ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 33-2019-КК-сон, Молия вазирлигининг 91-сон, Трансорт вазирлигининг 5-сон "Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 09.08.2019 й. Қарори (АВ томонидан 26.08.2019 й. 3130-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.08.2019 й.

N 3130-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.08.2019 й.

N 33-2019-КК


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.08.2019 й.

N 91


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.08.2019 й.

N 5


ҚАРОРИ



Автомобиль транспорти ҳайдовчилари

меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари

тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига

ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 538-сон "Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги ҳамда 2003 йил 2 декабрдаги 537-сон "Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Транспорт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2019 йил 22 январдаги 2-2019/ҚҚ-сон, 9-сон ва 1/103-сон қарори (рўйхат рақами 3130, 2019 йил 23 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3130/2539-сон) билан тасдиқланган Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири

Ш. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазири

Д. Кучкаров

Ўзбекистон Республикаси

Транспорт вазири

А. Раматов





Қарорга

ИЛОВА



"Автомобиль транспорти

ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг

умумий шартлари тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари

ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича

Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАР

    

Автомобиль синфи

Енгил автомобил двигателининг литрдаги иш ҳажми;

автобуснинг габарит узунлиги,

метрда (автомобилнинг

техник паспорти бўйича)

Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар

Умумий

Тиббий хизмат автомобиллари; махсус овоз ва

чироқ сигналлари билан жиҳозланган

автомобиллар

1. Енгил автомобиллар

Ўта кичик ва кичик

1,8 литргача

1

2*

Ўртача

1,8 литрдан 3,5 литргача

2

3*

Катта

3,5 литрдан ортиқ

3

4*

2. Автобуслар

Ўта кичик

5 метргача

2

3*

Кичик

5 метрдан 7,5 метргача

3

4*

Ўрта

7,5 метрдан 9,5 метргача

4

5*

Катта

9,5 метрдан 11 метргача

5

6*

11 метрдан 15 метргача

6

7*

15 метрдан ортиқ

7

3. Мотоцикллар, мотороллерлар ҳамда бошқа

икки ва уч ғилдиракли мотовоситалар

Ҳар қандай синфдаги

-

1

-

  

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги балансида бўлган енгил автомобиллар ҳайдовчиларига разрядлар мазкур жадвалда белгиланган разрядга нисбатан уч разряд, бошқа автомобиллар ҳайдовчиларига икки разряд юқори белгиланади.

Қонун ҳужжатларида ташкилотга ўзи учун алоҳида разряд белгилаш ваколати берилган бўлса, ушбу ташкилотда мазкур жадвалда белгиланган разряддан бошқа разрядлар қўлланилиши мумкин.


*) Тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳайдовчиларига разрядлар мазкур жадвалда белгиланган разрядга нисбатан бир разряд юқори белгиланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 31 август, 35-сон, 641-модда







































Время: 0.1445
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск