ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.09.2019 й. ПФ-5809-сон "Нукус" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.09.2019 й.

N ПФ-5809



"НУКУС" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикасининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини комплекс ривожлантириш, минерал хомашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали юқори технологик ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришларини ташкил этишга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда шу асосда республикамизнинг экспорт ҳажмларини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда ҳудуд аҳолиси фаровонлигини юксалтириш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг "Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонасини "Нукус" эркин иқтисодий зонасига (кейинги ўринларда - "Нукус" ЭИЗ) айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар "Нукус" ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

ташқи бозорларда талаб кучли бўлган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;

Қорақалпоғистон Республикасининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан, шу жумладан кейинчалик қайта ишлаш мақсадида доривор ўсимликлар хомашёсини ўзига хос табиий шароитларда етиштириш имкониятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;

мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, шунингдек, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, озиқ-овқат, электротехника, машинасозлик, автомобилсозлик, кимё саноати, қурилиш материаллари тармоқларида, биринчи навбатда белгиланган тартибда ташкил этилган плантацияларда етиштирилган доривор ўсимликлар хомашёси ва доривор препаратлар (субстанциялар) негизида юқори қўшилган қийматли замонавий фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар ташкил этиш;

маҳаллий хомашё ва материаллар негизида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш асосида эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари ўртасида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

"Нукус" ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, шунингдек, ушбу ҳудудда сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;

"Нукус" ЭИЗнинг ихтисослашган кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан уларнинг "Нукус" ЭИЗ ҳудудида жойлашган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи орқали тайёрлашда қатнашиш;

доривор ўсимликлар хомашёси интродукцияси ва культивациясини ўрганиш бўйича тажриба-синов лабораторияларига эга илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш.


3. Белгилансинки:

"Нукус" ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;

"Нукус" ЭИЗ ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади.


4. "Нукус" ЭИЗ иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4853-сон Фармонининг 3, 4 ва 5-бандлари қоидалари татбиқ этилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда "Нукус" ЭИЗнинг бош режаси белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда "Нукус" ЭИЗ ҳудудларининг чегараларини белгилашни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. "Нукус-фарм" ЭИЗ дирекцияси" давлат унитар корхонаси "Нукус" ЭИЗ дирекцияси" давлат унитар корхонаси деб қайта номлансин ва унга "Нукус" ЭИЗ фаолиятини оператив бошқариш функцияси юклатилсин.


8. Белгилансинки:

"Нукус-фарм" ЭИЗ дирекцияси" давлат унитар корхонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган тартибда "Нукус" ЭИЗ дирекцияси" давлат унитар корхонасига ўтади;

"Нукус-фарм" эркин иқтисодий зонаси иштирокчилари қўшимча тартиб-таомиллардан ўтмаган ҳолда "Нукус" ЭИЗ иштирокчиси мақомига эга бўлади ва улар учун қонунчиликда аввал назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар сақлаб қолинади.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ билан биргаликда "Нукус" ЭИЗни муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш юзасидан таклифларни уларнинг аниқ молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасининг мавжуд минерал-хомашё ресурсларини инобатга олган ҳолда, импорт таркибини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида "Нукус" ЭИЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни жойлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда уларга "Нукус" ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Т. Ерниязов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 сентябрдаги

ПФ-5809-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги "Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5032-сон Фармонида:


а) номидан "Нукус-фарм" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) преамбуладан "Қорақалпоғистон Республикаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 1-банддан "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши", "Нукус-фарм" ва "Нукус-фарм" ЭИЗ" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 2-бандда:

биринчи хатбошидан "Нукус-фарм" ЭИЗ" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидан "Қорақалпоғистон Республикаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидан, 4, 9, 10, 14, 15, 18, 19 ва 20-бандлардан "Нукус-фарм" ЭИЗ" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 8-бандда:

биринчи хатбошидан "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидан "Нукус-фарм" ЭИЗ" сўзлари чиқариб ташлансин;


ж) 11 ва 13-бандлардан "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши" ва "Нукус-фарм" ЭИЗ" сўзлари чиқариб ташлансин;


з) 16-бандда:

иккинчи хатбошидан "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши" ва "Нукус-фарм" ЭИЗ" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидан "Нукус-фарм" ЭИЗ" сўзлари чиқариб ташлансин;


и) 17-бандда:

иккинчи хатбошидан "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши" ва "Нукус-фарм" ЭИЗ" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидан "Нукус-фарм" ЭИЗ" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги "Сирдарё" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5412-сон Фармонининг 8-бандидан "Нукус-фарм" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 9 сентябрь, 36-сон, 658-модда







































Время: 0.1432
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск