ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2019 й. 714-сон "Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2019 й.

N 714




ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ КОРЕЯ

ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиёти ва саноат тармоқлари учун малакали кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида талаб юқори бўлган йўналишларда олий маълумотли малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда "Korea International University in Fergana" масъулияти чекланган жамиятининг (кейииги ўринларда Муассис деб аталади) Фарғона шаҳрида Корея халқаро университетини (кейинги ўринларда Университет деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

республиканинг иқтисодиёти ва саноат тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартларн даражасида тайёрлаш;

мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таълим ва илм-фаннинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги, шунингдек, жаҳон таълим ҳамжамиятига мажбурий интеграция ҳисобига ривожлантириш;

кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, педагогик технологияларни ва ўқитиш услубларини фаол такомиллаштириш;

таълим ва илм-фан соҳаларида хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бизнес-ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.


3. Белгилансинки:

Университет алоҳида мулк ва мустақил балансига эга бўлган юридик шахс мақомидаги нодавлат олий таълим ташкилоти сифатида ташкил этилиб, тасарруфидаги пул маблағлари ва мулклари бўйича ўзининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар ҳисобланади;

Университет кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, Муассис билан келишилган асосий бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;

Университетда ўқитиш тўлов-контракт асосида Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда Университет томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари бўйича корейс, инглиз ва ўзбек тилларида кундузги таълим шаклида амалга оширилади;

талабаликка қабул қилиш ва Университет битирувчиларининг аттестацияси Университет томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади;

Университет фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги халқаро шартномалар асосида амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида биринчи ўқув йилида кадрлар тайёрланадиган бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида 2021/2022 ўқув йили ва ундан кейинги ўқув йилларида кадрлар тайёрланадиган бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) рўйхати 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


5. Муассис:

ўқув жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этишга;

Университет мутахассисларининг малакасини ошириш ва профессор-ўқитувчилари таркибини қайта тайёрлашга;

кутубхона фондини замонавий ўқув, ўқув-методик ҳамда илмий-техник адабиётлар билан тўлдиришга кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.


6. Университет Фарғона шаҳар, Нурафшон кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган Фарғона вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг бино ва иншоотларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


7. Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг юқори малакали ўқитувчилари ва мутахассислари таркибидан Университетни танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдиришга кўмаклашсин ҳамда кейинчаликда уларнинг стажировкасини ташкил этсин.


8. Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетининг Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) таркиби 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Қуйидагилар Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Университет фаолиятининг ташкил этилишини таъминлаш, унинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий, хуқуқий, иқтисодий, ўқув-методик, моддий-техник ва бошқа масалаларни ҳал этиш;

зарур лойиҳа, курилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, Университетни жиҳозлаш, унинг инфратузилмасини яратиш, моддий-техник таъминлашга доир графикларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Университет фаолиятини ташкил этиш бўйича тасдиқланган графикларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мунтазам назорат ва мониторинг олиб бориш;

таълим жараёнини, талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш, бакалавр тайёрлаш сифатини тизимли равишда ошириш, Университет битирувчиларини ишга жойлаштириш, меҳнат бозорининг кейинги ривожини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар ва илмий-техник кадрлар тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилашда кўмаклашиш;

ижтимоий-иқтисодий соҳанинг юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 2020/2021 ўқув йилида ва кейинги йилларда Университетга қабул қилиш параметрларини ва ўқиш учун контракт суммасини белгилаш;

Университет фаолиятининг жадал ривожланишини таъмиилаш учун ҳомийлик хайрияларнни, техник кўмак маблағларини (грантларни) ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

Университетнинг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий ўқув-лаборатория ускуналарн ва ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш, Университет инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш;

талабалар ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, иқтидорли талабаларни ўқитиш учун стипендиялар ажратиш ёки рағбатлантириш чораларини кўриш, талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва уларнинг яшаш жойларида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, шунингдек, талабаларнинг дам олишлари учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;

таълим дастури асосида Корея Республикасидаги етакчи университетларда талабаларнинг ўқишини давом эттиришини, шунингдек махсус стипендиялар бериш орқали хориждаги бошқа етакчи таълим муассасаларига малакавий амалиёт ўташга юбориш учун иқтидорли талабаларни танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш.


9. Васийлик кенгаши уч ой муддатда Кореянинг ҳамкор олий таълим муассасалари билан кадрларни тайёрлаш бўйича келишув (шартнома) имзоласин.


10. Белгилансинки:

а) Муассис Фарғона вилояти ҳокимлигига академик ҳамкор ҳисобланади ҳамда Университет битирувчиларига белгиланган намунадаги дипломни топшириш мажбуриятини олади;

б) Университетга қабул параметрлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тайёрланган асослантирилган таклифлар бўйича Муассис томонидан тасдиқланади;

в) Университетнинг фаолиятини молиялаштириш:

Университетнинг ўз маблағлари;

талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрияларидан Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган пул маблағлари;

халқаро молия институтлари грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

г) Университетни ташкил қилиш, унинг моддий-техннк ва ўқув базасини шакллантириш бўйича ташкилий тадбирларни, шу жумладан таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш, анжомлар, замонавий ўқув ҳамда лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, компьютер ва бошқа оргтехника, кутубхона фонди билан таъминлаш, шунингдек, Университетдаги маҳаллий педагог кадрларнинг стажировкаси ва малакасини ошириш харажатларини молиялаштириш Университет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

д) Университетга жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат сафари харажатларини тўлаш:

7 кунгача бўлган қисқа муддатли хизмат сафарлари бўйича-Корея Республикасининг қонун ҳужжатлари билан олий таълим муассасалари ходимлари учун белгиланган нормаларга мувофиқ;

узоқ муддатли хизмат сафарлари бўйича - ўқув жараёни эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.


11. Университетга ўқитувчилик ва илмий ишлар учун таклиф қилинадиган хорижий педагог кадрларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича тўлашга рухсат этилсин.


12. Васийлик кенгаши Муассис билан келишган ҳолда:

а) бир ой муддатда:

Университет Уставини тасдиқласин, шунингдек, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Университетнинг тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқласин;

б) уч ой муддатда Университетни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи олий таълим муассасаларида фойдаланиладиган зарур ўқув-методик мажмуалар билан таъминласин.


13. Университетга бино ва иншоотларини таъмирлаш ва реконструкция қилинишини, шунингдек, Университет талабалари ва ўқитувчилари яшаши учун ётоқхона тайёрланишини 2020/2021 ўқув йили бошланишига қадар таъминлаш тавсия этилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Университет буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Университет буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадигаи хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун давлат божи ундирилмасдан, белгиланган тартибда қўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Университет буюртманомаларига кўра, Университет фаолиятини ташкил қилишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларии жалб қилиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар бериш (узайтириш), шунингдек хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар беришни (узайтиришни) таъминласин.


17. Университетни жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўкув жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиёт, анжомлар ва моддий-техника ресурслари, шунингдек, автотранспорт воситалари 2022 йил 1 августга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлатириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 августдаги

714-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фарғона шаҳридаги Корея халқаро

университетида биринчи ўқув йилида кадрлар

тайёрланадиган бакалавриат таълим йўналишлари

(магистратура мутахассисликлари)

РЎЙХАТИ

Т/р

Бакалавриат таълим йўналиши номи


1.

Мактабгача таълим


2.

Туризм менежменти


3.

Корейс тили


4.

Гўзаллик менежменти


5.

Компьютер ҳисоб-китоби менежменти


6.

Интернет ва ахборот-коммуникация


7.

Автомобилсозлик


8.

Архитектура муҳандислиги


9.

Электротехника-газ муҳандислиги


     





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 августдаги

714-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида

2021/2022 ўқув йили ва ундан кейинги ўқув йилларида

кадрлар тайёрланадиган бакалавриат таълим йўналишлари

(магистратура мутахассисликлари)

РЎЙХАТИ


Т/р

Бакалавриат таълим йўналиши номи


1.

Мактабгача таълим


2.

Туризм менежменти


3.

Корейс тили


4.

Гўзаллик менежменти


5.

Компьютер ҳисоб-китоби менежменти


6.

Интернет ва ахборот-коммуникация


7.

Автомобилсозлик


8.

Архитектура муҳандислиги


9.

Электротехника-газ муҳандислиги


10.

Оғиз бўшлиғи гигиенаси


11.

Ҳамширалик


12.

Физиотерапия


13.

Ижтимоий фаровонлик


14.

Компьютер графикаси


      





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 августдаги

714-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетининг

ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ТАРКИБИ

      

1. Ш.М. Ганиев

-

Фарғона вилояти ҳокими, Васийдик кенгаши раиси


2. К.А. Шарипов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари


3. Эдвард Ким

-

Корея Республикасидаги Корея-Ўзбекистон бизнес маркази раиси, Фарғона вилоятининг фахрий фуқароси


4. С.Х. Бекенов

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


5. И.Т. Неъматов

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Корея Республикаси олий таълим муассасалари консорциумидан


6. Лавозими бўйича

-

Корея Республикаси "Seojeong" университети президенти (келишув асосида)


7. Лавозими бўйича

-

Корея Республикаси "JEI" университети президенти (келишув асосида)


8. Лавозими бўйича

-

Корея Республикаси "Shinhan" университети президенти (келишув асосида)


9. Лавозими бўйича

-

Корея Республикаси "Seokyeong" университети президенти (келишув асосида)


10. Лавозими бўйича

-

Корея Республикаси "Kookmin" университети президенти (келишув асосида)


11. Лавозими бўйича

-

Корея Республикаси "Sunmoon" университети президенти (келишув асосида)


       

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 август




































Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск