Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2019 й. 735-сон "Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2019 й.

N 735




КИМЁЛАШТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИНИ СИНОВДАН

ЎТКАЗИШ ВА РЎЙХАТГА ОЛИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида ўсимликларни ҳимоя қилишнинг самарали усулларини ҳамда экологик жиҳатдан хавфсиз, кам заҳарли кимёвий ва биологик воситаларни қўллаш, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг:

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси)ни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) этиб;

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси Ишчи органини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси Ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ишчи орган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси Ишчи органининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун тавсия этилаётган республикада ишлаб чиқарилган ва чет элдан олиб келинган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳужжатларини ўрганиб чиқиш, уларнинг биологик жиҳатдан самарадорлигини, токсикологик-гигиеник ва экологик, шу жумладан тупроқ микрофлораси ва фаунасига таъсирини аниқлаш учун синовлар ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатини юритиш;

рўйхатга олинган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга салбий таъсири, номақбул хоссалари ҳамда биологик жиҳатдан самарадорлиги паст эканлиги аниқланган тақдирда уларни қўллашни тақиқлаш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламентлари ва қоидаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда тасдиқлаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни, Ишчи орган устави ва тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқласин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси) фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2005 йил 4 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 1-сон, 1-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

735-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя

қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга

олиш бўйича давлат комиссияси

ТАРКИБИ

1. Ж.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, комиссия раиси


2. Ш.Ж. Тешаев

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


3. Р.Очилов

-

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси Ишчи органи раҳбари, комиссия раисининг ўринбосари


4. А.Жалолов

-

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари


5. Х.З. Хусанов

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


6. Д.С. Мирзабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи, Давлат Бош санитария врачининг ўринбосари


7. Д.Ю. Каттаходжаев

-

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


8. Ш.М. Миралимова

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Микробиология институти директори


9. А.Б. Учаров

-

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти директори


10. Ю.Б. Саимназаров

-

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти директори


11. Б.А. Сулаймонов

-

Тошкент давлат аграр университети ректори


12. Р.К. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти профессори


13. лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби


          

Изоҳ. Давлат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 сентябрь










































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск