ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 01/06-10-сон, Маданият ишлари вазирлигининг 2-сон, Молия вазирлигининг 66-сон, Марказий банк Бошқарувининг 255-В-сон "Республика театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 23.04.2004 й. Қарори (АВ томонидан 23.06.2004 й. 1376-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.06.2004 й.
N 1376
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ 23.04.2004 й. N 01/06-10 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 23.04.2004 й. N 2 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 23.04.2004 й. N 66 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 23.04.2004 й. N 255-В |
ҚАРОРИ
Республика театр ва томоша муассасаларида
чипталар бўйича ишларни юритиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2004 йил 3 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрининг концерт заллари ва саройларини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2004 йил 30 январдаги 43-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 44-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат мулки қўмитаси раиси
|
М. Асқаров |
Маданият ишлари вазири
|
Б. Қурбонов |
Молия вазири
|
М. Нурмуратов |
Марказий банк Бошқаруви раиси |
Ф. Муллажонов |
*) Илова рус тилидаги матнда берилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 25-сон, 296-модда.