язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикасининг 05.09.2019 й. ЎРҚ-564-сон "Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.08.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2019 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

05.09.2019 й.

N ЎРҚ-564



ХАВФСИЗЛИК ВА МУДОФАА

СОҲАСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги 407-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 124-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 12, 473-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда) 5-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1-банд:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг";

еттинчи - ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2-банд:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг";

саккизинчи - ўн учинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3-банд:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг";

ўнинчи - ўн олтинчи хатбошилари тегишинча ўн биринчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги 510-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 616-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 97-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 260-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431-модда, N 10, 677-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 261-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 2-модда тўртинчи қисмининг олтинчи хатбошиси "Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 30-модда:

номидаги "ва Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар "Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи ва иккинчи қисмларидаги "ва Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар "Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги 616-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 328-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 124-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 12, 473-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда) 4-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1-банд:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг";

еттинчи - ўн бешинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2-банд:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг";

саккизинчи - ўн бешинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3-банд:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг";

ўнинчи - ўн олтинчи хатбошилари тегишинча ўн биринчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


5-банд:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органларининг";

саккизинчи - ўн саккизинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Судлар тўғрисида"ги 924-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 162-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 10-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 249-модда, N 7, 324-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2011 йил, N 4, 104-модда; 2012 йил, N 9/2, 244-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 4, 136-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 261-модда) 41-моддасининг иккинчи хатбошиси "Давлат хавфсизлик хизматининг" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган 1044-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган "Жасорат" медали тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 119-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 2, 47-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 3-банд "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 4-банд "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3,5-моддалар, N 2, 47-модда,N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда) қуйидаги қўшимчаларва ўзгартиш киритилсин:


1) 39-1-модда:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 14-банд билан тўлдирилсин:

"14) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати - унинг юритувига тааллуқли ишлар бўйича";

иккинчи қисмининг иккинчи жумласи "давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 78-модданинг икккинчи қисми "давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 313-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Реабилитация қилинган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш ушбу бобда белгиланган қоидаларга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, мудофаа вазири, ички ишлар вазири, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўмондони томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган 116-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган "Шон-шараф" ордени тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 191-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 2, 47-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 4-банд "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 5-банд "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги 176-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-473-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 4, 221-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 12-модданинг биринчи қисми "Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 14-модданинг иккинчи қисми "Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги 265-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 128-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 10, 473-модда; 2010 йил, N 5, 177-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 265-модда) 38-моддасининг биринчи қисмидаги "ички ишлар ва Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар "ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги 167-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 15-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати";

тўртинчи - саккизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2) 9-модданинг:

саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилари тегишинча саккизинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3) қуйидаги мазмундаги 9-2-модда билан тўлдирилсин:


"9-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат

хавфсизлик хизматинингтерроризмга қарши

кураш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати:

Ўзбекистон Республикаси Президенти, унинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврда қўриқланиши лозим бўлган чет давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқларининг, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг ва бошқа шахсларнинг хавфсизлигини ҳамда шахсий дахлсизлигини таъминлайди;

қўриқланувчи шахсларнинг доимий ва вақтинчалик ташриф буюрадиган жойлари, шунингдек харакатланиш йўналишлари хавфсизлигини таъминлайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади".


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 215-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 84-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 12, 470-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 10, 605-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда) 6-моддасининг биринчи қисми "Давлат хавфсизлик хизматининг" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги 436-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 217-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 262-модда; 2008 йил, N 9, 481-модда, N 12, 630-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модда:

номидаги "Ҳарбий қасамёд" деган сўзлар "Ватанга қасамёд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий хизматга биринчи марта чақирилган ёки ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи олдида қуйидаги мазмунда Ватанга қасамёд қабул қиладилар:

"Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кирар эканман, давлатим тимсоли бўлмиш муқаддас байроқни ўпиб, буюк аждодларимнинг пок руҳлари олдида, ватаним олдидаги бурчимни ҳалол бажаришга бел боғлаб, виждоним, ор-номус ва шаънимни ўртага қўйиб:

Ўзбекистон Республикасига, халқимга ва Президентимга бир умр содиқ бўлишга,

Ватанимнинг мустақиллигини, унинг сарҳадларини, она халқимнинг тинчлиги ва осойишталигини, миллий манфаатларини сўнгги нафасимгача ҳимоя қилишга,

Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган ҳар қандай тажовузва ғаразли ҳаракатларга қарши аёвсиз курашишга,

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунлари ва умумҳарбий низомларга қатъий амал қилишга, давлат ва ҳарбий сирларни сақлашга,

Қуруқликда, сувда, ҳавода - ҳар қандай шароитда ҳам ўз бурчимни виждонан бажаришга,

Ҳар қандай машаққатли синов ва қийинчиликларда ҳам эл-юртимнинг юксак ишончини оқлашга тантанали равишда қасамёд қиламан!";

еттинчи қисмидаги "Ҳарбий қасамёд" деган сўзлар "Ватанга қасамёд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "Ҳарбий қасамёд" деган сўзлар "Ватанга қасамёд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 5-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Муддатли ҳарбий хизмат муддати календарь ҳисобида ўн икки ой этиб белгиланади";


3) 6-модданинг биринчи қисмидаги "Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли" деган сўзлар "Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан чекловлар билан яроқли бўлган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 14-модда:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасаларида" деган сўзлар "мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида (бундан баён матнда мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказлар деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасаларида" деган сўзлар "мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чақирилувчиларнинг мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказлардаги тайёргарлигини молиялаштириш Мудофаа вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади";


5) 15-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасаларида" деган сўзлар "мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 17-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасаларида" деган сўзлар "Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 18-модданинг учинчи қисмидаги "ўн олти ёшга тўлган йили апрель-июнь" деган сўзлар "умумтаълим мактабидаги ёки ўрта-махсус таълим муассасасидаги охирги ўқиш йилининг апрель-май" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 19-модданинг биринчи қисмидаги "февраль-март" деган сўзлар "март-апрель" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 20-модданинг бешинчи қисми:

учинчи хатбошиси "яроқлилиги" деган сўздан кейин "шу жумладан чекловлар билан яроқлилиги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"йигирма етти ёшга тўлганлиги сабабли Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш тўғрисида";

саккизинчи хатбошиси тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


10) 21-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилади";

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


11) 25-модданинг бешинчи қисми "иш стажи" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


12) 30-модданинг учинчи қисмидаги "уруш давридаги" деган сўзлар "ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 36-модданинг матнидаги "уруш давридаги" деган сўзлар "ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 39-модданинг биринчи қисмидаги "Ҳарбий қасамёд" деган сўзлар "Ватанга қасамёд" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 6 июлда қабул қилинган ЎРҚ-98-сонли Қонуни билан тасдиқланган "Содиқ хизматлари учун" медали тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 250-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 3-банди "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 4-банди "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда; 2009 йил, N 9, 330, 331-моддалар, N 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 248-модда, N 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106-модда, N 9/1, 238-модда, N 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, N 10, 263-модда, N 12, 349-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772, 773-моддалар; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 431, 433-моддалар, N 10, 676-модда, N 12, 781, 783-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 2, 3-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 166-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 172-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар";


2) 180-модда иккинчи қисмининг 7-банди "Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 275-модда биринчи қисмининг 7-банди "Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-226-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 9, 340-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда) 34-моддасининг учинчи қисми "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-344-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 335-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 9, 506-модда, N 10, 605-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда) 10-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг";

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-371-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 129-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 9-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органлари";

бешинчи - ўн биринчи хатбошилари тегишинча олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) қуйидаги мазмундаги 12-1-модда билан тўлдирилсин:


"12-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат

хавфсизлик хизмати органларининг ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органлари:

ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;

қўриқланувчи шахсларнинг манфаатлари, хавфсизлиги ва дахлсизлигига қарши ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларнинг ҳисобини юритади;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин".


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 670-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда) 299-моддасининг 7-банди "Давлат хавфсизлик хизматининг" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


19-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


20-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 9 сентябрь, 36-сон, 656-модда