ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.08.2019 й. 698-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 августдаги

698-сон қарорига

1-ИЛОВА



Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини

(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали электр энергиясини ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) созлиги ёки унинг қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон қарори асосида ўрнатилган ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, ўлчов комплексларини навбатдаги даврий қиёслашдан ўтказиш учун тадбиқ этилмайди.

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида назарда тутилган истеъмолчиларнинг мазкур тизимга мос келмайдиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслов муддати келганда, ушбу приборларни қиёсловдан ўтказмасдан ўрнига автоматлаштирилган тизимга мос келувчи приборлар ўрнатилади.

2. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади. Бунда:

а) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (кейинги ўринларда ҲЭТК деб аталади) - ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини аккредитация қилинган метрология хизматларида (кейинги ўринларда метрология хизмати деб аталади) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини ҳамда ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни таъминлайди;

в) метрология хизмати ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади;

г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.


3. Электр энергиясини ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги ҳамда электр энергиясини ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланилиши шарт.


4. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

6. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш метрология хизмати томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

8. Ҳисобга олиш ускунаси талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Ҳисобга олиш ускунаси бир ой муддатда ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.


9. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


§ 1. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш


10. Талабгорлар (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Бунда, маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ҲЭТК мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


11. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.


12. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


13. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

15. Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун:

а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

жисмоний шахслардан (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

ҲЭТКдан (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи;

юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда ўлчаш воситаларини, ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.

Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.

Маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари учун электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш харажатлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

20 фоизи - метрология хизматининг ҳисобварағига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг банк ҳисобварағига ўтказилади. Бунда, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲЭТК маблағлари ҳисобидан қопланади;

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

20 фоизи - метрология хизматининг ҳисобварағига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг банк ҳисобварағига ўтказилади. Бунда, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲЭТК маблағлари ҳисобидан қопланади;

б) ҲЭТКка тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш учун:

жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;

юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда, йиғимлар суммаси тўлиқ равишда ҲЭТКнинг банк ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар ҲЭТК ҳисобидан амалга оширилади.

16. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, мазкур Маъмурий регламентнинг 15-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.

18. Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Сўровномада ҳисобга олиш ускунаси билан боғлиқ маълумотлар нотўғри кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, сўровнома рад этилмайди. Бунда, ҲЭТК ходимлари томонидан сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланган ҳолда ёки жойига чиқиб аниқлик киритилади.

19. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


20. Талабгорлар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида ХЭТКга электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ХЭТКга электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).


§ 2. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби


21. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ҲЭТК вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилади.

22. ҲЭТК ходимлари сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклдаги далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорга топширилади, иккинчи нусхаси ҲЭТК ходимида қолдирилади.

Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТК томонидан далолатнома билан бирга метрология хизматига топширилади.


23. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон манзили, интернет ва ижтимоий тармоқ) орқали алоқага чиқилиб, сабаби аниқланади ва бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва мурожаат кўрмасдан қолдирилади.

Мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги ҳақида ҲЭТК масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

Талабгор хабарномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида Марказга қайта мурожаат қилган ҳолларда ундан мазкур Регламентнинг 15-бандида назарда тутилган йиғим ундирилмайди.



§ 3. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан

ўтказиш тартиби


24. Ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТКдан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади.


25. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.

Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрология хизмати томонидан тамғаланади.

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрология хизмати масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.

Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг реал вақт режимида метрология хизмати масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ХЭТКга, шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.

26. ҲЭТК сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида хисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетади.


27. Хабарнома олинган тақдирда ҲЭТК ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар ҲЭТК томонидан қопланади.


28. Таъмирланган ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТК томонидан 2 иш кунида метрология хизматига тақдим этилиши лозим.

Метрология хизмати ҳисобга олиш ускунасини Регламентнинг 24-25-бандларида назарда тутилган тартибда қиёслашдан ўтказади. Бунда, қайта қиёслаш учун талабгор ёки ҲЭТКдан қўшимча тўлов ундирилмайди.



§ 4. Ҳисобга олиш ускуналарини

ўрнатиш тартиби


29. ҲЭТК ходимлари ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ушбу Регламентга 5-6-иловаларга мувофиқ ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисида уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалайди. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда ҲЭТК пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади.

Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Давлат хизматлари марказига юборилади.

Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади.


30. Далолатнома ҲЭТК масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК ва метрология хизмати ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

32. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

33. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


34. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини

(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

I. МУРОЖААТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮБОРИШ

1-босқич

Талабгор


1. Электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.


1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат қилинганда









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани ҲЭТКга (қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига ҳам) юбориш.


Реал вақт режимида



II. ҲИСОБГА ОЛИШ УСКУНАЛАРИНИ ЕЧИШ ТАРТИБИ

1-босқич

ҲЭТК


Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далалатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш.


5 иш куни мобайнида



III. ҲИСОБГА ОЛИШ УСКУНАЛАРИНИ ҚИЁСЛАШДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

1-босқич

Метрологик хизмат


1. Ҳисобга олиш ускунасини ҲЭТКдан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш.


2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, ҲЭТКга шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориш.


1. 3 иш куни мобайнида



2. Реал вақт режимида








2-босқич

ҲЭТК


Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиш.


2 иш куни мобайнида



IV. ҲИСОБГА ОЛИШ УСКУНАЛАРИНИ ЎРНАТИШ ТАРТИБИ

1-босқич

ҲЭТК


Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда пломбалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириш.


3 иш куни мобайнида









2-босқич

ҲЭТК


Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани Давлат хизматлари марказларига юбориш.


1 иш куни мобайнида







Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

(сана)

(рақам)

       

       

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини

(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Талабгор - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.Ш.:


2. Паспорт серияси ва рақами:


3. Манзили:


4. Абонентнинг шахсий рақами:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили(ихтиёрий):


7. Электр энергиясини ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзили:


II. Талабгор - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номланиши:


2. СТИР:


3. Электр энергиясини ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзил:


4. Электр энергиясини етказиб бериш шартномаси реквизитлари (санаси ва рақами):


5. Шахсий ҳисоб рақами:


6. Телефон рақами:


7. Электрон почта манзили:


III. Хизмат тури:

1. Хизмат тури:

электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш


электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш


электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини қиёслаш


ш.(туман) ________________


201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Жисмоний шахслар учун электр энергиясини

ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Истеъмолчининг шахсий рақами


Ф.И.Ш.


Манзили


Телефон рақами, электрон манзили


Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Туман/шаҳар электр таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг завод рақами


Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи


Ечиб олинган тамғалар рақами



Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


Шу хақда далолатнома туздик, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби ______________:

q электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини Абонентга берилди.

Исътемолчи электр энергиясини хисобга олиш ускунасини ечилгани хақидаги далолатномани бир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади.

q электр энергия таъминоти корхонаси ходими электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини хизмат кўрсатиш учун олиб кетади;

q Истеъмолчи электр энергия тармоғига электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасисиз уланган;

q Истеъмолчи электр энергияси тармоғидан узиб қўйилган.

Электр энергия таъминоти корхонаси ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ш.(туман) ________________

201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Юридик шахслар учун электр энергиясини ҳисобга

олиш ускунасини ечиб олиш бўйича

_____- сон ДАЛОЛАТНОМА

Истеъмолчи шахсий рақами


Юридик шахс номи


Фаолият тури


Манзили


Телефон рақами, электрон манзили


    

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Туман/шаҳар электр таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини завод рақами


Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи


Ечиб олинган тамғалар рақами


Қиёслов сертификатининг рақами ва амал қилиш муддати


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини АСКУЭ тизимига мослиги/мос эмаслиги


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


     

Шу ҳақда далолатнома туздик, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби _______________:

q электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини истеъмолчига берилди.

Исътемолчи электр энергиясини хисобга олиш ускунасини ечилгани хақидаги далолатномани бир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади.

q Истеъмолчи электр энергия таъминоти тармоғидан узиб қўйилган.

Электр энергия таъминоти корхонаси ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ш.(туман) ________________

201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Жисмоний шахсларга электр энергиясини ҳисобга

олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича

_____- сон ДАЛОЛАТНОМА


Истеъмолчи шахсий рақами


Ф.И.Ш.


Манзили


Телефон рақами, электрон манзили


   

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Туман/шаҳар электр таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш вақтидаги холат куйидагилардан иборат:

     

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини завод рақами


Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи



Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати


Ўрнатилган тамғалар рақами


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


Электр энергия таъминоти корхонаси ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ш.(туман) ________________

201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА



Юридик шахсларга электр энергиясини ҳисобга

олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича

_____- сон ДАЛОЛАТНОМА

  

Истеъмолчининг шахсий рақами


Корхона номи


Фаолият тури


Корхонанинг манзили


Телефон рақами, истеъмолчининг электрон манзили


  

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Туман/шаҳар электр таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш приборни ўрнатиш вақтидаги холат куйидагилардан иборат:

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини завод рақами


Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи


Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати


Ўрнатилган тамғалар рақами


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


Электр энергия таъминоти корхонаси ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 август







































Время: 0.1412
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск