ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирлигининг 84-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-44-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-40-сон "Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 22.07.2019 й. Қарори (АВ томонидан 21.08.2019 й. 2771-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.08.2019 й.

N 2771-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.07.2019 й.

N 84


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

22.07.2019 й.

N 2019-44


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

22.07.2019 й.

N 01-02/8-40


ҚАРОРИ



Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса

ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет, Солиқ ва Божхона кодекслари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 24 мартдаги 20, 2016-14, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

     





Қарорга

ИЛОВА



Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса

ижроси тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "берилиши мумкин" деган сўзлар "берилади" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 33-2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33-2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 56 ва 57-моддаларига мувофиқ ортиқча тўланган солиқлар суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш учун давлат солиқ хизмати органи ахборот тизимида маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисида электрон хулоса тайёрлайди ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали "ЎРМВ" АТга электрон тарзда юборади. Электрон хулоса тузишнинг имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, хулосалар давлат солиқ хизмати органининг ёзма мурожаатига асосан тегишли ғазначилик бўлинмаларига қоғоз шаклида юборилиши мумкин.".


3. 33-3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33-3. Давлат солиқ хизмати органи ахборот тизимидан "ЎРМВ" АТга электрон тарзда юборилган маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисида электрон хулоса тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмаси томонидан бир иш куни мобайнида кўриб чиқилиб қонун ҳужжатларига мувофиқ хулосада кўрсатилган маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олишга эътирозлари бўлмаганида "ЎРМВ" АТда хулосани тасдиқлайди, эътирозлар бўлганида эса, сабабини кўрсатган ҳолда қайтарилади.";

иккинчи хатбошидаги "молия бўлими" деган сўзлар "ғазначилик бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 33-4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33-4. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари томонидан "ЎРМВ" АТда маъқулланган хулосалар, хулосада кўрсатилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағидан жорий тушумлар ҳисобидан қайтариш ёки ҳисобга олиш учун бир иш куни муддатида ижрога қабул қилинади.".


5. 37-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37-1. Мазкур Йўриқноманинг 37-бандида белгиланган муддат ўтганидан сўнг маблағни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисидаги электрон хулосани ижро этиш "ЎРМВ" АТда автоматик тарзда тўхтатилади ва қайтариш ёки ҳисобга олиш бўйича тўлов хужжати шакллантирилди.

Бунда тўлов ҳужжати тегишли даромад тури учун қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисидаги хулосалар тасдиқланган давридаги белгиланган ажратмалар меъёрига мутаносиб равишда хар бир бюджет учун алоҳида шакллантирилади.".


6. 37-2-бандда:

учинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари томонидан" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ғазначилик бошқармалари томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "молия бўлимлари" деган сўзлар "Ғазначилик бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ДМЖ тақсимловчиси" деган сўзлар "Молия вазирлиги Ғазначилиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 37-3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37-3. Ғазначилик бўлинмалари томонидан "ЎРМВ" АТда маъқулланган тўлов ҳужжати шу кундан кечиктирмасдан тасдиқланади ва маблағлар тегишли бюджетдан мавжуд қолдиқлар доирасида қайтарилади.".


8. 49 - 53-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


9. 59-банд "ғазначилик бўлинмалари" деган сўзлардан кейин "ва худудий молия органлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


10. 61-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


11. Қуйидаги мазмундаги 65-1-банд билан тўлдирилсин:

"65-1. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бюджет тизими бюджетларига ажратмалар меъёрлари бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда янгидан белгиланган ажратмалар меъёрлари ушбу Йўриқноманинг 13 ва 14-бандларида белгиланган тартибда "ЎРМВ" АТга киритилгунига қадар бюджет тизими бюджетларига амалга оширилган ажратмалар суммаси бўйича юзага келган тафовут Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан даромад турлари кесимида ортиқча ўтказилган суммаларни бюджет тизими бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларидан қайта ҳисоб-китоб қилинади ва тўғриланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 26 август, 34-сон, 604-модда




































Время: 0.1517
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск