ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.08.2019 й. 693-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 августдаги

693-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил

этиш бўйича аутсорсинг хизматлари

кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларидаги ходимлар ва ҳарбий хизматчилар, курсантлар, тингловчилар, академик лицей ўқувчилари, мактаб-интернат, болалар соғломлаштириш оромгоҳи ва мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, шунингдек, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланадиган шахсларнинг (кейинги ўринларда овқатланувчилар деб аталади) овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

аутсорсинг - буюртмачининг овқатланувчиларни овқатлантириш вазифасини шартнома асосида аутсорсерга ўтказиш;

аутсорсер - шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизмати кўрсатувчи юридик шахс;

буюртмачи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари.


3. Овқатланувчиларни овқатлантириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

стационар ва дала шароитида озиқ-овқат таъминоти;

қуруқ маҳсулотлар таъминоти.


4. Овқатланувчиларни овқатлантириш буюртмачининг озиқ-овқат хизмати томонидан аутсорсер хизматини жалб қилиш орқали амалга оширилади.


5. Овқатланувчиларни овқатлантириш учун пул маблағлари йиллик буюртмалар бўйича белгиланади ва аутсорсинг хизматлари учун келишилган ҳисоб-китоблар, озиқ-овқат меъёри нархлари белгиланган меъёрлар асосида йил бўйича режалаштирилади.


6. Аутсорсинг хизмати буюртмачининг тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.


7. Аутсорсинг хизмати кўрсатиш жараёнида махфийлик тартибига риоя қилиш буюртмачи томонидан таъминланади.



2-БОБ. АУТСОРСЕРНИ ТАНЛАШ, ШАРТНОМА

ТУЗИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


8. Аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга бўлган, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик берилади.


9. Аутсорсер талабгорларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:

юридик шахс эканлиги;

аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эгалиги;

молиявий аҳволининг барқарорлиги, солиқ ва йиғимлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эгалиги;

штатида етарли иш тажрибасига ва кўникмага эга ходимлар мавжудлиги.


10. Аутсорсерларни танлаб олиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлов асосида амалга оширилади.


11. Аутсорсерларни танлаш натижалари махсус комиссиянинг баённомаси билан расмийлаштирилади ва тасдиқланган куннинг эртасидан кечиктирмай овқатланувчиларнинг овқатланишини ташкил қилиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш юзасидан Ички ишлар вазирлиги тегишли бўлинмалари билан белгиланган тартибда шартнома тузиш учун буюртмачига юборилади.

12. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари тегишли ҳудудда юзага келган нархлар даражасини ҳар ой ўрганиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.


13. Агар озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги бозор нархлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг баённома қарорида белгиланган нархлардан баланд бўлса, буюртмачи аутсорсер билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тегишли ҳудуддаги амалдаги нархларни ўрганиб чиқиш далолатномаси илова қилинган таклифларни белгиланган тартибда юборади.


14. Озиқ-овқат маҳсулотларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари баённомаларида белгиланган нархлари улар тасдиқлангандан кейинги кундан эътиборан кучга киради.


15. Баённома қарорларнинг тўғри тузилиши учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади.


16. Аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича шартнома буюртмачи ва аутсорсер ўртасида календарь йил учун ёзма шаклда икки нусхада тузилади.

Шартномада овқатланувчиларнинг сони, бир нафар овқатланувчи учун тасдиқланган меъёрлардаги кунлик озиқ-овқат қиймати, календарь куни ва жами йиллик (ёки бир чорак) сумма акс эттирилади.


17. Озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан ҳар ойнинг 1-кунига қадар Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари томонидан олинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўзгарганда ёки бошқа асосли ҳолатларда шартномага тегишли ўзгартириш киритилиши мумкин.


18. Тегишли ой учун умумий сумманинг 15 фоизи миқдоридаги олдиндан тўлов бошланган ойнинг дастлабки ўн банк куни давомида хизматлар кўрсатиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Сумманинг қолган қисми амалда кўрсатилган хизматлар асосида шартнома шартларига кўра тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш учун аутсорсерни танлаш, аутсорсер ва буюртмачи ўртасида ҳисоб-китоблар мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.


19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларидаги овқатланувчиларнинг овқатланишини ташкил этишда аутсорсерларга давлат стратегик захирасидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда бўлинмаларининг ёрдамчи хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш асосида беришга ёки реализация қилишга рухсат берилади.

Аутсорсерларга бериладиган ёки реализация қилинадиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда амалда сотиб олинган нарх асосида белгиланади.


20. Ҳарбий худуддан ташқарида хизматни олиб бораётган шахсий таркибга тайёр таомларни етказиб бериш ички ишлар органлари бўлинмаларининг куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.



3-БОБ. АУТСОРСИНГ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШДА

ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР СИФАТИГА ВА ХАВФСИЗЛИККА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


21. Аутсорсинг хизматлари асосида овқат билан таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим.


22. Аутсорсер томонидан фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли мувофиқлик сертификатлари билан тасдиқланиши, шунингдек, халқаро ва миллий стандартлар талабларига жавоб бериши шарт.


23. Буюртмачига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати юзасидан назорат аутсорсер иштирокида буюртмачининг тиббий ҳамда озиқ-овқат хизматлари томонидан амалга оширилади, бунда қабул қилиш далолатномаси тузилиб, у маҳсулот сифатини текширган шахслар томонидан имзоланади ва буюртмачи томонидан тасдиқланади.


24. Аутсорсер ходимлари:

сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиши, уларни тўғри сақлаши ва белгиланган меъёрлар асосида сарфлаши;

белгиланган меъёрлар асосида таом тайёрлаш технологиясига қатъий амал қилиши, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслиги;

таомларни тайёрлашда, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ҳамда сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;

ошпазлик соҳасида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиши ва ўз малакасини доимий равишда ошириб бориши зарур.

Аутсорсер ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиши ва тиббий дафтарчага эга бўлиши шарт.

Мазкур бандда белгиланган талабларга риоя қилмаган шахсларнинг аутсорсер томонидан хизмат кўрсатишга жалб этилиши тақиқланади.


25. Озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган тартибда сақлаш қоидаларига риоя этилиши бўйича жавобгарлик аутсорсерга юкланади.



4-БОБ. ОВҚАТЛАНУВЧИЛАРНИНГ ОВҚАТЛАНИШ

ТАРТИБИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ, НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ВА МОНИТОРИНГНИ АМАЛГА ОШИРИШ


26. Овқатланувчиларнинг овқатланиш тартиби буюртмачи томонидан ишлаб чиқилади.


27. Таомнома санитария қоидалари, нормаларива гигиена нормативлари асосида тузилади, аутсорсер ва буюртмачи раҳбари томонидан имзо чекилиб тасдиқланади.


28. Таомнома уч нусхада тузилади - биринчи нусхаси аутсорсерга, иккинчи нусхаси буюртмачига ҳамда учинчи нусхаси ошхонага фойдаланиш учун берилади.


29. Таомлар овқатланиш технологияси қоидаларига амал қилган ҳолда тайёрланади, сақланади ва тарқатилади.


30. Овқатланувчиларнинг овқатланиши кун мобайнида суткалик овқатланиш меъёрлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг тўғри тақсимланиши, шунингдек, кун тартиби бўйича қатъий белгиланган вақтда овқатланиш ташкил этилиши лозим.


31. Озиқ-овқат маҳсулотларини қозонга солиш аутсорсер ва буюртмачи вакиллари иштирокида амалга оширилади.


32. Овқатларни тарқатиш бошлангунга қадар буюртмачи вакиллари томонидан овқатлар сифати, шунингдек, ошхона биносининг санитария ҳолати, ошхона идишлари ва инвентарлари текширилади. Буюртмачи вакиллари текширув натижаларини овқатларни тайёрлаш сифатининг назорат китобида акс эттиради. Бунда унинг сифати тўғрисидаги хулоса ҳар бир овқат пишириш (нонушта, тушлик, кечкиовқат) учун алоҳида ёзилади ва ҳар бир тайёрланган таомдан брокираж олинади.


33. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан мониторинг буюртмачи ташкил этадиган комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади.


34. Комиссия таркиби Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти бошқармаси озиқ-овқат таъминоти бўлими, буюртмачининг таъминот ва бошқа бўлинмалари ходимларидан шакллантирилади.


35. Комиссия:

аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради, жумладан, шахсий таркиб ўртасида сўровномалар ўтказади;

мониторинг натижаларидан келиб чиқиб буюртмачи ва аутсорсерга тегишли таклиф ва тавсиялар киритади;

ошхона ва омборларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар талабларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўради;

тайёр таом ва озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган кунлик меъёрларга мос бўлишини ҳамда сифатини ўрганади, зарур ҳолатларда четдан мутахассислар жалб этади.

Комиссия буюртмачи томонидан юкланган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



5-БОБ. ОВҚАТЛАНУВЧИЛАРНИ ИССИҚ

ОВҚАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


36. Аутсорсинг шароитида овқатланувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш овқатланувчилар етиб келиши ва кетишини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилади.


37. Овқатланувчиларни овқатлантириш бўйича ҳисобга киритишда ёки ҳисобдан чиқаришда ҳисоб-китоблар белгиланган кунлик меъёр суммасига нисбатан қуйидагича амалга оширилади:

нонушта учун- 25 %;

тушлик учун- 50 %;

кечки таом учун- 25 %.


38. Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари академик лицейи ўқувчилари, мактаб интернат тарбияланувчилари ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳи тарбияланувчиларини овқатлантириш бўйича ҳисобга киритишда ёки ҳисобдан чиқаришда ҳисоб-китоблар белгиланган кунлик меъёр суммасига нисбатан қуйидагича амалга оширилади:

нонушта учун - 20 %;

иккинчи нонушта (ёки тушлик) учун - 20 %;

тушлик учун- 40 %;

кечки овқатланиш учун- 20 %.


39. Агар овқатланувчиларнинг озиқ-овқат таъминотини ташкил қилиш бўйича жами харажатлар овқатланиш паёги ўрнига пул компенсациясининг белгиланган миқдоридан ошиб кетса, мавжуд тафовут овқатланувчилардан ундирилмайди, харажатлар эса - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


40. Овқатланувчиларни овқатлантириш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобига ташкил этилганда улар учун белгиланган бир кунлик овқатланиш рациони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланган меъёрлардан ошмаслиги лозим.



6-БОБ. АУТСОРСЕР ВА БУЮРТМАЧИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


41. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш;

ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ички қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

овқатланувчиларнинг сони ва овқатланиш жадвалини белгиланган тартибда олиш;

олинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;

кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш;

буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш;

овқатланувчилар доирасига кирмайдиган шахсий таркибга пуллик хизмат кўрсатиш.

Аутсорсер қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


42. Аутсорсер:

овқатланувчиларнинг озиқ-овқат таъминотини узлуксиз, шу жумладан, зарур ҳолатларда, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда дала шароитида амалга ошириши;

озиқ-овқат маҳсулотларининг янги ва сифатли бўлишини таъминлаши;

соғлиқ учун зарарли ва яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланмаслиги ва таомларни тарқатмаслиги;

дала шароитида кўчма ошхона фаолиятини тўлиқ ташкил этган ҳолда шахсий таркибнинг озиқ-овқат таъминотини амалга ошириши;

ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши, шунингдек, мулкни сақлаш харажатларини қоплаши;

аутсорсинг хизмати кўрсатишда хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилиши;

озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли сақланишини таъминлаши;

махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши лозим.

Аутсорсерга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


43. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

аутсорсердан шартнома шартларини бажариш билан боғлиқ жараёнда қатнашувчи шахслар (ошхона ходимлари) рўйхатини олиш;

озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш;

овқатланиш жадвалига ўзгартиришлар киритиш;

аутсорсернинг ишлаб чиқариш фаолиятига аралашмаган ҳолда шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш.

Буюртмачи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


44. Буюртмачи:

аутсорсерга овқатланувчиларнинг сонини ва уларнинг овқатланиш жадвалини ўз вақтида тақдим этиши;

шартномага мувофиқ белгиланган муддат ва шартлар асосида аутсорсерга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириши лозим.

Буюртмачи зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.



7-БОБ. ОБЪЕКТЛАР ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА

ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


45. Ошхонада жойлашган моддий-техника воситалари буюртмачи томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда аутсорсерга вақтинчалик фойдаланишга берилади. Далолатнома икки нусхада буюртмачи комиссияси ва аутсорсер томонидан имзоланади. Далолатнома буюртмачи томонидан тасдиқланади.


46. Қуйидагилар аутсорсерга вақтинчалик фойдаланишга бериладиган ошхона биносига қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:

етарли ўринга эга бўлган, технологик жиҳозлар билан таъминланган, техник ҳолати белгиланган меъёрларга мос бўлган овқатланиш биносининг мавжудлиги;

маҳсулотларни сақлаш учун омборларнинг мавжудлиги;

таом тайёрлаш ускуналари, ошхона мебеллари ва овқатланиш учун зарур бўлган бошқа жиҳозларнинг мавжудлиги.


47. Белгиланган фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган ва яроқсиз ҳолатга келган моддий-техника воситалари белгиланган тартибда буюртмачи томонидан ҳисобдан чиқарилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


48. Овқатланишнинг аутсорсинг шартларида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.


49. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши буюртмачи ва аутсорсернинг тузилган шартномани белгиланган тартибда бекор қилишига асос бўлади.


50. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил

этиш учун аутсорсерларни танлаш

СХЕМАСИ


Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари


Аутсорсерни танлаш учун (хизмат турлари, овқаланувчилар сони ва бошқалар кўрсатилган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртмалар тақдим этиш.


Зарурат бўлганда




2-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


1. Аутсорсер талабгорларини ўрганиш ва энг яхши таклифларни танлаб олиш.


2. Ғолиб аутсорсерни аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.


3. Баённомадан кўчирмани (аутсорсерлар танлови натижаларини) Ички ишлар вазирлиги тегишли бўлинмаларига юбориш.


1,2) Буюртма қабул қилингандан сўнг 10 кун муддатда


3. Баённома тасдиқланган кундан кейинги кундан кечиктирмай







3-босқич


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари


1. Аутсорсерлар билан жорий йилнинг охирига қадар амал қилиш муддати билан шартнома тузиш.


2. Аутсорсерларга биноларни, учкуналарни, жиҳозларни, мебелларни ва ошхонанинг бошқа моддий воситаларни далолатномага асосан топшириш.


3 кун муддатда








Низомга

3-ИЛОВА



Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари

ва аутсорсер ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни

амалга ошириш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


1. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичларини белгилаш.


2. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари ҳақида баённомани расмийлаштириш.


3. Ички ишлар вазирлиги тегишли бўлинмаларига озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари ҳақида баённомани етказиш.


1,2) Ҳар ойда - жорий

ойнинг 1-кунигача



3) Бир кун мобайнида



2-босқич


Аутсорсер


1. Кўрсатилган хизматларнинг асосланган ҳужжатларини расмийлаштириш.


2. Ички ишлар вазирлиги тегишли бўлинмалари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) тақдим этиш.


Ҳар ойда - жорий ойнинг

3-кунигача




3-босқич


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли бўлинмалари

Аутсорсерлар билан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китобларни қуйидаги тартибда амалга ошириш:


асословчи ҳужжатларни текшириш (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари), озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги нархлари тўғрисидаги баённома билан белгиланган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи оширилгани тўғрисидаги маълумотларни таққослаш;


аутсорсинг хизматлари кўрсатишнинг тегишли жадвалида кўрсатиб ўтилган ойлик сумманинг 15 фоизи миқдоридаги дастлабки тўловни аутсорсернинг банк ҳисобрақамига ўтказиш;


тузилган шартнома шартларига мувофиқ қолган 85 фоиз миқдорида ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиш.




Бир кун мобайнида






Ҳар ойда - жорий ойнинг

10-кунигача




10 банк иш куни мобайнида




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 август















































Время: 0.1315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск