ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.09.2019 й. ПҚ-4435-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.2019 й.

N ПҚ-4435



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги "Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5715-сон Фармони ва 2018 йил 24 ноябрдаги "Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4028-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 3 сентябрдаги

ПҚ-4435-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-1083-сон қарори 4-бандида:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний шахсларга қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун кредитлар 20 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади";

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун кредитлар 20 йил муддатга, 1 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида берилади";

олтинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2639-сон қарорида:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Қишлоқ жойларда мавжуд намунавий лойиҳаларга қўшимча равишда арзон уйларнинг қуйидаги янги намуналарини (кейинги ўринларда уйлар деб юритилади) жорий этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин:

"Обод қишлоқ" дастурига киритилган аҳоли пунктларида, шунингдек, аҳоли зичлиги юқори бўлган ва зарур муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланган ҳудудларда тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар;

"Обод қишлоқ" дастурига киритилган аҳоли пунктларида, шунингдек, аҳолиси зич бўлмаган ва зарур муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланмаган ҳудудларда 0,02 гектар ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар;

шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари (кейинги ўринларда фуқароларнинг алоҳида тоифалари деб юритилади) учун беш қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар.

Бунда бўш ер участкалари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларида арзон кўп квартирали уйларни қуриш йўл бўйларида жойлашган яроқсиз уй-жойлар, бино ва иншоотларни бузиш ҳисобига бўшаган ҳудудларда чизиқли-қаторли кўринишда жойлаштирган ҳолда амалга оширилади";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки, намунали уй-жойлар қуриш учун "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, "Халқ банки" АТБ, "Асака" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ (кейинги ўринларда иштирок этувчи тижорат банклари деб юритилади) уй қурувчиларга 2 йиллик (2020 йил 1 январдан бошлаб - 1 йиллик) имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан (2020 йил 1 январдан бошлаб биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада) ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил (фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун қуриладиган арзон кўп квартирали уйлар учун - 15 йил) муддатга ипотека кредитлари берадилар, бунда уй қурувчиларнинг дастлабки бадали қуйидаги миқдорларни ташкил этади:

10 фоиз - тўрт қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 0,02 гектар ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3 хонали бир қаватли уйлар учун;

25 фоиз - фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун қуриладиган беш қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар учун";


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "2017 йилда" сўзлари "2017-2021 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомалари бўйича биринчи 5 йил мобайнида йилига 4 фоизли ставка билан ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг маржаси йилига 3 фоиз миқдорида бўлишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 2 йиллик (2020 йил 1 январдан бошлаб 1 йиллик) имтиёзли давр билан қишлоқ жойларда яшовчи шахслар учун - 20 йил, фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун - 15 йил муддатларга миллий валютада кредит линияларини очсин, ушбу маблағлар арзон уй-жойлар қурилишига мақсадли йўналтирсин".

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги "2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3863-сон қарорида:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, Халқ банки АТБ, "Асака" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБларининг (кейинги ўринларда иштирок этувчи тижорат банклари деб юритилади) 20 йил муддатга, 2 йиллик (2020 йил 1 январдан бошлаб - 1 йиллик) имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан (2020 йил 1 январдан бошлаб биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада) ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида ипотека кредитларини:

а) қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун уй қурувчиларга дастлабки бадал:

0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ва тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар учун - 10 фоиз миқдорида;

шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари учун беш қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар учун - 25 фоиз миқдорида бўлишини назарда тутган ҳолда;

б) шаҳарларда ёш оилаларга, эски уйларда яшовчиларга ва турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда, арзон кўп квартирали уйлардаги квартираларни ўртача 15 фоиз миқдоридаги дастлабки бадал билан сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин";


2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомалари бўйича турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун арзон уйлар қуриш учун 20 йил муддатга, жумладан, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 4 фоиз ставкали 2 йиллик (2020 йил 1 январдан бошлаб - 1 йиллик) имтиёзли даврни ўз ичига олган ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг йиллик 3 фоиз миқдоридаги маржаси чегириб ташланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, кредит линияси маблағларини Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй-жойлар қуришга мақсадли йўналтирган ҳолда миллий валютада кредит линиялари очсин".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 сентябрдаги "Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3937-сон қарорида:


а) 4-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҚАИТЖнинг жалб этилаётган қарзини, шу жумладан унга оид фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ҚАИТЖдан келиб тушган маблағларнинг (кўчирилган кундаги) сўмдаги эквиваленти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан уч банк иш куни давомида "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг 22626-сон "Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказиб берилади;

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг ушбу ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар уч банк иш кунида дастурни амалга ошириш доирасида ташқи инженер тармоқлари ва транспорт алоқалари қурилишни молиялаштириш учун банкнинг тегишли ҳудудий филиалларида очилган "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ ҳудудий филиалларининг 22626-сон "Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади";


б) 5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги "Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4028-сон қарори 16-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 129 ва 171-моддаларига мувофиқ Қўшма лойиҳа бўйича ажратилган мақсадли грантлар "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ ва маблағ олувчи жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларга тортилмайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 9 сентябрь, 36-сон, 661-модда










































Время: 0.0343
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск