ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Кинематография /

Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни саралаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.08.2019 й. 695-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 августдаги

695-сон қарорига

2-ИЛОВА



Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга

юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги

фильмларни саралаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга (кейинги ўринларда халқаро кинотадбирлар деб аталади) юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни кўриб чиқиш ва саралаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


халқаро кинофестиваль - совринлар (гран-при, томошабинлар эътирофи ва бошқалар) билан тақдирлаш учун фильмлар танлови ўтказиладиган ва уларни оммавий тарғиб қилишга қаратилган халқаро фильмлар фестивали;


халқаро кинобозор - фильмларнинг халқаро кинопрокатини амалга ошириш учун сотиш, шунингдек, ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқариш, кинокомпаниялар ва продюсерларнинг у ёки бу мамлакат ҳудудида фильмларни тасвирга олиш масалалари кўриб чиқиладиган халқаро фильмлар бозори;


миллий фильм - Ўзбекистон Республикасининг кинокомпаниялари томонидан ишлаб чиқарилган, оммавий намойиш қилишга мўлжалланган аудиовизуал асар (бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли-хроникал ва анимацион фильмлар);


ҳамкорликдаги фильм - Ўзбекистон Республикасининг кинокомпаниялари томонидан хорижий кинокомпаниялар ёки продюсерлар билан биргаликда ижодий, техник ва молиявий ҳисса қўшиш йўли билан ишлаб чиқарилган фильм;


давлат ижтимоий гранти - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан фильмлар яратиш учун йўналтириладиган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағлар ҳисобига танловлар асосида миллий фильмлар ишлаб чиқаришга мақсадли ажратиладиган маблағлар.


3. Давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига ишлаб чиқарилган миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш бўйича энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни саралаш "Ўзбеккино" Миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан амалга оширилади.


4. Давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Агентлик ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг кинокомпаниялари томонидан хорижий кинокомпаниялар билан биргаликда ишлаб чиқарилган ҳамкорликдаги фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш юзасидан ўзаро келишилган шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳамкорликдаги фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш мазкур Низом талабларига асосан Агентлик томонидан амалга оширилади.


5. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган манбалардан ташқари бошқа маблағлар ҳисобига ишлаб чиқарилган миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этиш, ушбу фильмларга нисбатан ҳуқуқ эгаси ёки ҳуқуқ эгасининг вакили бўлган юридик ёки жисмоний шахслар (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) томонидан ёхуд уларнинг аризаларига асосан Агентлик томонидан амалга оширилиши мумкин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1012-сон қарори билан тасдиқланган Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ рухсатномаси бўлмаган миллий ва ҳамкорликдаги фильмлар (кейинги ўринларда фильмлар деб аталади) халқаро кинотадбирларга юборилиши мумкин эмас.


7. Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ҳамда ҳамкорликдаги фильмларни кўриб чиқиш ва танлаш иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ХАЛҚАРО КИНОТАДБИРЛАРГА

ЮБОРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН

ҲУЖЖАТЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР


8. Миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш учун ариза берувчи Агентликка қуйидаги ҳужжатлар ва материалларни тақдим этади:

миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш тўғрисида ариза;

ариза берувчининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ фильмдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

фильмнинг қисқача аннотацияси;

фильм муаллифлари тўғрисидаги маълумот;

фильм ёзилган электрон ахборот ташувчилар.


9. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларнинг тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи Агентликка бевосита бериши, шунингдек, бу борадаги ваколатни ўз вакилига бериши ёхуд мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юбориши мумкин.


11. Ариза берувчи томонидан миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш учун Агентликка тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар қайтарилмайди.



3-БОБ. ХАЛҚАРО КИНОТАДБИРЛАРГА

ЮБОРИШ УЧУН ЭНГ ЯХШИ МИЛЛИЙ ҲАМДА

ҲАМКОРЛИКДАГИ ФИЛЬМЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ВА ТАНЛАШ ТАРТИБИ


12. Халқаро кинотадбирларга юбориш учун фильмларни кўриб чиқиш ва уларнинг энг яхшиларини саралаш учун жамоатчилик асосида Агентлик ҳузурида Фестиваль гуруҳи ташкил этилади. Фестиваль гуруҳи камида тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда Агентлик раҳбари томонидан тасдиқланади.

Фестиваль гуруҳининг таркибига Агенлик мутахассислари, "Республика кинопрокат маркази" давлат унитар корхонаси ва кинематография соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, киношунослар ва кинотанқидчилар киритилиши мумкин. Зарурат бўлган ҳолларда, Фестиваль гуруҳи ишига бошқа мутахассислар ва экспертлар жалб этилади.

Фестиваль гуруҳининг таркибига киритилган Агентлик мутахассислари, "Республика кинопрокат маркази" давлат унитар корхонаси вакиллири сони 4 нафардан ошмаслиги лозим.


13. Фестиваль гуруҳига Агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари раислик қилади. Фестиваль гуруҳи раиси узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган ҳолатларда, йиғилишни у ваколат берган гуруҳ аъзоларидан бири бошқаради.

Фестиваль гуруҳи аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


14. Давлат ижтимоий гранти асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан ташқари бошқа маблағлар ҳисобига ишлаб чиқарилган миллий фильмлар ҳуқуқ эгаси томонидан халқаро кинотадбирларга (кинопрокатга) олиб чиқилади.


15. Фестиваль гуруҳи қуйидаги вазифаларни бажаради:

ҳар йили 15 декабрга қадар кейинги йилда ўтказиладиган халқаро кинотадбирларни ўрганиб чиқади ва улардан иштирок этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланганларнинг рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлаш учун Агентлик раҳбарига киритади;

халқаро кинотадбирларнинг тури (тўлиқ метражли, қисқа метражли ва анимацион фильмлар фестивали) ёки ихтисослигидан (инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги, аёллар, ёшлар ва бошқалар тўғрисидаги фильмлар) келиб чиқиб халқаро кинотадбирларга мос келадиган фильмларни саралайди;

сараланган фильмларни кўриб чиқади ва уларни халқаро кинотадбирларга юбориш ёхуд юбормаслик тўғрисида тавсиявий хулоса тайёрлайди.

Фестиваль гуруҳи ўз фаолиятини халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни юборишга ҳар томонлама амалий ёрдам бериш нуқтаи назардан ташкил этиши ва олиб бориши шарт.


16. Фестиваль гуруҳи аъзолари фильмлар бўйича муҳокамада қатнашиш, зарурат туғилганда эксперт сифатида фикр ва мулоҳазаларини тақдим этиш ҳамда қарор қабул қилиш жараёнида овоз бериш ҳуқуқига эга.


17. Ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиш ва миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этиш ёки тавсия этишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ариза берувчидан ариза қабул қилинган санадан бошлаб ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.


18. Фестиваль гуруҳининг фильмларни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этиш ёки тавсия этишни рад этиш тўғрисидаги қарори уларнинг очиқ овоз бериши йўли билан қабул қилинади. Фестиваль гуруҳининг ҳар бир аъзоси битта овоз бериш ҳуқуқига эга.

Овоз бериш жараёнида тарафдорлар ва қаршилар сони тенг бўлган тақдирда, Фестиваль гуруҳи раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


19. Фестиваль гуруҳи фильмларни кўриб чиқишда қуйидагиларга эътибор қаратади:


а) миллий ва ҳамкорликдаги фильмнинг мазмуни бўйича:

бадиий сифати ва сюжетнинг қизиқарлилиги;

умуминсоний қадриятларнинг тарғиб қилинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси халқининг тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатлари ҳаққоний ёритилганлиги;

Ўзбекистоннинг ўзига хос ижобий нуфузи кўрсатиб берилганлиги;


б) миллий ва ҳамкорликдаги фильмга қўйиладиган техник талаблар бўйича:

DCP, HD файл, Blu-ray форматдаги видео бўлиши;

намойиш учун 16:9, 4:3 форматда тайёрланганлиги;

стерео, моно ва dolby форматдаги овозга эгалиги;

инглиз тилида субтитр қилинган бўлиши шарт.


20. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича Фестиваль гуруҳи тавсияси асосида Агентлик миллий фильмларни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этиш ёки тавсия этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


21. Агентлик тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ариза берувчига миллий фильмни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этилганлиги ёки тавсия этиш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон почта алоқаси воситасида хабардор қилиши шарт.

Ариза берувчига миллий фильмни халқаро кинотадбирларга юборишга рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.


22. Миллий ва ҳамкорликдаги фильмлар қуйидаги ҳолларда:

миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи;

фуқароларнинг миллий мансублиги, диний эътиқодлари муносабати билан уларнинг қадр-қимматини камситувчи, ҳақорат қилувчи ёки ахлоқ нормаларига ва миллий менталитетга зид бўлган;

Ўзбекистон Республикаси халқининг тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини нотўғри ёки бузиб акс эттирувчи;

бошқа халқларнинг маданий-тарихий қадриятларига, маънавий-ахлоқий асосларига ва бошқа манфаатларига дахл қилувчи;

экстремизм ва терроризм ғояларини, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий ёки бошқа жавобгарликка олиб келувчи порнографик ва бошқа хусусиятга эга бўлган саҳналар мавжуд бўлган фильмларни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этиш рад этилади.


23. Ариза берувчи фильмларни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этиш рад этилганлиги, шунингдек, Агентлик мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. ХАЛҚАРО КИНОТАДБИРЛАРГА

ЮБОРИЛАДИГАН ФИЛЬМЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА ХАЛҚАРО КИНОТАДБИРЛАРДА

ИШТИРОК ЭТИШ


24. Фестиваль гуруҳи томонидан сараланиб, халқаро кинотадбирларга юбориш учун тавсия этилган фильмлар ва уларнинг материалларини тайёрлаш Агентлик масъул ходимлари ва Агентлик тизимидаги "Республика кинопрокат маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан амалга оширилади.


25. "Республика кинофонди" давлат унитар корхонаси сақлов фондида сақланаётган фильмларни ёки уларнинг материалларини халқаро кинобозорларга юборишга тайёрлаш учун Марказ ихтиёрига бепул беради.


26. Марказ ва бошқа ташкилотлар:

халқаро кинобозорларга юбориш учун тавсия этилган фильмларни жаҳон стандарти талабларига мувофиқ тайёрланишини таъминлайди;

фильмларнинг реклама материаллари (трейлер, тизер, постер, флаер ва бошқалар)ни тайёрлайди;

фильмларни халқаро кинобозорларда сотиш, шунингдек, хорижий фильмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кинопрокатини амалга ошириш учун сотиб олиш бўйича чет эл ташкилотлари ва кинокомпаниялари билан музокаралар ўтказади, шартномалар тузади.


27. Халқаро кинобозорларга тақдим этилган фильмларни олиб бориш ва уларни сотиш, хорижий фильмларнинг мамлакатимиздаги кинопрокатини ташкил этиш Марказ ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин.


28. Халқаро кинофестивалларнинг асосий дастурига киритилган фильмларнинг тақдимотида иштирок этувчилар таркиби Агентлик томонидан шакллантирилади, Халқаро кинофестиваллар ташкилотчилари томонидан таклиф этилган иштирокчилар мустасно.


29. Энг яхши маҳаллий кино маҳсулотларининг халқаро кинофестивалларда, шунингдек, жаҳоннинг йирик нуфузли кинобозорларида намойиш этилишини таъминлаш Агентлик ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


31. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши Агентлик томонидан белгиланган тартибда назорат қилади.






Низомга

ИЛОВА



Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга

юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги

фильмларни кўриб чиқиш ҳамда танлаш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Амалга ошириш муддати

1-босқич

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан тузиладиган фестиваль гуруҳи (кейинги ўринларда - Фестиваль гуруҳи)

1. Кейинги йилда ўтказиладиган халқаро кинотадбирларни ўрганиб чиқиш.


2. Иштирок этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланган халқаро кинотадбирлар рўйхатини тасдиқлаш учун "Ўзбеккино" Миллий агентлигига киритиш.

ҳар йили

15 декабрга қадар








2-босқич

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги

1. Иштирок этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланган халқаро кинотадбирлар рўйхатини тасдиқлаш.


2. Рўйхатни оммавий ахборот воситалари ва ўз расмий веб-сайтида эълон қилиш.

Ҳар йили

5 январга қадар








3-босқич

Ариза берувчи

Фильмларни халқаро кинотадбирларга юбориш учун ҳужжат ва материалларни тақдим этиш

Эълонда кўрсатилган

муддатга қадар








4-босқич

Фестиваль гуруҳи

1. Ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжат ва материалларни кўриб чиқиш.


2. Фильмларни халқаро кинотадбирларга юборишга тавсия этиш ёки тавсия этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Ариза қабул қилингандан бошлаб

15 иш куни давомида







5-босқич

"Республика кинопрокат маркази" ДУК ва бошқа ташкилотлар

1. Халқаро кинотадбирларга юбориш учун тавсия этилган фильмларни жаҳон стандарти талабларига мувофиқ тайёрлаш.


2. Фильмларнинг реклама материалларини тайёрлаш.


3. Фильмларни халқаро кинотадбирда иштирок этишига кўмаклашиш.


4. Фильмларнинг халқаро кинобозорларда сотиш бўйича музокаралар ўтказиш ва шартномалар тузиш.

Халқаро кинотадбир эълонида белгилаган муддатда



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 август










































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск