ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2019 й. 738-сон "Бўш турган давлат мулки объектларига инвестицияларни жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2019 й.

N 738




БЎШ ТУРГАН ДАВЛАТ МУЛКИ

ОБЪЕКТЛАРИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

ЖАЛБ ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, жумладан, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва улар негизида янги ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

белгиланган тартибда сотиладиган давлат мулки объектларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ;

тўғридан-тўғри шартномалар асосида "ноль" харид қийматида сотиладиган давлат мулки объектларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:

икки ҳафта муддатда мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган объектларни савдога чиқариш жадвали тасдиқланишини;

бир ой муддатда ҳудудий танлов комиссиялари билан биргаликда мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган объектларнинг олди-сотди шартномалари тузилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Я. Ҳайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

738-сон қарорига

1-ИЛОВА



Белгиланган тартибда сотиладиган

давлат мулки объектлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Объект номи


Жойлашган

ери

Майдони (кв.м)

(аниқлик

киритилади)


Балансда сақловчи

ташкилот


Идоравий

мансублиги


Асос


умумий


қурилиш

ости


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

Иссиқхона биноси


Термиз тумани, "Мангузар" МФЙ


10 000

9 944,0

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармонининг 5-банди ва Вазирлар Маҳкамаси 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори 4-иловасининг 3-банди


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

2.

Бино ва иншоотлар(1) (эски пойафзал фабрикаси)

Гурлан тумани, Гурлан шаҳарчаси, "Навбаҳор" МФЙ, Манғит кўчаси


26 420,6

8 402,2

Гурлан тумани ҳокимлиги

Хоразм вилоят ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сон Фармони 1-иловасининг 27-банди ва Вазирлар Маҳкамаси 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори 4-иловасининг 3-банди


ТОШКЕНТ ШАҲРИ

4.

Омборхона ҳудуди (0001 ва 0004 литерлар)(2)

Миробод тумани, Олтинкўл кўчаси, 2-тор, 115-уй

1438

1188,7

Давлат

активларини бошқариш

агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармонининг 5-банди ва Вазирлар Маҳкамаси 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори 4-иловасининг 3-банди


5.

Бино ва иншоотлар (3)

Бектемир тумани, Рохат кўчаси, 13-уй

5 200

1 323,0

Чирчиқ-Охангарон ирригация бошқармаси

Сув хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармонининг 5-банди ва Вазирлар Маҳкамаси 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори 4-иловасининг 3-банди


6.

Бино ва иншоотлар

Бектемир тумани, Олтинтопган кўчаси, 39-уй


8 500

1 785,0

"Капитал қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


Тошкент вилояти ҳокимлиги

Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 8 августдаги 3703/03-20-1-сон хати


7

Ишлаб чиқариш - диспетчерлик корпуси ва маъмурий бинолар


Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 6-уй


30 602

8 403,0

"Ўзбекэнерго" АЖнинг "Ўзэлектртармоқ" УК


Энергетика вазирлиги


Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси 2019 йил 22 июлдаги 95-сон баёнининг 7-банди


         

Изоҳ. 1) 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда "E-IJRO AUKSION" электрон аукцион савдоларда сотилади.

2) Баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланган нарх бўйича тўғридан-тўғри "Кварц" АЖга сотилади.

3) Бино ва иншоотлар баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланган нарх бўйича тўғридан-тўғри "Delta delfin dizayn" МЧЖга сотилади. Бунда, инвестор томонидан ижара даврида бино ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтирилган маблағлари белгиланган тартибда баҳоланган нархдан чегириб ташланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

738-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тўғридан-тўғри шартномалар асосида "ноль" харид

қийматида сотиладиган давлат мулки объектларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Объект номи


Жойлаш-

ган ери


Майдони

(кв.м)

(аниқлик

киритилади)


Балансда

сақловчи

ташкилот


Идо-

равий

мансуб-

лиги


Сотиб

олувчи


Инвести-

циявий

мажбу-

риятлар


Асос


уму-

мий

қури-

лиш

ости


киритиш

муддати

(йил)


суммаси

(млн.

доллар)


БУХОРО ВИЛОЯТИ

1.

2-йигирув тикув фабрикаси мажмуа комплекси (1, 2 ва 7 қисмлари)


Бухоро шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 2-уй

21 500,0

127 954,2

"Бухоро-технопарк" ДУК

Бухоро вилояти ҳокимлиги

"Jiu Peng International Pharmaceutical" МЧЖ

2

80,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29-30-март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 13-сон мажлис баёнининг 42-банди (2019 йил 4 апрелдаги 7427-хх-сон топшириқ)


2.

Бино ва иншоотлар (собиқ "И. Фозилов" номидаги Бухоро тикувчилик корхонасининг 1 ва 2-қисмлари)


Бухоро шаҳри, Жубор кўчаси, 162-уй

38 000,0

9 562

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ободонлаш-тириш бошқармаси

Бухоро вилояти ҳокимлиги

"Шофиркон экваториал текс" МЧЖ

1,5

8,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29-30-март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 13-сон мажлис баёнининг 42-банди (2019 йил 4 апрелдаги 7427-хх-сон топшириқ)


3.

Бино ва иншоотлар (собиқ "Пойафзал" ишлаб чиқариш бирлашмасининг 1-сонли фабрикаси 2-қисми)


Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси, 112-уй

26 400,0

8 652,4

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси


Бухоро вилояти ҳокимлиги

"Birrtek" МЧЖ ҚК

1

10,0

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 апрелдаги 24/1-626-сон топшириғи


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

4.

1-сон автожамланмага қарашли бино ва иншоотлар


Ўртачирчиқ тумани, "Ўртаовул" МФЙ

50 600,0

6 172,8

Жанубий кон бошқармаси

"Навоий КМК" ДК

"Glass system" МЧЖ

2

15,0

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сон Фармонининг 1-банди


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

5.

"Янгиариқ дон қабул қилиш шахобчаси" бино ва иншоотлари


Янгиариқ тумани, "Янгиер" МФЙ


20 262,5

13 719,8

Янгиариқ туман ҳокимлиги


Хоразм вилояти ҳокимлиги


"Энергия тежаш технологиялари инжиниринг" МЧЖ ҚК


2

5,0

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 мартдаги 24/1-3761-сон топшириғи


6.

Марказий қозонхона бино ва иншоотлари


Хазорасп тумани,

Питнак шаҳарчаси, Муҳаббат МФЙ


9 261,7

1571,4

"Хоразм иссиқлик манбаи" ДУК

Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


"Ukor-Medics" хорижий корхонаси


1,5

2,5

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор мажлиси 2-сон баёнининг 38-банди (2019 йил 13 майдаги 10363-хҳ-сон топшириқ)


       

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 сентябрь





































Время: 0.1997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск