ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар /

Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.09.2019 й. 743-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 сентябрдаги

743-сон қарорига

1-ИЛОВА



Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир

ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар

меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини,

шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча

таътилнинг энг кам муддатини белгилаш

ва қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу низомда мулкчилик шаклларидан қатъи назар ташкилотлар томонидан табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлашга туман коэффициентларини (кейинги ўринларда устама деб аталади) ва йиллик қўшимча таътилларни белгилаш шартларини тартибга солади.


2. Йиллик устама ва йиллик қўшимча таътиллар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ устамалар, шунингдек, йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланиладиган Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхатига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) киритилган жойларда ишларни бажарувчи барча ходимларга қўлланилади ва берилади.


3. Нобюджет ташкилотларининг коллектив битимлари ва шартномаларида Рўйхатда кўрсатилмаган табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган айрим жойларда ишлаганлик учун харажатлар солиқ солинадиган базага киритилган ҳолда устамалар ва қўшимча таътиллар қўлланилиши тўғрисидаги шартлар назарда тутилиши мумкин.



2-БОБ. МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ НОҚУЛАЙ

БЎЛГАН ЖОЙЛАРДА ИШЛАГАНЛИК УЧУН

ИШ ҲАҚИГА УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


4. Устама миқдориушбу жой учун белгиланган тегишли коэффициентни иш ҳақи суммасига кўпайтириш орқали белгиланади.


5. Устама миқдори иш ҳақининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ва устама ҳисобланадиган ойдан кейинги ойнинг бошида амал қиладиган: 2019 йил 1 сентябргача - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридан, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган иш ҳақи суммасидан ҳисобланади.

Агар ходимнинг иш ҳақи: 2019 йил 1 сентябргача - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридан, 2019 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 баравари миқдоридан ошса, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб мисолларига биноан устама миқдори тегишли равишда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдори ёки меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 баравари миқдорини ташкил этадиган мутаносиб иш ҳақи қисмидан ҳисоблаб чиқилади.


6. Устама ундан келиб чиқиб ҳисобланадиган иш ҳақига ўртача иш ҳақи таркибидан чиқариб ташланадиган тўловлардан ташқари тариф ставкалари ва ишбай баҳолаш бўйича тўловлар, ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар киритилади.


7. Устамалар ходим ушбу жойда яшаши ёки яшамаслигидан қатъи назар иш жойи бўйича тўланади.


8. Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган туманга (жойга) бир ойдан ортиқ муддатга сафарга юборилганда ходимга ушбу ҳудудда бўлган вақти учун ушбу жой учун назарда тутилган миқдорда устама тўланади.

Сафар вақти учун устама умумбелгиланган тартибда қўлланилади.

Устама меҳнатга доир қонун ҳужжатларида назарда тутилган сафарларда харажатларни қоплаш учун тўловдан қатъи назар тўланади.


9. Иш ҳақига устамаларнинг ҳар хил миқдори назарда тутилган туманларда ходимлар учун (масалан, туман коэффициенти бўйича ва баланд тоғли ҳудудларда ишлаш учун) - улар жамланади.


10. Агар ходим меҳнат шароитлари ноқулай бўлган туманда (жойда) тўлиқ ой ишламаган бўлса, устама миқдори ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб мисолларига биноан ушбу ойда ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади.

Агар ходим бир ой давомида турли миқдордаги устамалар белгиланган туманлар ва жойларда иш бажарса:

тегишли туманда (жойда) ишланган вақтни ҳисобга олиш мумкин бўлса - устама тегишли ҳудудларда ишланган вақтга мутаносиб белгиланади;

иш вақтини ҳисобга олиш имкони бўлмаса - устама ташкилот жойлашган ҳудуд учун назарда тутилган миқдорда белгиланади.


11. Чораклик асосда мукофот пули тўлашда устама миқдори ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб мисолларига биноан белгиланади, айнан:

чораклик мукофот пули суммаси чоракнинг ҳар ойи бўйича мутаносиб равишда тақсимланади ҳамда тегишли ойдаги иш ҳақи ва бошқа тўловлар билан жамланади;

ҳар ой учун олинган суммаларга одатда ушбу жой учун белгиланган коэффициентлар қўлланилади;

ходимнинг чорак учун иш ҳақи умумий суммасини белгилаб, ундан устама шаклида тўланган суммалар чиқариб ташланади ва фарқ тўланади.


12. Ўриндошлик бўйича ишлаганда устама фақат асосий иш жойи бўйича тўланади.


13. Устама қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча ҳолларда ўртача иш ҳақини белгилашда (кафолат тўловларини амалга оширишда, таътил вақти учун ҳақ тўлашда, вақтинча бошқа ишга ўтганда иш ҳақи тўлашда, зарар қопланганда, мажбуран ишга келмаганда ва бошқа ҳолларда), шу жумладан, пенсия тайинлашда ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда ходимнинг иш ҳақи таркибида ҳисобга олинади.


14. Қуйидагилар устамалар тўланадиган манбалар ҳисобланади:

бюджет ташкилотлари учун - меҳнатга ҳақ тўлаш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

бюджетдан молиялаштирилмайдиган ташкилотлар учун - уларнинг ўз маблағлари.


15. Устамалар ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ва ходимларнинг иш ҳақига киритилади ҳамда уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда солиқ солинади.



3-БОБ. МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ ОҒИР ВА НОҚУЛАЙ БЎЛГАН

ТУМАНЛАР ВА ЖОЙЛАРДА ИШЛАГАНЛИК УЧУН ЭНГ

КАМ ЙИЛЛИК ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛ БЕРИШ ТАРТИБИ


16. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан белгиланган миқдордаги табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун энг кам йиллик қўшимча таътил, агар ходим тўлиқ иш йилида ишлаган тақдирда берилади.


17. Агар ходимиш йилида тўлиқ ишламаган бўлса, меҳнатнинг табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун қўшимча таътил муддати қўшимча таътилнинг тўлиқ миқдорини ўн иккига бўлиш ва тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш орқали ишланган вақтга мутаносиб равишда белгиланади.

Бунда қўшимча таътил кунлари сони яхлитлаш қоидалари бўйича бутун миқдоргача яхлитланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Туман коэффициентлари, шунингдек, йиллик

қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланиладиган

табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар

РЎЙХАТИ

Меҳнатнинг табиий-иқлим

шароитлари оғир ва ноқулай

бўлган туманлар ва жойлар номи


Меҳнатга ҳақ тўлашга

туман коэффициентлари

бўйича устамалар

миқдори (% да)


Қўшимча меҳнат

таътилининг энг

кам муддати

(иш кунлари)


Қорақалпоғистон Республикаси




Мўйноқ (шу жумладан, Мўйноқ шаҳри) ва Қўнғирот туманлари (Қўнғирот шаҳридан ташқари)


30

3

Қораўзак, Кегейли, Қанликўл, Нукус, Тахтакўпир, Чимбой, Шуманай туманлари, Қўнғирот шаҳри


20

2

Тахиатош ва Хўжайли туманлари


15

1

Беруний, Тўрткўл ва Элликқаъла туманлари (уларнинг туман марказларидан ташқари), Нукус шаҳри


10

1

Навоий вилояти




Учқудук шаҳри, Зарафшон шаҳри


60

6

Томди ва Учқудуқ туманлари


50

5

Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи туманлари


30

3

Кармана тумани, Навоий шаҳри


20

2

Бухоро вилояти




Қоровулбозор тумани


50

5

Газли шаҳри


20

2

Олот тумани


20

2

Қоракўл тумани


20

2

Наманган вилояти




Поп тумани Чоркесар шаҳарчаси


20

2

Қашқадарё вилояти




Муборак тумани


20

2

Баланд тоғли туманларда ишлаганлик

учун барча иқтисодиёт тармоқлари

ва ҳудудларнинг ходимлари учун:




денгиз сатҳидан 1 500 метрдан 1 700 метргача баландликда

10

1

денгиз сатҳидан 1 701 метрдан 2 000 метргача баландликда

15

2

денгиз сатҳидан 2 001 метрдан 3 000 метргача баландликда

30

3

денгиз сатҳидан 3 000 метрдан ортиқ баландликда


40

4

         

Изоҳ:

1. Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлашга туман коэффициентлари бўйича устамалар ва йиллик қўшимча таътиллар атмосфера ҳавоси ҳарорати 35° дан юқори бўлган кунларнинг ўртача сонини, ёғингарчилик даражасини, ерости сувлари захираларини, чанг бўронни тезлигини, нур таратиш табиий манбалари фонини тавсифловчи мезонлар ва кўрсаткичлар асосида аниқланган.

2. Меҳнат таътилининг умумий муддати, шу жумладан, асосий ва қўшимча таътиллар 48 иш кунидан ошмаслиги керак.






Низомга

2-ИЛОВА



Меҳнатнинг табиий-иқлим шароитлари оғир

ва ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун

устамалар миқдорини ҳисоблаб чиқиш мисоллари


(Ҳисоб-китоблар 2019 йил июль ҳолатига кўра амалга оширилган)


1. 1-мисол (4-бандга). Тўлиқ ишлаб берилган ой учун устама миқдори ҳисоб-китоби.


1) Ходимнинг иш ҳақи, шу жумладан, ҳар ойлик мукофот пули билан бирга - 1 200 000 сўм.


2) Туманда 20 % миқдорида устама белгиланган.


3) Ҳисоб-китоб қилинган вақтда энг кам ойлик иш ҳақи 202 730 сўмни ташкил этади.

Иш ҳақининг чекланган суммаси аниқланади: 202 730 сўм х 4 (устама миқдорини ҳисоблаш учун қўлланиладиган чекланган иш ҳақининг миқдори) = 810 920 сўм*.

Устама миқдори аниқланади: 810 920 х 20:100 = 162 184 сўм.

Жами устамани ҳисобга олган ҳолда ходимнинг иш ҳақи қуйидагичани ташкил этади: 1 200 000 + 162 184 = 1 362 184 сўм.


Изоҳ: агар ходимнинг иш ҳақибир ойдаэнг кам ойлик иш ҳақининг тўрт бараваридан камроқни ташкил этса, коэффициент иш ҳақининг барча суммасига қўлланилади.


*) 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,4 миқдори қўлланилади (2019 йил сентябрь ойи учун устама ҳисоблашда иш ҳақининг энг кўп миқдори 888 832 сўмни ташкил этади).


2. 2-мисол (9-бандга). Тўлиқ ишлаб берилган ой учун устама миқдори ҳисоб-китоби.


1) Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги нефтни қайта ишлаш заводи ходимининг иш ҳақи, шу жумладан, ҳар ойлик мукофот пули билан бирга - 2 000 000 сўмни ташкил этади.


2) Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ходимлари учун 50 % миқдорида устама белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августдаги 389-сон қарорига мувофиқ Қоровулбозор тумани нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари учун 1,7 миқдорида туман коэффициенти белгиланган.


3) Ҳисоб-китоб қилинган вақтда энг кам ойлик иш ҳақи 202 730 сўмни ташкил этади.

Иш ҳақининг чекланган суммаси аниқланади: 202 730 сўм х 4 (устама миқдорини ҳисоблаш учун қўлланиладиган чекланган иш ҳақининг миқдори) = 810 920 сўм*.

Устама миқдори аниқланади: 810 920 х (70 : 100 + 50 : 100) = 973 104 сўм.

Жами устамани ҳисобга олган ҳолда ходимнинг иш ҳақи қуйидагичани ташкил этади: 2 000 000 + 973 104 =2 973 104 сўм.


*) 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,4 миқдори қўлланилади (2019 йил сентябрь ойи учун устама ҳисоблашда иш ҳақининг энг кўп миқдори 888 832 сўмни ташкил этади).


3. 3-мисол (10-бандга). Тўлиқ ишлаб берилмаган ой учун устама миқдори ҳисоб-китоби.


1) Ходимнинг ҳисобланган иш ҳақи 487 500 сўмни ташкил этади (устамани ҳисобга олмаган ҳолда);


2) Туманда 20 % миқдорида устама белгиланди;


3) Ҳисоб-китоб қилинган вақтда энг кам ойлик иш ҳақи 202 730 сўмни ташкил этади;


4) Ходим ушбу ойда зарур бўлган 20 иш куни ўрнига 15 иш куни ишлаб берган.

Ходимнинг кунлик иш ҳақи аниқланади: 487 500 : 15 = 32 500 сўм.

Агар ходим тўлиқ ой ишлаган бўлса, унинг шартли ойлик иш ҳақи аниқланади: 32 500 х 20:100 = 650 000.

Шартли ойлик иш ҳақидан устама миқдори аниқланади: 650 000 х 0,2:100 = 130 000 сўм (шартли ойлик иш ҳақи энг кам иш ҳақининг 4 бараваридан камроқ).

Устама ҳисобга олинган ҳолда шартли иш ҳақи суммаси аниқланади: 650 000 + 130 000 = 780 000 сўм.

Жами ишланган вақт учун устама ҳисобга олинган ҳолда ҳодимнинг иш ҳақи қуйидагини ташкил этади: 780 000 : 20 х 15 = 585 000 сўм, шундан устама қуйидагини ташкил этади: 585 000 - 487 500 = 97 500 сўм.


Изоҳ. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,4 миқдори қўлланилади (2019 йил сентябрь ойи учун устама ҳисоблашда иш ҳақининг энг кўп миқдори 888 832 сўмни ташкил этади).


4. 4-мисол (11-бандга). Чораклик мукофотни ҳисобга олган ҳолда устама миқдорини ҳисоблаш.


1) Туманда 20 % миқдорида устама белгиланган;

2) Тугаган чоракнинг ҳар бир ойи учун ходимга устамани ҳисобга олган ҳолда қуйидаги миқдорларда иш ҳақи тўланган:


сўм

Ой


Устамани ҳисобга

олмаган ҳолда

иш ҳақи


Устама


Жами тўланди


Январь


650 000*

130 000

780 000

Февраль


750 000*

150 000

900 000

Март


750 000*

150 000

900 000

Жами:


2 150 000

430 000

2 580 000

   

*) барча сумма энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридан ошмайди.


3) Тугаган чорак учун 1 075 000 сўм миқдорида чораклик мукофот пули ёзилган;


4) Устамани ҳисобга олган ҳолда чораклик мукофот пули миқдори қуйидагича ҳисобланади:


сўм

Ой


Устамани

ҳисобга олмаган

ҳолда иш ҳақи


Устамасиз

чораклик

мукофот пули

суммаси


Жами


Берилиши

лозим бўлган

устама


Жами

(4-устун +

5-устун)

Январь


650 000

325 000*

975 000

162 184**

1 137 184

Февраль


750 000

375 000*

1 125 000

162 184**

1 137 184

Март


750 000

375 000*

1 125 000

162 184**

1 137 184

Жами:


2 150 000

1 075 000

3 225 000

442 320

3 711 552

*) қиймат ҳисобланган чораклик мукофот пулини (1 075 000 сўмни) учта тенг 375 000 сўм қисмларга тақсимлаш натижасида олинган.

**) қиймат устама миқдорининг ҳисоблаб чиқиш учун қабул қилинган ойлик иш ҳақининг чекланган миқдоридан (810 920) келиб чиқиб олинган.


Шундай қилиб, устама ҳисобга олинган ҳолда чораклик мукофот пули қуйидагини ташкил этади:

3 711 552 - 2 580 000 = 1 131 552 сўм, унда чораклик мукофот пули 1 075 000 сўмни, устама эса 55 552 сўмни ёки ойлик ҳисоблаб чиқишда 18 850 сўмни ташкил этади.


Изоҳ. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб энг кам ойликиш ҳақининг тўрт баравари ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,4 миқдори қўлланилади (2019 йил сентябрь ойи учун устама ҳисоблашда иш ҳақининг энг кўп миқдори 888 832 сўмни ташкил этади).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 сентябрь



































Время: 0.1533
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск