язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2019 й. 744-сон "Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.09.2019 й.

N 744



БАНК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДА РУХСАТ БЕРИШ

ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН ЎТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4127-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори А.А. Назиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                             А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 сентябрь