ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Кинематография /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2019 й. 695-сон "Кинематография соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2019 й.

N 695




КИНЕМАТОГРАФИЯ СОҲАСИДАГИ АЙРИМ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда кино саноатини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмлар дистрибуциясини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


3. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 августдаги

695-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартишлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасининг низомини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 11 декабрдаги 976-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 50-сон, 1228-модда) 1-иловасида:


а) 2-банддаги "Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмасини сақлаш харажатларини қоплаш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 7-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва олтинчи - ўн учинчи хатбошилари тегишли равишда учинчи ва тўртинчи - ўн биринчи хатбошлари деб ҳисоблансин;


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбеккино" Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 308-моддада):


а) 2-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 3-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агентликнинг марказий аппарати ва "Қорақалпоқкино" агентлигига Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ҳодимлари меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткаларини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби қўлланилади.";


в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбеккино" Миллий агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ








"Ўзбеккино" Миллий агентлиги










































































"Қорақалпоқкино" агентлиги



"Ёшлар ижодий тажриба студияси"

давлат унитар корхонаси



"Дўрмон киноижодкорлар уйи"  давлат унитар корхонаси






































"Ўзбекфильм" давлат унитар корхонаси



"Мультипликацион фильмлар студияси" давлат унитар корхонаси



"Республика кинопрокат маркази" давлат унитар корхонаси






































"Қорақалпоқфильм" давлат унитар корхонаси



"Республика кинофонди" давлат унитар корхонаси



"Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази" давлат унитар корхонаси






































"Ҳужжатли ва  хроникал фильмлар киностудияси" давлат унитар корхонаси



"Алишер Навоий номидаги кино саройи" давлат унитар корхонаси



Ўзбекистон киносанъати музейи















































"Кинематографчилар уйи" давлат унитар корхонаси












































".

г) 2-иловада:


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 16 мартдаги ПФ-3407-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон ҳамда "Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880-сон қарорларига мувофиқ амалга оширади";


7-банддаги "Агентлик, "Қорақалпоқкино" агентлиги, Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади)" сўзлари "Агентлик ва "Қорақалпоқкино" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

учинчи хатбошидаги "Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "акциядорлик жамияти" сўзлари "давлат унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Ҳужжатли фильмлар киностудияси" сўзлари "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси" сўзлари "Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази" давлат унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-бандда:

1-кичик бандда:

бешинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмасининг тавсиясига кўра" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўнинчи хатбошилари тегишли равишда бешинчи - саккизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

4-кичик банднинг биринчи - тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4) миллий кино санъатининг энг яхши анъаналарини изчил давом эттириш ва бойитиш мақсадида иқтидорли ёш киноижодкорларни тарбиялаш, киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида:

киноиндустрия соҳасининг, мулкчилик шаклидан қатъий назар кинокомпанияларнинг ижодий-ишлаб чиқариш, техник ва бошқа ходимларини шартнома асосида режиссура, продюсерлик, актёрлик маҳорати, кинооператорлик, анимация ва бошқа йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширади;

методик ва ахборот базасини яратиш, яхшилаш, доимий янгилаб бориш, киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича зарур ўқув қўлланмалари ҳамда тавсияларини ишлаб чиқади;

киноиндустрия соҳаси ходимларини, улар ишлаётган муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, хорижий кинокомпанияларда қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилишини ташкил этиш ва чет эллик ҳамкорлар билан яқин алоқаларни йўлга қўяди";


3-бобнинг 3-параграфи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


17-бандда:

иккинчи - олтинчи хатбошиларидаги "Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг тизимидаги ташкилотлар" сўзлари "Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга тегишли ташкилотлар" сўзлари "Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банднинг иккинчи хатбошидаги "Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


4-боб 3-параграфининг номидаги "Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимларининг" сўзлари "Агентлик тизимидаги "Қорақалпоқкино" агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банднинг биринчи хатбошидаги "Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари" сўзлари "Агентлик тизимидаги "Қорақалпоқкино" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ҳудудий бўлинмалар" сўзлари "Қорақалпоқкино" агентлиги" сўзлари билаш алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари "Қорақалпоқкино" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-бандда:

4-кичик банддаги "Агентлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари" сўзлари "Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

9-кичик банддаги "таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, Агентлик тасарруфидаги ташкилотлар" сўзлари "таркибий бўлинмалар ва Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

21-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агентлик таркибий бўлинмалари ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш";


22-банднинг 7-кичик бандидаги "таркибий ва ҳудудий бўлинмалар" сўзлари "таркибий бўлинмалар ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-бандда:

3-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3) ўзининг ваколати доирасида Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларни назорат қилиш";

4 ва 5-кичик бандлардаги "таркибий ва ҳудудий бўлинмалар" сўзлари "таркибий бўлинмалар ва Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

8-кичик банддаги "Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг тасарруфидаги ташкилотларга" сўзлари "Агентлик тизимидаги ташкилотларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ҳудудий бўлинмалар" сўзлари "Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек, Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш";

3, 4 ва 7-кичик бандлардаги "ҳудудий бўлинмалар" сўзлари "Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

8-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларга ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш";

9, 10, 13, 14, 15 ва 18-кичик бандлардаги "ҳудудий бўлинмалар" сўзлари "Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарлари:

1) тизим ташкилотларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган функционал вазифаларнинг сифатли бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.";


32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агентликнинг таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари Бош директор томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади";


7-бобнинг 2-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2-§ Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар тизим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби";


33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"33. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалар ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш таркибий бўлинмалар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.

34. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалар ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш жараёнида:

1) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларга топшириқларни етказиб, уларнинг ижросини назорат қилади;

2) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларга улар фаолиятига оид сўровларни йўналтиради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

3) текширишлар олиб бориш баробарида Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолияти тажрибасини умумлаштириб, соҳани такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

4) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолияти натижалари бўйича статистик маълумотлар, ахборот ва ҳисобот материалларини ўрганиш ишларини ташкил этади;

5) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;

6) Агентлик ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади ҳамда уларнинг фаолиятини режалаштиришни янада такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида қатнашишини таъминлайди";


35-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ҳудудий бўлинмалар" сўзлари "Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


37-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


38-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


41-банднинг учинчи хатбошидаги "Агентлик таркибий ва ҳудудий бўлинмалари" сўзлари "Агентлик таркибий бўлинмалари ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-57-бандлар тегишли равишда 14-53-бандлар деб ҳисоблансин;


е) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 апрелдаги 272-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ тўплами, 2018 й., 4-сон, 8-модда) 1-иловада:


а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. 2019 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча киновидео-томоша ташкилотларида намойиш қилинадиган миллий фильмлар ҳажмлари - суткада иккитадан кам бўлмаслиги, 2021 йил 1 январдан эса шу каби тўлиқ метражли фильмлар ойлик экран вақтининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги, байрам кунлари 40 фоиздан кам бўлмаслиги керак";


в) 20-банднинг бешинчи хатбошидаги "намойиш қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияни" сўзлари "оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатномани" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-24-бандлар тегишли равишда 4-23-бандлар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 август










































Время: 0.1558
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск