ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

"Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.08.2019 й. 702-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 августдаги

702-сон қарорига

ИЛОВА



"Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари

педагог ходимларини аттестациядан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчаларида тарбиячи, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед лавозимларида фаолият юритадиган шахсларга (кейинги ўринларда педагог ходимлар деб аталади) нисбатан татбиқ этилади.


2. Педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш:

педагог ходимлар касбий маҳорати даражасининг лавозимлари малака тавсифларига мувофиқлигини аниқлаш;

педагог ходимлар касбий маҳоратининг мақсадли ва мунтазам оширилишини таъминлаш;

"Меҳрибонлик" уйлари ваболалар шаҳарчаларида таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилади.


3. Педагог ходимларнинг лавозимлари малака тавсифларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ходимларнинг асосий лавозимлари малака тавсифларидаги (кейинги ўринларда малака тавсифлари деб аталади) талаблар асосида ўрганилади.


4. Педагог ходимлар аттестацияси қонунийлик, одиллик, холислик, беғаразлик ва коллегиаллик принциплари асосида ўтказилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили аттестация жараёнлари бошланишидан камида ўн беш кун олдин педагог ходимлар аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш жадвали ишлаб чиқилади.

Педагог ходимлар аттестацияси ишлаб чиқилган жадвал асосида ташкил этилади ҳамда ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади.


6. Педагог ходимлар ҳар беш йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) томонидан аттестация жараёнлари бошланишидан камида бир ой олдин аттестациядан ўтувчи педагог ходимларга аттестацияга оид расмий хабар, ҳужжатлар ва дастур юборилади.



2-БОБ. ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Ўриндошлик бўйича ишлаётган педагог ходимлар асосий иш жойида аттестациядан ўтказилади.


9. Педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш жараёнини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар аттестациядан ўтувчи педагог ходимлар рўйхатини шакллантирадилар ҳамда аттестация жараёнлари бошланишидан камида икки ой олдин Давлат инспекциясига тақдим этадилар.


11. Аттестациядан ўтувчи педагог ходимларга аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидаларини таништириш аттестация жараёнлари бошланишидан камида беш кун олдин Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий бошқармалар ҳамда "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.


12. Ишга меҳнат шартномаси асосида янги қабул қилинган педагог ходимлар камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.

Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аттестациядан ўтказилмайди.

Олий таълим муассасасини тугатгандан кейин олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар мутахассислик бўйича ишлаган уч йиллик муддат тугаган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай аттестациядан ўтказилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги педагог ходимларнинг ҳуқуқлари таъминланган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишини назорат қилади.


14. "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


15. Аттестация жараёнларини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.



3-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯЛАРИНИ

ТУЗИШ ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


16. Педагог ходимларнинг малака тавсифларида белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолият кўрсатишларини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан ҳудудий бошқармаларда ташкил этиладиган аттестация комиссиялари (кейинги ўринларда аттестация комиссиялари деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Аттестация комиссиялари таркиби ҳудудий бошқарма бошлиғи (аттестация комиссияси раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (аттестация комиссияси раисининг ўринбосари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таълим соҳасига масъул ходими, касаба уюшмаси вакили, ҳудудий бошқармалардан ушбу соҳага масъул ходимлардан иборат бўлади.

Аттестация комиссияларининг фаолият кўрсатиш муддати уларни ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.


17. Қуйидагилар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

педагог ходимларнинг малака тавсифларига мос ёки мос эмаслигини аниқлаш;

аттестация натижаларига кўра умумлаштирилган ҳисоботлар тузиш, уларни Давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш.


18. Аттестация комиссияси йиғилиши унинг аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.


19. Аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестациянинг ушбу Низом талабларига мувофиқ ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.


20. Аттестациядан ўтувчи педагог ходимларнинг малака тавсифларида белгиланган талабларни бажарганликлари ҳақидаги тавсияларни тайёрлаш, аттестация комиссиясига педагог ходимлар фаолиятига оид зарур маълумотларни тақдим этиш учун "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбарлари масъул ҳисобланади.

"Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбарлари томонидан педагог ходимлар фаолияти юзасидан тўпланган материаллар жамланган ҳужжатлар йиғмажилдлари тегишли аттестация комиссиясига тақдим этилади.



4-БОБ. ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


21. Аттестация қуйидаги босқичларда ўтказилади:

биринчи босқичда - аттестациядан ўтувчиларнинг малака тавсифларида белгиланган меҳнат фаолияти самарадорлиги аттестация комиссияси аъзолари томонидан ўрганилади ва уларнинг касбий компетентлилиги малака синови натижалари орқали аниқланади;

иккинчи босқичда - маънавий-ахлоқий ва ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат жараёни ўтказилади.

Аттестация натижаларига кўра аттестация комиссияси томонидан "Аттестациядан ўтди, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ" ёки "Аттестациядан ўтмади, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас" деган хулосалардан бири берилади. Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади, берилган саволлар ва жавоблар махсус саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган дафтарда қайд этилади.


22. Аттестация қуйидаги баҳолаш мезонлари бўйича ўтказилади:

а) меҳнат фаолияти самарадорлиги - таълим олувчилар ёки тарбияланувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, ёшларни оилавий қадриятларга хос маънавий-ахлоқий етук шакллантириш ҳамда уларнинг мустақил ҳаётга тайёр бўлиб етишишлари, яъни ижтимоий мослашуви, касб-ҳунар танлаши ҳамда малака тавсифларида белгиланган лавозим вазифаларини бажаришда эришган ютуқлари;

б) малака синовлари - аттестациядан ўтувчининг маълумот тўғрисидаги ҳужжатида кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисосликка эга педагог ходимлар учун давлат таълим стандартлари ёки давлат таълим талаблари мазмуни асосида ўтказиладиган тест ёки ёзма топшириқларнинг (лавозим хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ёзма иш ёки ижодий топшириқлар) бажарилиши;

в) суҳбат - маънавий-ахлоқий йўналишлар, тарбияланувчиларни тарбиялашдаги ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш.


23. Педагог ходимларнинг аттестацияси натижаларини баҳолаш мезонлари (кейинги ўринларда баҳолаш мезонлари деб аталади) Давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


24. Педагог ходимларнинг меҳнат фаолияти самарадорлиги, малака синовлари натижалари ҳамда суҳбат жараёни бўйича чиқариладиган ўртача умумий балл (кўрсаткич) асосида аттестация комиссияси қуйидаги хулосалардан бирини чиқаради:

56 фоиздан 100 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтди, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ";

55 фоиз ва ундан кам кўрсаткичга эга бўлса - "Аттестациядан ўтмади, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас".


25. Аттестация комиссияси томонидан "Аттестациядан ўтмади, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас" деб хулоса берилган педагог ходимлар малака оширишга юборилади ва бир йилдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади.


26. Қайта аттестация натижаларига кўра аттестация комиссияси томонидан педагог ходимга яна "Аттестациядан ўтмади, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас" деб хулоса берилса, у ҳолда педагог билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ бекор қилинади.


27. Педагог ходимлар аттестация жараёнида узрли сабабларга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбарларининг маълумотномаси) кўра иштирок этмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

Педагог ходимлар аттестация жараёнига узрли сабабларсиз келмаган бўлса, у аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.


28. Аттестация комиссиялари қарори ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиб томонидан имзоланади.


29. Аттестация комиссиялари қарори асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги аттестация варақаси расмийлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланади. Аттестация варақаси ходимнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига тикиб қўйилади.



5-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ

ЮЗАСИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ


30. Аттестация комиссиялари қароридан норози бўлган педагог ходимлар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда шикоят қилишлари мумкин.


31. Апелляция комиссияси аттестация бошлангандан кейин уч кун ичида педагог ходимларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи билан ҳудудий бошқармаларда беш кишидан иборат таркибда ташкил этилади.


32. Апелляция комиссияси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази, Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлимлари, касаба уюшмаси вакили, ҳудудий бошқармалардан ушбу соҳага масъул ходимлардан иборат таркибда тузилади.


33. Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади. Апелляция комиссияси таркибига аттестация комиссиялари таркибидан аъзо киритилмайди.


34. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида комиссия фаолиятига жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни ҳам жалб этиши мумкин.


35. Апелляция комиссияси йиғилиши комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.


36. Педагог ходимларнинг шикоятлари рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.

Педагог ходимлар апелляция комиссияси томонидан шикояти кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этишга ҳақли.


37. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестациядан ўтказиш ҳақида қарор чиқаради.


38. Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи педагог ходимга ва тегишли аттестация комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан бир кун муддатда тақдим этилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


39. Апелляция комиссияси қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


40. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



"Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари

педагог ходимларининг аттестациясини

ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар

  



  


1-босқич

Халқ таълими вазирлиги,

ҳудудий халқ таълими бошқармалари

1. Аттестациядан ўтувчи педагог ходимлар рўйхатини шакллантириш ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш


2. Аттестациядан ўтувчи педагог ходимларга аттестацияга оид расмий хабар, ҳужжатлар ва дастурни юбориш

Аттестация жараёнлари бошланишидан камида икки ой олдин


Аттестация жараёнлари бошланишидан камида бир ой олдин






2-босқич

Таълим сифатини назорат қилиш давлат

инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги

Педагог ходимлар аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш

Аттестация жараёнлари бошланишидан камида ўн беш кун олдин



3-босқич

Халқ таълими вазирлиги,

ҳудудий халқ таълими бошқармалари,

"Меҳрибонлик" уйлари ва болалар

шаҳарчалари раҳбарлари

Аттестациядан ўтувчи педагог ходимларга аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидаларини таништириш

Аттестация жараёнлари бошланишидан камида беш кун олдин

  




4-босқич

Таълим сифатини назорат қилиш давлат

инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги


Педагог ходимлар аттестациясини ишлаб чиқилган жадвал асосида ташкил этиш ҳамда ўтказиш

Ҳар йили март-июнь ойларида








Низомга

2-ИЛОВА


  комиссиясининг _____ йил "___" _________ куни бўлиб ўтган йиғилишининг ____-сон

(комиссия номи ёзилади)


Қ А Р О Р И

Раислик қилувчи:

- комиссия раиси

Иштирок этганлар:

- комиссия раисининг ўринбосари


- комиссия аъзоси


- комиссия аъзоси


- комиссия котиби

  

  

Т/р

Таълим муассасасининг номи ёки рақами

Педагог ходимнинг

Меҳнат фаолияти самарадорлиги

Малака синовлари

Суҳбат натижаси

Ўртача умумий балл

Аттестация натижаларига кўра комиссия қарори

фамилияси

исми

отасининг

исми




























Комиссия раиси


Комиссия раисининг ўринбосари


Комиссия котиби






Низомга

3-ИЛОВА

(Республика, вилоят, шаҳар)

("Меҳрибонлик" уйи ёки болалар шаҳарчасининг номи ёки рақами)

АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ


(педагог ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

Туғилган йили, кун ва ой

Маълумоти



(таълим олган муассасасининг номи)

(тамомлаган йили)

Таснифлаш бўйича


(тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик номи)

Илмий даражаси ёки илмий унвони

Педагогик стажи

Амалдаги лавозими бўйича иш стажи __________ йил,

шу жумладан, ушбу таълим муассасасида____________ йил

Малакасини оширган таълим муассасасининг номи ва вақти


(малака оширган саҳаси: касбий ёки бошқа мавзуларда )

Мукофотлари

Комиссия қарори


(тўлиқ ёзилади)

Комиссия раиси


(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

Комиссия котиби


(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

Комиссия аъзоси


(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

Комиссия аъзоси


(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)

Комиссия аъзоси


(фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо)


________ йил "____" ______________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 август















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск