ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Савдо. Спирт. Алкоголь маҳсулотлари. Тамаки маҳсулотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2019 й. 707-сон "Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2019 й.

N 707



ИСТЕЪМОЛ ВА ТЕХНИК ЭТИЛ СПИРТИ, АЛКОГОЛЬ

МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармонига ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4162-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишга илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 январгача узайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Бунда лицензия эгалари ва биринчи марта мурожаат қилаётган лицензия талабгорлари янги лицензия талаблари бўйича лицензия олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясига муддатидан олдин мурожаат этишлари мумкин.

3. Қуйидагилар белгилансин:

икки ва ундан ортиқ лицензиатлар томонидан айни бир стационар бинода ва битта асбоб-ускунада истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш тақиқланади;

техник спирт ишлаб чиқарувчилар фаолиятини лицензиялаш бўйича талаблар 2020 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 августдаги

707-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 58-модда) 8-бандининг иккинчи хатбошидан "алкоголли маҳсулотлар ва" сўзлари чиқариб ташлансин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 августдаги

707-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 26 мартдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 16-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотишни тартибга солиш тўғрисида" 2001 йил 16 ноябрдаги 452-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 63-модда).

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2006 йил 24 мартдаги 51-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда) илованинг 6, 10 ва 19-бандлари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 53-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори)" 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда) илованинг 14-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 21-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарори)" 2006 йил 18 декабрдаги 260-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 12-сон, 95-модда) илованинг 5-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарори)" 2007 йил 27 апрелдаги 85-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 4-сон, 21-модда) илованинг 3-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 25 мартдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 21-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)" 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда) илованинг 32-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 76-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда) илованинг 25-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 7 апрелдаги 192-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 251-модда).


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 24 октябрдаги 870-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 107-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 32-модда) 1-илованинг 32-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни)" 2018 йил 28 майдаги 392-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 124-модда) илованинг 2-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда "Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарори)" 2018 йил 16 июлдаги 539-сон қарорига илованинг 6, 10, 13 ва 23-бандлари.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)" 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 10-сон, 274-модда) илованинг 17-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 август








































Время: 0.1891
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск