ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Микрокредитлаш. Фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга кредит бериш /

Адлия вазирининг 19.08.2019 й. 347-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.08.2019 й. 1337-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.08.2019 й.

N 1337-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.08.2019 й.

N 347-мҳ


БУЙРУҒИ




Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 16 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, БУЮРАМАН:


1. "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 1337, 2004 йил 16 апрель) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 7 августдаги 17-25/367-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 1 мартдаги 563-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1337, 2004 йил 16 апрель);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 9 апрелдаги 6/3-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1337-1, 2005 йил 30 апрель);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/4-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1337-2, 2012 йил 22 июнь);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 6 июндаги 12/10-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1337-3, 2015 йил 18 июнь);


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 27 февралдаги 4/2-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1337-4, 2016 йил 22 март).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                               Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 26 август, 34-сон, 602-модда









































Время: 0.1744
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск