ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2019 й. 700-сон "Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2019 й.

N 700



РЕСПУБЛИКАНИНГ ТУМАНЛАРИ,

ШАҲАРЛАРИ ВА БОШҚА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИДА,

ЎТА МУҲИМ ДАВЛАТ АҲАМИЯТИГА МОЛИК ЁКИ

ЁНҒИН ВА ПОРТЛАШ ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН

ОБЪЕКТЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

ЁНҒИН-ҚУТҚАРУВ БЎЛИНМАЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сон Фармони ҳамда "Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш, ёнғин-қутқарув ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек, тегишли ташкилотлар билан тузилган шартномалар бўйича олинадиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўровномасига асосан келгуси йил учун бюджет параметрларини шакллантиришда мазкур қарор ижроси билан боғлиқ ҳаражатларни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 августдаги

700-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 августдаги 566-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 159-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига илованинг 14-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 279-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарорига 1-илованинг 20-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 101-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 август









































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск