Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2000 й. ПФ-2676-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02. 08. 2000 й.

N ПФ-2676



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва республика бозорларида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, рақобатни ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратиш, бозорларни монополлаштиришга уринишларга йўл қўймаслик, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи монополияга қарши тартибга солиш тизимини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш манфаатларини кўзлаб:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

- республикада соғлом рақобат муҳитини яратиш учун зарур ташкилий, иқтисодий ва молиявий шарт-шароитларни, мустаҳкам ҳуқуқий базани шакллантирувчи ва мувофиқлаштирувчи марказ функцияларини амалга ошириш;

- бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи рақобат қонунларини, умумий қабул қилинган нормалар ва қоидаларни самарали амалга оширишни таъминловчи монополияга қарши тартибга солишнинг кучли тизимини барпо этиш;

- инсофсиз рақобатчилар томонидан товар ва молия бозорларини, биринчи навбатда, истеъмол товарлари бозорларини монополлаштириш юзасидан ҳар қандай уринишларнинг олдини олиш, уларни чеклаш ва уларга барҳам бериш;

- монополиядан чиқариш бўйича республика, тармоқ ва минтақавий дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

- монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши, шунингдек, ўз ваколати доирасида табиий монополиялар субъектлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

- монопол бирлашмалар (корхоналар)нинг Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрини юритиш;

- реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;

- истеъмол товарлари нархлари мониторингини ўтказиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан биргаликда нархларнинг асоссиз равишда ўсиб кетишига, ички бозорда сифатсиз истеъмол товарлари сотилиши ва хизматлар кўрсатилишига олиб келувчи инсофсиз рақобатнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш.


3. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳисобланади:

- Қорақалпоғистон Республикасида - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси негизида ташкил этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳрида - вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари негизида ташкил этиладиган монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ўз ваколати доирасида қабул қилинадиган қарорлари вазирликлар, идоралар, жойлардаги ҳокимият органлари, муассасалар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

- монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузаётган давлат бошқаруви органларига, жойлардаги ҳокимият органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига ўз ваколатлари доирасида қарорлар (ёзма кўрсатмалар) бериш;

- хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва жойлардаги ҳокимият органлари мансабдор шахсларига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда жарималар солиш;

- монопол фаолият, истеъмолчилар ҳуқуқларини ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш натижасида асоссиз олинган маблағларни (даромад, фойдани), шунингдек, солинган жарималарни ва қўшилган пеняни хўжалик юритувчи субъектлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

- фуқароларнинг уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқлари поймол қилиниши ҳақидаги аризалари ва шикоятлари бўйича бу ҳуқуқларни бузган корхоналар ва ташкилотларни (уларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бундан мустасно) Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишган ҳолда текшириш.


6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари билан биргаликда шаҳар ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг шакллантирилишига ҳар томонлама кўмаклашсин, бозорларда сифатсиз маҳсулотлар пайдо бўлишининг, товарлар истеъмол нархларининг ва хизматларга тарифларнинг асоссиз ўсишига олиб келувчи инсофсиз рақобатнинг олдини олишда уларнинг ролини оширишга ёрдамлашсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ходимларига улар томонидан хизмат вазифаларини бажаришларида кўмаклашсинлар, Қўмита ва унинг ҳудудий органлари ходимларига уларга юкланган функцияларни бажаришда тўғаноқ бўлаётган мансабдор шахсларнинг, айрим фуқаролар хатти-ҳаракатларининг олдини олсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 15 майдаги ПФ-1464-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, 1-банднинг иккинчи хатбоши бундан мустасно.


9. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси фаолиятини такшил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        И. Каримов
































































Время: 0.2117
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск