ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар / Облигациялар (заёмлар) /

Адлия вазирининг 28.08.2019 й. 374-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.08.2019 й. 523-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.08.2019 й.

N 523-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.08.2019 й.

N 374-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 27 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, БУЮРАМАН:


1. Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан боғлиқ операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобининг муваққат тартибини (рўйхат рақами 523, 1998 йил 9 ноябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 22 августдаги 15-19/1085-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1996 йил 26 мартдаги 203-сон билан тасдиқланган Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан боғлиқ операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобининг муваққат тартиби (рўйхат рақами 523, 1998 йил 9 ноябрь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 февралда 203-1-сон билан тасдиқланган Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан олиб бориладиган операциялар бўйича бухгалтерлик ҳисоби муваққат тартибига 1-сонли ўзгартиришлар (рўйхат рақами 523-1, 1999 йил 1 апрель);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 октябрда 203-2-сон билан тасдиқланган Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан олиб бориладиган операциялар бўйича бухгалтерлик ҳисоби муваққат тартибига 2-сонли ўзгартиришлар (рўйхат рақами 523-2, 1999 йил 1 декабрь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 24 октябрдаги 37/7-сон "Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан олиб бориладиган операциялар бўйича бухгалтерлик ҳисоби муваққат тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 523-3, 2014 йил 25 ноябрь).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 31 август, 35-сон, 642-модда




























Время: 0.2067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск