ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нотурар бинолар ва иншоотлар, саноат ва бошқа турдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2019 й. ПФ-5787-сон "Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.08.2019 й.

N ПФ-5787



ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ, КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ

ИШЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимизни халқаро спорт майдонларида муносиб равишда танитиш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштиришнинг самарали механизмларини жорий қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик), Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

тугатилаётган Жамғарманинг жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича молиялаштириш функцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юклатилади;

жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича лойиҳалар ҳамда уларнинг манзилли рўйхатлари ҳар йили Вазирлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда келишилган ҳолда шакллантирилади ҳамда навбатдаги йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилади;

тугатилаётган Жамғарманинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиб келинган жисмоний тарбия ва спорт объектларига спорт жиҳозлари, ускуналари ва инвентарларини марказлашган тартибда харид қилиш ҳамда етказиб бериш, республика спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш харажатлари ҳар йили спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилади ва Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасини шакллантириш ва молиялаштириш учун ҳар йили белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, шунингдек, туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари назарда тутилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Вазирлик билан биргаликда ишлаб чиқилган 2019 йилга мўлжалланган жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилади.

4. Вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳисобрақамидаги қолдиқ маблағларни қонун ҳужжатларида белгиланган тўловлар амалга оширилгандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Жамғарма тугатилишини инобатга олиб:

а) 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари маблағлари доирасида ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан:

жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар;

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси учун талаб этиладиган қўшимча маблағлар ажратилишини таъминласин;

б) 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда:

Вазирликнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ марказлашган тартибда жисмоний тарбия ва спорт объектларига спорт жиҳозлари, ускуналари ва инвентарларини харид қилиш ва етказиб бериш ҳамда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш учун республика бюджети параметрларида;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаларини шакллантириш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари, шунингдек, туман (шаҳар) бюджетлари параметрларида зарур маблағларни назарда тутсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилиши натижасида бўшайдиган бино ва иншоотлар, инвентарь ва ускуналар ҳамда автотранспорт воситаларини Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилишини таъминласин.

Тасдиқланган лимитдан ортиқча автотранспорт воситалари белгиланган тартибда сотилсин ва уларни сотишдан тушган маблағлар Давлат бюджети даромадларига ўтказилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда тугатилаётган Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини иш билан таъминлаш чораларини кўрсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда спорт инвентарлари билан жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи функциясини бажарувчи давлат унитар корхонаси шаклидаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қурилиш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуришда илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган конструкция ва материаллардан фойдаланишни назарда тутувчи намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда таклифлар киритсин.


16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 26 августдаги

ПФ-5787-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4956-сон Фармони 6-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5368-сон Фармонида:


а) 1-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "Жамғарма ҳисобидан" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Вазирлик билан ҳамкорликда юқори малакали хорижий спортчи, тренер ва бошқа мутахассисларни олимпия тайёрлаш марказлари, спорт федерация (уюшма)лари ва бошқа спорт ташкилотларининг ўқув-машғулот жараёнларига кенг жалб қилинишини таъминлайди";


в) илованинг рус тилидаги матнида:


1, 35, 36, 37, 38, 39 ва 41-позицияларнинг "Источник финансирования" устунидан "Фонда развития физической культуры и спорта," сўзлари чиқариб ташлансин;


6 ва 11-позицияларнинг "Источник финансирования" устунидан "Фонда развития физической культуры и спорта и" сўзлари чиқариб ташлансин;


9-позициянинг "Источник финансирования" устунидаги "средства Фонда развития физической культуры и спорта и благотворителей" сўзлари "Бюджетные и внебюджетные средства исполнителей, средства благотворителей" сўзлари билан алмаштирилсин;


17 ва 18-позицияларнинг "Источник финансирования" устунидаги "Средства Фонда развития физической культуры и спорта" сўзлари "Средства Государственного бюджета Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин;


21 ва 30-позицияларнинг "Источник финансирования" устунидаги "Средства Фонда развития физической культуры и спорта, благотворителей" сўзлари "Средства Государственного бюджета Республики Узбекистан, средства благотворителей" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги "Республикада теннис спортини янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2879-сон қарори 2-бандида:

иккинчи хатбошидаги "икки йил давомида" сўзлари "2020 йил охирига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "икки йил мобайнида" сўзлари "2020 йил охирига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3610-сон қарорида:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари, Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ва ҳомийлик маблағларини молиялаштириш манбаси этиб белгилаган ҳолда, суд томонидан давлат даромадига ўтказилган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Сижжак" дам олиш маскани негизида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот базасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бўстонлиқ туманида ўқув-машғулот базасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин";


илованинг 36-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 26 августдаги

ПФ-5787-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 октябрдаги "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида"ги ПФ-3154-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-3376-сон Фармонига илованинг 14-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4631-сон Фармонига илованинг 10 ва 45-бандлари.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5043-сон Фармонига илованинг 7-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги ПФ-5106-сон Фармонига илованинг 27-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5456-сон Фармонига 1-илованинг 28-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 августдаги "Андижон шаҳрида футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-1388-сон қарори.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-3162-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 август


"Халқ сўзи", 2019 йил 27 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 31 август, 35-сон, 625-модда










































Время: 0.1859
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск