ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Асиллик иши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2019 й. 677-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2019 й.

N 677



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ

АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ БЕЛГИЛАШ

ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармонига мувофиқ ва келгусида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, фойдаланиш ва уларнинг муомаласи соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг бошқарув ходимларининг умумий сони 24 кишидан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 1а-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳудудий филиаллари намунавий тузилмаси 1б-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасини (кейинги ўринларда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасарруфига бериш бўйича ташкилий чора-тадбирларни тугалласин.


3. Белгилансинки:

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг тасдиқномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади;

бошлиқ мақомига, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади;

бошлиқнинг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.


4. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ёки таркибида улар мавжуд бўлган буюмлар муомаласи қоидалари бузилганлиги учун ундириладиган жарималар;

асиллик даражаси тўловларидан тушадиган пул маблағлари;

аризалар кўриб чиқилганлиги ва гувоҳномалар берилганлиги, йиғимлар;

лицензиялар бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.


5. Белгилансинки, Жамғарма маблағларидан қуйидагиларда фойдаланилади:

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ва унинг ҳудудий филиалларини сақлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, уларнинг ходимларини моддий рағбарлантириш, қўшимча тўловлар, устамалар, мукофотлар, ижтимоий тўловлар тўлаш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятига хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни жалб этиш, шунингдек, унинг ходимларининг малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;

илмий-техник ва илмий-методик адабиётлар (шу жумладан, даврий нашрлар, брошюралар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар)ни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолияти соҳасида видеороликлар ва тақдимот материаллари билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятига доир илмий ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини молиялаштириш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолияти билан боғлиқ бўлган қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тадбирлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2019 йилда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасини сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун бюджетдан зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминласин, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида зарур маблағлар назарда тутилишини таъминласин;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига иккита енгил, шу жумладан, битта бириктирилган ва битта навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси филиаллари ҳудудий молия органларининг тегишли биноларида жойлаштирилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 августдаги

677-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


Самарқанд филиали

Бухоро филиали





Фарғона филиали

Хоразм филиали







Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 августдаги

677-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш

палатасининг марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

       






Бошлиқ

































Бошлиқ ўринбосари








































Асиллик даражасини белгилаш

ва тамғалаш бўлими

1 (6)



Лицензиялаш ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларини бериш бўлими

3



Бухгалтерия ҳисоби ва

ҳисобот бўлими

3



































Кон қазиш корхоналарининг

назорат қилиш бўлими

1 (4)




Назорат-тафтиш бўлими

5


Бош юристконсульт

1


























Кадрлар бўйича

бош мутахассис

1












Қимматбаҳо заргарлик буюмларини

қабул қилиш бўлими

1 (2)




Марказий лаборатория

3 (11)






Канцелярия

1








































Махсус ишлар бўйича

бош мутахассис

1



















Ходимларнинг умумий сони - 47 бирлик, улардан:

бошқарув ходимлари - 24 бирлик;

ишлаб чиқариш ходимлари - 23 бирлик.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг сони қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 августдаги

677-сон қарорига

1б-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш

палатасининг ҳудудий филиали

ТУЗИЛМАСИ

Филиал бошлиғи - бош пробирер

1


Пробирер (тоифалар бўйича)*

2


*) Пробирер (тоифалар бўйича) ишлаб чиқариш ходими ҳисобланади.

Чекланган сони - 3 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 август













































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск