Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2019 й. 721-сон "Жиззах вилоятида гольф индустриясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2019 й.

N 721



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ГОЛЬФ

ИНДУСТРИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида" 2019 йил 3 январдаги ПФ-5609-сон Фармонини ижро этиш ва "Илғор ҳудуд" синов-тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида, шунингдек, республикада туристик хизматларни янада диверсификациялаш ва умумэътироф этилган жаҳон стандартларига мувофиқ гольф индустриясини жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг:

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида зарур маданий-кўнгилочар инфратузилмани, жумладан, бизнес-класс коттежлар шаҳарчасини, меҳмонхоналар, кўнгилочар объектлар ва дам олиш - соғломлаштириш марказини ўз ичига олган, гольф бўйича профессионал ва ҳаваскорлар турнирларини ўтказиш учун мўлжалланган. шунингдек, гольф ўйнашга аҳоли ва туристларни фаол жалб қилишни кўзда тутувчи жаҳон стандартларига мувофиқ бўлган гольф мажмуасини ташкил этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш;

"Mirasmanda Golf Resort" масъулияти чекланган жамиятни (кейинги ўринларда "Mirasmanda Golf Resort" МЧЖ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Mirasmanda Golf Resort" МЧЖнинг дастлабки устав фонди "Рақамли ишонч" рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг улуши ҳисобига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) кейинчалик улушнинг бир қисмини хорижий инвесторларга сотиш йўли билан шакллантирилиши;

истиқболли участкаларни ўрганиш асосида "SongНo Golf Design" компанияси (Корея Республикаси) томонидан ер участкалари чегаралари аниқланган ҳолда гольф мажмуаси жойлашувининг бирламчи дизайни тақдим этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Mirasmanda Golf Resort" МЧЖга, истисно тариқасида:

лойиҳанинг бош режасини, техник-иқтисодий асосини ва бошқа лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқишга "SongНo Golf Design" компанияси билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга;

лойиҳани амалга ошириш доирасида товарлар (ишлар, хизматлар)ни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали харид қилишга рухсат берилсин.


4. Жиззах вилоят ҳокимлиги:

Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудида "Mirasmanda Golf Resort" МЧЖга лойиҳани амалга ошириш учун 200 гектар ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ажратилишини;

жисмоний ва юридик шахсларнинг лойиҳани амалга ошириш ҳудудида жойлашган ер участкалари олиб қўйилиши, шу жумладан, экилган қишлоқ хўжалиги экинларига етказилган зарар билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобига қопланишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу бандда кўрсатилган харажатлар кейинчалик лойиҳа қийматига қўшилади ва лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи инвесторлар томонидан Жамғармага қоплаб берилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг "Ҳарбийлойиҳа" лойиҳалаш институти" давлат корхонаси зарурат бўлганда лойиҳа доирасида ишларни бажариш учун талаб этиладиган масштабда контур хариталарини ишлаб чиқишда "SongНo Golf Design" компаниясига кўмаклашсин.


6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида "Mirasmanda Golf Resort" МЧЖ, лойиҳа ташкилоти, бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлар 2022 йил 1 июнга қадар:

ягона ижтимоий тўловдан ташқари барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловларни;

лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қисми бўйича ягона ижтимоий тўловни;

лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган товарларни, шу жумладан "вақтинча олиб кириш" божхона режимида олиб киришда божхона тўловлари (қўшимча қиймат солиғи ва божхона йиғимлари бундан мустасно);

ишлар, хизматлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан олинадиган қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Агентликнинг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзбектелеком" АК билан биргаликда лойиҳа бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари шартларига мувофиқ қурилиш объектлари муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларига (электр энергияси, газ, сув таъминоти, канализация, телефон алоқаси ва шу кабилар) ўтказилишини ўрнатилган тартибда таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агентликнинг буюртманомаларига бўйича, лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилиши, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва муддати узайтирилишини давлат божини ундирмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Mirasmanda Golf Resort" МЧЖнинг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этиш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномаларнинг белгиланган тартибда берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, жалб этиладиган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган тасдиқномаларнинг берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Жиззах вилояти ҳокими А.Э. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 август



























Время: 0.0376
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск