ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмонлардан фойдаланиш. Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2019 й. 689-сон "Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2019 й.

N 689




ЯЙЛОВЛАРДА ЧОРВА МОЛЛАРИНИ

ЎТЛАТИШДА ЭНГ КЎП ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИГАН

ФОЙДАЛАНИШ НОРМАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ,

ЯЙЛОВЛАР АЛМАШИНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Яйловлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, яйловлардан янада самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 августдаги

689-сон қарорига

2-ИЛОВА



Яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот

ишларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Яйловларда олиб борилган геоботаник тадқиқотлар материалларидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг норматив қийматини аниқлашда, фармацевтика саноатида табиий шифобахш ўсимликларнинг тарқалишини аниқлашда, давлат кадастрлари ягона тизимини юритишда, ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда, яйлов ўсимликларининг озуқабоплик хусусиятларини кадастр жиҳатдан баҳолашда, яйловларда чорва молларини алмашлаб боқишни ташкил этишда, яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилади".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

""Давергеодезкадастр" қўмитасининг "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан режага мувофиқ, яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишлари ҳар беш йилда бир маротаба (йиллар бўйича ҳудудлар бўйича) ўтказилади.

Яйловлар мониторингини олиб бориш ишлари мунтазам равишда (мавсумий) олиб борилади".


3. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Геоботаник тадқиқот ишларининг якунлари "Ўздаверлойиҳа" институти томонидан ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига тақдим этилади".


4. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Дала кузатув натижалари асосида қуйидаги тартибда камерал ишлар амалга оширилади:

яйлов ва пичанзорларда учрайдиган ўсимликлар тури, номи, ҳосилдорлигининг озуқа бирлиги ва ўсимликлар билан қопланиши ўсимликлар турларининг деградация даражаси аниқланади (3-илова);

яйлов ўсимликлари турлари (контурлар) бўйича майдонлар ҳисобланади ва қайдномада қайд қилинади (планшетлар бўйича Гаусс-Крюгер жадвали);

дала кузатув ишлари маълумотлари асосида планшетлар бўйича ўсимликлар турлари геоботаник электрон рақамланган масштабли хариталар яратилади (1:10 000, 1:25 000, 1:50 000, 1:100 000) (4-илова).

Дала дешифровка маълумотлари асосида қуйидаги электрон рақамли хариталар яратилади:

геоботаник харита (типлари бўйича);

яйловларнинг сув билан таъминланганлик ҳолати акс эттирилган яйлов ва пичанзорлар харитаси.

Геоботаник харитада зарарли ва заҳарли ўсимликлар жойи, номлари кўрсатилади.

Яйлов ва пичанзорлар харитасида яйловлар ҳосилдорлиги, мақоми, деградацияси, эрозияси ва маданий ҳолати, шунингдек, сув иншоотларининг ишлаш ёки ишламаслиги кўрсатилади.

Ўрмон хўжалиги ерлари учун алоҳида геоботаник яйлов харитаси яратилади.

Геоботаник тадқиқотлар бўйича ҳисоботлар тузилади. Ҳисоботда ўсимлик типлари ва майдонларининг ўзгарганлиги, янги типларнинг пайдо бўлиши, деградацияга учраган майдонлар, ҳосилдорликнинг ўзгариши тўғрисида қисқача маълумот берилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 август








































Время: 0.2238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск