Внимание!

NB! Мазкур Конунга 2024 йил май ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР 14.02.2024 й. ЎРК-907-сон Конунига каранг


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2019 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2019 й. ЎРҚ-559-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 02.08.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.08.2019 й.

N ЎРҚ-559



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЖАМОАТЧИЛИК

НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 2 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги 425-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 43-модда; 1993 йил, N 5, 236-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 153-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 4, 97-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 4, 224-модда) 20-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"20-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш

ўтказилиши устидан назорат қилиш


Оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари устидан давлат назоратини, шу жумладан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида фойдаланиладиган пул маблағларининг келиб чиқиши устидан назоратни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги 483-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 239-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 157-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил N 1, 3-модда) 8-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга доир нормалар ва қоидалар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 543-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-409-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 274-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда) 24-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилиши мумкин".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 545-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-408-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 273-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда) 22-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилиши мумкин".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Ўрмон тўғрисида"ги 770-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-475-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 4, 423-модда) 22-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилиши мумкин".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги 120-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 7-8, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2011 йил, N 4, 98-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) 8-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилиши мумкин".

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431, 433-моддалар; N 12, 783-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 5, 265-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 17-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини кўриб чиқиш ҳамда қабул қилиш тартиб-таомилларининг жамият ва оммавий ахборот воситалари учун очиқлигини, шунингдек бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирок этиши мумкинлигини";


2) 28-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ваколатлар билан бир қаторда маҳаллий бюджетларнинг параметрларини ҳамда уларнинг ижроси ҳақидаги ҳисоботларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш жараёнининг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ҳам таъминлайди";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


3) 29-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги йигирма саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжаллари, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин уларнинг жамоатчилик муҳокамасини таъминлайди";

йигирма саккизинчи ва йигирма тўққизинчи хатбошилари тегишинча йигирма тўққизинчи ва ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4) 96-модда:

учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига хулоса тақдим этиши учун - жорий йилнинг 20 сентябрига қадар киритилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжаллари бўйича хулосани икки ҳафталик муддатда тақдим этади";

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжаллари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосалари мажбурий равишда эълон қилинади";


5) 163-модда қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Вазирликлар, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджетдан ажратиладиган маблағлардан, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланилиши, ўтказилган танловлар (тендерлар) ва олинган товарларнинг етказиб берилиши тўғрисидаги тегишли ахборотни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради";


6) 167-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларнинг ташқи аудити ва уларни баҳолаш натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосалари мажбурий равишда эълон қилинади".


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майда қабул қилинган "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-369-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 127-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) 5-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"бюджетдан ажратиладиган маблағлардан, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланилиши, ўтказилган танловлар (тендерлар) ва олинган товарларнинг етказиб берилиши тўғрисида, вазирликлар, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириладиган тегишли ахборот";

еттинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 август


"Халқ сўзи", 2019 йил 30 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 31 август, 35-сон, 624-модда














































Время: 0.1558
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск