ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Фавқулодда вазиятлар вазирининг 16.07.2019 й. 349-сон "Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.08.2019 й. 3097-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.08.2019 й.

N 3097-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ

16.07.2019 й.

N 349


БУЙРУҒИ



Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини

ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сон "Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Фармони, 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон "Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон "Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097-сон, 2018 йил 11 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 50-сон, 958-модда) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир в.б.                                                        Т. Худайбергенов






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини

ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. ДЁН органларининг тизими қуйидагилардан иборат:

марказий ДЁН органи - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (бундан буён матнда ФВВ деб юритилади);

ҳудудий ДЁН органи - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамда ФВВга бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлиги марказлари;

маҳаллий ДЁН органи - туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимлари;

объектдаги ДЁН органи - ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари.".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, техник регламентлар, стандартлар, қоидалар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ФВВнинг тегишли бошқармалари ва бевосита бўйсунувчи бўлинмалари (бошқарма, институт, марказ) томонидан амалга оширилади.".


3. 9-банддаги "ЁХББ" қисқартмаси "ФВВ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


4. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича аниқланган ҳолатлар ҳақида "Ўзстандарт" агентлиги қошидаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаментига хабар қилинади.".


5. 41-банддаги "Ёнғин хавфсизлиги" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 47-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"47. Меъёрий-техник ишлар - ФВВнинг марказий, ҳудудий ва маҳаллий ДЁН органлари тегишли бўлинмаларининг мутахассислари томонидан қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилади:".


7. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Ҳудудий ва маҳаллий ДЁН органлари ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган ҳолатларни кўриб чиқишда ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидаларини қайта ёки янгидан ишлаб чиқишда иштирок этмайди.".


8. 54-банддаги "ЁХББ меъёрий-техник бўлими ёки ЁХББнинг техник кенгаши" деган сўзлар "ФВВнинг Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 64-банднинг иккинчи хатбошисидан "(бўлинмаси, гуруҳи)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10. 73-банддаги "ЁХББ", "ДЁХХ" ва "ЁХББ" деган қисқартмалар тегишлича "ФВВ", "ДЁН" ва "ФВВ" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


11. 108-банддаги "ДЁХХнинг" деган сўз "ДЁН органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 128-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ЁХБлари томонидан шаҳар ва туман ЁХБларга" деган сўзлар "ҳудудий ДЁН органлари томонидан маҳаллий ДЁН органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 135-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ДЁХХ ҳарбийлаштирилган ва касбий" деган сўзлар "ФВВ ёнғин-қутқарув" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 151-банддаги "прокуратура органларининг махсус электрон ахборот тизимига киритилади ва ўрнатилган тартибда" деган сўзлар "Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади ва белгиланган тартибда" деган сўзлар билан алшмаштирилсин.


15. 158-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


16. 165-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ИИВ" қисқартмаси "ФВВ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


17. Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2 - 10, 24, 30 - 32-иловаларидаги "Ички ишлар вазирлиги" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 19-иловадаги "ИИВ, ИИБ ҲЁХҚ ходимлари ___, объектларни қўриқлайдиган ИИВ, ИИБ ҲЁХҚ ходимлари ___, аҳоли яшаш жойларини қўриқлайдиган ИИБ КЁХҚ ходимлари ___, объектларни қўриқлайдиган ИИБ КЁХҚ", "ҲЁХҚ, КЁХҚ" ва "ЁХ Бош бошқарма" деган сўзлар тегишлича "ФВВ Ёнғин-қутқарув қисмларининг ходимлари ___, объектларни қўриқлайдиган ФВВ Ёнғин-қутқарув қисмларининг", "Ёнғин-қутқарув қисми" ва "Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 26 август, 34-сон, 606-модда


































Время: 0.1859
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск