ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш /

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 09.09.2019 й. 3180-сон билан рўйхатга олинган қурилиш вазирининг 19.08.2019 й. 396-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 9 сентябрда 3180-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қурилиш вазирининг

2019 йил 19 августдаги

396-сон буйруғига

ИЛОВА



Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини

аниқлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-847-сон "Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда 2019 йил 27 февралдаги Ф-5445-сон "2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида"ги фармойишига асосан лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом талаблари марказлаштирилган манбалар, давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари учун лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини аниқлашда қўлланилади.

Ушбу Низом талаблари бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари учун тавсиявий характерга эга.


2. Буюртмачи томонидан лойиҳа-тадқиқот ишларининг қиймати лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини (лойиҳа, ишчи лойиҳа ва ишчи ҳужжатлар) ишлаб чиқиш, шунингдек ишчи лойиҳалашдан олдинги техник-иқтисодий асослар (бундан буён матнда ТИА деб юритилади) ҳамда техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (бундан буён матнда ТИҲК деб юритилади) босқичларида мазкур Низом асосида аниқланади.


3. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг жорий нархларда белгиланган қиймати лойиҳа-тадқиқот ишларининг ижрочисини аниқлаш учун давлат харидларини амалга оширишда бошланғич қиймат сифатида қўлланилади.


4. Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилот лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органларининг экспертиза хулосасини олишда, қурилиш устидан муаллифлик назоратини ўтказишда ҳамда тугалланган қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича комиссиялари йиғилишларида иштирок этади.



2-БОБ. ЛОЙИҲА-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИНГ

ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ


5. Буюртмачи томонидан лойиҳа-тадқиқот ишларининг бошланғич қийматини аниқлашда қуйидаги параметрлар лойиҳалаштириш топшириғида назарда тутилиши лозим:

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори билан тасдиқланган Объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблик тоифалари классификаторига мувофиқ мураккаблик даражаси;

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб чиқишдаги мураккаб шароитлар учун қўлланиладиган коэффициентлар;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Қурилишнинг умумий қийматида ускуна қийматининг солиштирма таркибига боғлиқ ҳолда қурилишнинг ҳисоб баҳосини аниқлаш учун пасайтирувчи коэффициентларнинг мавжудлиги;

лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини манфаатдор идоралар билан келишилганлиги.


6. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қиймати қурилиш объекти нархи ва мураккаблик даражасига қараб буюртмачи томонидан аниқланади. Бунда қурилиш объекти нархи таркибига қуйидагилар киритилади:

монтаж талаб этувчи жиҳозларга бўлган харажатлар;

қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларига бўлган харажатлар;

ижтимоий суғурталаш ҳисобини инобатга олган ҳолда асосий меҳнат ҳақига кетадиган харажатлар;

машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари;

ишлаб чиқариш хусусиятига эга бошқа харажатлар;

пудратчининг зарур фойдадан, шу жумладан пудрат ишлари (хизматлар) бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб шакллантириладиган мажбурий тўловлар ва ажратмалардан иборат бошқа сарф-харажатлари;

объектлар қурилишини суғурталаш харажатлари;

буюртмачининг лойиҳа-тадқиқот ишлари, экспертиза, давлат харидларини амалга ошириш, техник назорат харажатларидан, объект қурилиши билан боғлиқ бошқа сарф-харажатлари;

навбатдаги йилда қурилиш нархларининг прогнозланган индексидан келиб чиқиб аниқланадиган хатарни қоплаш учун харажатлар.


7. Буюртмачи томонидан ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Sp = Sb х L, бунда:


Sp - ишчи лойиҳанинг жорий нархлардаги қиймати;

Sb - объект қурилишининг жорий нархлардаги қиймати;

L - мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ишчи лойиҳа қийматининг ҳисоблаш мезони.


8. Турли босқич ва даврларда лойиҳалашдан олдинги-асосланма ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг миқдорий қиймати мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ аниқланади.


9. Лойиҳа-тадқиқот қийматини аниқлашда иккита ёки ундан ортиқ мураккаблаштирувчи омил мавжуд бўлса, коэффициент уларнинг ҳар бирига алоҳида қўлланилади. Бунда умумий мувофиқлаш коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Кc.=1 + N, бунда:


Кc. - умумий мувофиқлаш коэффициенти;

N - бир турга қўлланиладиган мувофиқлаш коэффициентларининг каср қисмлари (вергулдан кейинги) йиғиндиси.


10. Мажмуалардан ташқаридаги айрим объектларни лойиҳалашда фойдаланишга тайёр бўлган кўп маротаба қўлланиладиган лойиҳалардан фойдаланилганда (лойиҳалаш топшириғига мувофиқ), ишлар қиймати қуйидаги коэффициентларни қўллаган ҳолда умумий қоида бўйича аниқланади:

пойдевор ечимларни қайта ҳисобламасдан - 0,4;

пойдевор ечимларини қайта ҳисоблаганда - 0,6;

пойдевор ва ер устки қисми ечимларини қайта ҳисоблаганда - 0,7.


11. Тугалланган қурилишнинг лойиҳа ва ҳақиқий ўлчамлари қиймати объектнинг дастлабки қийматига нисбатан 1,5 бараваридан юқори ёки камни ташкил этганда лойиҳа-тадқиқот ишларининг қиймати қайта ҳисоблаб чиқилади, бошқа ҳолатлар бундан мустасно.


12. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг тўлиқ қиймати қуйидаги формулага кўра аниқланади:


Бир босқичли лойиҳалашда:


Sf = Sw + Se, бунда:


Sf - лойиҳа-тадқиқот ишларининг жорий нархлардаги тўлиқ шартномавий қиймати;

Sw - ишчи лойиҳанинг барча мезонларни инобатга олган жорий нархлардаги қиймати.

Se - ишчи лойиҳа таркибидаги ҳисобга олинмаган ишларнинг қиймати.


Икки босқичли лойиҳалашда:


Sf = Sbs + Swp+ Se, бунда:


Sf - лойиҳа-тадқиқот ишларининг жорий нархлардаги тўлиқ шартномавий қиймати;

Sbs - асосланма қисмининг жорий нархлардаги қиймати;

Swp - ишчи ҳужжатларининг жорий нархлардаги қиймати;

Se - ишчи лойиҳа таркибидаги ҳисобга олинмаган ишларнинг қиймати.


"Ишчи лойиҳа" икки босқичли лойиҳалаш қийматини ҳисоблашда асос қилиб олинади.


13. ТИА, ТИҲК ва бошқа босқичларнинг (жумладан, дастлабки эскиз лойиҳалари) шартлари лойиҳалаштириш топшириғида бошқача назарда тутилган ҳолларда, ишлаб чиқишдаги қиймат қуйидагича ҳисобланади:


Sf = Sbs + Se, бунда:


Sf - лойиҳа-тадқиқот ишларининг жорий нархлардаги тўлиқ шартномавий қиймати;

Sbs - асосланма қисмининг жорий нархлардаги қиймати;

Se - ишчи лойиҳа таркибидаги ҳисобга олинмаган ишларнинг қиймати.


14. Лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини шакллантириш мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Қурилишнинг тахминий қийматини аниқлашга доир қисқача тавсиялар асосида амалга оширилади.


15. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини ҳисоблашда кўзда тутилмаган ишлар қийматини аниқлаш мезонлари мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ амалга оширилади.


16. Лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини аниқлаш мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ намунада амалга оширилади.


17. Лойиҳа ташкилотлари ўзининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳа ишлари қийматини аниқлашда чегирмалар белгилаш имкониятига эга.



3-БОБ. ЛОЙИҲА-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИНГ МУДДАТЛАРИ


18. Буюртмачилар марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхати белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг, қуйидаги бирламчи-рухсат берувчи хужжатларни икки хафта муддатда лойиҳа ташкилотларига етказишлари лозим:

туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаларини ажратиш ёки реконструкция (капитал таъмирлаш) тўғрисидаги қарори;

бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда нуқсон далолатномалари;

лойиҳалаштириш топшириқлари.


19. Буюртмачилар томонидан бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, икки ой муддатда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;

реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш;

маҳаллий ҳокимликнинг биноларнинг инвентаризацияси материаллари, мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ва компенсация усуллари кўрсатилган қарори;

лойиҳалаштириш учун муҳандислик-техник изланишларни бажариш (лойиҳалаштириладиган майдон бўйича 1:500 масштабда, ташқи тармоқлар бўйича 1:1000 ёки 1:500 масштабда топографик хариталар ва муҳандислик-геология хулосасини тайёрлаш);

белгиланган тартибда тендер (танлов) хужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлаш.


20. Буюртмачи ва лойиҳа ташкилоти ўртасида шартнома тузишда мазкур Низом талаблари инобатга олиниши лозим.

Буюртмачи ва лойиҳа ташкилоти ўртасидаги шартнома буюртмачи томонидан қисман ва/ёки тўлиқ молиялаштириш очиш учун асос ҳисобланади.


21. Лойиҳа ташкилотлари лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини шартномада кўрсатилган муддатда ишлаб чиқилишини таъминлашлари лозим.

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг лойиҳалаштириш топшириғида аниқ иш ҳажмларини хисобга олган ҳолда қуйидаги муддатларда белгиланади:

капитал таъмирлаш объектлари бўйича - 1,5 ойдан кўп бўлмаган;

реконструкция объектлари бўйича - 3 ойдан кўп бўлмаган;

намунавий лойиҳалар ва қайта (базавий) қўлланиладиган лойиҳалар асосида янги қурилаётган объектлар бўйича - 3-4 ойдан кўп бўлмаган;

йирик объектлар қурилиши ва реконструкцияси бўйича - 4 ойдан кўп бўлмаган.


22. Буюртмачи томонидан лойиҳа-тадқиқот ишлари мониторинги буюртмачи ва лойиҳа ташкилоти ўртасида шартномага асосан лойиҳа-тадқиқот ишларини бажариш графиги асосида олиб борилади.


23. Буюртмачи томонидан тайёр бўлган лойиҳа-тадқиқот ҳужжатлари белгиланган тартибда мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органларига топширилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


25. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб

чиқишдаги мураккаб шароитлар учун

қўлланиладиган коэффициентлар

Т/р

Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб

чиқишдаги мураккаб шароитлар


Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб

чиқишдаги мураккаб шароитлар учун

қўлланиладиган коэффициентлар


1.

Объект хусусиятларининг ўта ноёблиги (инновацион технологиялар асосида)


1,5

2.

Кўп маротаба қўлланиладиган объектларни лойиҳалаш, лойиҳалаш учун асос материалларни тайёрлаш, экспериментал лойиҳаларни ишлаб чиқиш


1,4

3.

Майдончанинг ҳисоб бўйича зилзилага чидамлилиги (9 балл)


1,2

4.

Тарихий бинолар ҳудудида қуриладиган объектлар


1,3

5.

Тарихий объектларни қайта тиклаш


1,4

6.

Фаолият юритувчи корхона шароитларида қайта тиклаш (ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ объектлар учун)


1,3

7.

Мавжуд бўлган бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини кучайтириш лойиҳалари


1,2

8.

Лойиҳаларни BIM (Building Information Management) технологиялари асосида бажариш


2,0

9.

"Fast track" усулида лойиҳалаштириш


1,2

             





Низомга

2-ИЛОВА



Қурилишнинг умумий қийматида ускуна

қийматининг солиштирма таркибига боғлиқ

ҳолда қурилишнинг ҳисоб баҳосини аниқлаш

учун пасайтирувчи коэффициентлар

Т/р

Қурилишнинг умумий қийматида ускуна

қийматининг солиштирма таркиби


Қурилишнинг умумий қийматида ускуна

қийматининг солиштирма таркибига боғлиқ

ҳолда қурилишнинг ҳисоб баҳосини аниқлаш

учун пасайтирувчи коэффициентлар


1.

25% гача


1,0

2.

25%


0,8

3.

50%


0,65

4.

70%


0,5

5.

90% ва ундан ортиқ


0,4

             

Изоҳ: оралиқ қийматлар интерполяция йўли билан аниқланади.






Низомга

3-ИЛОВА



Ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш

қийматининг ҳисоблаш мезони

Т/р

Объект қурилишининг жорий

нархлардаги қиймати

(базавий ҳисоблаш миқдорида)

Лойиҳа ишлари қийматининг

ҳисоблаш мезони, мураккаблик даражасига

кўра қурилиш қийматига нисбатан % гача


I


II


III


1.

500 бараваригача


5,0

---

---

2.

1 000 бараваригача


4,5

5,0

---

3.

2 500 бараваригача


4,0

4,7

5,0

4.

3 500 бараваригача


3,5

4,4

4,7

5.

5 000 бараваригача


3,0

4,1

4,4

6.

10 000 бараваригача


2,7

3,8

4,1

7.

25 000 бараваригача


2,5

3,5

3,8

8.

50 000 бараваригача


---

3,2

3,5

9.

75 000 бараваригача


---

2,9

3,3

10.

100 000 бараваригача


---

2,5

3,1

11.

200 000 бараваригача


---

---

3,0

12.

300 000 бараваригача


---

---

2,8

13.

400 000 бараваригача


---

---

2,6

14.

500 000 бараваригача ва ортиқ


---

---

2,5

             

Изоҳлар:


1. Объект қурилишининг жорий нархлардаги қийматини аниқлаш мақсадида объектларни лойиҳалаш ва қуришнинг чегаралари қуйидагича белгиланади:

комплекслар учун (икки ва ундан ортиқ бино ва иншоотлардан иборат объектлар учун) - ажратилган ер майдони чегарасида;

алоҳида бино ва иншоотлар учун - бино ва иншоотнинг чегарасини белгиловчи конструкцияларнинг, шу жумладан, биноларнинг кўприкли, муҳандислик жиҳозлар тизимларини чиқариш ва киритиш жойларидаги ташқи контурлари ичида.


2. Ҳисоблаш мезонининг оралиқ миқдорлари вертикал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткич интерполяция йўли билан аниқланади.


3. Ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш қийматини ҳисоблашда қуйидаги ишлар ҳисобга олинмаган:

конструкциялар ва ишларни бажаришнинг ўта мураккаб усуллари қўлланиладиган объектларни лойиҳалаш вақтида махсус ёрдамчи иншоотлар, мосламалар, қурилма ва ускуналарнинг ишчи чизмаларини ишлаб чиқиш (бу ишлар лойиҳалаштириш топшириғида акс эттирилган бўлиши зарур);

заводда ишлаб чиқариладиган металл конструкциялар ва технологик қувур ўтказгичларнинг муфассал чизмаларини, андозасиз ва ностандарт жиҳозларни конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш (шу жиҳозларни конструкциялашга бўлган лойиҳалаш топшириқлари бундан мустасно);

буюртмачи топшириғига биноан қўшимча ишларни бажариш;

техник кўрик ва ўлчов ишларини бажариш.

Мазкур Иловада келтирилган объектлар қурилишининг жорий нархлардаги қийматида қўшилган қиймат солиғи эътиборга олинмаган.






Низомга

4-ИЛОВА



Турли босқич ва даврларда лойиҳалашдан

олдинги-асосланма ва ишчи ҳужжатларни

ишлаб чиқишнинг миқдорий қиймати

Т/р

Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларни

ишлаб чиқиш босқичлари


Ишчи лойиҳани ишлаб

чиқишга нисбатан улуш

миқдоридаги қиймати


1.

ТИА мустақил босқич сифатида


0,15

2.

ТИҲК мустақил босқич сифатида


0,15

3.

Лойиҳалар эскизи (форэскиз) ва лойиҳа концепцияси мустақил босқич сифатида


0.2

4.

Объектларни 3D форматдаги интерьер, экстерьер ва бош планларни бажариш мустақил босқич сифатида


0.2

5.

Лойиҳа ва ишчи ҳужжатлар чизмаси бўйича икки босқичли ишчи лойиҳалаш:


1,0


а) лойиҳа


0,2

0,4


б) ишчи ҳужжатлар


0,8

0,6

6.

ТИҲК (ТИА) ва ишчи ҳужжатлар чизмаси бўйича икки босқичли ишчи лойиҳалаш:


1,0


а) ТИҲК (ТИА)


0,2

0,3


б) ишчи ҳужжатлар


0,8

0,7

7.

Ишчи лойиҳа давридаги бир босқичли лойиҳалаш


1,0

8.

Танлов ҳужжатларининг техникавий қисмини ишлаб чиқиш


0,1

          





Низомга

5-ИЛОВА



Қурилишнинг тахминий қийматини

аниқлашга доир қисқача тавсиялар


Лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини шакллантириш мақсадида қурилишнинг қийматини аниқлашда қуйидаги тавсиялар қўлланилади:

1-вариант. Қурилиши мўлжалланган объектнинг республика ҳудудлари бўйича қувватлар бир бирлигини (1 кв.м., ўқувчи ўрни, койка ва фаолият соҳасидан келиб чиққан ҳолда бошқалар) қуришнинг прейскурант қийматлари тўпламлари.

2-вариант. Аналог объектлар.

3-вариант. Қурилишнинг йирик ҳисобда олинган смета кўрсаткичлари.

4-вариант. Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатлари ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичларида аниқлаб олинган иқтисодий кўрсаткичлар.

Мазкур вариантларда назарда тутиладиган қийматлар жорий вақтга нисбатан қўлланилади. Бунда нархлар индекси ўзгаришини ҳисоблаб чиқиш учун асосий тузилмавий харажатлар қуйидаги улушли миқдорда (фоизларда) олинади (ускуналарсиз):

меҳнат ҳақи - 0,2;

материаллар - 0,6;

машиналардан фойдаланиш - 0,2;

Нархлар индекси ўзгариши қуйидагича олинади:

меҳнат ҳақи тўлови харажатларига - жорий ҳисоблаш давридаги базавий ҳисоблаш миқдорининг нормативлар ва аналогларини ишлаб чиқиш давридаги базавий ҳисоблаш миқдорига нисбати;

материалларни харид қилиш харажатларига - материал-буюмларнинг (бетон, ғишт, металл, ёғоч конструкциялар ва бошқалар) жорий ҳисоблаш даврдаги нархларининг нормативлар, аналогларни ишлаб чиқиш давридаги шу материаллар нархларига нисбати;

машиналардан фойдаланишга - жорий ҳисоблаш даврдаги ёқилғи материаллар нархларининг нормативлар, аналогларни ишлаб чиқиш давридаги нархларига нисбати.

Жиҳозлар ва ускуналарнинг қиймати буюртмачи, прайс-варақлар, каталоглар, биржа хабарномалари ёки ҳаққоний ахборотнинг бошқа манбаларидан олинган маълумотларга кўра аниқланади.






Низомга

6-ИЛОВА



Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини

ҳисоблашда кўзда тутилмаган ишлар

қийматини аниқлаш мезонлари


Т/р

Ишлар номи

Ҳисобланадиган қиймат даражаси,

қурилиш қийматига нисбатан % да


Қурилишнинг жорий нархлардаги қиймати

(базавий ҳисоблаш миқдорида)


800

барава-

ригача


800

барава-

ридан

1500

барава-

ригача


1500

барава-

ридан

10000

барава-

ригача


10000

барава-

ридан

50000

барава-

ригача


50000

барава-

ридан

200000

барава-

ригача


1.

Махсус ёрдамчи иншоот, мосламаларга ишчи чизмаларни ишлаб чиқиш. Конструкциялари ва ишларни бажариш усуллари ўта мураккаб бўлган объектларни лойиҳалашдаги мосламалар ва қурилмалар


0,7

0,56

0,45

0,36

0,28

2.

Заводда ишлаб чиқарилган металл конструкциялар ва технологик қувур ўтказгичларнинг муфассал чизмаларини, шунингдек андозасиз ва ностандарт жиҳозларни ишлаб чиқишга бўлган конструкторлик ҳужжатларни ишлаб чиқиш (шу жиҳозланишга бошланғич талабларни тузиш бундан мустасно)


Конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга тааллуқли бўлган тўпламлар бўйича

3.

Қурилиш устидан муаллифлик назорати, лойиҳаларни ишланма бошланишидан амалга татбиқ этилишининг охиригача олиб бориладиган техникавий кузатуви


Лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш қиймати доирасида

4.

Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларига экологик илова материалларини ишлаб чиқиш


Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг шу соҳага оид қабул қилган норматив ҳужжатлари асосида

5.

Буюртмачи топшириғига биноан қўшимча ишларни бажариш: а) бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни шакллантириш;


Умумий ҳолда лойиҳалаш ташкилотининг ижрочиларига (ишлаб чиқариш ходимларига) тўлашга режалаштирилган меҳнат ҳақи фондидан келиб чиққан ҳолда меҳнат харажатларига кўра ҳисобланади (1-изоҳ)

б) топография (геодезия), геология ишлари;


Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг шу соҳага оид қабул қилган норматив ҳужжатлари асосида


в) ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш;


0,7

0,56

0,45

0,36

0,28

г) лойиҳалаш топшириғини шакллантиришга зарур бўлган лойиҳалашдан олдинги ишлар мажмуаси (шу жумладан, қурилиш майдончаси ва бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, буюртмачи таклифларини кўриб чиқиш ҳамда лойиҳалаш топшириғини тузиш)


0,05

0,04

0,032

0,026

0,021

д) лойиҳалаш вақтида дастлабки маълумот сифатида қўлланиладиган илмий-тадқиқотчилик ва тажриба-экспериментал амалий ишлар, илмий ва илмий техникавий асосламалар


Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг шу соҳага оид норматив ҳужжатлари асосида

6.

Техник кўрик ва ўлчов ишлари


Ижрочиларига (ишлаб чиқариш ходимларига) тўлашга режалаштирилган меҳнат ҳақи фондидан келиб чиққан ҳолда меҳнат харажатларига кўра ҳисобланади (1-изоҳ)


           

Изоҳлар:


1. Меҳнат харажатлари бўйича ҳисоб-китоб қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Sp = CiхNc, бунда:

Sp - жорий нархлардаги қиймат;

Ci - берилган ишни бажариш учун ижрочиларга (ишлаб чиқариш ходимларига) тўлашга режалаштирилган меҳнат ҳақи фонди;

Nc - қиймат нормативи, лойиҳалаш ташкилотида ҳисобланган йиллик ҳажмнинг режага кўра ижрочиларга (ишлаб чиқариш ходимлари) тўланадиган иш ҳақига бўлган нисбатда аниқланади. Аввалги йил учун йиллик баланс ҳисоботининг молиявий натижалари кўрсаткичларига мувофиқ белгилаш тавсия этилади.


2. Ҳисоблаш мезонининг оралиқ миқдорлари горизонтал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткич интерполяция йўли билан аниқланади.






Низомга

7-ИЛОВА



Лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини

аниқлаш намунаси


Лойиҳалаш объекти: тозалаш иншоотларига эга бўлган гараж.

Босқич - "Ишчи лойиҳа".

Майдончанинг ҳисоб бўйича зилзилага чидамлилиги - 9 балл.


1. Лойиҳалаш объекти ва қурилиш мураккаблиги даражасининг ягона таснифига кўра объектнинг мураккаблик даражаси - II.


2. Мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ қурилишнинг тахминий қиймати 510,0 млн. сўмни ташкил қилади.


3. Мазкур Низомнинг 3-иловасига кўра вертикал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткич интерполяция йўли билан лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматининг ҳисоблаш мезони аниқланади.

Бунда:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача тафовут 5,0 % даражасига мос келади;

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 500 бараваригача тафовут 4,7 % даражасига мос келади.

Интерполяция йўли билан топилган 510,0 млн. сўм миқдоридаги ҳисоблаш мезони 4,74 % даражасига мос келади.


4. Объект қурилишининг жорий нархлардаги қиймати- 510,0 млн. сўм х 4,74 % х 1,2 = 29,0 млн. сўм.


5. Лойиҳалаш топшириғига кўра ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш талаб этилади.

Мазкур Низомнинг 7-иловаси 5-бандига мувофиқ тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқишга ҳисоблаш мезонини горизонтал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткич интерполяция йўли билан аниқланади.

Бунда:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 800 бараваригача тафовут 0,7 % даражасига мос келади;

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 800 дан 1500 бараваригача тафовут 0,56 % даражасига мос келади.

Интерполяция йўли билан топилган 510,0 млн. сўм миқдоридаги ҳисоблаш мезони 0,659 % даражасига мос келади.


6. Ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш ишлари қийматини ҳисоблаб чиқамиз:

510,0 млн. сўм х 0,659% = 3,36 млн. сўм


7. Ишчи лойиҳа ишлаб чиқилишининг тўлиқ қийматини ҳисоблаймиз:

29,0 + 3,36 = 32,36 млн. сўм, бунда:

29,0 млн. сўм - объект қурилишининг жорий нархлардаги қиймати;

3,36 млн. сўм - ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш қиймати.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 16 сентябрь, 37-сон, 684-модда








































Время: 0.1898
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск