ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банк операциялари / Валюта операциялари /

Адлия вазирининг 26.08.2019 й. 366-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.08.2019 й. 611-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.08.2019 й.

N 611-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

26.08.2019 й.

N 366-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 23 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютаси билан касса операцияларини юритиш тартибини (рўйхат рақами 611, 1999 йил 22 январь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 9 августдаги 17-25/373-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 28 мартда 35-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютаси билан касса операцияларини юритиш тартиби (рўйхат рақами 611, 1999 йил 22 январь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 24 июнда 35-1-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартибига 1-сон ўзгартишлар (рўйхат рақами 611-1, 2000 йил 25 август);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 апрелдаги 35-2-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютаси билан касса операцияларини юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 611-2, 2004 йил 26 май);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 8 апрелдаги 9/4-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 611-3, 2006 йил 18 апрель);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 30 декабрдаги 35/3-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 611-4, 2018 йил 17 январь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/5-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 611-5, 2019 йил 8 апрель).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 31 август, 35-сон, 634-модда










































Время: 0.1587
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск