим мактабини жиҳозлаш учун зарур бўлган қўшимча маблағлар, буюртмачини сақлаш харажатлари ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларига олинган экспертиза хулосалари якуни бўйича етишмаган маблағларни қоплаш ҳам назарда тутилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 августдаги

679-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига

оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган

академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари

РЎЙХАТИ

   

Т/р

Туман номи

Таълим муассасасининг

номи

Таълим

муассасасининг манзили

Бино

қуввати

1.

Сергели тумани

Тошкент молия ва иқтисод коллежи

Сергели тумани,

Сергели-3 мавзеси, 49-уй

1050

2.

Миробод тумани

Миробод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи

Миробод тумани,

Қуддус кўчаси, 12-уй

615

3.

Миробод саноат касб-ҳунар коллежи

Миробод тумани, Саракўл кўчаси, 1-уй

1600

4.

Юнусобод тумани

Юнусобод компьютер технологиялари

касб-ҳунар коллежи


Юнусобод тумани, Хасанбой мавзеси, Исломобод кўчаси, 1-тор кўчаси, 21-а-уй

540

5.

Тошкент молия институти қошидаги Молия академик лицейи (ётоқхона биносидан ташқари)

Юнусобод тумани, Зарбулоқ кўчаси, 14-уй

600


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 август










































Время: 0.1781
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск