ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.08.2019 й. 698-сонли қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 августдаги

698-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини

(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва

ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Мазкур Регламент талаблари саноат ўлчов комплексларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади. Бунда:

а) Сув таъминоти корхоналари ёки ҳудудий Иссиқлик таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда таъминотчи корхона деб аталади) - ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини аккредитация қилинган метрология хизматларида (кейинги ўринларда метрология хизмати деб аталади) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини ҳамда ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни таъминлайди;

в) метрология хизмати ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш ишларни амалга оширади;

г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.


3. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланилиши шарт.


4. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

жисмоний шахслар учун - 8 йил;

юридик шахслар учун - 4 йилни ташкил этади.

Ҳисобга олиш ускуналарига 2019 йил 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.


5. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш метрология хизмати томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


6. Давлат хизматлари марказлари, таъминотчи корхона ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

7. Таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин талабгорни ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради.

Талабгорнинг таъминотчи корхона томонидан белгиланган муддатда расмий равишда огоҳлантирилмаслиги ҳисобга олиш ускуналарини ўз вақтида қиёсловдан ўтказмаганлик учун айбдорликни келтириб чиқармайди.


8. Ҳисобга олиш ускунасини талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган ичимлик ва иссиқ сув учун ҳисоб-китоб, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Ҳисобга олиш ускунаси бир ой муддатда ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.

Ичимлик суви ҳисоблагичини ўрнатиш учун жойни ҳозирлаш, ҳисоблагич ўрнатиш учун назорат винтелини мавжудлигини таъминлаш талабгор томонидан амалга оширилади.


9. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


§ 1. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш


10. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


11. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги анкетани электрон равишда тўлдиради.


12. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


13. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун:

а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.

Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

20 фоизи - метрология хизматининг ҳисобварағига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Бунда, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади;

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

20 фоизи - метрология хизматининг ҳисобварағига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Бунда, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади;

б) таъминотчи корхоналарга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш учун:

жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;

юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда, йиғимлар суммаси тўлиқ равишда таъминотчи корхонанинг банк ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар таъминотчи корхона ҳисобидан амалга оширилади.

16. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, мазкур Маъмурий регламентнинг 15-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.

18. Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Сўровномада ҳисобга олиш ускунаси билан боғлиқ маълумотлар нотўғри кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, сўровнома рад этилмайди. Бунда, таъминотчи корхона ходимлари томонидан сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланган ҳолда ёки жойига чиқиб ушбу маълумотларга аниқлик киритилади.

19. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


20. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида таъминотчи корхонага электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади). ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда таъминотчи корхонага электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).


§ 2. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби


21. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш таъминотчи корхона вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилади.

22. Таъминотчи корхона ходимлари сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклда тегишли далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда, иккинчи нусхаси таъминотчи корхона ходимида қолдирилади.

Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхона томонидан далолатнома билан бирга метрология хизматига топширилади.


23. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон манзили, интернет ва ижтимоий тармоқ) орқали алоқага чиқиб сабабини аниқлайди ва бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва мурожаат кўрмасдан қолдирилади.

Талабгор томонидан ҳисоблагич ўрнатиш учун жойнинг ҳозирланмаганлиги, ҳисоблагич ўрнатиш учун назорат винтели мавжуд эмаслиги таъминотчи корхона томонидан ушбу камчиликлар бартараф этилгунга қадар мурожаатни кўрмасдан қолдиришга асос бўлади.

Мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги ҳақида таъминотчи корхона масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тузилиб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

Талабгор ҳисоблагичнинг назорат винтели ишлашини таъминлаган ва иш олиб боришга халақит берувчи бошқа омилларни бартараф этган ҳолда 10 кунлик муддат ичида таъминотчи корхона ёки Марказни хабардор қилади. Бунда, қайта мурожаат учун мазкур Регламентнинг 15-бандида назарда тутилган йиғим ундирилмайди.



§ 3. Ҳисобга олиш ускуналарини

қиёслашдан ўтказиш тартиби


24. Ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхонадан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади.


25. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.

Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрология хизмати томонидан тамғаланади.

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрология хизмати масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.

Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг реал вақт режимида метрология хизмати масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, таъминотчи корхонага, шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.

26. Таъминотчи корхона сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида хисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетади.


27. Хабарнома олинган тақдирда таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар таъминотчи корхона томонидан қопланади.


28. Таъмирланган ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхона томонидан икки иш кунида уни қайта қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига тақдим этилиши лозим.

Метрология хизмати ҳисобга олиш ускунасини Регламентнинг 24-25-бандларида назарда тутилган тартибда қиёслашдан ўтказади. Бунда, қайта қиёслаш учун талабгор ёки таъминотчи корхонадан қўшимча тўлов ундирилмайди.



§ 4. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби


29. Таъминотчи корхона ходимлари ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ўрнатилиб, уч нусхада ушбу Регламентга 5-6-иловаларга мувофиқ шаклдаги ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисидаги далолатнома тузган ҳолда тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда таъминотчи корхона пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади.

Таъминотчи корхона томонидан хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Давлат хизматлари марказларига юборилади.

Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади.


30. Далолатнома таъминотчи корхона масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Давлат хизматлари марказлари, таъминотчи корхона ва метрология хизмати ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

32. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

33. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


34. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини

(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

I. МУРОЖААТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮБОРИШ

1-босқич

Талабгор


1. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.


1. Хоҳишига кўра





2. Мурожаат қилинганда









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани таъминотчи корхонага (қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига ҳам) юбориш.


Реал вақт режимида



 

II. ҲИСОБГА ОЛИШ УСКУНАЛАРИНИ ЕЧИШ ТАРТИБИ

1-босқич

Таъминотчи корхона


Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш.


5 иш куни мобайнида



III. ҲИСОБГА ОЛИШ УСКУНАЛАРИНИ ҚИЁСЛАШДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

1-босқич

Метрологик хизмат


1. Ҳисобга олиш ускунасини таъминотчи корхонадан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш.


2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, таъминотчи корхонага шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориш.


1. 3 иш куни мобайнида


2. Реал вақт режимида









2-босқич

Таъминотчи корхона


Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиш.


2 иш куни мобайнида



 

IV. ҲИСОБГА ОЛИШ УСКУНАЛАРИНИ ЎРНАТИШ ТАРТИБИ

1-босқич

Таъминотчи корхона


Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда пломбалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириш.


3 иш куни мобайнида









2-босқич

Таъминотчи корхона


Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани Давлат хизматлари марказларига юбориш.


1 иш куни мобайнида







Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



(сана)

(рақам)

  

Ичимлик ва иссиқсувни ҳисобга олиш

ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан

ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари

кўрсатиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Талабгор - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.Ш.:


2. Паспорт серияси ва рақами:


3. Манзили:


4. Абонентнинг шахсий рақами:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили:


7. Ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзили:


II. Талабгор - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номланиши:


3. СТИР:


4. Ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзили:


5. Ичимлик ва иссиқ сувни етказиб бериш шартномаси реквизитлари (санаси ва рақами):


6. Шахсий ҳисоб рақами:


7. Телефон рақами:


8. Электрон почта манзили:


III. Хизмат тури:

1. Хизмат тури:

ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш


ҳисобга олиш ускунасини ечиш


ҳисобга олиш ускунасини қиёслаш


ш.(туман) ________________


201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Жисмоний шахслар учун ичимлик ва иссиқ сувни

ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

  

Истеъмолчининг шахсий рақами


Ф.И.О.


Манзили


Телефон рақами, электрон манзили


Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Филиал номи ва сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Ҳисобга олиш ускунаси завод рақами


Тури, маркаси, ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси



Ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи


Ечиб олинган тамғалар рақами



Ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


Шу ҳақда далолатнома туздик, сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби ___________________________:


q Ҳисобга олиш ускунасини Абонентга берилди q

Истеъмолчи сувни ҳисобга олиш ускунасини ечилгани ҳақидаги далолатномани бир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади.

q Сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси ходими ҳисобга олиш ускунасини хизмат кўрсатиш учун олиб кетади q

q Истеъмолчи сув (иссиқ сув) тармоғига ҳисобга олиш ускунасисиз уланган q

q Истеъмолчи сув (иссиқ сув) тармоғидан узиб қўйилган q

q Истеъмолчига алмаштириш фондидан сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилган_________________зав. N_____________, кўрсаткичи ____________m-3

Сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган Ичимлик (иссиқ сув) сув ҳамда Регламент бўйича сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ш.(туман) ________________

201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Юридик шахслар учун сувни (иссиқ сувни) ҳисобга

олиш ускунасини ечиб олиш бўйича

_____ - сон ДАЛОЛАТНОМА


Истеъмолчи шахсий рақами


Юридик шахс номи


Фаолият тури


Манзили


Телефон рақами, электрон манзили


Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Филиал номи ва сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Ҳисобга олиш ускунасини завод рақами


Тури, маркаси, ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи


Ечиб олинган тамғалар рақами


Қиёслов сертификатининг рақами ва амал қилиш муддати


Ҳисобга олиш ускунасини АСКУВ тизимига мослиги/мос эмаслиги


Ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


     

Шу ҳақда далолатнома туздик, сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби ___________________________:


q Ҳисобга олиш ускунасини абонентга берилди  q

Истеъмолчи сувни (иссиқ сувни) хисобга олиш ускунасини ечилгани хақидаги далолатномани бир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади. q

q Истеъмолчи сув (иссиқ сув) тармоғидан узиб қўйилган. q

q Ичимлик ва иссиқ сувни етказиб бериш захирадаги сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунаси орқали амалга оширилмоқда _____________________________ зав. N_____________, кўрсаткичи ____________m-3, қиёслов сертификати рақами _______________, қиёслов сертификати берилган сана "_____"_________ 20__ йил, қиёслов сертификатининг амал қилиш муддати "_____"_________ 20__ йил.

Сув (иссиқлик) таъминоти корхонаси ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган Ичимлик ва иссиқ сув ҳамда Регламент бўйичасувни (иссиқ сув) ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ш.(туман) ________________

201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Жисмоний шахсларга сувни (иссиқ сувни) ҳисобга

олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича

_____ - ДАЛОЛАТНОМА

  

Истеъмолчи шахсий рақами


Ф.И.О.


Манзили


Телефон рақами, электрон манзили


Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Филиал номи ва сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

  

Ҳисобга олиш ускунасини завод рақами


Тури, маркаси, ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи


Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати


Ўрнатилган тамғалар рақами


Ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


Сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган сув (иссиқ сув) ҳамда Регламент бўйича ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ш.(туман) ________________

201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА



Юридик шахсларга сувни (иссиқ сувни) ҳисобга

олиш ускунасини ўрнатиб бериш

_____ - сон ДАЛОЛАТНОМА

Истеъмолчининг шахсий рақами


Корхона номи


Фаолият тури


Корхонанинг манзили


Телефон рақами, истеъмолчининг электрон манзили


Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Филиал номи ва сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш приборни ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Ҳисобга олиш ускунасини завод рақами


Тури, маркаси, ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи


Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати


Ўрнатилган тамғалар рақами



Ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


Сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган Ичимлик ва иссиқ сув ҳамда Регламент бўйича сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатишва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 август











































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск