ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ маҳсулотларини реализация қилиш (етказиб бериш). Ҳисоб-китобларни амалга ошириш /

Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.08.2019 й. 698-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 августдаги

698-сон қарорига

2-ИЛОВА



Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични)

ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали табиий газни маиший ва электрон ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон қарори асосида ўрнатилган ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, ўлчов комплексларига нисбатан тадбиқ этилмайди.


2. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади. Бунда:

а) ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари (кейинги ўринларда ҲГТТ деб аталади) - ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини аккредитация қилинган метрология хизматларида (кейинги ўринларда - метрология хизмати) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини ҳамда ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйиш таъминлайди;

в) метрология хизмати ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади;

г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.


3. Табиий газни ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланилиши шарт.

Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари бўлмаганда, ҲГТТларни табиий газ тармоқларига ҳамда истеъмолчилар ва субистеъмолчиларни газ тармоқларига улаш тақиқланади.

4. Давлат хизматлари марказлари, ҲГТТ ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

5. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

жисмоний шахслар учун - 8 йил;

юридик шахслар учун - 4 йилни ташкил этади.

Ҳисобга олиш ускуналарига 2019 йил 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.


6. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш метрология хизмати томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


7. ҲГТТ ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин талабгорни ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради.

Талабгорнинг ҲГТТ томонидан белгиланган муддатда расмий равишда огоҳлантирилмаслиги ҳисобга олиш ускуналарини ўз вақтида қиёсловдан ўтказмаганлик учун айбдорликни келтириб чиқармайди.


8. Ҳисобга олиш ускунаси талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган табиий газ учун ҳисоб-китоб, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Ҳисобга олиш ускунаси бир ой муддатда ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.


9. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


§ 1. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш


10. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


11. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.


12. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


13. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун:

а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.

Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

20 фоизи - метрология хизматининг ҳисобварағига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар ҲГТТнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Бунда, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲГТТ маблағлари ҳисобидан қопланади;

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

20 фоизи - метрология хизматининг ҳисобварағига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар ҲГТТнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Бунда, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲГТТ маблағлари ҳисобидан қопланади;

б) ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш учун:

жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;

юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда, йиғимлар суммаси тўлиқ равишда ҲГТТнинг банк ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар ҲГТТ ҳисобидан амалга оширилади.

16. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, мазкур Маъмурий регламентнинг 15-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.


17. Давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилганда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун йиғим суммасининг йўналтириладиган қисми 20 фоиздан 10 фоизга камайтирилади ва бўшайдиган маблағлар қолган олувчилар орасида мутаносиб равишда тақсимланади.


18. Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Сўровномада ҳисобга олиш ускунаси билан боғлиқ маълумотлар нотўғри кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, сўровнома рад этилмайди. Бунда, ҲГТТ ходимлари томонидан сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланган ҳолда ёки жойига чиқиб маълумотларга аниқлик киритилади.

19. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


20. Талабгорлар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида ҲГТТга электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади). ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ҲГТТга электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).


§ 2. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби


21. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ҲГТТ вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилади.

22. ҲГТТ ходимлари сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклда тегишли далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади.

Далолатноманинг бир нусхаси талабгорга топширади, иккинчи нусхаси ҲГТТ ходимида қолдирилади.

Бундай ҳолатда ҳисобга олиш ускунаси ўрнига текширилган бошқа ҳисобга олиш ускунаси ҲГТТ ҳисобидан дарҳол ўрнатилади.

Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси ҲГТТ томонидан далолатнома билан бирга метрология хизматига топширилади.


23. Талабгор ёки унинг вакили билан келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон манзили, интернет ва ижтимоий тармоқ) орқали алоқага чиқиб сабабини аниқлайди ва бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва мурожаат кўрмасдан қолдирилади.

Мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги ҳақида ҲГТТ масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.


§ 3. Ҳисобга олиш ускуналарини

қиёслашдан ўтказиш тартиби


24. Ҳисобга олиш ускунаси ҲГТТдан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади.


25. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.

Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрология хизмати томонидан тамғаланади.

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрология хизмати масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.

Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг реал вақт режимида метрология хизмати масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲГТТга, шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.

26. ҲГТТ сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида хисобга олиш ускунасини метрологик хизматдан олиб кетади.


27. Хабарнома олинган тақдирда ҲГТТ ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар ҲГТТ томонидан қопланади.


28. Таъмирланган ҳисобга олиш ускунаси ҲГТТ томонидан 2 иш кунида метрология хизматига тақдим этилиши лозим.

Метрология хизмати ҳисобга олиш ускунасини Регламентнинг 24-25-бандларида назарда тутилган тартибда қайта қиёслашдан ўтказади. Бунда, қайта қиёслаш учун талабгор ёки ҲГТТдан қўшимча тўлов ундирилмайди.



§ 4. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби


29. ҲГТТ ходимлари ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ушбу Регламентга 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шаклдаги ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисида уч нусхада далолатнома тузган ҳолда тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда ҲГТТ пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади.

Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Давлат хизматлари марказларига юборилади.

Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади.


30. Далолатнома ҲГТТ масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Давлат хизматлари марказлари, ҲГТТ ва метрология хизмати ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

32. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


33. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


34. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични)

ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

I. МУРОЖААТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮБОРИШ

1-босқич

Талабгор


1. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.


1. Хоҳишига кўра




2. Мурожаат қилинганда




 






2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани ҲГТТга (қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига ҳам) юбориш.


Реал вақт режимида



II. ҲИСОБГА ОЛИШ УСКУНАЛАРИНИ ЕЧИШ ТАРТИБИ

1-босқич

ҲГТТ


Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далалатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш.


5 иш куни мобайнида



III. ҲИСОБГА ОЛИШ УСКУНАЛАРИНИ

ҚИЁСЛАШДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

1-босқич

Метрологик хизмат


1. Ҳисобга олиш ускунасини ҲГТТдан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш.


2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнгуларни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲГТТга шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориш.


1. 3 иш куни мобайнида

2. Реал вақт режимида









2-босқич

ҲГТТ


Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиш.


2 иш куни мобайнида



IV. ҲИСОБГА ОЛИШ УСКУНАЛАРИНИ ЎРНАТИШ ТАРТИБИ

1-босқич

ҲГТТ


Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда пломбалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириш.


3 иш куни мобайнида









2-босқич

ҲГТТ


Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани Давлат хизматлари марказларига юбориш.


1 иш куни мобайнида







Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



(сана)

(рақам)

  

  

Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични)

ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат

хизматлари кўрсатиш бўйича

СЎРОВНОМА


I. Талабгор - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.Ш.:


2. Паспорт серияси ва рақами:


3. Манзили:


4. Абонентнинг шахсий рақами:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили (ихтиёрий):


7. Газни ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзили:



II. Талабгор - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номланиши:


2. СТИР:


3. Фаолият тури:


4. Газни ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзили:


5. Табиий газни етказиб бериш шартнома санаси ва рақами:


6. Шахсий ҳисоб рақами:


7. Телефон рақами:


8. Электрон почта манзили:


III. Хизмат тури:


1. Хизмат тури:

газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш


газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш


газни ҳисобга олиш ускунасини қиёслаш


ш.(туман) ________________

201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Жисмоний шахслар учун газни ҳисобга

олиш ускунасини ечиб олиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Истеъмолчининг шахсий рақами


Ф.И.О.


Манзили


Телефон рақами, электрон манзили


Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Филиал номи ва газ таъминоти ташкилоти бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги холат куйидагилардан иборат:

Газни ҳисобга олиш ускунаси завод рақами


Тури, маркаси, газни ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Газни ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи


Ечиб олинган тамғалар рақами


Газни ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


    

Шу хақда далолатнома туздик, газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби___________________________:


q газни ҳисобга олиш ускунасини Абонентга берилди  q

Истеъмолчи газни ҳисобга олиш ускунасини ечилгани ҳақидаги далолатномани бир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади.

q Газ таъминоти ташкилоти ходими газни ҳисобга олиш ускунасини хизмат кўрсатиш учун олиб кетади q

q Истеъмолчи газ тармоғига газни ҳисобга олиш ускунасисиз уланган  q

q Истеъмолчи газ тармоғидан узиб қўйилган  q

Истеъмолчига алмаштириш фондидан газни ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилган_________________ зав. N_____________, кўрсаткичи ____________m-3

Газ таъминоти ташкилоти ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган табиий газ ҳамда Регламент бўйича газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ш.(туман) ________________


201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Юридик шахслар учун газни ҳисобга олиш

ускунасини ечиб олиш бўйича

_____-сон ДАЛОЛАТНОМА

  

Истеъмолчи шахсий рақами



Юридик шахс номи


Фаолият тури


Манзили



Телефон рақами, электрон манзили


Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Филиал номи ва газ таъминоти ташкилоти бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Газни ҳисобга олиш ускунасини завод рақами


Тури, маркаси, газни ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Газни ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи


Ечиб олинган тамғалар рақами


Қиёслов сертификатининг рақами ва амал қилиш муддати


Газни ҳисобга олиш ускунасини АСКУГ тизимига мослиги/мос эмаслиги


Газни ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


       

Шу ҳақда далолатнома туздик, газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби___________________________:


q Газни ҳисобга олиш ускунасини абонентга берилди  q

Истеъмолчи газни ҳисобга олиш ускунасини ечилгани ҳақидаги далолатномани бир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади.

q Истеъмолчи газ тармоғидан узиб қўйилган  q

q Табиий газни етказиб бериш захирадаги газни ҳисобга олиш ускунаси орқали амалга оширилмоқда q

_____________________________ зав. N_____________, кўрсаткичи ____________m-3, қиёслов сертификати рақами _______________, қиёслов сертификати берилган сана "_____"_________ 20__ йил, қиёслов сертификатининг амал қилиш муддати "_____"_________ 20__ йил.

Газ таъминоти ташкилоти ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган табиий газ ҳамда Регламент бўйича газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ш.(туман) ________________


201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Жисмоний шахсларга газни ҳисобга олиш

ускунасини ўрнатиб бериш бўйича

_____- сон ДАЛОЛАТНОМА

    

Истеъмолчи шахсий рақами


Ф.И.О.


Манзили


Телефон рақами, электрон манзили


Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Филиал номи ва газ таъминоти ташкилоти бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

  

Газни ҳисобга олиш ускунасини завод рақами


Тури, маркаси, газни ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Газни ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи


Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати


Ўрнатилган тамғалар рақами


Газни ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


Газ таъминоти ташкилоти ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган табиий газ ҳамда Регламент бўйича газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ш.(туман) ________________


201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА



Юридик шахсларга газни ҳисобга олиш

ускунасини ўрнатиб бериш бўйича

_____- сон ДАЛОЛАТНОМА

  

Истеъмолчининг шахсий рақами


Корхона номи


Фаолият тури


Корхонанинг манзили


Телефон рақами, истеъмолчининг электрон манзили


Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Филиал номи ва газ таъминоти ташкилоти бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида газни ҳисобга олиш приборни ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Газни ҳисобга олиш ускунасини завод рақами


Тури, маркаси, газни ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Газни ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи


Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати


Ўрнатилган тамғалар рақами


Газни ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


Газ таъминоти ташкилоти ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган табиий газ ҳамда Регламент бўйича газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.


Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 август

















































Время: 0.1362
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск