ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2019 й. 724-сон "Янгийўл тумани кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2019 й.

N 724




ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИ КИЧИК САНОАТ

ЗОНАСИ ҲУДУДИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат мулки бўлган ва устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги рақобатбардош ишлаб чиқаришларни янада қўллаб-қувватлаш, уларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ташкил этилган алоҳида ҳудудларда жойлаштиришни таъминлаш ва шу асосда ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3194-сон қарорига асосан Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида 17 та кичик саноат зоналари ташкил этилганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 8 августдаги 634-сон қарорига асосан Тошкент вилоятидаги 6 та кичик саноат зоналарининг ҳудуди кенгайтирилганлиги;

Тошкент вилоятидаги кичик саноат зоналарида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линиялари очилганлиги;

Тошкент вилоятидаги кичик саноат зоналарига умумий қиймати 1,2 трлн сўм бўлган 170 та инвестиция лойиҳалари жойлаштирилганлиги, шундан 55 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 144,2 млрд сўм инвестициялар ўзлаштирилиб, 841 та янги иш ўринлари ташкил этилганлиги, 115 та инвестиция лойиҳалари доирасида 1,2 трлн сўм инвестициялар жалб қилиниши натижасида 4 595 та янги иш ўринлари ташкил этилиши ҳамда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 1,1 млн доллар маблағлари ўзлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг эътибори Тошкент вилоятидаги кичик саноат зоналарини муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича ташкил этилган ишларнинг етарли эмаслигига қаратилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида жойлашган давлат мулки объектлари ва устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) иловага мувофиқ рўйхат бўйича Янгийўл тумани кичик саноат зонаси таркибига киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


4. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси хўжалик жамиятлари билан биргаликда объектларнинг чегараларини аниқлаштирган ҳолда Янгийўл шаҳар ҳокимлигига белгиланган муддатларда топширилишини таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

объектлар Янгийўл шаҳар ҳокимлигига уларнинг балансида сақловчиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорлигини бериладиган активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати суммасига камайтириш, қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда - уларнинг кейинги солиқ тўловлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш эвазига берилади;

объектларда тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш ва уларнинг фаолияти ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3194-сон қарори талаблари асосида амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси иловада келтирилган хўжалик жамиятларининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорликлари берилаётган объектларнинг қолдиқ (баланс) қиймати миқдорига камайтирилишини, қарздорлиги бўлмаган ҳолларда - уларнинг кейинги солиқ тўловлари бўйича хисоб-китоб қилинишини таъминласин.


7. Тошкент вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда белгиланган тартибда:

а) Тошкент вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хомашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда Тошкент вилоятидаги кичик саноат зоналари ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар - "йўл хариталари"ни икки ой муддатда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;

б) Тошкент вилоятидаги кичик саноат зоналари ҳудудида:

ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектларига етказилишини;

лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, Тошкент вилоятидаги кичик саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомалари сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини;

ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашишни таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Тошкент вилояти ҳокими в.б. Р.Қ. Холматов ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 2 сентябрдаги

724-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент вилояти Янгийўл тумани кичик саноат

зонаси таркибига киритиладиган объектлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Объект номи


Бино-иншоот

майдони,

кв.м.*


Ер

майдони,

га*

Жойлашган

ери

Балансда

сақловчи

Идоравий

мансублиги

Топшириш

муддати

1.

"Биокимё" АЖнинг фойдаланилмаётган бино-иншоотлари ва ер майдони


34991,8

8,0

Янгийўл шаҳри, Кимёгар кўчаси 1-уй


"Биокимё" АЖ


Давлат активларини бошқариш агентлиги


01.01.2020

йилга қадар


2.

"Янгийўл ёғ-мой" АЖ ҳудудини оптималлаштиришдан бўшайдиган ер майдони ва бинолар


4585,0

5,0

Янгийўл шаҳри, Самарқанд кўчаси 352-уй


"Янгийўл ёғ-мой" АЖ


Давлат активларини бошқариш агентлиги


01.01.2020

йилга қадар


3.

"Янги сифат" МЧЖ бино-иншоотлари ва ер майдони


15 860,6

9,7

Янгийўл шаҳри, Бахт МФЙ, Самарқанд кўчаси, 34-уй


"Янги сифат" МЧЖ


"Ўзбекнефтгаз" АЖ


01.10.2019

йилга қадар


       

*) Ер майдонларига Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан аниқлик киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 сентябрь









































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск