ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмонлардан фойдаланиш. Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш /

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.08.2019 й. 689-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 августдаги

689-сон қарорига

1-ИЛОВА



Яйловларда чорва молларини ўтлатишда

энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини

белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш

ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


яйловлар алмашиниши - яйловларни сақлаш ва такрор кўпайтиришга қаратилган тадбир, яйлов участкаларидан даврий равишда ва навбати билан фойдаланиш;


яйловлар алмашиниши ротацияси - яйловлардан фойдаланишнинг бир неча йиллар давомида ишлаб чиқилган тизими;


яйлов дегрессияси - озуқа қийматига эга, чорва моллари ўтлатилмаган ўсимликлар, тартибсиз ва ортиқча чорва молларини ўтлатиш натижасида тупроқ деградациясига учраган яйловларда табиий яйлов ўсимликларининг йўқолиши ва ўзгариши;


яйлов инфратузилмаси - яйлов чорвачилигида фойдаланиладиган суғориш иншоотлари (чорва молларини ва яйловларни суғориш учун жиҳозланган ва ишлатиладиган чашмалар, қудуқлар, бошқа суғориш пунктлари, насос станциялари, каналлар), сув ўтказгичлар, чорва моллари ўтадиган жойлар, йўллар, қўралар, сунъий уруғлантириш пунктлари, чорва молларини ўтлатиш учун ўраб олинган ҳудудлар, суғориш ва дам олиш жойлари, чўпонлар вақтинча яшайдиган жойлар, шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари;


яйловларни такрор кўпайтириш - яйловлардаги тупроқ унумдорлигини, ўсимлик қопламининг миқдор ва сифат ҳолатини сақлаб туришнинг табиий жараёнларига кўмаклашиш;


яйловларни тиклаш - яйлов ўсимликларининг муайян турларини экиш чора-тадбирлари;


яйловлардан фойдаланувчилар - яйловларда чорва молларини боқадиган ва қонунда тақиқланмаган бошқа мақсадларда фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахслар;


яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари - маълум жойнинг ўсимлик қопламасини унга зарар етказмасдан ўтлатиладиган яйловлар бирлигига тегишли шартли чорва моллари сони.


3. Яйловлар алмашинишини таъминлашга оид ҳужжатлар яйловлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, уларни сақлаш ва такрор кўпайтириш мақсадида ишлаб чиқилади.

Чорва молларини ўтлатиш ва пичан ўриш белгиланган норма ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.


4. Яйловлар алмашинишини ташкил қилиш учун асосланган маълумотлар геоботаник тадқиқотлар ва яйловларни хатловдан ўтказиш ишлари натижасида олинади.


5. Яйловларда геоботаник тадқиқотлар олиб бориш ва хатловдан ўтказиш, яйловлар алмашинишини ташкил этиш ва унда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ деб аталади) томонидан режага мувофиқ ҳар беш йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Яйловлардан фойдаланувчилар:

"Ўздаверлойиҳа" ДИЛИдан ўзларига тегишли яйлов участкалари тўғрисидаги мавжуд геоботаник тадқиқотлар ва хатлов маълумотларини текин олишлари;

яйловларда ўтказиладиган геоботаник тадқиқотлар ва хатлов ишларини белгиланган режада кўрсатилган муддатни кутмасдан ўз ҳисобидан шартнома асосида "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИга буюртма беришлари;

ушбу Низомда қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда ўзларига ажратилган ер участкаларида яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилашлари ва яйловлар алмашинишини мустақил таъминлашлари;

яйловлар алмашинишини ташкил этиш ва унда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимига таклифлар киритиши мумкин.



2-БОБ. ЯЙЛОВЛАР АЛМАШИНИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ВА ЮРИТИШ


6. Яйловлар алмашиниши қуйидаги маълумотлар асосида таъминланади:

яйловлар майдони;

яйлов ўсимликларининг тур таркиби, ҳолати ва озуқа бирлиги;

яйловлар инфратузилмаси;

яйловлардан фойдаланиш мумкин бўлган яйлов мавсуми ва унинг давомийлиги.


7. Яйлов ўсимликларининг таркиби ва ҳолатига оид маълумотлар геоботаник тадқиқотлар вақтида олинади ва муайян яйлов участкаларининг типлари, яйлов турларининг таркиби ҳамда ҳосилдорлиги тўғрисидаги ахборотлардан иборат бўлиб, ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ тайёрланади.


8. Яйловларнинг майдони ва инфратузилмасига оид маълумотлар яйловларни хатловдан ўтказиш вақтида олинади ҳамда улар ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экин майдонлари тўғрисидаги ахборотлардан, шунингдек, режа-картографик материалларда тасвирланган яйловлар инфратузилмаси ахборотларидан иборат бўлади.


9. Яйловлар алмашиниши билан яйловларнинг унумдорлигини оширишга, уларнинг айрим жойларини йилнинг муайян фаслларида фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман чиқариб ташлаш йўли билан ўтларни яхшилаш ва янгилашга эришилади.

Яйловлар алмашинишини таъминлашда яйловлар алмашлаб ўтлатиш майдонларига ва майдонлар навбатдаги ўтлатиш участкаларига бўлинади ҳамда ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ яйловлар алмашинишининг календарь-режаси тузилади.


10. Яйловлар алмашинишининг календарь-режаси бир неча йил учун тузилади. Унга яйловларни парвариш қилиш ва ундан фойдаланиш тадбирлари киритилади.


11. Яйловлар алмашинишида бир турдаги чорва молларини ўтлатишда фойдаланиладиган участкалар бирлаштирилади. Яйловлар алмашинишидаги йиллар даврийлиги яйловлар майдонининг сонини белгилайди. Яйловлар алмашиниши ротацияси яйловнинг тури, тупроқларига ва иқлим шароитига боғлиқ бўлади.


12. Йил давомида чорвани ўтлатишда фойдаланиладиган чўл, ярим чўл ва тоғолди яйловлари учун йил фасллари бўйича кетма-кет ўтлардан фойдаланиш орқали тўртта тўлиқ яйлов алмашиниши тавсия қилинади (1 майдон - баҳор, 2 - ёз, 3 - куз, 4 - қиш). Бунда:

  

Яйловлар алмашиниши йили

Яйловлар алмашиниши майдонлари

1

2

3

4

1

баҳор

ёз

куз

қиш

2

қиш

баҳор

ёз

куз

3

куз

қиш

баҳор

ёз

4

ёз

куз

қиш

баҳор

       

Ҳар бир майдонда бир марталик ўтлатиш навбатдаги ўтлатиш участкасига бўлиш орқали амалга оширилади.


13. Ёз мавсумида фойдаланиладиган тоғли яйловлар учун 3 йиллик ротация билан яйловлар алмашинишини учта участкада алмашлаб ўтлатиш тавсия этилади.


14. Бир нечта турдаги яйловни ўз ичига олувчи катта яйлов майдонига эга яйлов хўжаликлари учун турли фаслларда яйловлардан фойдаланиш орқали яйловлар алмашинишини татбиқ этиш мумкин.


15. Дам олишга ва ўт ўсишга қолдирилган яйлов участкалари бир вақтнинг ўзида суғурта жамғармаси бўлиб хизмат қилади, яъни ўт ўсиш ноқулай бўлган йилларда чорва молларини ўтлатиш учун фойдаланилади.


16. Яйловлар алмашинишини ташкил этишда навбатдаги ўтлатиш участкаларини ва майдонларини лойиҳалаш учун қуйидаги талаблар ҳисобга олинади:

навбатдаги ўтлатиш участка ва майдонларнинг тупроқ ва геоботаник нуқтаи назардан бир хиллиги;

навбатдаги ўтлатиш участка ва майдонларининг шакли ва ўлчамларининг қулайлиги;

алмашлаб ўтлатиш майдонларининг рельефи, шамол йўналиши ва қутбий томонлари;

яйловлар инфратузилмаси;

чорва молларини ўтлатиш жойларидан 5 километрдан узоқ бўлмаган радиусда жиҳозланган суғориш пунктининг мавжудлиги.


17. Суғориш пунктлари ва яйлов алмашиниши майдонлари ўртасидаги алоқани амалга ошириш учун 20-30 метр кенгликдаги чорва молларини ҳайдаб ўтиш йўллари лойиҳаланади ва сим тўр билан чегараланади.


18. Яйловларда яйловлар алмашинишини ташкил этишнинг ўлчами мавжуд яйлов майдонларининг сони ва 15 фоизлик суғурта жамғармасини ҳисобга олган ҳолда ўртача йиллик ем захираси талабидан келиб чиқиб ўрнатилади.



3-БОБ. ЯЙЛОВЛАРДА ЧОРВА МОЛЛАРИНИ

ЎТЛАТИШНИНГ ЭНГ КЎП ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИГАН

ФОЙДАЛАНИШ НОРМАЛАРИНИ АНИҚЛАШ


19. Яйловларнинг маълум бир участкасида чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари яйлов ўсимликларининг ҳосилдорлиги ва чорва молларини озиқлантириш имкониятларига қараб қуйидаги формула билан ҳисоблаб чиқилади:


Рэн =

О3

100

х 85

, бунда:

    

Йўм


  

    

Рэн - маълум бир яйлов участкасида шартли чорва мол бошига нисбатан чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган нормаси;


Оз - яйловларни тақсимлаш муддатларини ҳисобга олган ҳолда маълум бир яйлов участкасининг центнер ҳисобидаги озуқа захираси яйловлардан фойдаланиш давомийлигининг календарь муддатидан келиб чиқиб, мазкур участкадаги яйлов ўсимликларининг ҳосилдорлигини унинг майдонига кўпайтириш орқали олинади;


Йўм - битта шартли бош молни ўтлатиш учун кетадиган яйлов озуқасининг ўртача йиллик меъёри 3,74 центнер озуқа бирлигини ташкил қилади;


85 - яйлов озуқаси захирасини ҳисобга олиш фоизи, 15 фоиз об-ҳаво шароитлари ёмонлашган тақдирда суғурта жамғармаси сифатида қолдирилади.


20. Яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини ҳисоблаш ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ амалга оширилади.


21. Битта шартли бош учун қоракўл ёки Романов қўйлари қабул қилинган. Бир бош чорва моли ва паррандани шартли бошга ўгириш коэффициенти ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ амалга оширилади.



4-БОБ. ЯЙЛОВЛАР АЛМАШИНИШИДА

ЧОРВА МОЛЛАРИНИ ЎТЛАТИШНИНГ

КАЛЕНДАРЬ-РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТАРТИБИ


22. Яйловлар алмашинишининг календарь-режаси "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ ва яйловдан фойдаланувчилар томонидан ишлаб чиқилади, бунда яйловни хатловдан ўтказиш ва геоботаник тадқиқот натижалари олингандан кейин уч ой давомида яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари ҳисобланади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимига, ўрмон фонди яйловларида эса Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисига тасдиқлаш учун киритилади.


23. Яйловлар алмашинишининг календарь-режаси ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари бир ҳафта давомида туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан, ўрмон фонди яйловларида эса Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан кўриб чиқилади, тасдиқланади ва "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИга қайтарилади.

Агар, яйловлар алмашинишининг календарь-режаси ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари яйловлардан оқилона фойдаланиш, сақлаш, таъминлаш ва тиклашни таъминламаган тақдирда, муддати кўрсатилган ҳолда қайта ишлаш учун "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИга қайтарилади.

Яйловлар алмашинишининг календарь-режаси ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйилган фойдаланиш нормалари тасдиқланмаган ҳудудларда чорва молларини боқишга йўл қўйилмайди.

Яйловлардан фойдаланишга зарур эҳтиёжи бўлган, чорва молларини сақлаш учун ем-хашак сотиб олишга имконияти бўлмаган фуқароларнинг чорва молларини боқиши маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тартибга солинади.


24. "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ яйловлар алмашинишининг календарь-режаси ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари туман (шаҳар) ҳокими тасдиқлагандан кейин бир ҳафта давомида режа-картографик материалларни илова қилган ҳолда тегишли яйловдан фойдаланувчига тақдим қилади.


25. Ўрмон фонди яйловларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш нормалари ҳамда муддатлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий бўлимлари томонидан ишлаб чиқилади ва ушбу Низомнинг 22 ва 23-бандларига мувофиқ белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисига тасдиқлаш учун киритилади.


26. Яйловлар алмашинишига доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ушбу Низомга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ амалга оширилади.



5-БОБ. ЯЙЛОВЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


27. Яйловлар белгиланган мақсадлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинчалик фойдаланишга берилиши мумкин.


28. Яйловлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин:

чорва молларини ўтлатиш;

пичан ўриш;

доривор ўсимликларни йиғиш;

яйловларни қайта тиклаш мақсадида уруғ йиғиш;

яйлов ўсимликларини экиш;

яйлов инфратузилмасини яратиш.


29. Яйловлардан фойдаланувчилар тасдиқланган яйлов алмашиниши календарь-режасига ва мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ чорва молларини ўтлатиш муддатлари ва мавсум давомийлигига мувофиқ яйловлардан фойдаланади, сақлайди ва тиклайди.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Яйловдан фойдаланиш ҳуқуқи яйлов дегрессиясини ифодаловчи яйловлардан оқилона фойдаланмаган тақдирда тугатилади.


31. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Яйлов типлари, яйлов турларининг

таркиби ва ҳосилдорлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТ

(хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони)

туман,

вилоят

  

Ҳисобга олиш йили

N яйлов типи

Яйлов тури, номи ва рақами

Ер контурлари рақамлари

Яйлов

майдони, га.

Мавсумлар бўйича озуқа бирлиги ҳосилдорлиги, гектар

баҳор

ёз

куз

қиш

баҳор ва ёз

баҳор ва куз

баҳор ва қиш

ёз ва

куз

ёз ва қиш

куз ва қиш















































Низомга

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ


(хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони)

туман,

вилоят

(гектар)

Кон-

тур-

лар рақами

Умумий майдони

Ҳайдалма ер

Кўп йиллик экинлар

Бўз ерлар

Яйлов ва пичанзорлар

Жами қишлоқ хўжалик ерлари

Томорқа

ерлари ва боғдорчилик-

узумчилик уюшмалари

Мелио-

ратив қурилиш ҳола-

тидаги ерлар

Ўрмонлар

Бута-

зор-

лар

Бошқа ерлар

ж

а

м

и

Суғо-

рила-

диган

ж

а

м

и

суғо-

рила-

диган

ж

а

м

и

суғо-

рила-

диган

ж

а

м

и

суғо-

рила-

диган

ж

а

м

и

сув билан

таъмин-

ланган

жами (4+6+

8+10)

суғо

рила-

диган

(5+7+9)

ж

а

м

и

осуғо-

рила-

диган

ж

а

м

и

суғо

рила-

диган

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20











































Низомга

3-ИЛОВА



Яйловлар алмашинишининг

КАЛЕНДАРЬ-РЕЖАСИ

(хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони)

туман,

вилоят

Яйловлар алмашиниш йили

Яйловлар алмашиниши майдонлари рақами

Яйловлар алмашиниши майдонлари, га

Фойдаланиш мавсуми

Фойдаланиш мавсумида ўтлатиш календарь муддати

Мавсумда фойдаланиш кунлари сони

Бир йилда фойдаланишнинг мавсумий давомийлиги, фоизда

Керакли ўртача йиллик озуқа захираси, яйловлар алмашиниши центнер бирликда*

Навбатдаги ўтлатиш участкаларида ўтлатишнинг календарь муддатлари

1 йил

1


баҳор





2


ёз





3


куз





4


қиш





2 йил

1


қиш










*) Яйловлар алмашиниши битта майдонида керакли ўртача йиллик озуқа захираси 15 фоиз суғурта фондини ҳисобга олган ҳолда, барча яйловлар алмашиниш майдонларининг ўртача йиллик озуқа захирасини йиллик яйловлар алмашиниш майдонлари сонига бўлиш орқали ҳисобланади.






Низомга

4-ИЛОВА



Яйловларда чорва молларини ўтлатишда

энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш

НОРМАЛАРИ

(хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони)

туман,

вилоят

Яйлов типи ра-

қа-

ми

Яйлов тури номи ва

ра-

қа

ми

Яйлов май-

дони, га

Йил мавсумида озуқа захираси

Жами озуқа захи-

раси, цент-

нер. (6+9+

12+15)

Ўртача йиллик озуқа захи-

раси

15 фоиз суғурта фон-

дини ҳисобга

олган ҳолда, центнер (16/

100%-

х85%)

1 гек-

тарда ўртача ҳосил-

дорлик, центнер

(16/3)

шартли бошни ўтлатиш-

нинг

ўртача йиллик меъёри 3,74 центнер озуқа бир-

лигида

энг кўп йўл қўйила-

диган

фойда-

ланиш нормалар

(17/3,

74 ц.к.ед.)

Баҳор

Ёз

Куз

Қиш

Ҳосил-

дор-

лик,

ц.о.б

Йилда мав-

сум

даво-

мий-

лиги, %

ҳисо-

бида

Озуқа захи-

раси,

ц.о.б

(3х4/

100%

х5)

Ҳосил-

дор-

лик, ц.о.б

Йилда мавсум даво-

мий-

лиги, % ҳисо-

бида

Озуқа захи-

раси,

ц.о.б

(3х4/

100%

х5)

Ҳосил-

дорлик,

ц.о.б

Йилда мавсум даво-

мий-

лиги, %

ҳисо-

бида

Озуқа захи-

раси, ц.о.б

(3х4/-

100%

х5)

Ҳосил-

дор-

лик,

ц.о.б

Йилда мавсум да-

вомий-

лиги, % ҳисо-

бида

Озуқа захи-

раси, ц.о.б

(3х4/-

100%

х5)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19


















Жами:























Низомга

5-ИЛОВА



Чорва молларини ва паррандаларни

шартли бошга ўгириш

КОЭФФИЦИЕНТИ


Чорва моллари турлари ва ёшга бўлиниш гуруҳлари

Шартли молга айлантириш

коэффициентлари

Буқа ва сигирлар

1,0

Ёш қорамоллар

0,6

От ва туялар

1,0

Катта ёшдаги чўчқалар

0,3

Қўйлар

0,1

Катта ёшдаги паррандалар

0,025

Ёш паррандалар

0,002





Низомга

6-ИЛОВА



Яйловлар алмашинишига доир ҳужжатларни

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддати




1-босқич

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


Иш режасига мувофиқ яйловларни хатловдан ўтказади ва геоботаник тадқиқотлар олиб боради, ушбу ишлар материалларини яйловдан фойдаланувчиларга тақдим қилади.

Иш якунлан-гандан кейин бир ой давомида





2-босқич

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти, яйловдан фойдаланувчилар

Яйловлар алмашиниши ва яйловларда шартли чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари календарь-режасини ишлаб чиқади ва туман (шаҳар) ҳокимига тасдиқлашга киритади.

Уч ой давомида





3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими


Яйловлар алмашиниши ва яйловларда шартли чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари календарь-режасини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ишлаб чиқувчига қайтаради.

Бир ҳафта давомида





4-босқич

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти


"Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ яйловлар алмашиниши календарь-режаси ва яйловларда шартли чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари туман (шаҳар) ҳокими тасдиқлагандан кейин бир ҳафта давомида режа-картографик материалларни илова қилган ҳолда тегишли яйловдан фойдаланувчига тақдим қилади.

Бир ҳафта давомида





5-босқич

Яйловдан фойдаланувчилар

Яйловлар алмашиниши ва яйловларда шартли чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари календарь-режасига мувофиқ яйловлардан фойдаланади, сақлайди ва тиклайди.

Доимий





Низомга

7-ИЛОВА



Чорва молларини ўтлатиш муддатлари ва мавсум

ДАВОМИЙЛИГИ

(хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони)

туман,

вилоят

Йил фасллари/

муддатлар

Баҳор

Ёз

Куз

Қиш

Яйлов

минтақалари

кун/ой

Кун давомийлиги

кун /ой

Кун давомийлиги

кун/ой

Кун давомийлиги

кун/ой

Кун давомийлиги

Чўлнинг жанубий зонаси

21.02. - 10.05.

79



16.09. -15.12.

91

16.12. - 20.02.

67

Чўлнинг марказий зонаси

25.02. - 20.05.

85



01.10. - 30.11.

61

01.12. - 24.02.

86

Чўлнинг шимолий зонаси

11.03. - 26.05.

76



01.10. - 15.11.

46

16.02. - 10.03.

115

Устюрт

01.04. - 31.05.

61

01.06. - 31.08.

92

01.09. - 31.10.

61

01.02. - 31.03.

151

Адир

16.03. - 31.05.

77

01.06. - 31.08.

92

01.09. - 30.11.

61



Тоғ



01.06. - 30.09.

122





Баланд тоғ



01.07. - 16.08.

46





Изоҳ: Чорва молларини ўтлатишнинг мавсумий давомийлигига ҳудудларнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан бир ойгача бўлган муддатларда ўзгартириш киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 август














































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск