ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/13-47-сон, Молия вазирлигининг 86-сон "Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 19.07.2019 й. Қарори (АВ томонидан 19.08.2019 й. 3125-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.08.2019 й.

N 3125-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

19.07.2019 й.

N 01-02/13-47


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.07.2019 й.

N 86

ҚАРОРИ




Давлат божхона хизмати органларида мажбурий

хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда

шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни

қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2018 йил 30 ноябрдаги 01-02/13-70, 155-сон қарори (рўйхат рақами 3125, 2019 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 4-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


3. Ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-банди 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

Молия вазири

Д. Кучкаров





Қарорга

ИЛОВА



Давлат божхона хизмати органларида мажбурий

хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда

шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни

қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом Институтда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда давлат бюджети деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади) маблағлари ҳисобидан ўқиётган, уни тамомлаб мажбурий хизмат ўташ учун давлат божхона хизмати органларига, шунингдек ДБҚ томонидан бошқа давлат идораларига юборилган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.".


2. 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Институтга ўқишга киришидан олдин (дастлабки танлов даврида) номзодлар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар номзод Институтга ўқишга қабул қилингандан сўнг давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаши, шартнома шартларини бажариши, шунингдек, курсантлар сафидан чиқарилса ёки ўқишни тамомлагандан сўнг беш йил ичида хизматдан бўшатилса, шартномани муддатдан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, ўқиш даврида унга сарфланган барча бюджет маблағларини қоплаши бўйича моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади.".


3. 9-банддаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 12-банд "маблағлар" деган сўздан кейин "ўқишдан четлаштириш ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Қопланиши лозим бўлган маблағларни тўлаган ходим (курсант) хизматга тикланган (курсантлар сафига қайтарилган) ёки қайта қабул қилинган тақдирда ундан ундирилган пул маблағлари тўлиқ қайтарилади.".


6. 17-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"курсантларнинг ўқиши бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларига кўчирилганда.".


7. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Давлат божхона хизмати органларида

мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни

тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда

харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



ТИЛХАТ

 

Мен,


(Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга қабул қилинсам, давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилсам ёки ўқишни тамомлаганимдан сўнг беш йил ичида интизомий жазо чораси сифатида хизматдан бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, ўқиш даврида менга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим.





(Имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" ___________

Биз,

(Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси (фарзандликка олувчи ва васийи), фарзандимиз

(Ф.И.О.)

ўқишга қабул қилинса, давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилса ёки ўқишни тамомлаганидан сўнг беш йил ичида интизомий жазо чораси сифатида хизматдан бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, ўқиш даврида унга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.





(Имзо)


(Ф.И.О.)






(Имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" ____________".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 26 август, 34-сон, 599-модда






































Время: 0.2162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск