ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2019 й. ПҚ-4427-сон "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2019 й.

N ПҚ-4427



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНМАГАН

БЎШ ТУРГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ БЕРИШ ҲАМДА

АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сон Фармонига мувофиқ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, жорий этиладиган тартибга мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (кейинги ўринларда - ер участкалари) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат "E-AUKSION" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ер участкаларини ижарага бериш ҳоллари бундан мустасно;

жисмоний ва юридик шахсларга "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "YERELEKTRON" ААТ) ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.

2. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

г) архитектура ва қурилиш ишларини амалга ошириш қисми бўйича:

қурилиш объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини мажбурий экспертиза қилиш талаб этилмайди, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш объектлари бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг бўлинмалари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш ҳамда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертиза қилиш бир вақтда амалга оширилади;

лойиҳа ташкилотлари томонидан (муҳандислик-коммуникация тармоқлари ташкилотларидан ташқари) ишлаб чиқилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш қурилиш органлари томонидан бино, иншоот ва бошқа объектларнинг қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда амалга оширилади;

бино ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш уларни фойдаланишга қабул қилишга қадар Давлат хизматлари марказларига берилган аризаларга асосан амалга оширилади. Қабул қилиш якунланганидан сўнг Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма берилади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

аукцион ғолиби ёки ер участкасига нисбатан ҳуқуққа эга бўлган шахснинг айби бўлмаган тақдирда, маъмурий тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди;

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари томонидан ҳар чоракда ер участкасига нисбатан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторинги амалга оширилиб, натижалари зарур ҳолларда тегишли чоралар кўриш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.


4. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган тартибнинг бузилиши давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликнинг бузилиши деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотишга оид қонунчиликка сўзсиз риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан таъсирчан жавобгарлик чораларини қўлласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2019 йил 1 октябрга қадар тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталарини кўрсатган ҳолда электрон хариталарни "Давергеодезкадастр" қўмитасига тақдим этсин ва келгусида уни ҳар ойда янгилаб борсин.


6. "Давергеодезкадастр" қўмитаси электрон харитани шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда "Давергеодезкадастр" қўмитаси ҳузуридаги "Геоинновация маркази" давлат унитар корхонасининг учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ўрнатилган тартибда ер участкалари устидан мажбурий назорат учиб ўтишлар амалга оширилишини таъминласин.


7. "Давергеодезкадастр" қўмитаси 2020 йил 1 мартга қадар:

тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини бериш бўйича "YER AUKSION" электрон савдо майдончасини ишлаб чиқиш лойиҳаси амалга оширилишини;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ер участкаларини сотиш жараёнларининг "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасидан "YER AUKSION" электрон савдо майдончасига ўтказилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Давлат хизматлари марказларида жисмоний шахсларга фақатгина "Е-IJRO AUKSION" савдо майдончасида электрон онлайн-аукционда иштирок этиш мақсадида бепул асосда фойдаланиш имконини берувчи Интернет тармоғига уланган компьютер воситалари билан жиҳозланган махсус хоналарни тайёрласин;

"Е-IJRO AUKSION" савдо майдончасида электрон онлайн-аукционда иштирок этиш тартиби ва қоидаларини ёритиб берувчи тарқатма ахборот материалларини ишлаб чиқсин ва Давлат хизматлари марказларининг махсус хоналарини улар билан жиҳозласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Давлат хизматлари марказларининг махсус хоналарини компьютерлар ва зарур мебеллар билан таъминласин.


9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига электрон онлайн-аукционга қўйилган ер участкалари ҳақидаги маълумотларни ҳудудий телерадиоканалларда трансляция қилиш учун белгиланган тартибда эфир вақтини ажратиш тавсия этилсин.

"Давергеодезкадастр" қўмитаси оммавий ахборот воситаларининг сўровига асосан электрон онлайн-аукционга қўйилган ер участкалари ҳақидаги маълумотларни тақдим қилсин.


10. "Давергеодезкадастр" қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда "YERELEKTRON" ААТ ва "Е-IJRO AUKSION" савдо майдончасининг ишлашини такомиллаштириш чораларини кўрсин, бунда қуйидаги имкониятлар назарда тутилсин:

барча манфаатдор шахслар, шу жумладан учинчи шахслар томонидан Интернет тармоғи орқали кириш;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан ер участкалари ҳақидаги маълумотларни киритиш, шунингдек, ер участкасини танлаш материалларини келишиш жараёнини кузатиш;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан мансабдор шахсларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш;

электрон онлайн-аукционнинг ноҳалол иштирокчилари, жумладан ер участкаси баҳосининг тўлиқ тўланишини кетма-кет икки марта таъминламаган иштирокчиларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни кейинги электрон онлайн-аукционга вақтинчалик қўймаслик;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигига материалларни тайёрлаш ва келишиш жараёнини масофадан туриб ҳар ҳафталик мониторинг қилиш, шунингдек, ер участкаси материалларини келишишда ваколатли ташкилотларнинг рад этиши қонунийлигини ўрганиш мақсадида тизимга кириш имкониятини бериш.


11. Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли органлар (кейинги ўринларда - ваколатли органлар) давлат кадастри геоахборот тизимларини тайёрлаш ишларини тезлаштирсин ҳамда ҳар ойда кадастр объектлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни "Давергеодезкадастр" қўмитасига тақдим этиб борсин.

"Давергеодезкадастр" қўмитаси раиси мазкур банд ижросини таъминламаган ёки лозим даражада таъминламаган ваколатли органларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш ҳақидаги масалани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли органларнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра давлат кадастрини юритиш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

ўз вақтида ўзлаштирилмаган ер участкаларини ишлатилмаётган объектларга тенглаштириш ҳақидаги таклифларни;

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни, шунингдек, қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ер участкаларини ушбу қарорга мувофиқ бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Ғуломов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 август


"Халқ сўзи", 2019 йил 28 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 31 август, 35-сон, 630-модда



































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск