Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш /

Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.09.2019 й. 740-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

740-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳисобланган қиймати тасдиқланган

лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб

кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга

рухсат этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармонига мувофиқ ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини (реконструкция ва мукаммал таъмирлаш) молиялаштириш бўйича хулосаларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом ҳар йили тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектларига нисбатан татбиқ этилади.


3. Низом талаблари қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектлари бўйича (асосли равишда лойиҳа ечимларини яхшилаш, шунингдек, ишлаб чиқилган лойиҳада илгари йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида) киритилган ўзгартиришлар натижасида нархи ошиб кетадиган:

тендерлар ёки танловлар натижалари бўйича аниқланган шартнома қийматига (йилдан йилга ўтувчи объектларнинг қолдиқ қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш ҳолатларидан ташқари, давлат экспертиза органларининг тегишли хулосаси асосида объектнинг физик иш ҳажмлари, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштириш, фойдаланиладиган ресурсларни ўзгартириш ҳамда лойиҳани тузатиш билан боғлиқ ишлар);

бош пудратчи ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг хужжатларига кўра белгиланган объектлар бўйича экспертиза органларининг хулосасига мувофиқ смета қийматига (йилдан йилга ўтувчи объектнинг (йўл хўжалиги объектларидан ташқари) қолдиқ қийматини белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқиш, шунингдек, давлат экспертиза органларининг тегишли хулосаси асосида объектнинг физик иш ҳажмларини, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштириш ҳамда лойиҳани тузатиш, фойдаланиладиган ресурсларни ва уларнинг нархларини ўзгартириш билан боғлиқ ишлар) татбиқ этилади.

3-1. Бош пудратчи ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг ҳужжатларига кўра белгиланган йилдан йилга ўтувчи йўл хўжалиги объектларининг қолдиқ қийматини жорий нархларда қайта ҳисоблаш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарорининг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.


2-БОБ. ЛОЙИҲАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ БЎЙИЧА МАТЕРИАЛЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


4. Лойиҳага объект қийматининг ошишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларнинг асосланганлигини кўриб чиқиш учун вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари (кейинги ўринларда ташаббускорлар деб аталади) томонидан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидагиларни илова қилган ҳолда мурожаат тақдим этилади:

а) қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектларига киритилаётган ўзгартиришлар бўйича ташаббускорлар раҳбарларининг лойиҳага ўзгартиришлар киритишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда тегишли баённомасининг асл нусхаси;

б) илгари тасдиқланган лойиҳада назарда тутилган ва қайта кўриб чиқишга тавсия қилинаётган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар (лойиҳа-смета кўрсаткичлари);

в) илгари тасдиқланган лойиҳа бўйича лойиҳалаштириш топшириғи, йиғма ресурс сметаси, эксперт хулосаларининг нусхалари;

г) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тузилган ва ўзгартирилган лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари;

д) аниқлаштирилган йиғма ресурс сметаси ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган йиғма маълумот;

е) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тузилган объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг йиғма ресурс сметаси бобларининг харажатлар турлари бўйича тақсимланган қиёсий рўйхати;

ж) қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) нархининг ошиб кетишига сабаб бўлган чизмалар ва ҳисоб-китоблар, жумладан:

буюртмачиларнинг, лойиҳалаштириш, қидирув, илмий-тадқиқот ташкилотлари, давлат ва соҳавий экспертиза органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг хато ва камчиликлари (ишлаб чиқариш технологияси ва ускуналар турини танлаш бўйича асосланмаган ечим, қурилишнинг геологик, гидрогеологик ва бошқа шарт-шароитларини нотўғри белгилаш, ишларнинг ҳажмларини, қурилиш материаллари, буюмлар, ускуналар ва бошқаларнинг нархларини пасайтириб (ошириб) юбориш, қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ташишнинг самарасиз транспорт схемаларининг қўлланиши, форс-мажор ҳолатлар бундан мустасно);

бозор конъюнктурасининг ўзгариши, янги технологик ечимларнинг қўлланилиши, ускуналарга қўшимча эҳтиёж (агар бу илгари тасдиқланган лойиҳани ишлаб чиқишда лойиҳа ташкилоти томонидан ҳисобга олинмаган бўлса) билан боғлиқ ҳолда ускуналар қийматининг ошиши;

з) лойиҳани қайта кўриб чиқиш мобайнида вужудга келган, лойиҳани ёки унинг алоҳида қисмларини қўшимча келишиш тўғрисидаги зарур ҳужжатлар;

и) ташаббускорларнинг тендер ёки танлов комиссиясининг киритилаётган ўзгаришлар бўйича баённомаси.

Қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг ошишини таҳлил қилиш натижалари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ объектнинг смета қиймати кўпайиши сабаблари тўғрисидаги маълумотнома тарзида расмийлаштирилади.



3-БОБ. ТАКЛИФЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИГА КИРИТИШ ТАРТИБИ


5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ тақдим этиладиган материаллар 16 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.


6. Лойиҳа нархини ошиб кетишига олиб келадган ўзгартиришлар киритиш қуйидаги ҳолларда асоссиз деб ҳисобланади:

лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда;

дастлабки лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган қурилиш материаллари ўзгартирилиб (лойиҳага бошқа қўшимча иш ҳажмлари қўшилмаган ва конструкция қисмига ўзгартириш киритилмаган тақдирда), ушбу ўзгартириш бўйича асословчи хужжатлар, яъни сифатнинг юқорилигини асословчи ва айнан ушбу сифатга талаб мавжудлиги келтирилган ҳужжат, техник ва қурилиш талаблари нуқтаи назаридан алмаштирилиши лозимлигини асословчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўз ваколатлари доирасида қўшимча молиялаштириш манбалари мавжуд эмас деб ҳулоса берилган тақдирда.

Лойиҳа нархини ошиб кетишига олиб келадган ўзгартиришлар киритишни рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ташаббускорга рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади). Бир вақтнинг ўзида хатнинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига юборилади.


7. Мурожаат бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, шунингдек, тегишлилиги бўлган тақдирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан хулосалар 10 иш куни ичида Қурилиш вазирлигига юборилади.


8. Таклифларда турли ёндашувлар бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан ягона қарорга келиш мақсадида қўшма йиғилиш ташкил этилади. Йиғилиш турли ёндашувда бўлган вазирликлар мутахассислари тўлиқ қатнашган тақдирда ўтказилади. Йиғилиш натижаси тегишли баённома асосида расмилаштирилиб, вазирликлар раҳбарияти томонидан имзоланади. Йиғилиш бир иш куни муддатда ўтказилади. Йиғилишда масала ечими юзасидан аниқ қарор қабул қилиниши шарт.


9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ижобий хулосалар бўлган тақдирда, 16 иш куни ичида объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳа қийматининг ошиб кетиши бўйича асосланган йиғма таклифни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.


10. Объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳага объект қийматининг ошиб кетишига олиб келган ўзгартиришлар киритиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан расмийлаштирилади.

Иқтисодиётда асоссиз равишда дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни шаклланишига йўл қўймаслик мақсадида киритилаётган қўшимча ўзгартиришлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори тасдиқлангунга ва объектни фойдаланишга топшириш муддатини тегишли равишда узайтирилгунга қадар қурилиш-монтаж ишларини бажариш мумкин эмас. Қонун хужжатларида назарда тутилган холлар бундан мустасно.

Лойиҳага объектларни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг ошиб кетишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларнинг асосланганлиги юзасидан хулосаларни тақдим этиш, кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш схемаси ушбу Низомга 4 ва 4а-иловаларда келтирилган.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


11. Вазирлар Маҳкамасининг объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳага объект қийматининг ошиб кетишига олиб келган ўзгартиришлар киритиш бўйича қарор чиққандан сўнг пудрат шартномасига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида молиялаштириш амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА





(лойиҳа номи)


Объектнинг асосий кўрсаткичлари юзасидан

ЖАДВАЛ

Т/р

Кўрсаткичлар номлари


Объект

кўрсаткичлари


Тасдиқланган

лойиҳага

асосан

Қайта тасдиқлаш

учун киритилган

лойиҳага асосан

Қайта тасдиқлаш

учун тавсия

қилинди

ўлчов

бирлиги


қувват

кўрсатгичи


1.








2.








3.








4.








5.








Лойиҳа ташкилоти раҳбарияти




(имзо, муҳр)


Буюртмачи




(имзо, муҳр)


       





Низомга

2-ИЛОВА





(лойиҳа номи)


Объектнинг нархи ўзгариши бўйича

СОЛИШТИРМА ҲИСОБОТ


(млн.сўм)

Т/р

Объектлар-

нинг жамлама

ҳисобидаги боб

ва бўлимлардаги

ишлар ва хизмат-

ларнинг номлари


__________ ҳолатига

объектнинг тендер натижасида

аниқланган қиймати

Объект қийматини қайта

кўриб чиқиш вақтида _________

ҳолатига ўзлаштирилган капитал

қўйилмалар

Объект қийматини қайта

кўриб чиқиш вақтида _________

ҳолатига молиялаштирилди

Жами

шу жумладан


Жами

шу жумладан


Жами

шу жумладан


Қурилиш-

монтаж

ишлари


Уску

налар


Бошқа

харажат-

лар


Қурилиш-

монтаж

ишлари


Уску

налар


Бошқа

харажат-

лар


Қурилиш-

монтаж

ишлари


Уску

налар


Бошқа

харажат-

лар


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14













жадвал давоми

Объект қийматини

қайта кўриб чиқиш

вақтида ___________

ҳолатига объектнинг

қолдиқ қиймати


Объект қийматини

қайта кўриб чиқиш

вақтида ___________

ҳолатига киритилган

қўшимча ўзгартиришларни

инобатга олган аниқланган

қолдиқ қиймати


Объектнинг киритилган

қўшимчалар билан бирга

ҳисобланган янги

смета нархи

Объект нархининг ўзгариши

(+;-)

Жами

шу жумладан


Жами

шу жумладан

Жами

шу жумладан

Жами

шу жумладан

Қурилиш-

монтаж

ишлари


Уску

налар


Бошқа

харажат-

лар


Қурилиш-

монтаж

ишлари


Уску

налар


Бошқа

харажат-

лар


Қурилиш-

монтаж

ишлари


Уску

налар


Бошқа

харажат-

лар


Қурилиш-

монтаж

ишлари


Уску

налар


Бошқа

харажат-

лар


15


16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30
















Лойиҳа ташкилоти раҳбарияти




(имзо, муҳр)


Буюртмачи




(имзо, муҳр)


Келишилди



(бош пудратчи)

(имзо, муҳр)


   





Низомга

3-ИЛОВА





(лойиҳа номи)


Қурилиш қийматининг ошиб кетиши сабаблари бўйича

МАЪЛУМОТНОМА

Т/р

Лойиҳа

нархини қайта

тасдиқлаш

таклифини

ташаббус қилган

вазирлик (идора),

лойиҳа

ташкилоти ва

лойиҳа номи


Лойиҳани

тасдиқлаган

томон номи, тасдиқлаш

рақами ва

санаси


Қурилиш объектининг

умумий қимати

(млн. сўм)


Қурилиш объектининг

қийматининг ошиши

(млн. сўм)


Олдин

тасдиқ-

ланган


Аниқ-

лаштириб

киритилган


Келишиб

берилган


Жами

(шу жумладан

қурилиш-

монтаж

ишлари)


шу жумладан


Лойиҳа-

қидирув,

илмий-

текшириш

ва лойиҳа

ташкилот-

ларининг

хатолари


Ускуна-

ларни

етказиб

берувчилар

нархлари-

нинг ошиб

кетиши


Вазирлик, идора

ва лойиҳа ташки-

лотларининг

таклифиларига кўра

ўзгартириладиган

лойиҳа ечимлари


Вазирлар

Маҳкамаси-

нинг қарор-

ларига кўра

амалга оши-

риладиган

чора-тад-

бирлар


Ишлаб

чиқариш

самарадор-

лигини

ошириш

мақсадида

янги техник

шартлар,

нормалар ва

қоидаларни

татбиқ этиш

мақсадида


Қурилиш

шартларини ўзгарти-

рилиши ва

бошқа

10-устунда

кўзда

тутилмаган

ҳолатлар


1

2


3


4

5

6

7

8

9

10

11

12





















Лойиҳа ташкилоти раҳбарияти




(имзо, муҳр)


Буюртмачи




(имзо, муҳр)


      





Низомга

4-ИЛОВА


Қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш)

объектларини нархи ўзгариши сабабли ҳужжатларни

тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш ва тақдим этилган

ҳужжатлар бўйича хулосалар бериш тартиби

(Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб

этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан

молиялаштириладиган объектлардан ташқари)


СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари




I босқич

Ташаббускор


Лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан асосланган таклиф тайёрланади ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб Қурилиш, Молия, Иқтисодиёт ва саноат вазирликларига киритилади.


Белгиланган муддатларда













II босқич

Қурилиш, Молия, Иқтисодиёт ва саноат вазирликлари


Ташаббускор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади.


10 иш куни













III босқич

Қурилиш вазирлиги


Кўриб чиқиш натижалари бўйича Қурилиш, Молия, Иқтисодиёт ва саноат вазирликларининг хулосаларини жамлаган ҳолда, ташаббускорга салбий хулоса берилган бўлса, унинг мурожаати бўйича рад жавоби юборилади. Агар ижобий хулоса берилган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


6 иш куни












IV босқич

Вазирлар Маҳкамаси


Қурилиш вазирлигининг йиғма хулосасини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасини кўриб чиқади.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини қабул қилади


Белгиланган муддатларда













V босқич

Ташаббускор


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори чиққандан сўнг пудрат шартномасига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида молиялаштириш амалга оширилади.


Белгиланган муддатларда



    





Низомга

4а-ИЛОВА



Қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш)

объектларини нархи ўзгариши сабабли ҳужжатларни

тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш ва тақдим этилган

ҳужжатлар бўйича хулосалар бериш тартиби

(Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб

этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан

молиялаштириладиган объектлар бўйича)


СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

I босқич

Ташаббускор


Лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан асосланган таклиф тайёрланади ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб Қурилиш вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритилади.


Белгиланган муддатларда













II босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


Ташаббускор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади.


10 иш куни













III босқич

Қурилиш вазирлиги


Кўриб чиқиш натижалари бўйича Қурилиш, Молия, Иқтисодиёт ва саноат вазирликларининг хулосаларини жамлаган ҳолда, ташаббускорга салбий хулоса берилган бўлса, унинг мурожаати бўйича рад жавоби юборилади. Агар ижобий хулоса берилган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


6 иш куни













IV босқич

Вазирлар Маҳкамаси


Қурилиш вазирлигининг йиғма хулосасини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасини кўриб чиқади.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини қабул қилади.


Белгиланган муддатларда













V босқич

Ташаббускор


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори чиққандан сўнг пудрат шартномасига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида молиялаштириш амалга оширилади.


Белгиланган муддатларда



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 сентябрь


























Время: 0.1411
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск