ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2019 й. 741-сон "Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.09.2019 й.

N 741




АҲОЛИГА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТНИ

ЕТКАЗИШ ВА ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш, аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан "Advice.uz" (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот портали ишга туширилганлиги, мазкур портал орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда фуқаролар деб аталади) онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳат олишлари учун имконият яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) "Мадад" - муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти (кейинги ўринларда Муассаса деб аталади) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларини (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади), шунингдек, туман (шаҳар)ларда уларнинг ҳуқуқий маслаҳат бюроларини (кейинги ўринларда ҳуқуқий маслаҳат бюролари деб аталади) ташкил этиш;

б) Қуйидагиларни Муассасанинг асосий вазифалари сифатида белгилаш:

фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича шу жумладан, онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш;

фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш ишларига кўнгиллиларни сафарбар этиш;

фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб бориш, таҳлил натижасига кўра ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усулларни, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини татбиқ этиш;

"Advice.uz" (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталининг мунтазам равишда юритилиши ва янгилаб борилишини таъминлаш.


3. Белгилансинки, Муассаса ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш:

давлат ижтимоий буюртмаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг шартнома асосида Муассасага тўғридан-тўғри ажратиладиган бюджетдан ташқари маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг молиявий маблағлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


4. Муассасанинг марказий аппарати Тошкент шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 5-уйда, ҳудудий бўлинмалари ва ҳуқуқий маслаҳат бюролари заруратга кўра, тегишли ҳудудий адлия органлари ёки туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари биноларига ижара тўловининг "ноль" ставкаси асосида жойлаштирилсин.


5. Муассасанинг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва ҳуқуқий маслаҳат бюроларини компьютер техникаси ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш, улар жойлашган биноларни сақлаш (коммунал хизматлар, жорий таъмирлаш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатлар адлия органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Адлия вазирлиги билан биргаликда "Advice.uz" (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот портали ҳамда "Мадад" - муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ва "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхоналарини давлат муассасалари шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


8. Қуйидагилар:

"Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасасининг бошқарув ходимлари чекланган сони 46 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Қуйидагилар:

б) "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, "Нотариус" автоматлаштирилган тизими, "Advice.uz" (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот портали ва вазирлик томонидан яратилган бошқа ахборот тизимлари фаолиятини кузатиб бориш, серверларга, телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида "Электрон ҳукумат" ахборот тизимлари доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш;

адлия органлари ва муассасаларининг барча тузилмалари фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

адлия органлари ва муассасаларида ахборотлаштириш соҳасида таҳлиллар ўтказиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.


10. Белгилансинки:

а) 2019 йил 10 сентябрдан бошлаб "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" давлат муассасаси томонидан "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўплами" (кейинги ўринларда расмий нашрлар деб аталади) аутсорсинг асосида нашр этилади;

б) "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази" ва "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директорлар раҳбарлик қилади;

в) "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ва "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорида белгиланган давлат хизматчилари лавозим маошларига устама ҳақи ва ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади, шунингдек, аввалги иш жойида узоқ йиллик хизмати учун берилган устама ва қўшимча тўловлар, махсус ва даражали унвонлар сақлаб қолинади;

г) қуйидагилар "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ва "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасалари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг бошқа бюджетдан ташқари маблағлари;

халқаро институтлар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг грантлари ва ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

2020 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини модернизация қилсин, жумладан, бунда "ақлли" излаш функцияси назарда тутилсин;

расмий нашрларни чоп этиш ва реализация қилиш жараёнида уларнинг таннархини арзонлаштириш чораларини кўрсин;

икки ой муддатда "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ва "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаларининг уставларини тасдиқласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 сентябрдаги

741-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Адлия органлари ва муассасаларида

ахборот-коммуникация технологияларини

ривожлантириш маркази" давлат муассасасининг

ТУЗИЛМАСИ






Директор



















































































































Директор ўринбосари










































Бухгалтерия

2













































Дастурий таъминотларни бошқариш бўлими

10


Техник кузатув бўлими

24


Умумий бўлим

4















АКТни ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги бўлими























































        

Бошқарув ходимлари - 46 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.

Мазкур тузилмага Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 сентябрь










































Время: 0.0215
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск