Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.08.2019 й. 707-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 августдаги

707-сон қарорига

1-ИЛОВА



Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь

маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда - Лицензиялаш комиссияси) томонидан амалга оширилади.

Лицензиялаш комиссияси фаолияти комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни қабул қилиш, улар юзасидан эксперт хулосаси ва лицензиялаш комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш, лицензияларни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш, лицензиялар реестрини юритиш, лицензия битимини тузиш, унинг бажарилишини ва лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилиш Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Ишчи орган) томонидан амалга оширилади.

3. Қуйидаги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш фаолияти лицензияланади:

а) ректификатланган истеъмол этил спирти, шу жумладан, узум, мева-резавор ва вино спирти, шунингдек, узум ва мева-резаворлардан тайёрланган спирт хомашёси;

б) техник этил спирти;

в) узум, вино, коньяк, виски, ром, мева-резаворлар ва кальвадос дистилляти;

г) ароқ, шу жумладан, узум ва мева ароғи, шунингдек, ликёр-ароқ маҳсулотлари;

д) коньяк, коньяк ичимликлари, бренди, виски, ром, кальвадос;

е) узум ва мева-резавор виноси (табиий винолардан ташқари), кўпикланадиган (қайнар) ва газли вино;

ж) ўткирлиги 7,0 фоиздан 22 фоизгача бўлган вино ичимликлари;

з) узум ва мева-резаворлардан тайёрланган вино хомашёси (виноматериаллар).

4. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти фақат юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан амалга оширилади.

Истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш устав фондида (устав капиталида) давлат улуши ёки хўжалик бошқаруви давлат органининг улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Хорижий этил спиртидан фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди.


5. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензия берилади.

Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳар бир ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури учун алоҳида лицензия берилади.

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида лицензия бошқага ўтказилмайди ва лицензиат томонидан бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ўтказиб берилмайди.


6. Лицензия унинг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ


7. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишда лицензия талабларига қуйидагилар киради:

а) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (шу жумладан, сифати, сақланиши ва айланмасига риоя қилиш) қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш;

б) ишлаб чиқариш хавфсизлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;

в) лизенцияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур гувоҳномалар, мувофиқлик сертификатлари ва бошқа тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги;

г) ҳар бир маҳсулот тури учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан тасдиқланган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган технологик йўриқномаларнинг мавжудлиги;

д) истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тегишли малакага эга бўлган камида икки нафар мутахассис ҳамда техник этил спирти ишлаб чиқариш соҳасида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

е) зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан жиҳозланган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган барча зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни анализ қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш лабораториялари мавжудлиги;

ж) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий ускуналарини мажбурий рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, унинг мулкдорларини Ишчи органда рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш, ишлаб чиқаришнинг техник ва технологик жараёнлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ўрнатилган йиллик ишлаб чиқариш қувватлари, шунингдек, муҳандислик-техник коммуникациялар ва ишлаб чиқариш цикли жойлашиши бўйича ҳужжатлардаги ўзгаришларни Ишчи орган билан олдиндан келишиш.

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ стационар ишлаб чиқариш иншоотлари ва ускуналарида амалга оширишга рухсат этилади;

з) Ишчи органда рўйхатдан ўтказиш орқали маънан ва жисмонан эскирган истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий ускуналарини алмаштириш;

и) ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг органолептик хусусиятларини аниқлаш бўйича дегустация комиссиясига ҳар чоракда маҳсулот намуналарини тақдим этиш;

к) "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Asl belgisi" МАТ) ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиш ахборот тизимини (кейинги ўринларда Ҳисобга олиш ахборот тизими деб аталади) жорий этиш ва фойдаланиш, шунингдек, электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш;

л) қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари савдоси қоидаларига риоя қилиш;

м) истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўймаслик;

н) тўлов интизоми ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек, йиллик лицензия тўловларини ўз вақтида тўлаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилиш;

о) ректификатланган истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда Агентлик қошидаги этил спирти сифатини аниқлаш лабораториясининг мавжудлиги;

п) ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш. Бунда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрни ташкил қилиши лозим;

р) ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш;

с) узумнинг мевали техник навларини етиштириш учун камида 100 гектар плантацияси ва вино-коньяк маҳсулотларини сақлаш ва етилтириш учун эман бочкалари мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан табиий вино, виноматериаллар ва коньяк спиртлари ишлаб чиқариш ҳамда узумни қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш;

т) ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан уч йил ичида ўзининг техник узум навлари плантацияларини бир текис яратилиши ва келгусида вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. Бунда техник узум навлари экилганидан кейинги уч йилдан сўнг техник узум навлари плантацияларининг майдони ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотларини йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг 75 фоизига мутаносиб келадиган вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳосилни йиғиш имконини бериши керак;

у) ташкилотлар томонидан доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдорини таъминланиши:

истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ;

бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ;

ф) барча истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларини қуйиш линияларида йиғма ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотларни электрон ҳисоблагичларнинг мавжуд бўлиши;

х) алкоголь маҳсулотларининг товар белгиларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги;

ц) истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчилар реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган (2021 йил 1 июлдан) ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган автотранспорт воситаларида (2022 йил 1 январдан) реализация қилишни амалга ошириши лозим.

8. Агарда ишлаб чиқариш қувватларидан лицензиатга боғлиқ бўлмаган шарт-шароитларга кўра фойдаланилмаган бўлса, ушбу Низомнинг 7-банди "п" ва "р" кичик бандларида қайд этилган лицензия талабларининг бажарилмаслигига йўл қўйилади.

10. Лицензия талабгори лицензия беришни сўраб мурожаат қилган кундаишлаб чиқариш жараёни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши шарт.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


11. Истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия олиш учун талабгор ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича лицензия бериш тўғрисида ариза;

б) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш объектининг паспорти.

Ишчи орган лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар ва ахборотларни Комиссияга тақдим этиш учун талабгорнинг аризаси топширилган кундан бошлаб 10 иш кунида "ягона дарча" тамойили асосида лицензия талабгорининг иштирокисиз қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан сўраб олади:

а) ишлаб чиқариш ва сақлаш иншоотларининг, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисида ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати органининг хулосаси;

б) ишлаб чиқаришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бошқармалари хулосаси;

в) ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш ва сақлаш биноларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ҳудудий ёнғин назорати органининг хулосаси;

г) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаментининг ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш учун зарур бўлган техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда ўлчаш жиҳозлари билан таъминланганлиги тўғрисидаги хулосаси;

д) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (бино, иншоотлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва ҳоказо) қурилганда ва янгиси ташкил этилганда, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилганда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағаликни қисқартириш вазирлигининг истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш балансидан келиб чиққан ҳолда таклиф этилаётган янги қувватларни ташкил этилишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Ваколатли органлар ўн иш кунида ижобий хулоса ёки асосланган рад жавобини бермаса, ишчи орган тегишли хулосаларсиз лицензия бериш тўғрисида аризани кўриб чиқади.

Бу ҳолда жавобгарлик белгиланган муддатларда ижобий хулоса ёки асосланган рад жавобини бермаган ваколатли органга юкланади.

Ишчи орган лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорининг йиғимни тўлаганини тасдиқловчи ҳужжатни электрон тарзда мустақил равишда олади.

Лицензия талабгоридан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

12. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


13. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан ишчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

Лицензия олиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси ишчи орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

14. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


15. Истемол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


16. Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгоридан ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

Бунда ишчи орган, жойларга бориб ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини текширишга ҳақлидир.

Ишчи орган ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ҳамда лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тасдиқлаш учун Комиссияга тегишли қарорнинг баённома лойиҳаси билан бирга тақдим этади.

17. Ишчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

18. Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисобрақами реквизитлари ва йиллик лицензия тўловлари тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шунингдек, ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади) ҳамда шу билан бир вақтда имзолаш учун лицензия шартномаси юборилади.


19. Лицензия шартномаси Ишчи орган ва лицензия талабгори ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

а) шартномани имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

б) томонларнинг реквизитлари;

в) ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ишлаб чиқарилишига лицензия берилаётган аниқ маҳсулот турининг номи;

г) ташкилотнинг ишлаб чиқариш ва омборларининг жойлашган жойи;

д) лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

е) лицензия шартномасининг талаблари ва шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги;

ж) лицензиат томонидан лицензия шартномаси талаблари ва шартлари бажарилишини Ишчи орган томонидан текшириш ва назорат қилиш тартиби;

з) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа зарур маълумотлар.

Лицензия шартномаси икки нусхада - лицензиат ва Ишчи орган учун биттадан нусхада тузилади.

20. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда белгиланган намунадаги бланкада расмийлаштирилади ва Лицензиялаш комиссияси раиси томонидан имзоланади.

Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.


21. Лицензия талабгори томонидан йиллик лицензия тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия шартномаси имзолангандан кейин уч кун муддатда лицензия берилади.


22. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида Ишчи органга лицензия берилганлиги учун йиллик лицензия тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия шартномасини имзоламаса, лицензияни бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинади.

23. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.


24. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шунингдек, ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, бироқ уч ойдан ошмаслиги керак.


25. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


26. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



5-БОБ. ЙИҒИМ ВА ЙИЛЛИК ЛИЦЕНЗИЯ

ТЎЛОВИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


27. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия талабгорлари аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


28. Истеъмол ватехник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияни берганлик учун йиллик лицензия тўловлари кўрсатиб ўтилган гуруҳлар бўйича қуйидаги миқдорларда ундирилади:

а) ректификатланган истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдорида;

б) техник этил спирти ишлаб чиқариш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида;

в) истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баробари миқдорида;

г) ўткирлиги 7,0 дан 22,0 фоизгача бўлган вино ичимликлари ишлаб чиқариш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баробари миқдорида;

д) узум ва мева ароғи, узум ва мева-резаворлар виноси, коньяк, коньяк ичимликлари, бренди, виски, ром, кальвадос ишлаб чиқариш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдорида;

е) узум ва мева-резаворлар спирти, вино спирти, узумдан ва мева резаворлардан тайёрланган спирт хомашёси, узум, вино, коньяк, виски, ром, мева-резаворлар ва кальвадос дистиллятлари, кўпикланадиган ва газланган вино ишлаб чиқариш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида;

ж) узум ва резавор мевадан виноматериаллар ишлаб чиқариш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида.

29. Лицензия талабгори ушбу Низомнинг 28-бандида келтирилган ҳар хил гуруҳларда кўрсатилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун мурожаат қилганида лицензия беришда тегишли гуруҳлар учун кўрсатилган йиллик лицензия тўловлари ундирилган ҳолда алоҳида лицензиялар расмийлаштирилади.

Агар лицензия талабгори бир гуруҳга кирувчи бир неча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун лицензия олишга аризаберган бўлса, тегишли гуруҳга лицензия бериш учун ягона йиллик лицензия тўлови ундирилади.


30. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим ва йиллик лицензия тўловидан тушадиган маблағлар Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига кирим қилинади.


6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


31. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда Ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айни бир лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар - юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.


32. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


33. Лицензияни қайта расмийлаштиришда Ишчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш Инспекция томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

34. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилади. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек, хабарни Ишчи органга тақдим этиши керак.

35. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш, шунингдек, лицензия шартномасига ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғимнинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.



7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


36. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қилиш Ишчи орган томонидан, қонун ҳужжатларида ва лицензия шартномасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

37. Лицензия талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда Ишчи орган ўз ваколатлари доирасида:

а) лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;

б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинган ҳолда хабардор қилиб ҳамда лицензиатни олдиндан хабардор қилмасдан барча маъмурий, ишлаб чиқариш, лаборатория ва омбор биноларига кириш, ишлаб чиқариш линиялари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа техникани кўздан кечириш;

в) ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва унинг сақланишини дастлабки назоратини амалга ошириш учун уларни кўздан кечириш;

г) лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

е) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормативларга риоя этилишини текшириш;

ж) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларининг сақланиш сифати ва айланмасини, шу жумладан, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланадиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш;

з) лицензиат томонидан "Asl belgisi" МАТга ҳамда Ҳисобга олиш ахборот тизимига ўз вақтида ва ҳаққоний маълумотларнинг киритилишини назорат қилиш;

и) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимига лицензиат томонидан ўз вақтида ва ҳаққоний маълумотларнинг киритилишини назорат қилиш;

к) қонун ҳужжатлари ва лицензия талаблари бузилиш ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларнинг ёзма равишдаги тушунтириш хатларини сўраш ва олиш;

л) текширишлар давомида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилиши аниқланганда улар асосида далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

м) лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи ёзма кўрсатмалар бериш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

н) лицензия талабларининг бузилганлиги учун жарималар солиш;

о) ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


38. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида Ишчи орган томонидан уч нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Ишчи органда қолади ва бир нусхаси Лицензиялаш комиссиясига тақдим этилади.

39. Лицензиатга нисбатан огоҳлантириш, молиявий санкция ва (ёки) лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш каби таъсир чоралари қўлланилади.


40. Лицензиатларга жарима кўринишида қуйидаги молиявий санкциялар қўлланилади:

а) ароқ, шунингдек, истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватлари қуйидагидан кам бўлмаган миқдорда ишлатилишини таъминламаслик:

60 фоиздан - базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробари миқдорида;

40 фоиздан - базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баробари миқдорида;

б) ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватлари қуйидагидан кам бўлмаган миқдорда ишлатилишини таъминламаслик:

50 фоиздан - базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробари миқдорида;

30 фоиздан - базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баробари миқдорида;

в) бошқа турдаги спиртдан (ректификатланган истеъмол этил спирти, коньяк дистилляти ва мева, узумдан ректификатланган этил спиртидан ташқари) фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, хорижий этил спиртидан фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш - ишлаб чиқарилган маҳсулот баҳосининг (улгуржи нархларда) 200 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;

г) этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини лицензия олиш чоғида аризада киритилмаган сақлаш жойларида сақлаш - бундай сақлаш жойларида бўлган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;

д) ташкилотлар томонидан алкоголь маҳсулотларини бундай маҳсулотга белгиланган энг кам улгуржи нархлардан паст нархларда сотиш:

алкоголь маҳсулотларини (пиводан ташқари) ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 20 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;

жарима қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида айнан ўша қоида бузиш такроран аниқланганда - алкоголь маҳсулотларини (пиводан ташқари) ишлаб чиқарган ташкилот томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;

е) истеъмол этил спиртини 50 фоизлик олдиндан тўловсиз сотиш - олиб чиқиб кетилган ёки ташиладиган маҳсулотнинг 50 фоиз қиймати, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;

ж) алкоголь маҳсулотини (пиво маҳсулоти, кўпикланадиган ва табиий винодан ташқари) алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга ошириш бўйича лицензияга эга бўлмаган шахсга сотиш - олиб чиқиб кетилган ёки ташиладиган маҳсулотнинг 100 фоиз қиймати, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;

з) истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотини Ҳисобга олиш ахборот тизими ҳисобига киритмасдан ишлаб чиқариш ва (ёки) муомалага чиқариш - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида;

и) Ҳисобга олиш ахборот тизимига ишлаб чиқарилган ва (ёки) муомалага чиқарилган истеъмол этил спирти, алкоголь маҳсулоти ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида;

к) бошқа лицензия талабларининг бажарилмаслиги - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида.


41. Лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун тўланадиган жарималар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига кирим қилинади.

42. Ишчи орган Лицензиялаш комиссияси номидан молиявий жарималар қўллаш тўғрисида баённомалар тузиш ҳуқуқига эга.

Молиявий жарималар қўллаш тўғрисидаги баённомалар Ишчи орган томонидан тузилади ва суд органларига қарор қабул қилиш учун киритилади (содир этилган ҳуқуқбузарликларда шахслар айбларини тан олган ва молиявий жарималар суммасини ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно).

43. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш ва (ёки) муомалага чиқариш, ноқонуний хом ашё ва ёрдамчи материаллар харид қилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Ишчи орган мутахассислари бу ҳақда дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор қилади.


8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


44. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Лицензиялаш комиссияси қарорига кўра амалга оширилади.

44-1. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўладиган лицензия талаб ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:

бир назорат тадбирида лицензия талабларининг икки ва ундан ортиқ кичик бандлари талабларининг бузилиши;

Лицензия талабларининг мунтазам равишда бузилиши деганда ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган лицензиатга таъсир чораси қўлланилган кундан бошлаб бир йил давомида лицензия талабларининг такроран бузилиши тушунилади.

45. Лицензиялаш комиссиясининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин.


9-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


46. Ишчи органи лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (шу жумладан, ташкилотнинг ишлаб чиқариш жойи ва омбори), телефони;

б) банкдаги ҳисобрақами ва солиқ тўловчининг идентификация рақами;

в) лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

г) лицензиялар тури (ишлаб чиқариш лицензиясига кўра - лицензияларда кўрсатилган маҳсулот турлари);

д) лицензияларни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

е) лицензияларнинг амал қилишини тўхтатишнинг асослари ва санаси;

ж) лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

з) дубликат беришнинг асослари ва санаси.


47. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар Ишчи органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.


10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


48. Лицензиатлар Ишчи органи вакилларига ушбу Низом ва лицензия шартномаси талабларини бажарилишини текшириш ва назоратни амалга оширишлари учун барча маъмурий, ишлаб чиқариш, лаборатория ва омбор биноларига киришга, ишлаб чиқариш линиялари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа техникаларни кўздан кечиришга рухсат беришлари ҳамда зарур шароитлар яратишлари лозим.

49. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА

20__ й. "___" ___________

N _____________


Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

Истеъмол ва техник этил спирти,

алкоголь ва тамаки маҳсулотлар

ишлаб чиқариш фаолиятини

лицензиялаш комиссиясига



АРИЗА

1. Ариза берувчи



(юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли)

2. Ариза берувчининг юридик манзили:

     

     

      

       

(жойлашган жойи, почта индекси, манзили, телефон, факс ва ҳ.к.)

3. Ариза берувчининг банк реквизитлари:

        

      

       

      

Маҳсулотнинг қуйидаги турларини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензия беришингизни сўрайман:

а) __________________________

б) __________________________

в) __________________________

              (маҳсулот турининг номи)


қуйидаги манзилда жойлашган объектларда:

а) __________________________

б) __________________________

в) __________________________

(ишлаб чиқариш ва (ёки) омбор биноларининг жойлашган жойи (почта манзили) кўрсатилади).


Лицензия олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ___ варақда илова қилинади.

Раҳбарнинг лавозими                        (имзо)



(раҳбарнинг Ф.И.О.)

        





Низомга

2-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_____________________

(лавозими)

______________________

(ташкилотнинг номи)

______________________

(имзо, Ф.И.О)


20___й. "____" __________


      











________________________________________

(ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи)


П А С П О Р Т И















Тошкент ш. - 20__ й.

    

   

(ташкилотнинг номи)

  

  

(почта манзили, телефон, факс)

   

(почта ва банкдаги ҳисобварақлари реквизитлари)

  

 

(валюта ҳисобварағи)

(рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси)

(мулкчилик шакли)

қори турувчи органи)

I. ТАШКИЛОТНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ



Ташкилот Уставига мувофиқ асосий фаолият тури:




Шўъба корхоналарининг мавжудлиги:




Узумни қайта ишлаш саноати бўйича вино пунктлар:




II. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР


1. Бош режа ва транспорт бўйича асосий қарорлар:

-

-

Ишлаб чиқариш объектининг тасдиқланган бош режаси, шу жумладан, ташкилотнинг муҳандислик-техник коммуникациялари _____ варақда илова қилинади.



2. Бош режага оид маълумотлар:

Умумий майдони ______________



шу жумладан:

- қурилган майдон



- қамров майдони



- кириш йўллари, майдончалар





3. Майдончаларнинг муҳандислик-геологик шароитлари:

4. Ташкилотда ер кадастри ҳамда



кўчмас мулк кадастри ҳужжатлари мавжуд




III. АТРОФ МУҲИТГА ТАЪСИРНИ БАҲОЛАШ


1.

2.




IV. ЁНҒИНГА ҚАРШИ ТАДБИРЛАР


1.

2.




V. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЦЕХЛАРИ

ВА УЧАСТКАЛАРИДАГИ ТЕХНОЛОГИК

АСБОБ-УСКУНАЛАР ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

Т/р


Технологик линиялар

ва цех бўйича

ускуналар номи


Сони


Асбоб-ускуналар

ўрнатилган йил


Техник

жиҳатдан

ҳолати


Ишлаб

чиқарувчи

мамлакат


Изоҳ




















































        

Изоҳ: 01.01.20___йил ҳолатида ташкилотнинг белгиланган ишлаб чиқариш қуввати:

ароқ ва ликёр маҳсулотлари йилига


минг дални;

узум виноси йилига


минг дални;

этил спирти йилига

минг дални

ва шу кабиларни ташкил этади:

VI. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТИЗИМИНИНГ

ТЕХНОЛОГИК СХЕМАСИ




VII. АРИЗА БЕРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР ТУРИ

БЎЙИЧА ТАШКИЛОТ БЕЛГИЛАНГАН

ҚУВВАТИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБИ




VIII. ЭНЕРГЕТИК РЕСУРСЛАР САРФ-ХАРАЖАТЛАРИ

ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ

Т/р


Номланиши


Ўлчов

бирлиги


Сони


Қўшимча

маълумотлар


1.

Ўз қозонхонаси

Қозонхона тавсифномаси:

Қозонхоналар:

Тури, маркаси





АГВN 225001-Г

дона




ЭВ-Аристон


дона



2.


Ёқилғи тури - табиий газ


куб.м





ва электр қуввати


минг.кВт



3.


Иссиқлик ташувчилар:

- иситиш учун

- технологик эҳтиёжлар учун





4.


Ички майдонларда иситиш тармоқлари:

- жойлаштириш усули

- ҳолати (эскириши)





ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ


Т/р

Кўрсаткичлар


Ўлчов

бирлиги


Сони


Кўшимча

маълумотлар


1.

Ташкилотни электр энергияси билан таъминлаш манбаи





2.

Электр тармоқларининг кучланиши


кВт




3.

Ташкилотдаги электр қабул қилгичларнингўрнатилган қуввати


кВт



4.

Ташкилотдаги электр қабул қилгичларнинг ҳисоблаб чиқилган қуввати


кВт



5.

Электр энергиясининг йиллик ҳаражати


минг. кВт/ соат



6.

Трансформатор ёрдамчи станцияси


кВт



7.

Ички майдонларда ҳаво тармоқлари





    

IX. МАҲСУЛОТЛАР НОМЕНКЛАТУРАСИ

ВА ЙИЛЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИЛИШИ

20___йил учун

Т/р


Ишлаб чиқариладиган

маҳсулотлар тури


Йиллик ишлаб чиқариш


натура ифодасида


қиймат ифодасида,

млн. сўм


ўлчов

бирлиги


сони


1






2






3






4






5






6






7






8






9






10











IХ а. ИСТЕЪМОЛ ЭТИЛ СПИРТИ ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИ ЗАВОДЛАР УЧУН



1000 дал истеъмол этил

спиртини ишлаб чиқариш

учун буғдойнинг сарф

ҳаражати меъёри (тонна)


Ўлчов

бирлиги


20___йил

ҳақиқатда


20___йил

кутилаётган


20___йил

учун прогноз


Этил спирти


тонна











X. ХОМ АШЁ МАТЕРИАЛЛАРИГА БЎЛГАН

ЭҲТИЁЖ ВА ТАЪМИНЛАНГАНЛИК

Т/р


Хом ашё ва ёрдамчи

материалларнинг номи


Ўлчов

бирлиги


Йиллик эҳтиёж


20__йил

учун прогноз


20__йил

ҳақиқатда


1.






2.






3.






4.






5.






6.






7.






8.






9.






10.











XI. ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Т/р


Кўрсаткичлар номи


20__йил


1.

Ишловчилар сони, жами



2.

шу жумладан:



3.

ишлаб чиқариш ходимлари (цех ишчилари)



4.

лаборатория ходимлари



5.

маъмурий-бошқарув ходимлари



6.

муҳандис-техник ходимлар



7.

ёрдамчи ходимлар ва қўриқлаш хизмати



8.



XII. ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР.


Кўрсаткичлар номи

Ўлчов

бирлиги


шу жумладан, йиллар бўйича


20__ йил


20__ йил


20__ йил


Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тури

1. Ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари


     

минг дал





Асосий ишлаб чиқариш фонди жами

шу жумладан:

- бино ва иншоатлар;

- ускуналар


млн сўм


млн сўм

млн сўм





Акция сони ва улуши - жами

шу жумладан:

- давлат

- жамоа

- эркин сотув

- чет эл инвесторлари улуши

- бир акциянинг қиймати






Молиявий - иқтисодий кўрсаткичлар:

- ялпи ишлаб чиқарилган маҳсулот (акциз солиғи ва ҚҚСсиз)

- 1 сўм асосий ишлаб чиқариш фондига тўғри келадиган маҳсулот ишлаб чиқарилиши

- маҳсулот таннархи


млн сўм



сўм


млн сўм





Ишлаб чиқариш рентабеллиги

- таннархига


%





XII. ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР.









Раҳбарнинг лавозими                 (имзо)



(раҳбарнинг Ф.И.О.)

         





Низомга

3-ИЛОВА


Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари

ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар




Тадбирлар

Бажариш муддатлари



























































1. Лицензия олиш учун Истеъмол ва техник спитри, алкаголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидани низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органига ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари ёки "Лицензия" ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этади.






































Лицензия талабгори - юридик шахс




Лицензия талабгори ҳоҳишига кўра

1-босқич



>






















































































































1. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи рўйхат бўйича электрон шаклда қабул қилади.


2. Бошқа ваколатли органлардан қўшимча ва маълумотларни "бир дарча" тамойили асосида талабгорнинг иштирокисиз мустақил равишда олади.


3. Эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хулосани баёноманинг тегишли лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.


4. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда хулоса тайёрлайди.

1) ҳужжатларни қабул қилиш кунида


2) ариза олинган кундан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда


3) зарур ҳужжатлар йиғилаган кундан бошлаб 15 кун муддатда


4) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 3 кун мобайнида






























































V














Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи




2-босқич



>






<-















































































































































V






1. Комиссия Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органининг таклифини кўриб чиқади ва Комиссия қарори баёнини тасдиқлайди.


2. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор баёни Комиссия раиси томонидан имзоланади.

эксперт хулосаси тақдим этилган кундан бошлаб 10 кундан ортиқ бўмаган муддатда (қайта кўриб чиқишда 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда)

3-босқич



>

Комиссия














































































1. Лицензия талабгори қабул қилган қаро тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади.


2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қилинган тақдирда лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиш учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида











V














Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи




4-босқич



>



































































































V






Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органига лицензия берилиши учун йиллик тўловни амалга оширади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай








>

Лицензиат





















































5-босқич











































1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.


2. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда

























>

Лицензия талабгори

<-



















>





























































































V






1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун йиллик тўлови тўлангандан кейин ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштирилади.


2. Уларни лицензиатга беради.


3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

1) лицензия битими имзоланган ва йиллик тўлови тўлангандан кейин 3 кун муддатда

2) лицензия имзолангандан кейин 2 кун муддатда









Лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи

<



6-босқич



>






























^














V

























7-босқич



>

Комиссия




Комиссия раиси томонидан расмийлаштирилган лицензия бланкалари имзоланади.

- лицензия расмийлаштирил-

гандан кейин бир кун муддатда
































































          





Низомга

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИСТЕЪМОЛ

ВА ТЕХНИК ЭТИЛ СПИРТИ, АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ

МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ КОМИССИЯСИ


Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари

ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун

ЛИЦЕНЗИЯ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлар

ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг

20__ й. "___"


даги


-сон қарорига мувофиқ


             

(ташкилотнинг номи)

          


га

(ташкилотнинг почта манзили ва СТИР)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

       

      

        

           

ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берилади.


Лицензия берилган сана: ______________________

Лицензиянинг амал қилиш муддати: ______________________

Реестр тартиб рақами: ______________________


Изоҳ. Лицензияловчи орган Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ лицензия талаблари ва шартларига риоя этилмаган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Ваколатли шахс

(фамилияси, исми, отасининг исми) (имзо)

М.Ў.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 август














































Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск