ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2019 й. 686-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2019 й.

N 686



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ВА СТАТИСТИК ТАДҚИҚОТЛАР

ИНСТИТУТИ   ФАОЛИЯТИНИ   ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, илғор халқаро тажрибани амалиётга самарали жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг илмий ва инновацион фаолиятини жадаллаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази негизида белгиланган штат бирликлари сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтини (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифга розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат статистика қўмитаси деб аталади) ҳузуридаги Институтнинг бошқарув ва профессор-ўқитувчи ходимларининг чекланган сони 31 кишидан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Институтнинг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Институт Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Институт директори Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Институт директори ва унинг ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларига олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли ходимлари учун, бошқа ходимларига эса, Давлат статистика қўмитаси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.


4. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат статистика ишлари дастури доирасида давлат статистика органлари ходимларининг малакасини ошириш ва инновацион статистик тадқиқотларни ташкил этиш учун институтни сақлаб туришга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Институт томонидан шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ишлар, таълим ва бошқа хизматларни кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ва танловга асосан шакллантириладиган давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

халқаро статистика, молия ва бошқа институтларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Давлат статистика қўмитаси:

а) икки ой муддатда:

Институт уставининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

давлат статистика органлари ходимларини қайта таёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги низом, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

Институт ҳузурида хўжалик фаолияти ҳисобига молиялаштирилувчи "Ўзбекистон статистик ахборотномаси" илмий-оммабоп журналини белгиланган тартибда ташкил этсин ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этиладиган докторлик диссертацияларининг асосий илмий-амалий натижалари чоп этиладиган илмий нашрлар рўйхатига киритсин;

Институтни ўқитишнинг замонавий услубларини қўллаш кўникмаларига ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича амалий тажрибага эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин;

б) Институт билан биргаликда уч ой муддатда Институтнинг қуйидаги вазифаларни бажаришни назарда тутувчи 2019-2021 йилларга мўлжалланган статистика тадқиқотлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

макроиқтисодий статистика кўрсаткичларининг, шу жумладан миллий ҳисоблар, давлат молияси, пул-кредит соҳаси, тўлов баланси ва меҳнат бозори статистикасининг ўзаро мувофиқлиги ва илмий асосланганлигини таъминлаш;

кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чораклик ва йиллик кўрсаткичлари статистикаси ва ҳисобининг тўлиқлилигини таъминлаш;

иқтисодий фаолият турлари бўйича норасмий бандликни статистик ҳисобга олишнинг тўлиқлилигини таъминлаш бўйича услубий воситалар ишлаб чиқиш;

ижтимоий-иқтисодий жараёнларни акс эттиришда математик статистика ва экометрика усулларини кенг қўллашнинг услубий базасини яратиш;

мамлакатда "рақамли иқтисодиёт"нинг жорий ҳолатини ўрганиш ва қисқа ва узоқ муддатли ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.

в) қуйидаги масалаларда Институт фаолиятини мувофиқлаштирсин:

давлат статистика органлари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимларининг статистика соҳаси бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш, статистик таҳлил соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича янги ўқув дастурларини ишлаб чиқилиши;

илғор статистика усуллари ва технологиялари асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб борилиши ва инновацион ишланмаларни амалга оширилиши;

статистика соҳасидаги илғор тажрибага эга маҳаллий ва хорижий илмий ҳамда таълим муассасалари, халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиниши.


6. Давлат статистика қўмитаси 2020-2021 йилларда Институт ўқув биносини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилишни таъминласин.


7. Институт ўқув биносини капитал таъмирлаш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилишни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Давлат статистика қўмитасига 2020-2021 йиллар учун Давлат статистика ишлари дастурини бажаришга ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат статистика қўмитасининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Институт ўқув биносини капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларга қўшимча маблағлар ажратишни назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 октябрдан эътиборан Институт ҳузурида "Эконометрика ҳамда статистика" ҳамда "Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари" ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш ташкил этсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

ҳар йили белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларни шакллантириш доирасида Давлат статистика қўмитасининг буюртмаси бўйича миллий ва халқаро статистика услубиёти ҳамда амалиётига доир илмий тадқиқотлар лойиҳаларининг танловларини доимий равишда ташкил этилишини таъминласин;

2020 йилдан эътиборан Институт учун "Эконометрика ва статистика" ва "Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари" йўналишлари бўйича таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталарининг ажратилишини назарда тутсин.


11. Институт Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 42б-уй манзилига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин ва унга Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг асбоб-ускуналари, мебеллари, компьютер техникаси ва бошқа мол-мулки ўтказиб берилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А.Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 августдаги

686-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика

қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш

ва статистика тадқиқотлари институтининг

ТУЗИЛМАСИ

      

Директор

Илмий кенгаш

Директорнинг ўқув-услубий ишлар бўйича биринчи ўринбосари

Директорнинг илмий ишлар, инновациялар ва халқаро алоқалар бўйича ўринбосари

Директорнинг молия ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими

2

Ўқув-услубий ишлар бўлими

3

Иқтисодий муаммолар бўйича статистика тадқиқотлари бўлими

3

Маъмурий-хўжалик ишлари бўлими

1

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1


Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар" кафедраси

6

Ижтимоий муаммолар бўйича статистика тадқиқотлари бўлими

3

Меҳмонхона туридаги ётоқхона

1

Бош юрисконсульт

0,5


"Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли иқтисодиёт" кафедраси

4,5

"Ўзбекистон статистик  ахборотномаси" илмий-оммабоп журнали *

Халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассис

1

Ахборот-ресурс

Маркази *

Масофавий ўқитишни ташкил этиш гуруҳи раҳбари

1

Тармоқ ва минтақавий

муаммоларнинг статистика

тадқиқотлари бўйича лойиҳа *

Изоҳ. Институтнинг бошқарув ва профессор-ўқитувчи ходимларининг чекланган сони - 31 бирлик.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони нормативларга асосан белгиланади.


*) Ушбу бўлинмалар Институт умумий штат бирлигига кирмайди, хўжалик фаолияти ҳисобидан молиялаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 августдаги

686-сон қарорига

2-ИЛОВА



Институтининг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро

муддатлари

Молиялаштириш миқдори ва манбалари

Масъул

ижрочилар

I. КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА СТАТИСТИК ТАДҚИҚОТЛАР

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

1.

Институтнинг уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.

Уставни тасдиқлаш

тўғрисида буйруқ,

Рўйхатга олиш

гувоҳномаси

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

2.

Институтнинг штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Давлат статистика

қўмитаси буйруғи

2019 йил

1 сентябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

3.

Институт кафедра ва бўлимларини малакали профессор-ўқитувчилар, илмий ва бошқа ходимлар билан тўлдириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

комплекси

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

4.

Институт Илмий кенгаши таркибини тасдиқлаш, унинг таркибига Давлат статистика қўмитасининг раҳбар ходимлари, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари олимлари ва ходимларини киритиш.

Давлат статистика

қўмитаси ва

Институт

буйруқлари


2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

5.

Институтнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш.

Институт буйруғи

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

II. КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА СТАТИСТИК ТАДҚИҚОТЛАР

ИНСТИТУТИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА МУСТАҲКАМЛАШ

6.

2020-2021 йилларда Институтнинг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 42б-уй манзилида жойлашган ўқув биносини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш.

Техник топшириқ

лойиҳаси


2020-2021

йилларда

1050,0 млн. сўм*

Давлат статистика қўмитасига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Институт

7.

Институт моддий-техника ва ўқув базасини мустаҳкамлаш (зарур мебель, инвентарлар, замонавий ўқув ускуналари, компьютер ва бошқа техника жихозлари билан таъминлаш).

Ташкилий

чора-тадбирлар

комплекси

2020-2024

йилларда

315,0 млн. сўм*

Давлат статистика қўмитаси ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат статистика қўмитаси,

Институт

8.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг ахборот кутубхона фондига, етакчи маҳаллий ва хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига киришни ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

комплекси

2019 йил

1 октябргача

Давлат статистика қўмитаси ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Давлат статистика қўмитаси, Институт

9.

Институтнинг расмий сайтини янгилаш ва такомиллаштириш, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини яратиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

комплекси

2019 йил

1 декабргача

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат статистика қўмитаси, Институт

10.

Институтнинг Ахборот-ресурс марказини зарур ускуналар ва замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

комплекси

2019 йил

1 декабргача

Институтнинг

бюджетдан ташқари

маблағлари

Давлат статистика қўмитаси, Институт

11.

Иккита енгил автотранспорт воситасини (битта шахсан бириктирилган ва битта навбатчи) сақлаш учун лимит белгилаш ва Давлат статистика қўмитаси томонидан бир дона хизмат автомашинасини (мавжуд битта автомашинани ҳисобга олган ҳолда) ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

комплекси

2019 йил

1 декабргача


-

Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Институт

III. КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА СТАТИСТИК ТАДҚИҚОТЛАР

ИНСТИТУТИ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

12.

Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича амалдаги ўқув курсларини қайта кўриб чиқиш, қайта кўриб чиқилган ўқув курслари бўйича ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Институт Илмий

кенгаши қарори

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

13.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш:

кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисида низом;

Институт профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини меъёрлаштириш тартиби;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг билимини баҳолаш тартиби.

Институт Илмий

кенгаши қарори

2019 йил

1 октябргача

-

Институт, Давлат статистика қўмитаси

14.

Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурига киритилган ўқув курслари бўйича ўқув қўлланмалар ва ўқув-методик материалларни тайёрлаш ва нашр қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар

режаси

2019 йил

1 октябргача

-

Институт, Давлат статистика қўмитаси

15.

Институт фаолиятига давлат статистика органлари ходимларини видеоконференцалоқа ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий ўқитиш тизимини жорий этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

комплекси

2022 йилдан

бошлаб

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

16.

Институтнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар (шу жумладан электрон шаклида) билан жиҳозлаш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий иқтисодий ва ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обуна бўлишни таъминлаш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

комплекси

2019 йил

1 октябргача,

келгусида доимий

Институтнинг

бюджетдан ташқари маблағлари

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий кутубхонаси

IV. КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА СТАТИСТИК ТАДҚИҚОТЛАР

ИНСТИТУТИНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

17.

Макроиқтисодий кўрсаткичларнинг илмий асосланганлиги ва мувофиқлиги, норасмий фаолиятни статистик ҳисобга олишнинг тўлиқлилиги, қашшоқлик даражасини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш, математик статистика ва эконометрика усулларини кенг қўллаш, "рақамли иқтисодиёт"нинг ривожланиши, мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш ва бошқа масалаларни ўз ичига олган статистика соҳасининг долзарб муаммолари бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган институтнинг статистик тадқиқотлар дастурини (шу жумладан, миллий ва халқаро грантларни жалб қилиш ҳисобига) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Дастурни тасдиқлаш бўйича Институт

Илмий кенгаши қарори

2019 йил

1 ноябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

18.

Институт ҳузурида "Эконометрика ва статистика" ва "Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари" ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгашни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябргача

-

Олий аттестация комиссияси, Давлат статистика қўмитаси, Институт

19.

Институт негизида 2020 йилдан бошлаб 08.00.06 -"Эконометрика ва статистика" ва 08.00.14 - "Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари" йўналишлари бўйича таянч доктарантура ва фан докторини тайёрлашни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2020 йилдан

эътиборан

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

20.

Ҳар йили белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларни шакллантириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг буюртмаси бўйича миллий ва халқаро статистика услубиёти ҳамда амалиётига доир илмий тадқиқотлар лойиҳаларининг танловларини доимий равишда ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

Ҳар йили, белгиланган муддатда

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Институт

21.

Хўжалик фаолияти ҳисобидан молиялаштириладиган "Ўзбекистон статистик ахборотномаси" илмий-оммабоп журналини ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган докторлик диссертацияларининг асосий илмий-амалий натижалари чоп этиладиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш.

Журнални рўйхатга олиш гувоҳномаси

2019 йил

1 октябргача

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Институт, Давлат статистика қўмитаси

22.

Институтнинг етакчи маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари билан меморандумлар ва ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, малака ошириш курсларини ташкил этиш ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича қўшма дастурларни амалга оширишни назарда тутувчи ҳалқаро ҳамкорлигини кенгайтириш.

Ҳамкорлик бўйича меморандум ва келишувлар

имзолаш

Доимий асосда

Томонларнинг

ўз маблағлари

Иинститут, Давлат статистика қўмитаси


Изоҳ.


*) Якуний қиймати тендер натижалари бўйича ўзгариши мумкин.

Комплекс чора-тадбирларда кўзланган умумий харажатлар қиймати: - 1 365,0 млн. сўм

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига - 1050,0 млн. сўм

Давлат статистика қўмитаси ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари - 315,0 млн. сўм






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 августдаги

686-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 3-модда) 5-бандининг учинчи хатбоши, 11-бандининг учинчи хатбоши, 16-бандининг учинчи хатбошидаги "Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази" сўзлари "Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 август










































Время: 0.2096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск