ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.08.2019 й. ПҚ-4422-сон "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2019 й.

N ПҚ-4422



ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ

ВА ИЖТИМОИЙ СОҲАНИНГ ЭНЕРГИЯ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ, ЭНЕРГИЯ

ТЕЖОВЧИ   ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ   ЖОРИЙ

ЭТИШ ВА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ

МАНБАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

ТЕЗКОР ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада иқтисодиёт барқарор ўсишини таъминлашга ва аҳолининг фаровонлик даражасини оширишга, ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талаб-эҳтиёжни узлуксиз қаноатлантиришга қаратилган нефть-газ, электр энергетика, кўмир, кимё, қурилиш индустриясини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ёқилғи-энергетика тармоғининг мавжуд қувватлари энергия ресурсларига ортиб бораётган талаб-эҳтиёжни тўлиқ даражада таъминламаяпти, мамлакатимиз иқтисодиётининг энергия сарфи ҳажми ривожланган мамлакатларнинг ўртача кўрсаткичидан анча юқоридир.

Ҳозирги вақтда асосан гидроэлектростанциялар ишлаб чиқараётган қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси умумий ҳажмининг атиги ўн фоизи тўғри келмоқда. Ниҳоятда катта салоҳият мавжуд бўлишига қарамасдан, қуёш ва шамол сингари қайта тикланувчи энергия манбаларининг имкониятларидан тўлиқ даражада фойдаланилмаяпти.

Шу муносабат билан, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш давлат сиёсатининг ҳозирги босқичдаги долзарб йўналишларидан бири бўлиб қолиши лозим.

Илғор хорижий тажрибани инобатга олиб, мавжуд ресурсларни ва ишга солинмаган салоҳиятни жалб этиш орқали энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия сарфи ҳажмини кескин камайтириш борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги имтиёз ва преференциялар, шу жумладан, қуйидагилар:

қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан беш йил муддатга солиқнинг барча турларини тўлашдан;

қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга мол-мулк солиғини ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан;

ишлаб турган энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан уч йил муддатга ер солиғини тўлашдан озод этилиши назарда тутилган;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги "Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3379-сон қарори билан ўрнатилган тартибга мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб:

давлат органлари ва муассасаларининг бино ва иншоотлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, қуриш ва фойдаланишга топширишда уларда энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилганлиги юзасидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги текширилади;

якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари, барча бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда, иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситкич қурилмаларини, шунингдек, энергия тежамкор лампаларни мажбурий тартибда ўрнатиш кўзда тутилади.


2. Энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича вазирлик ва идораларнинг, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа корхоналари ва ташкилотларининг иши қониқарсиз деб топилсин.


3. Маъмурий биноларда, аҳоли пунктларида ва ишлаб чиқариш объектларида энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилиниши юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари шахсан жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини янада ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш комплекс дастури (кейинги ўринларда - Комплекс дастур) маъқуллансин:

а) қуйидагиларни:

қайта тикланувчи энергия манбаларини янада ривожлантиришнинг мақсадли параметрларини 1-иловага мувофиқ тасдиқлаш, уларнинг улушини 2030 йилга бориб электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 25 фоизидан кўпроғига етказиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини янада ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"ни 2-иловага мувофиқ тасдиқлаш;

б) минтақаларда ижтимоий соҳа объектларини (таълим муассасалари, шу жумладан, мактабгача таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш объектларини) энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек:

иссиқ сув ва электр энергияси билан таъминлаш учун замонавий қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситкичларини (марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларига уланган объектлар бундан мустасно), шунингдек, энергия самарадор, шу жумладан, бивалент иситиш тизимларини босқичма-босқич ўрнатиш, хусусан, замонавий иссиқлик насослари ва рекуператорларини жорий этиш;

биноларнинг иссиқлик ҳимоя тизимини яхшилаш, икки камерали ва энергия самарадор дераза блокларини, светодиодли манбаларни ўз ичига олган сенсорли датчиклар, шунингдек, ҳаво рекуператорлари ва бошқа тизимларни ўрнатиш ҳисобига Нукус шаҳрида, вилоят марказларида ва вилоятларнинг шаҳарларида энергия истеъмолини камайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

в) хусусий хонадонларда қуёш фотоэлектрик станциялари (ўртача 2 кВт) ва қуёш сув иситкичларини (ўртача 200 литр) ўрнатиш;

г) маиший истеъмолчиларнинг, шунингдек, юридик шахсларнинг ностандарт газ-горелкали қурилмаларини замонавий ва энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларга алмаштириш;

д) Қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмалари билан жиҳозлаш тавсия этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг маъмурий бинолари ва инфратузилма объектлари рўйхатини 3-иловага мувофиқ тасдиқлаш.


5. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ўзларига тегишли маблағлари, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг имтиёзли кредит ресурслари, хорижий донорларнинг техник кўмаги маблағлари (грантлари) Комплекс дастурнинг чора-тадбирларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Комплекс дастурни амалга оширишга кредит ресурсларини ва техник кўмак маблағлари (грантларни) жалб этиш мақсадида халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва хорижий донорлар билан музокаралар олиб борсин.


6. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 январдан қуйидаги тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили тасдиқланадиган параметрлар доирасида молиялаштирилади:

а) жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:

қуёш фотоэлектрик станциялари учун - 3 миллион сўмдан;

қуёш сув иситкичлар учун - 1,5 миллион сўмдан;

газ-горелкали қурилмалар учун - 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда компенсациялар тақдим этиш;

б) жисмоний ва юридик шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилишга тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга қуйидаги компенсацияларни тақдим этиш:

жисмоний шахсларга - 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;

юридик шахсларга - 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;

в) энергия самарадор, энергия тежовчи технологиялар ва ускуналарга, шунингдек, уларни синаш методларига нисбатан талабларни ўрнатадиган халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлиги икки ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш механизмини белгиласин.


7. Белгилансинки, ҳар йили:

15 сентябрга қадар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар келгуси йилда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор ва энергия тежовчи бошқа ускуналар билан жиҳозланиши, шунингдек, иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича ишларни амалга ошириш лозим бўлган объектлар рўйхати (кейинги ўринларда - Рўйхат)га киритиш учун Энергетика вазирлигига таклифлар киритади;

1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа, шунингдек, туман ва шаҳарлар кесимида молиялаштиришнинг аниқ ҳажмлари ва манбаларини кўрсатган ҳолда Рўйхатни шакллантиради;

15 октябрга қадар Энергия самарадорлигини ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссияси Рўйхатни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Рўйхатда назарда тутилган молиявий маблағларнинг ҳажми Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг ҳар йили тасдиқланадиган Давлат бюджети параметрларига киритилади.


8. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

а) якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари барча бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда:

қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларнинг энергия самарадорлигини таъминлаш;

лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда қурилиш нормалари ва қоидаларининг талабларини инобатга олган ҳолда бинолар ва иншоотлар энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бўлимини тақдим этиш мажбурий тартибда назарда тутилади;

б) давлат органлари ва ташкилотлари ўз балансидаги бинолар ва иншоотларда ёритиш тизимлари учун светодиодли манбаларни ўз ичига олган сенсорли датчиклар, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни ўрнатишга мажбурдир;

в) маҳсулот (ускуналар, товарлар) ва технологияларнинг энергия самарадорлиги даражаси ёки техник кўрсаткичларини белгилаш уларни Ўзбекистон Республикасининг аккредитация қилинган органлари томонидан сертификатлаштиришда мажбурий ҳисобланади.

Қурилиш вазирлиги Энергетика вазирлиги ва "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда 2019 йил 1 ноябрга қадар:

янгидан қурилаётган ва реконструкция қилинаётган бино ҳамда иншоотларнинг энергия самарадорлигига нисбатан талабларни тубдан ошириш мақсадида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқсин;

бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги даражасини (А, Б, В ва бошқа даражалар) белгилаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигининг 4-иловадаги рўйхат бўйича мамлакатимиз корхоналарида энергетика менежментини бошқариш тизимини халқаро стандартга (ISO 50001) мувофиқ 2019 йил 1 декабрдан 2023 йил 1 январга қадар босқичма-босқич татбиқ этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, мазкур тизимда қуйидагилар назарда тутилади:

энергия истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг шаффофлиги ва холислиги, корхоналарнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш, шунингдек, атмосферага чиқариб ташланадиган чиқиндиларни камайтириш;

ресурсларни, биринчи навбатда молиявий маблағларни минимал даражада сарфлаб энергия истеъмолини бошқариш самарадорлигига эришиш, корхоналар активларининг капиталлашув даражасини ошириш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш.


10. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва "Ўзстандарт" агентлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда энергия самарадор, энергия тежовчи технология ва ускуналарга нисбатан талабларни ўрнатувчи стандартлаштириш бўйича амалдаги норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказсин;

икки ой муддатда 2019-2020 йиллар энергия самарадор, энергия тежовчи технологиялар, ускуналар ва уларни синаш методларига нисбатан талаблар ўрнатувчи зарур халқаро стандартларни қабул қилиш тармоқ графигини тасдиқласин;

икки ой муддатда 2020 йил 1 августга қадар энергия сарфловчи ускуналарни энергия самарадор ва энергияни тежаш кўрсаткичларига мувофиқлигини синовдан ўтказувчи замонавий лабораториялар ташкил қилиш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


11. 2022 йил 1 январдан бошлаб илгари фойдаланишда бўлган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги "B" ва ундан қуйи тоифадаги энергия сарфловчи маиший электр приборларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланадиган энергия самарадорлиги "B" ва ундан қуйи тоифадаги энергия сарфловчи маиший электр приборлари рўйхати 4а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари учун электр техника ускуналари ва қурилмаларини, шунингдек, бутловчи буюмлар ва материалларни харид қилиш "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.


12. Қуйидагилар:

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссиясининг (кейинги ўринларда - Республикаси комиссияси) янгиланган таркиби 5-иловага мувофиқ;

энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика комиссияси (А.Н. Арипов):

2019 йил 15 октябрга қадар энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика манбаларини тежаш кўрсаткичларини аниқлаш методикасини тасдиқласин;

2019 йил 20 октябрга қадар келгусида энергия самарадорлигини баҳолаш ва ёқилғи-энергетика манбаларини тежаш мақсадида энергия сарфи ҳажми катта бўлган корхоналар кесимида иқтисодиёт тармоқлари рўйхатини шакллантирсин;

2019 йил 20 декабрга қадар 2020-2022 йилларда камида 2,4 миллиард кВт/соат электр энергияси, 2,4 миллиард метр куб табиий газ ва 20 минг тонна нефть маҳсулотларини тежашни назарда тутувчи иқтисодиёт тармоқлари бўйича энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика манбаларини тежаш мақсадли кўрсаткичларини тасдиқласин;

зарур ҳолларда Комплекс дастур параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;

мазкур қарорда белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ишларни самарали ташкил этсин ва мувофиқлаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Республика комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


13. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги:

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини оширишни таъминлаш, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча тоифадаги истеъмолчиларда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, уларни амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботларни юритиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида иштирок этади;

Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади;

Қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича халқаро агентликда (IRENA) Ўзбекистон Республикасининг миллий мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади;

б) қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ва дастурлари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан келишилиши шарт.


14. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, шунингдек, энергия тежовчи илғор технологиялар фаол жорий этилишини рағбатлантириш;

энергия самарадорлигини ошириш мақсадида, шу жумладан, илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштириш ва ўтказиш орқали инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларида, иқтисодиёт тармоқлари ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий энергия самарадор ва энергия тежовчи технологиялар жорий этилишини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, энергия ресурсларини сарфлаш самарадорлиги мониторингини амалга ошириш;

халқаро тажрибани ҳисобга олиб ва зарур бўлганда, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда энергетика аудити соҳасидаги мутахассислар ва энергетика хизматларини етказиб берувчилар малакасини ошириш учун тренингларни ташкиллаштириш;

энергия аудиторлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаш, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари мажбурий энергетик текширувдан ўтказилиши ва тегишли тавсиялар бажарилишининг мониторингини, шунингдек, энергия сервис компаниялари фаолияти мониторингини амалга ошириш;

идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик шахсларга нисбатан ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарасиз фойдаланганлик учун иқтисодий жазо чораларини қўллаш.


15. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлик ва энергия тежамкорлик бўйича департамент ташкил қилинсин.

Ташкил этилаётган бўлинмани тўлдириш мақсадида Энергетика вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 10 нафар бошқарув ходимларидан иборат қўшимча штат бирликлари қуйидагилар ҳисобидан ажратилсин:

2 та бирлик - Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Ўзнефтгазинспекция) ҳудудий бўлинмаларининг тегишли штат сонини қисқартириш ҳисобига;

3 та бирлик - Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда - Ўзэнергоинспекция) ҳудудий бўлинмаларининг тегишли штат сонини қисқартириш ҳисобига;

5 та бирлик - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳудудий бўлинмаларининг тегишли штат сонини қисқартириш ҳисобига.


16. Энергетика вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзэнергоинспекция ва Ўзнефтгазинспекциянинг тақдимномаларини бажармаганлик, шунингдек, мажбурий энергетик текширувлар ва экспертизалар ўтказмаганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва тармоқ корхоналари билан биргаликда 2020 йилнинг охирига қадар реактив қувватни тикловчи қурилмалар (конденсатор батареялари), реле ҳимояси микропроцессор блоклари, частотали ўзгартиргичлар, бир текис ишга тушириш қурилмалари ҳамда энергия тежовчи бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш чораларини кўрсин.


18. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда қуёш сув иситкичлари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ҳамда энергия тежовчи бошқа турдаги ускуналарнинг афзалликларини, шу жумладан, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, ускуналарнинг қиймати ва истеъмолчиларнинг маблағлари тежалиши тўғрисидаги маълумотларни аҳоли ўртасида кенг ёритиш бўйича медиа-режани тасдиқласин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


20. Энергетика вазирлиги икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Ғуломов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 22 августдаги

ПҚ-4422-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қайта тикланувчи энергия манбаларини

янада ривожлантириш мақсадли

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ишлаб чиқариш қувватларини

ошириш прогнозлари, МВт

Электр

энергияси

ишлаб чиқариш

улуши, фоиз


2019 й.


2020 й.


2021 й.


2022 й.


2023-2030

йй.


2018 й.


2030 й.


Жами


1074,1

886,8

1 961,5

2 061,6

14 017,8

100

100

1.

Анъанавий энергетика


1 050

1 807

1 777

2 259,4

10 910,2

90

75


Шу жумладан, қувватларни фойдаланишдан чиқариш


-

1 060

320

740

4 280

-

-

2.

Қайта тикланувчи энергия манбалари


24,1

119,8

504,5

542,2

7 387,6

10

25


шундан:


2.1.

Гидроэнергетика


24,1

119,8

204,5

42,2

1 487,6

10

11,2

2.2.

Қуёш энергетикаси


-

-

300

400

4 300

-

8,8

2.3.

Шамол энергетикаси


-

-

-

100

1 600

-

5

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 22 августдаги

ПҚ-4422-сон қарорига

2-ИЛОВА



Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг

энергия самарадорлигини янада ошириш ҳамда қайта

тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ ВА ИЖТИМОИЙ СОҲАНИНГ ЭНЕРГИЯ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Иқтисодиёт тармоқларида энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш ва нормалашни ташкиллаштиришга йўналтирилган ягона ёндашувни яратиш мақсадида норматив базани такомиллаштириш.


1. Иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани хатловдан ўтказиш.


2. Иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатлари ижросини таҳлил этиш.


3. Иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш.


2020 йил

июнь

Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), тегишли вазирлик ва идоралар

4. Иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш, энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган тармоқ норматив ва методик ҳужжатлар, шунингдек, таклифларни ишлаб чиқиш.


2020 йил

сентябрь

2.

Ёқилғи-энергетика тармоғининг келгуси йилга мўлжалланган комплекс балансини шакллантириш.

1. Иқтисодиётнинг ёқилғи-энергетика ресурсларига (электр энергияси, табиий газ, нефть маҳсулотлари, кўмирга) бўлган умумий талаб-эҳтиёжини ўрганиш.


2. Амалда таъминланганлик даражасини аниқлаш учун ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қилиш.


2019-2022

йиллар

октябрь


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3. Ёқилғи-энергетика тармоғи комплекс балансининг лойиҳасини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019-2022

йиллар

декабрь


3.

Мажбурий энергетика текширувини ўтказиш тартибини такомиллаштириш.

1. Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини хатловдан ўтказиш ва объектларнинг энергия сарфи кўрсаткичлари бўйича маълумотлар базасини яратиш.


2019 йил

ноябрь


Ўзнефтгазинспекция (Н.Агзамов), Ўздавэнергоназорат (У.Эгамбердиев)

2. Энергетик текширувларни, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш.


3. Энергия самарадорлиги бўйича энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган корхоналарни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


4. Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергетик текширувлари графигини белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2019 йил

декабрь

Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), тегишли вазирлик ва идоралар

5. Энергетик текширишларни ўтказишни ташкиллаштириш ва тавсиялар ижросини мониторинг қилиш.


График

асосида


4.

Энергосервис контрактини қўллашни амалиётга жорий этиш.

1. Энергосервис контрактлари асосида энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.


2019 йил

ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Адлия вазирлиги(Х.Мелиев)


2. Энергосервис компаниялари фаолиятини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу жумладан бюджет ташкилотларига энергосервис контрактларини тузиш ҳуқуқини бериш.


3. Энергосервис компанияларини тузиш ва улар фаолиятини ташкил этиш.


2019 йил

декабрь

5.

Электр энергияси, табиий газ ва иссиқ сувга табақалаштирилган тарифлар (блокли тариф) тизимини жорий этиш.

1. Тажриба-синов лойиҳаларининг натижаларини таҳлил қилиш ва улар асосида барча тоифалардаги истеъмолчилар учун табақалаштирилган тарификация тизимини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2020 йил

март


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Якуний истеъмолчилар учун электр энергияси, табиий газ, иссиқ сувни нормативдан ортиқча истеъмол қилганлик учун оширилган ставка бўйича табақалаштирилган тарифни жорий этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.


2020 йил

апрель

6.

Ишлаб чиқариш корхоналарида ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолини камайтириш.

1. Зарурат туғилганда энергосервис (энергоаудиторлик) компаниялари ва хорижий маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда корхоналарнинг ишлаб чиқариш-технологик жараёнлари энергия самарадорлигини баҳолаш.


2019 йил

октябрь

ойидан

бошлаб


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев) тегишливазирлик ва идоралар


2. Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги борасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

декабрь

3. Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги борасида ташкилий-техник тадбирларни келишиш ва Энергетика вазирлигига тақдим этиш.


4. Ишлаб чиқилган тадбирларни амалга ошириш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш.


Ҳар йили

7.

Халқаро стандарт (ISO 50001) талабларига мувофиқ энергетик менежмент тизимини жорий этиш.


1. Вазирлик ва идоралар томонидан "Ўзстандарт" агентлиги билан келишган ҳолда халқаро стандарт (ISO 50001) талабларига мувофиқ энергетик менежмент тизимини жорий этишнинг тармоқ графикларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

сентябрь


Ушбу қарорнинг 4-иловасида кўрсатилган вазирлик ва идоралар

2. Энергетик менежмент тизимини жорий этиш, ходимларни ўқитиш ва сертификат-лаштириш бўйича ишларни ташкиллаштириш.


2019 йил

декабрь

3. Халқаро стандарт талабларига мувофиқ вазирлик ва идоралар томонидан энергетик менежмент тизими жорий этилишини "Ўзстандарт" агентлиги томонидан мониторинг қилиб бориш.


Доимий

равишда

4. Вазирлик ва идоралар томонидан халқаро стандарт талабларига мувофиқ энергетик менежмент тизимининг жорий этилиши тўғрисидаги ҳисоботни "Ўзстандарт" агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.


Ҳар

чоракда

8.

Қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида Халқаро электртехника комиссияси (IЕС) ва Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) стандартларини ўрганиш.


2019 йил

сентябрь


"Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев) тегишливазирлик ва идоралар


2. Мослаштириш учун зарур стандартлар рўйхатини белгилаш ва ишлаб чиқиш графигини тасдиқлаш.


2019 йил

октябрь

3. Стандартларни ишлаб чиқиш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш.


2019 йил

ноябрь


4. Қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида давлат стандартларини ишлаб чиқиш.


Тасдиқлан-

ган график

асосида


9.

Кўча ва магистралларни ёритишнинг амалдаги тизимларига ёритиш даражасини бошқаришнинг интеллектуал тизимларини татбиқ этиш.

1. Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан энергия тежовчи технологияларни жорий этиш мақсадида кўча ва магистралларни ёритишнинг амалдаги тизимларини хатловдан ўтказиш.


2. Светодиодли лампаларни ўз ичига олган билан уйғунлаштирилган интеллектуал диммирлаш тизимларини жорий этиш учун кўча ва магистралларни ёритишнинг потенциал объектларини аниқлаш.


2019 йил октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Энергетика вазирлиги (Ш. Ходжаев), "ҲЭТ" АЖ (У.Мустафаев)


3. Кўча ва магистралларни ёритишни диммирлаш технологиясига асосланган фотоэлектрик тизимларга босқичма-босқич ўтказиш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

ноябрь

4. Диммирлаш тизимларини ўрнатиш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш.


5. Диммирлаш тизимларини ўрнатиш графигини тасдиқлаш.


2019 йил

декабрь

II. УГЛЕВОДОРОД ВА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ,

ТАШИШ ВА ТАҚСИМЛАШДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШ

10.

Нефть ва газ конларида, магистрал газқувурларида, нефть ва газни қайта ишлаш корхоналарида углеводородларни қазиб чиқариш, ташиш ва қайта ишлашдаги йўқотишларни қисқартириш.

1. Қуйидагиларда:

конларда ва қазиб чиқариш объектларида;

магистрал газқувурлари ва компрессор станцияларида;

газ ва нефтни қайта ишлаш корхоналарида;

газ тақсимлаш тармоқларида ўз эҳтиёжлари учун табиий газ ва нефть истеъмолини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш.


2019 йил

ноябрь


Энергетика вазирлиги (У.Исраилов), Ўзнефтгазинспекция (Н.Агзамов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Б.Сидиков), "Ўзтрансгаз" АЖ (У.Сайидов), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Б.Эшмуратов)

2. 2020 йилдан бошлаб "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ энергия ресурслари (табиий газ, нефть ва электр энергияси) йўқотишларини ҳар йили қисқартириб бориш графигини шакллантириш ва тасдиқлаш.


Ҳар йили

декабрь

ойида

11.

Нефть ва газ конларида бекор кетадиган иссиқликдан, машъала бўлиб ёнадиган ва йўл-йўлакай қазиб чиқариладиган газдан электр энергияси ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш.


1. Нефть ва газ конларида бекор кетадиган иссиқликдан, машъала бўлиб ёнадиган ва йўл-йўлакай қазиб чиқариладиган газдан электр энергияси ишлаб чиқаришда фойдаланиш бўйича корхоналар салоҳиятини ўрганиш.


2020 йил

февраль


Энергетика вазирлиги (У.Исраилов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Б.Сидиков), Ўзнефтгазинспекция (Н.Агзамов)

2. Нефть ва газ конларида бекор кетадиган иссиқликдан, машъала бўлиб ёнадиган ва йўл-йўлакай қазиб чиқариладиган газдан электр энергияси ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш.


2020 йил

май

12.

Электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш, ташиш ва тақсимлашда уларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш.


1. Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг мавжуд нуқталарини хатловдан ўтказиш.


2019 йил

ноябрь


Энергетика вазирлиги (У.Исраилов, Ш.Ходжаев), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Б.Сидиков), "Ўзтрансгаз" АЖ (У.Сайидов), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Б.Эшмуратов), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров)


2. Ҳисобга олиш тизимларини текширишни ташкиллаштириш ва тегишли мувофиқлик сертификатларини бериш.


2020 йил

апрель

3. Норматив талабларга мос келмаган ҳолларда ҳисобга олиш тизимлари алмаштирилишини таъминлаш.


Аниқланган

тақдирда

13.

Электр энергиясини ишлаб чиқариш, ташиш ва тақсимлашда унинг тармоқ ичидаги сарфини қисқартириш.


1. Қуйидагиларда:

генерация қилувчи объектларда ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси истеъмолини камайтириш;

магистрал электр тармоқларида ташишдаги йўқотишларни қисқартириш;

тақсимловчи электр тармоқларида кучланиш трансформаторлари ва электр узатиш линияларидаги йўқотишларни қисқартириш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2019 йил

ноябрь


Энергетика вазирлиги (Ш.Ходжаев), Ўздавэнергоназорат (У.Эгамбердиев), "ЎМЭТ" АЖ (Д.Исакулов), "ҲЭТ" АЖ (У.Мустафоев), "ИЭС" АЖ (Р.Мубаракшин), тегишли вазирлик ва идоралар

2. Электр тармоқлари иш режимини оптималлаштириш:

компенсациялаштирувчи қурилма ускуналарини ўрнатиш;

электр тармоқларини модернизация қилиш ҳисобига йўқотишларни камайтириш чора-тадбирларини тасдиқлаш.


2019 йил

декабрь

3. 2020 йилдан бошлаб "ИЭС" АЖ, "ЎМЭТ" АЖ ва "ҲЭТ" АЖда электр энергияси йўқотишларини ҳар йили қисқартириб бориш графигини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

декабрь

ойида

III. ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГЕТИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

14.

Қайта тикланувчи энергия манбаларининг солиштирма улушини кўпайтириш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришни босқичма-босқич диверсификация қилиш.


2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларининг солиштирма улушини умумий генерация ҳажмининг 25 фоизгача кўпайтиришни назарда тутувчи 2020-2030 йилларда қайта тикланувчи энергия манбалари объектларининг ҳар йили ишга тушириладиган қувватлари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

октябрь


Энергетика вазирлиги (Ш.Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов) тегишли вазирлик ва идоралар


15.

Қайта тикланувчи энергия манбалари бозорида қулай рақобат муҳитини яратиш мақсадида тариф сиёсатини такомиллаштириш.


1. Қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида тариф сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019 йил

ноябрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Энергетика вазирлиги (Ш.Ходжаев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев)

2 Қайта тикланувчи ва иккиламчи энергия манбалари (қуёш, шамол, биогаз станциялари) янгидан ишга туширилаётган объектларидан электр энергияси харид қилишнинг чекланган (максимал даражада йўл қўйиладиган) тарифларининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланиши.


Ҳар йили

15 декабрга

қадар


16.

ДХШ шартларида қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларини амалга ошириш доирасида салоҳиятли инвесторларни рақобатчилик асосида саралаб олишнинг замонавий ва шаффоф усулларини жорий этиш.


1. Қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари доирасида бошланғич нархни пасайтириб бориладиган аукцион савдолари механизмини жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019 йил

октябрь


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), ДХШни ривожлантириш агентлиги (Г.Холжигитов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев)


2. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонунига салоҳиятли хусусий инвесторни, шу жумладан бошланғич нарх пасайтириб бориладиган аукцион савдолари орқали аниқлаш борасида ўзгартиришлар киритиш.


2019 йил

ноябрь

3. Қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида аукцион савдоларини ўтказиш регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


4. Регламентни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритиш.


5. Бошланғич нарх пасайтириб бориладиган аукцион савдоларини ўтказиш учун махсус ҳимояланган савдо тизимини яратиш.


2019 йил

декабрь

17.

Қуёш фотоэлектрик станциялари ўрнатиладиган потенциал жойларни тақсимланган генерация афзалликларини инобатга олган ҳолда аниқлаш тартибини жорий этиш.

1. Йирик фотоэлектрик станциялар ўрнатилган битта қувватининг мамлакат қуёш энергетикасини ривожлантиришга таъсирини қиёсий таҳлил қилиш.


2. Саноат кўламидаги қуёш фотоэлектрик станцияларини жойлаштириш қоидалари тўғрисидаги Регламентни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2019 йил

октябрь


Энергетика вазирлиги (Ш.Ходжаев), Адлия вазирлиги (Х.Мелиев), Қуёш энергияси халқаро институти (М.Матчанов) тегишли вазирлик ва идоралар

3. Регламентни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритиш.


2019 йил

декабрь


18.

Қишлоқ жойларда ва республиканинг олис ҳудудларида электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун қуёш тизимларини жорий этиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


1. Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича доимий ишчи гуруҳини ташкил этиш.


2019 йил

сентябрь


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Ўздавэнергоназорат (У.Эгамбердиев), Ўзнефтгазинспекция (Н.Агзамов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Б.Сидиков), "ЎМЭТ" АЖ (Д.Исакулов), "ҲЭТ" АЖ (У.Мустафоев), "ИЭС" АЖ (Р.Мубаракшин), тегишли вазирлик ва идоралар


2. Баҳор-куз фаслларида автоном равишда энергия (электр, иссиқлик ва биогаз) билан таъминлаш бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳудудларни белгилаш.


2019 йил

декабрь

3. Чуқур техник-иқтисодий таҳлил асосида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳисобига энергия билан таъминлаш бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш тафсилотларини ишлаб чиқиш.


2020 йил

март


4. Тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

апрель

19.

Шамол электрстанцияларини қуриш учун потенциал майдончаларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.


1. Шамол электрстанциялари қурилиши учун потенциал жойларни аниқлаш (Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Бекобод, Ғазалкент, Қўқон ва бошқалар).


2019 йил

октябрь


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев), тегишли вилоятлар ҳокимликлари

2. Бешта истиқболли майдонларда шамол кучи ўлчовларини ўтказиш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш.


2019 йил

декабрь

3. 110 метрдан кам бўлмаган баландликда шамол кучини ўлчаш учун метеорологик мачталарни харид қилиш ва ўрнатиш.


2020 йил

март

20.

Намунавий уйларда, ижтимоий ва саноат объектларида, иссиқхоналар ва уй-рўзғор хўжаликларида углеводородлар ва электр энергияси истеъмолини камайтириш мақсадида иссиқ сув таъминоти, ёритиш ва бивалент иситиш тизими учун фотоэлектрик тизимлар, гелиоколлекторлар ва иссиқлик насослари кенг жорий этилишини рағбатлантириш чораларини кўриш.


1. Европа Иттифоқи, АҚШ ва Япониянинг хусусий уй-рўзғор хўжаликларида ва саноат объектларида, шу жумладан шаҳар иссиқлик таъминотида иссиқлик насос станцияларини жорий этиш бўйича тажрибасини ўрганиш.


2019 йил

ноябрь


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), УЖКХВ (М.Салиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортиқхўжаев), тегишли вазирлик ва идоралар


2. Иссиқ сув таъминоти ва бивалент иситиш тизими учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича аҳоли, коммунал хўжаликлари, иссиқхоналар, ижтимоий объектлар ва саноат корхоналарига мўлжалланган якка тартибдаги бизнес-режаларни ишлаб чиқиш.


2020 йил

февраль

3. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

а) Тошкент шаҳридаги битта кўп қаватли ва хусусий уйда биноларнинг иссиқлик ҳимоясини ошириш ва энергия самарадор технологиялар ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этиш бўйича;

б) Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг битта қозонхона станциясида камида 3 МВт қувватли вакуумли қуёш коллекторларини ўрнатиш бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш.


2019 йил

октябрь

21.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини қайта тикланувчи энергия манбалари объектлари ҳисобига маҳаллий иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш чораларини амалга ошириш.

1. Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини қайта тикланувчи энергия манбалари объектлари ҳисобига маҳаллий иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш учун ана шундай зоналарни аниқлаш.


2020 йил

март


Энергетика вазирлиги, (Ш.Ходжаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), тегишли вазирлик ва идоралар

2. Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида қайта тикланувчи энергия манбалари маҳаллий объектларини яратишнинг техник ва молиявий жиҳатларини ўрганиш.


2020 йил

июнь

3. Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини қайта тикланувчи энергия манбалари объектлари ҳисобидан маҳаллий иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2020 йил

июль

22.

Республиканинг биоэнергетика ресурсларитехник салоҳиятини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва уларни ривожлантиришга оид амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

1. Республиканинг биоэнергетика ресурсларининг техник салоҳиятини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.


2. Биогаз, органик ўғитлар ва электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича аҳолига, чорвачилик, иссиқхона комплекслари ва саноат корхоналарига мўлжалланган якка тартибдаги бизнес-режаларни ишлаб чиқиш.


2019 йил

декабрь


Энергетика вазирлиги, (Ш.Ходжаев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Давлат экология қўмитаси (Б.Кучкаров), "Сувсоз" ДУК (Т.Мирхидоятов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортиқхўжаев), тегишли вазирлик ва идоралар


3. Шаҳар оқава сув чўкиндиларини утилизация қилиш ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларидан газ олиш учун биогаз тизимларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш.


2020 йил

март

4. Биогаз қурилмаларини барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


5. Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2020 йил

апрель

23.

Тартибга солувчи қувватларни жорий этиш ва тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш учун энг мақбул технологияларни танлаш бўйича ўрганиш ўтказиш.


1. Электр энергиясини сақлашнинг замонавий тизимларини жорий этиш бўйича замонавий тенденцияларни ўрганиш.


2019 йил

октябрь


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Ўздавэнергоназорат (У.Эгамбердиев), "ЎМЭТ" АЖ (Д.Исакулов), "ҲЭТ" АЖ (У.Мустафоев), "ИЭС" АЖ (Р.Мубаракшин), тегишли вазирлик ва идоралар


2. Электр энергиясини сақловчи маневр қилинадиган газ турбинали қурилмалар, гидроаккумулятор электр станциялари ва турли хилдаги интеллектуал тизимларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини қиёсий таҳлил қилиш.


2019 йил

ноябрь

3. Саноат кўламида электр энергиясини аккумуляция қиладиган юқори маневрли интеллектуал тизимни яратиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш юзасидан таклифлар киритиш.


2019 йил

декабрь

24.

Энергия таъминотининг интеллектуал тармоқларидан фойдаланган ҳолда қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ҳосил қилиш бўйича маълумотларни йиғиш ва узатиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш.


1. Реал вақт режимида электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича маълумотларни йиғиш тизимларини яратишга оид илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва тегишли таҳлилий материалларни тайёрлаш.


2020 йил

май


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Ўздавэнергоназорат (У.Эгамбердиев), "ЎМЭТ" АЖ (Д.Исакулов), "ҲЭТ" АЖ (У.Мустафоев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), тегишли вазирлик ва идоралар


2. Энергия тизимининг барқарорлигини ва ўзгарувчан генерация бошқарувини марказлаштириш диспетчерлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида интеллектуал тармоқлардан фойдаланган ҳолда қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ҳосил қилиш бўйича маълумотларни йиғиш ва узатиш тизимини жорий этиш юзасидан таклифлар киритиш.


2020 йил

июнь

25.

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотни синовдан ўтказиш ҳамда сертификатлаштириш бўйича замонавий лабораториялар ташкил қилиш.


1. Қайта тикланувчи энергия манбалари энергияси ва қурилмаларини синовдан ўтказиш ва сертификатлаштириш бўйича ускуналарни етказиб берувчи жаҳондаги етакчи компаниялар билан музокаралар ўтказиш.


2. Лабораториялар ташкил қилиш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш.


3. Лабораторияларни ташкил қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019 йил

декабрь


"Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев)


26.

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва улардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган энергияни давлат томонидан ҳисобга олиш ва сертификатлаштириш механизмини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан ҳосил қилинган энергияни ҳисобга олиш ва сертификатлаштириш бўйича маълумотларни автоматлаштирилган тарзда йиғиш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Ягона маълумотлар базасини ишлаб чиқиш.


2019 йил

октябрь


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), тегишли вазирлик ва идоралар

2. Мустақил, жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчиларга Ягона идентификация рақамини тақдим этиш тизимини яратиш.


3. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.


2020 йил

март

27.

Миллий қонунчилик негизида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган энергияни харид қилиш тўғрисидаги битимнинг намунавий шаклини битимни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


1. Миллий қонунчилик ва илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида Қайта тикланувчи энергетика объектларидан энергияни харид қилиш тўғрисида намунавий битимни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

ноябрь


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Ўздавэнергоназорат (У.Эгамбердиев), "ЎМЭТ" АЖ (Д.Исакулов), "ҲЭТ" АЖ (У.Мустафоев)


2. Энергия харид қилиш тўғрисидаги битимни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритиш.


2019 йил

декабрь

28.

Фотоэлектрик станциялар, кўчаларни ёритадиган фотоэлектрик тизимлар ҳамда ЭИЗ ва КСЗларда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари учун қуёш модуллари, инвесторлар, кичик шамол қурилмалари, гелиоколлекторлар, иссиқлик насослари, рекуператорлар, метантенклар, трекерлар ишлаб чиқариш учун салоҳиятли инвесторларни жалб этиш.


1. Қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар тайёрлаш.


2019 йил

декабрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Кудратов), "Ўзэлтехсаноат" АК (М.Юнусов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), тегишли вазирлик ва идоралар


2. Қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасини ривожлантириш истиқболлари ҳамда ЭИЗ ва КСЗларда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар учун мавжуд имтиёзлар ва преференциялар тўғрисида салоҳиятли инвесторлар орасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.


Доимий

равишда

IV. КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ, ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИШЛАНМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ

ФАОЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

29.

Энергия ресурсларини нормалаш ва улардан самарали фойдаланиш соҳасида мутахассислар ва муҳандис-техник ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш.


Малака ошириш курслари, тренинглар ва амалий семинарларни, жумладан халқаро мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкиллаштириш.


2019

йилдан

бошлаб

доимий


Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), тегишливазирлик ва идоралар


30.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлигини ошириш тарғиботини ташкиллаштириш.

1. Энергия тежамкорлиги, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш масалаларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш бўйича медиа-режани тасдиқлаш ва амалга ошириш.


2019 йил

сентябрь


МТРК (А.Хаджаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), тегишли вазирлик ва идоралар


2. Энергия тежамкорлиги, энергиядан оқилона фойдаланиш ва бошқа масалаларда тажриба алмашиш учун маълумотлар базаларига кириш имконини берувчи энергия самарадорлиги бўйича ахборот порталини яратиш.


2019 йил

ноябрь

3. Корхоналар, ташкилотлар ва аҳоли ўртасида тарқатиш учун энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги масалалари бўйича маълумотномалар, ахборот бюллетенлари, флайерларни вақти-вақти билан чиқариб туриш.


Бир йилда

2 марта

4. Вилоятлар, шаҳарлар, корхоналар, таълим муассасалари ва бошқа муассасаларда энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежамкорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича мавзуга оид кўргазмалар, семинарлар, танловлар ўтказиш.


Доимий

равишда

5. Фан ва техникани кенг оммалаштириш, шу жумладан энергия самарадорлигини ва энергия тежамкорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни тарғиб қилиш бўйича миллий канални яратиш.


2020 йил

январь

31.

Энергия самарадорлигини ошириш вазифаларини ҳал этиш учун илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш.


1. Корхоналар томонидан энергия самарадорлиги соҳасидаги инновацияларни ўзлаштиришга қаратилган инновацион лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2019 йил

октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (У.Каримов), тегишли вазирлик ва идоралар

2. Жорий этиш имконияти юқори даражада бўлган рақобатбардош инновацияларни яратиш мақсадида энергия самарадорлиги соҳасида кичик инновацион ва венчур тадбиркорлигини ташкил этишни рағбатлантириш.


3. Республикада технологиялар трансферти ва энергия самарадорлиги соҳасида интеллектуал мулкни бошқариш марказларини ташкил этиш.


2019 йил

ноябрь

4. "Энергия тежамкорлиги соҳасида узлуксиз, кўп босқичли таълим тизимини ривожлантириш" Дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


5. Ўқув муассасаларининг тегишли кафедралари ҳузурида, таълим тизими марказларида ўқув қўлланмалари ва энергия тежамкорлиги усулларига ўргатувчи компьютер дастурлари билан жиҳозланган компьютер синфхоналарини ташкиллаштириш.


2019 йил

декабрь

32.

Энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги соҳасида стартап-лойиҳаларни саралаш ва илмий-техник лойиҳаларни грант йўли билан молиялаштириш бўйича танловлар эълон қилиш.

1. Энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги бўйича илмий-техник лойиҳалар мавзулари рўйхатини шакллантириш.


2. Лойиҳаларни ФТК йиғилишларида кўриб чиқиш ва молиялаштириш учун саралаб олиш.


Доимий

равишда

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), тегишли вазирлик ва идоралар


33.

Энергия самарадорлиги бўйича мунтазам равишда илмий-техник ва инновацион кўргазмалар ҳамда конференциялар ўтказиш.

1. Ҳар йили ўтказиладиган "INNOWEEK" инновациялар ярмаркаси доирасида "Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги" мавзусига оид стендларни ташкиллаштириш.


Ҳар йили


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов)


2. Энергия тежамкорлиги соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича давра суҳбатлари, илмий семинарлар ва конференциялар ташкил этиш.


Доимий

равишда


34.

Водород энергетикаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини қўллаб-қувватлаш.


1. Водород энергетикаси, хусусан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда олинган энергияни узоқ муддат сақлаш қисмида илмий ишланмаларни ўтказиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.


2019 йил

ноябрь


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), тегишли вазирлик ва идоралар


2. Илмий-амалий тадқиқотларни ўтказиш графигини тасдиқлаш ва уни молиялаштириш манбаларини белгилаш.


2019 йил

декабрь

3. Зарур ҳолларда маҳаллий мутахассисларни водород энергетикаси ва бошқа соҳаларда малака ошириш учун хорижий мамлакатларга юбориш.


2020 йил

март

4. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларининг натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


Ҳар йили

15 декабрга

қадар


35.

Вазирлик ва идораларнинг қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида тажриба ва ахборот айирбошлаш, шунингдек, илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш юзасидан жаҳондаги қайта тикланувчи энергетика бўйича етакчи таҳлилий марказлар билан доимий ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

1. Ўзбекистон шароитида қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида долзарб илмий-амалий тадқиқотлар рўйхатини шакллантириш.


2019 йил

ноябрь


Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), тегишли вазирлик ва идоралар

2. Илмий-амалий тадқиқотларни ўтказиш графигини тасдиқлаш ва уни молиялаштириш манбаларини аниқлаш.


2020 йил

декабрь

3. Қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида тажриба алмашиш ва маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш бўйича жаҳондаги етакчи таҳлилий марказлар ва бошқалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан таклифлар киритиш.


2020 йил

март

36.

Қайта тикланувчи энергия манбалари, яшаш хоналарида, жамоат биноларида, иқтисодиёт тармоқларининг ишлаб чиқариш жараёнларида энергия самарадорлиги, шунингдек, энергетик текширишлар ва экспертизалар ўтказиш соҳасидаги мутахассислар, муҳандислар ва қурувчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш.


1. Олий ўқув юртларида "қайта тикланувчи энергия манбалари", "энергия самарадорлиги" ва "энергоаудит" йўналишлари бўйича янги мутахассисликлар очиш ва уларга қабул квоталарини кўпайтириш.


2. Ўқув дастурларини тасдиқлаш.


2020 йил

январь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Усмонов), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), тегишли вазирлик ва идоралар


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 22 августдаги

ПҚ-4422-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш

сув иситиш қурилмалари билан жиҳозлаш тавсия

этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг

маъмурий бинолари ва инфратузилма объектлари

РЎЙХАТИ


1. Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига эга бошқа давлат ташкилотларининг маъмурий бинолари


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг маъмурий бинолари


3. Савдо-кўнгилочар комплекслар, маданият ва истироҳат боғлари, ресторанлар


4. Супермаркетлар, магазинлар, бозорлар, савдо омборлари


5. Автомобилларга газ тўплаб қуйиш ва ёқилғи қуйиш станциялари


6. Давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотлари


7. Аэропортлар, темир йўл ва автобус вокзаллари


8. Меҳмонхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари


9. Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари


10. Алоқа корхоналари


*) Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича республика комиссияси ушбу рўйхатга қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 22 августдаги

ПҚ-4422-сон қарорига

4-ИЛОВА



Халқаро стандартга (ISO 50001) мувофиқ

энергетика менежменти тизими жорий

этиладиган корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. "Ўзбекнефтгаз" АЖ


2. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ


3. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


4. "Иссиқлик электр станциялари" АЖ


5. "Ўзбеккўмир" АЖ


6. "Ўзкимёсаноат" АЖ


7. "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ


8. "Ўзавтосаноат" АЖ


9. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ


10. "Ўзпахтасаноат" АЖ


11. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ


12. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


13. "Ўзмахсусмонтажқурилиш" АК


14. "Ўздонмаҳсулот" АК

16. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


17. "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси


18. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси


19. "Ўзчармсаноат" уюшмаси


20. "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси


21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


22. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги


23. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


Изоҳ: Халқаро стандартга (ISO 50001) мувофиқ энергетика менежменти тизимини жорий этиш мазкур рўйхатда кўрсатилган корхона ва ташкилотларнинг давлат улушига эга бўлган барча қуйи корхона ва ташкилотларида амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 22 августдаги

ПҚ-4422-сон қарорига

4а-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

кирилиши тақиқланадиган энергия самарадорлиги

"В" ва ундан қуйи тоифадаги энергия сарфловчи

маиший электр приборлари

РЎЙХАТИ

     

Т/р

    

        

Номланиши

    

     

ТИФ ТН кодлари

      

1.

Марказий иситиш қозонлари, 8402-товар позициясидаги қозонлардан ташқари, бошқалар


8403 10 900 0

2.

Энг катта горизонтал ўлчамлари 120 см дан ошмайдиган ҳаво тортиш колпаклари ёки шкафлари


8414 60 000 0

3.

Двигателли вентилятор ҳамда ҳаво ҳарорати ва намлигини ўзгартириш приборлари билан жиҳозланган ҳавони кондиционерлаш қурилмалари, шу жумладан намлиги алоҳида ўзгартирилиши мумкин бўлмаган кондиционерлар


8415 10 900 0

8415 20 000 9

8415 81 009 0

8415 82 000 0

8415 83 000 0

       

4.

Совиткичлар, музлаткичлар ва бошқа электр ёки бошқа турдаги совитиш ва музлатиш қурилмалари


8418 10 - 8418 50

8418 69 000 9

5.

Оқим ёки сақлаш (сиғимли) сув иситкичлари, электрлаштирилмаган, бошқалар


8419 19 000 0

6.

Маиший идиш ювиш машиналари


8422 11 000 0

7.

Маиший ёки кирхоналар учун кир ювиш машиналари, шу жумладан, сиқиб берадиган мослама билан жиҳозланган машиналар


8450 11 - 8450 20

8.

Чангютгичлар


8508 11 - 8508 60

9.

8508-товар позициясидаги чангютгичлардан ташқари ўрнатилган электр двигателли маиший электромеханик машиналар


8509 40 - 8509 80

10.

Оқим ёки сақлаш (сиғимли) электр сув иситкичлари ва сув ости электр иситкичлари


8516 10

11.

Майдонни иситиш ва ерни иситиш учун электр ускуналар


8516 21 - 8516 29

12.

Микротўлқинли печлар


8516 50 000 0

13.

Бошқа печлар, маиший стационар электр плиталар, бошқалар, электр плиталар, электр пишириш қозонлари ва пишириш панеллари, ўрнатиладиган печлар, бошқалар


8516 60 101 0

8516 60 109 0

8516 60 500 0

8516 60 800 0

8516 60 900 0


14.

Мониторлар, рангли ёки монохром тасвирли телевизион алоқа учун қабул қилиш аппаратуралари (қурилмалари)


8528 42 100 0 - 8528 59 900 0

8528 72, 8528 73 000 0

15.

Чўғланма ёки газ разрядли электр лампалар, шу жумладан ёруғлиги йўналишли, герметик лампалар, шунингдек ультрабинафша ёки инфрақизил лампалар; ёйли лампалар; ёруғлик чиқарувчи диод (LED) ёруғлик манбалари


8539 10 000

8539 21 300 9 - 8539 22 900 0

8539 29 300 9 - 8539 50 000 0

16.

Ёруғлик чиқарувчи диодлар (LED), шу жумладан лазер диодлари


8541 40 100 0

17.

Лампалар (люстралар) ва бошқа ёритиш ускуналари, бошқалар


9405 10 400 9

18.

Чўғланма лампалар билан ишлатишга мўлжалланган приборлар, бошқалар


9405 40 910 9

           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 22 августдаги

ПҚ-4422-сон қарорига

5-ИЛОВА



Энергия самарадорлиги ва қайта

тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш

масалалари бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раиси


А.С. Султанов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири, Республика комиссияси раисининг ўринбосари


Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири


М.Х. Салиев

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


И.Ю. Абдурахмонов

-

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири


Б.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири


Б.К. Рўзибаев

-

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Б.Э. Закиров

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари


И.Р. Махкамов

-

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари


Ш.Х. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари


Б.Т. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


Н.Ш. Шарипов

-

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси


Б.А. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


Б.С. Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти


Д.Н. Саттаров

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директори


Ш.С. Саматов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти мудири, Республика комиссияси котиби


            

Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 22 августдаги

ПҚ-4422-сон қарорига

6-ИЛОВА



Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия

манбаларини ривожлантириш масалалари

бўйича ҳудудий комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудий комиссия раиси


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, ҳудудий комиссия котиби


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича


Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар сув хўжалиги бош бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

ҳудудий газ таъминоти филиаллари раҳбарлари


лавозими бўйича

-

ҳудудий электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари


Изоҳ: ҳудудий комиссиялар аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 22 августдаги

ПҚ-4422-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги "2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги ПҚ-3012-сон қарорида:


а) 1 ва 3-бандлар ҳамда 1, 3, 4, ва 4а-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишлича учинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4142-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошидаги "80" сони "90" сони билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 август


"Халқ сўзи", 2019 йил 23 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 26 август, 34-сон, 595-модда









































Время: 0.1493
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск