ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини /

Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 26.08.2019 й. 3177-сон билан рўйхатга олинган Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01.08.2019 й. 07-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 26 августда 3177-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш давлат

қўмитасининг

2019 йил 1 августдаги

07-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация

қилиш хизматлари учун ундириладиган

тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон "Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ идентификация қилиш хизматлари учун ҳайвонларнинг эгаларидан ундириладиган тўловлар миқдори ва шартларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қоидалари туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тадбиқ этилади.


2. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун сақлаётган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўпайтираётган, боқаётган ҳайвонлари идентификация объекти бўлиб ҳисобланади.



2-БОБ. ҲАЙВОНЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ

ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ТЎЛОВЛАР

МИҚДОРИ ВА ШАРТЛАРИ


3. Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун ҳайвон эгаларидан қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:

ҳар бир қорамол, от, эшак ва туялар учун - Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда БҲМ деб юритилади) 2 фоизи;

ҳар бир қўй, эчки ва чўчқалар учун - БҲМнинг 1,5 фоизи;

ҳар бир ит ва мушуклар учун - БҲМнинг 1 фоизи.

Қўй ва эчкиларга гуруҳ усулида ветеринария паспорти расмийлаштирилганда, идентификация қилиш хизматлари учун тўловлар қўй ва эчкиларнинг ҳар бирига алоҳида ундирилади.


4. Ветеринария паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда унинг дубликати бепул берилади.


5. Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ва ҳайвон эгалари ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.


6. Шартномада ҳайвонларни идентификация қилиш хизматини кўрсатиш муддатлари, нархи, ҳисоб-китоб тартиби, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шартлар белгиланади.


7. Тўлов туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрига кўра, чекланмаган ҳолда, тижорат банклари, электрон тўлов тизими ва бошқа тўлов турлари орқали, нақд ва нақдсиз шаклда амалга оширилади.


8. Туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари тасдиқланган шаклдаги кирим ордери ва икки нусхада квитанцияни расмийлаштиради ҳамда пуллик тушумларнинг ҳисобини олиб боради.

Квитанциянинг бир нусхаси ҳайвон эгасига берилади, иккинчи нусҳаси туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бухгалтериясида сақланади.


9. Туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари бўйича тушумларнинг статистик, бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботини олиб боради ҳамда ҳудудий Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига топширади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ушбу ҳисоботларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига юборади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Ҳайвонларни идентификация қилишда ветеринария муассасаси ва ҳайвон эгалари ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажариш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар музокара ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокара орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал этилади.


11. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


12. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 31 август, 35-сон, 631-модда





































Время: 0.0254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск