язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Меҳнат қонунчилиги асослари/ Ишларнинг айрим технологик турлари, ишлаб чиқаришлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича ишчиларнинг тариф ставкаларини оширишнинг тармоқ коэффициентларини қўллаш тартиби ва уларнинг миқдорлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.09.2019 й. 743-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 сентябрдаги

743-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ишларнинг айрим технологик турлари, ишлаб

чиқаришлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича

ишчиларнинг тариф ставкаларини оширишнинг

тармоқ коэффициентларини қўллаш тартиби

ва уларнинг миқдорлари тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом ишларнинг айрим технологик турлари, ишлаб чиқаришлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича ишчиларнинг тариф ставкаларини оширишнинг тармоқ коэффициентлари (кейинги ўринларда тармоқ коэффициентлари деб аталади) миқдорларини қўллаш ва ҳисоблаб чиқиш шартларини тартибга солади, улар Ягона тариф сеткаси бўйича бир хил разрядга эга бўлган, иқтисодий фаолият турларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, меҳнат қилиш шароитлари, жавобгарлик даражаси ва бажариладиган ишларнинг мураккаблиги бўйича фарқлар ҳисобга олинган ҳолда ташкилотлар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ишчиларининг меҳнатига ҳақ тўлашдаги табақаланишни акс эттиради.


2. Ушбу Низом:

бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда, шунингдек, устав капиталида (фондида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади;

бошқа ташкилотлар учун тавсиявий хусусиятга эга.


3. Ишларнинг айрим технологик турлари, ишлаб чиқаришлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича ишчиларнинг тариф ставкаларини оширишнинг тармоқ коэффициентлари ушбу Низомга иловада назарда тутилган миқдорларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.


4. Тармоқ коэффициентлари ташкилотлар томонидан фақат штат жадваллари ва харажатлар сметаларини тузишда ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланилади ҳамда маҳсулот (хизматлар) таннархига киритилади.


5. Тармоқ коэффициентлари бўйича ишчиларга тўланадиган қўшимча ҳақ тариф ставкаси (лавозим маоши) билан бирга ишчининг янги тариф ставкасини (лавозим маошини) ҳосил қилади, бунинг асосида қонун ҳужжатларида ва ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга доир тизимли низомларда назарда тутилган бошқа тўловлар амалга оширилади.


6. Агартехнологик ишларнинг айни бир хил тури бўйича муайян иш жойида меҳнат шароитларига боғлиқ бўлган бир қанча тармоқ коэффициентлари белгиланган бўлса, тармоқ коэффициенти бўйича қўшимча ҳақ миқдорини аниқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган меҳнат шароитларига мос келадиган коэффициент қабул қилинади.

Иш ўринлари аттестацияси натижалари мавжуд бўлмаса, энг кам қийматга эга тармоқ коэффициенти қўлланилади.


7. Тармоқ коэффициентлари тўғри қўлланиши учун жавобгарлик ташкилотнинг раҳбари ва бош бухгалтерига юкланади.






Низомга

ИЛОВА



Ишларнинг айрим технологик турлари, ишлаб чиқаришлар

ва иқтисодий фаолият турлари бўйича ишчиларнинг тариф

ставкаларини оширишнинг тармоқ коэффициентлари

Т/р

ИФТУТ

бўйича код


Иқтисодий фаолият

турининг номи


Технологик ишлар ва ишлаб

чиқаришлар турлари


Тармоқ тариф

коэффициенти

миқдори


ҚИШЛОҚ, ЎРМОН ВА БАЛИҚ ХЎЖАЛИГИ

1

01.61.1


Оператор ва техник ходимлар билан бирга қишлоқ хўжалиги техникасини тақдим этиш


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда бевосита иштирок этувчи қишлоқ хўжалиги техникасининг тракторчилари ва машинистлари.


1,267

2

02.20.0.

Ёғоч тайёрлаш

1. Дарахт кесилаётган ва пўстлоғи тилинадиган участкаларда ишлаш.


1,267

2. Ўрмон омборхоналари ва ўрмон биржаларида ишлаш: юк бўшатиш, бутоқларни кесиш, дарахтлар шох-шаббасини тизиш, дарахт поясини ажратиш, пўстлоғини шилиш, ёғочни навларга ажратиш, тахлаш ва ортиш.


1,150

3. Ўрмон хўжалиги ишлари: тракторчилар ва машинистлар.


1,267

3

03.12.0

Чучук сувда балиқчилик

Кўл-дарё, ҳовуз хўжаликларида, балик питомниклари ва балиқ урчитиш заводларида мавсумий балиқ овлаш.


1,053

КОН-ҚАЗИШ САНОАТИ ВА ОЧИҚ КОНЛАРНИ ҚАЗИШ

4

05.10.0





05.20.0

Тошкўмир қазиб олиш





Лигнит қазиб олиш

1. Ерости ишларида: кон-капитал ишларида, кон қазилмаларини капитал таъмирлашда, конларнинг дренаж шахталарида.


2,807

2. Ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида олиб бориладиган ерости ишларида.


3,099

3. Ишлаб турган ва қурилаётган конларда ва ушбу конларнинг уюмларида;

Осма канат йўлларда.


1,423

4. Ишлаб турган ва қурилаётган конлардаги ва ушбу конларнинг меҳнат шароитлари алоҳида оғир уюмларидаги ишларда.


1,520

5. Қуйидаги ишларда:

Ишлаб турган ва қурилаётган шахталар ва конларда;

бойитиш ва брикет фабрикаларида, цехлар ва участкалар юзасида;

кўмир кукунини қумоқлашда;

ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўчириш, кўмир қатламларини газдан тозалаш бўйича ерусти ишларида;

кўмирни еростида газлаштириш бўйича ишларда;

шахта майдонларини қуритиш, ерларнирекультивация қилиш ишларида;

закладка материалларини қазиш, қайта ишлаш ва ташиш бўйича ишларда;

конвейер ва гидравлика транспортида;

инерт чанг ишлаб чиқариш ишларида;

амалдаги ва қурилаётган кўмир ҳамда сленец шахталари ҳамда конларнинг майдонларидаги ўрганилаётган ва технологик конларни бурғулаш бўйича ишларда.


1,306

ХОМ НЕФТЬ ВА ТАБИИЙ ГАЗ ҚАЗИБ ОЛИШ

5

06.10.0



06.20.0

Хом нефть қазиб олиш



Табиий газ қазиб олиш

1. Бурғилаш ишлари, вишка монтаж ишлари (шу жумладан, тракторчилар), конларни синаш ишлари (шу жумладан, кўтаргич ва агрегатлар машинистлари), тузилмавий-қидирув бурғилаш ишлари, қудуқларни ерости ва капитал таъмирлаш ишлари (шу жумладан, кўтаргичлар машинистлари), нефть резервуарларини тозалаш ишлари.


1,326

2. Саноат-геофизик ишлар:

роторли ва турбинали бурғилаш, электр бурғилаш, тузилмавий-қидирув бурғилаш ишларида.


1,228

3. Қуйидаги ишларда:

нефть, газ ва чуқур термал сув қазиш ишлари;

кўмирларни ерости газлаштиришда;

энергетик, буғ ва компрессор цехларидаги (участкаларда, хизматларда) магистрал нефть, газ ва маҳсулот ўтказгичларда;

газни еростида сақлаш билан боғлиқ ишларда.


1,228

4. Қидириш майдонларида бурғилаш ва таъмирлаш ишлари;

Таркибида олтингугурт гази кўп бўлган газ қудуқларида конларни ерости ва капитал таъмирлаш ишларида.


1,423

5. Қидирув майдонларидаги бошқа ишларда.


1,306

6. Қуйидаги ишларда:

бевосита коннинг ўзида таркибида олтингугурт кўп бўлган газ қазиб олиш ва насос воситасида олиш;

магистрал газ қувурларининг газтурбина компрессор қурилмаларида газ олиш;

ренгенгаммография бўйича (қувур ва асбоблар уланмаларини нур билан текширишда ва улардаги нуқсонларни гамма-нурланиш ва ренген нурланиш ёрдамида аниқлашда иш вақтининг камида 50 фоизи сарфланиши керак).


1,365

7. Нефть шахталарида, асфальт ва озокерит конларидаги ишларда.


1,676

8. Товар-транспорт ва қуйиш пунктларидаги, суюлтирилган газ базаларидаги, барқарор нефть чиқармайдиган, газ-бензин ва газолин қурилмаларида ва нефтни комплекс тайёрлаш қурилмаларидаги ишларда:


нормал меҳнат шароитларида;

1,053

оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,189

ўта оғир ва зарарли меҳнат шароитларида.


1,306

МЕТАЛЛ РУДАЛАРИНИ ҚАЗИБ ОЛИШ

6

07.10.0

Темир рудасини қазиб олиш


Темир рудасини, рангли металлар рудаларини, уран ва торий рудасини қазиб олиш ва бойитиш:



07.29.0

Рангли металл рудаларини қазиб олиш


ерости ишларида (шу жумладан,кон-капитал ишларида, саноат разведкаси ва дренаж ишларида);

1,914


07.21.0

Уран ва торий рудасини қазиб олиш


ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида темир рудаси ва рангли металлар қазиб олиш ҳамда кон-кимё хомашёси қазиб олиш бўйича ерости ишлари;

2,339




очиқ кон ишларида, уюмларда, осма канат йўлларида, рудалар шихтасида, драга ва гидравликаларда, магнезит ва кон-кимё хомашёси қазиб олишда;

1,423




ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида иш олиб бориладиган ишлаб турган конлардаги очиқ кон ишларида;

1,520




ишлаб турган ва қурилаётган шахталар, конлар, очиқ конлар юзаларидаги ерларни рекультивация қилиш, рудаларни бойитиш ишларида.


1,306

КОН-ҚАЗИШ САНОАТИДАГИ БОШҚА ФАОЛИЯТ

7

08.11.0


Безаква қурилиш тоши, оҳак, гипс, бўр ва сланец қазиб олиш

1. Флюслар, закладка ва бошқа руда бўлмаган материалларни қазиб олиш ва бойитиш:





ерости ишларида;

очиқ кон ишларида, шахталар, конлар ва очиқ конлар юзаларида, ерларни бойитиш ва рекультивация қилишда.


1,618

1,306


08.12.0

Шағал ва қум конларини қазиш, лой ва каолин қазиб олиш


2. Асбест қазиб олиш ва бойитиш:

ерости ишларида;

очиқ кон ишларида;

шахталар, конлар ва очиқ конлар юзаларида.


1,910

1,423

1,306


08.91.0

Кимё саноати ва ўғит етиштириш учун минерал хомашё қазиб олиш





08.92.0

08.93.0


Торф қазиб олиш

Туз қазиб олиш




8

08.11.0

Безак ва қурилиш тоши, оҳак, гипс, бўр ва сланец қазиб олиш


Руда бўлмаган қурилиш материалларини қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарида асосий ишлаб чиқаришга доир барча иш турлари:





ерости ишларида;

очиқ кон ишларида;

ишлаб турган шахталар, конлар ва очиқ конлар юзаларида.


1,618

1,306

КОН-ҚАЗИШ САНОАТИ СОҲАСИДАГИ ТЕХНИК ХИЗМАТЛАР

9

43.13.0

Қидирув бурғилаш

Қидирув бурғилашда ишчилар томонидан бажариладиган барча иш турлари, шу жумладан, қурилиш ишлари.

1,325



Излаш-суратга олиш, геодезия ва топография ишлари

Ишчилар томонидан бажариладиган барча излаш-суратга олиш, геодезия ва топография ишлари.


1,228

ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТИ

10

Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш



10.11.1



10.11.2


Қушхонада мол сўйиш, гўштни қайта ишлаш ва қадоқлаш

Янги, совутилган ёки музлатилган гўшт ишлаб чиқариш


Қуйидаги ишлар:

қушхонада мол сўйиш, гўштни қайта ишлаш ва қадоқлаш;

янги, совутилган ёки музлатилган гўшт ишлаб чиқариш.


1,053


12.00.0

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида бевосита иштирок этадиган ишчиларнинг барча касблари.


1,053

11

Тўқимачилик буюмлари ишлаб чиқариш



13.10.1

13.10.2

13.10.3

13.10.9

13.20.1

13.20.2

13.20.3

13.20.9

13.30.0

13.91.0

13.92.0

13.93.0

13.94.0

13.95.0

13.96.0

13.99.0

14.11.0

14.12.0

14.13.0

14.14.0

14.19.0

14.20.0

14.31.0

14.39.0


Тўқимачилик буюмлари ишлаб чиқариш

Тўқимачилик буюмлари тайёрлаш ва ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида бевосита иштирок этувчи ишчиларнинг барча касблари (жун, пахта, зиғир ва бошқа толали экинларни бирламчи қайта ишлаш, йигириш ва калавалаш ишлари, тўқимачилик, бўяш, тикиш ва бошқа иш турлари).


1,014


15.11.0

Терини ошлаш ва ишлаб чиқариш; мўйна ишлаб чиқариш ва бўяш


Терини ошлаш ва ишлаб чиқариш, мўйна ишлаб чиқариш ва бўяш бўйича технологик жараёнда ишчилар томонидан бажариладиган барча иш турлари.


1,053

12

Ёғоч ва пўкак буюмлар (мебеллардан ташқари), похол ва четан

девор учун мўлжалланган материаллар ишлаб чиқариш



16.10.0

Тахта тиладиган ва рандалайдиган ишлаб чиқариш


Ёғочга ишлов берувчи корхоналардаги асосий ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар.


1,014


16.21.0

Шпон, фанер, плита ва ёғоч панеллар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи


Бу ҳам


16.22.0

Йиғма паркет қопламалар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи


Бу ҳам


16.23.0

Бошқа ёғоч-қурилиш ва дастгоҳлик буюмлари ишлаб чиқарпиш


Ўшанинг ўзи

Бу ҳам

13

Қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш



17.11.0

Ёғоч ва целлюлоза ишлаб чиқариш


Қоғоз ишлаб чиқариш бўйича корхоналардаги асосий ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар.


1,053


17.12.0

Қоғоз ва картон ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи


Бу ҳам


17.21.0

Қат-қат бурмаланган қоғоз ва картон, қоғоз ва картон идишлар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Бу ҳам


17.22.0

Хўжалик-маиший ва санитария-гигиена қоғоз буюмлари ишлаб чиқариш.


Ўшанинг ўзи


Бу ҳам


17.23.0

Ёзув қоғози ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи


Бу ҳам


17.24.0

Гулқоғозлар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи


Бу ҳам


17.29.0

Қоғоз ва картондан ясалган бошқа буюмлар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи


Бу ҳам

14

Ёзилган материалларни босиш ва қайта яратиш



18.11.0

18.12.0

18.13.0

18.14.0

Матбаа ва у билан боғлиқ хизматлар

Матбаа буюмлари ишлаб чиқариш бўйича ишчилар томонидан амалга ошириладиган асосий ишлаб чиқаришнинг барча турдаги ишлари.


1,053

Ихтисослашган матбаа ва қоғоз корхоналарида ҳамда махсус матбаа буюмлар ишлаб чиқариш бўйича зарбхоналарда матбаа буюмларини ишлаб чиқарувчи ишчилар томонидан амалга ошириладиган асосий ишлаб чиқаришнинг барча турдаги ишлари.


1,131

15

Кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш



19.10.0

Кокс печкалари маҳсулот-ларини ишлаб чиқариш

Қуйидаги шароитларда ишчилар томонидан амалга ошириладиган барча турдаги ишлар:


нормал меҳнат шароитларида;

1,053

оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,189

ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.


1,306


19.20.0

Нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи


Бу ҳам

16

Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш



20.11.0

20.12.0

20.13.0

20.14.0

20.15.1

20.15.2

20.16.0

20.17.0

20.20.0

20.30.0

20.41.0

20.42.0

20.51.0

20.52.0

20.53.0

20.59.0

20.60.0


Бирламчи шаклларда асосий кимёвиймоддалар, ўғитлар ва азот бирикмалари, пластмассалар ва синтетик каучук ишлаб чиқариш

Қуйидаги шароитларда бирламчи шаклларда асосий кимёвиймоддалар, ўғитлар ва азот бирикмалари, пластмассалар ва синтетик каучук ишлаб чиқариш бўйича ишчилар томонидан амалга ошириладиган барча турдаги ишлар:


нормал меҳнат шароитларида;

1,053

оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,189

ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.


1,306

17

Асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқариш



21.10.0

21.20.0

Асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлар ишлаб чиқариш

Қуйидаги шароитларда асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлар ишлаб чиқариш бўйича ишчилар томонидан амалга ошириладиган барча турдаги ишлар:


нормал меҳнат шароитларида;

1,053

оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,189

ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.


1,306

18

Резина ва пластмасса махсулотлари ишлаб чиқариш



22.11.1

22.11.2

22.19.0

Резина қопламалари ва камералар ишлаб чиқариш; резина қопламаларини тиклаш

Қуйидаги шароитларда резина қопламалари ва камералар ишлаб чиқариш, резина қопламаларини тиклаш бўйича асосий ишлаб чиқариш ишчилари томонидан амалга ошириладиган барча турдаги ишлар:


нормал меҳнат шароитларида;

1,053

оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,189

ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.


1,306


22.21.0

22.22.0

22.23.0

22.29.0

Пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш

Қуйидаги шароитларда пластмасса буюмлари ишлаб чиқариш бўйича асосий ишлаб чиқариш ишчилари томонидан амалга ошириладиган барча турдаги ишлар:


нормал меҳнат шароитларида;

1,053

оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,189

ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.


1,306

19

Металл бўлмаган бошқа минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш



23.11.0

23.12.0

23.13.0

23.14.0

23.19.0

Шиша ва шишадан ясалган буюмлар ишлаб чиқариш

Қуйидаги шароитларда шиша ва шишадан ясалган буюмлар ишлаб чиқариш бўйича асосий ишлаб чиқариш ишчилари томонидан амалга ошириладиган барча турдаги ишлар:


нормал меҳнат шароитларида;

1,053

оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,189

ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.


1,306

20

Ўтга чидамли буюмлар ишлаб чиқариш



23.31.0

Керамик қопламалар ва плиталар ишлаб чиқариш


Керамик қопламалар ва плиталар ишлаб чиқариш бўйича асосий ишлаб чиқариш ишчилари томонидан амалга ошириладиган барча турдаги ишлар.


1,014


23.32.0

Ғишт, черепица ва пишган ғиштдан ясалган бошқа қурилиш буюмлари


Ғишт, черепица ва пиширилган ғиштдан ясалган бошқа қурилиш буюмлари ишлаб чиқариш бўйича асосий ишлаб чиқариш ишчилари томонидан амалга ошириладиган барча турдаги ишлар.


1,014


23.51.0

Цемент ишлаб чиқариш

Қуйидаги ишлар:


цемент заводлари ишлаб чиқариш цехлари ва асбест-цемент буюмлар ишлаб чиқариш бўйича корхоналар агрегатларига бевосита хизмат кўрсатадиган ишчилар;

1,306

юқорида кўрсатилганлардан ташқари асбест-цемент буюмлар ишлаб чиқариш бўйича цемент заводлари ва корхоналарининг асосий ишлаб чиқариш ишчилари.


1,189


23.61.0

23.62.0

23.63.0

23.64.0

23.65.0

23.69.0


Бетон, гипс ва цементдан ясалган буюмлар ишлаб чиқариш


Бетон, гипс ва цементдан ясалган буюмлар ишлаб чиқариш бўйича асосий ишлаб чиқариш ишчилари томонидан амалга ошириладиган барча турдаги ишлар.


1,014


21

Металлургия саноати



24.10.0

Чўян, пўлат ва темир қотишма ишлаб чиқариш

Металлургия саноатининг асосий цехлари ишчилари:


нормал меҳнат шароитларида;

1,228

оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,306

ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.


1,443


24.20.0

Қувур, қувур кесимлари, пўлатдан ясалган фитинглар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


24.31.0

24.32.0

24.33.0

24.34.0


Бирламчи қайта ишлаш орқали бошқа пўлат буюмлар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


24.41.0

24.42.0

24.43.0

24.44.0

24.45.0


Асосий асл ва рангли металллар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


24.51.0

24.52.0

24.53.0

24.54.0


Металл қуйиш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

22

Тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш, машина

ва асбоб-ускуналардан ташқари



25.50.0

Ролик лист эгувчи машинада лист металлни роликлар билан болғалаб ясаш, пресслаш, қолиплаш, профиллаш; кукун металлургия

Ролик лист эгувчи машинада лист металлни роликлар билан болғалаб ясаш, пресслаш, қолиплаш, профиллаш; кукун металлургия бўйича ишлар:


нормал меҳнат шароитларида;

1,228

оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;

1,306

ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.


1,443


25.11.0

Қурилиш металл конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш

1) Металлгаишлов бериш станокларида металл ва бошқа материалларни қирқиб ишлов бериш бўйича станок ишлари, металл ва бошқа материалларни қолиплаш, асбоб-ускуналарни тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари;


1,131

2) Асосий корхона ва инструментал цехлар (участкалар) ишчилари томонидан бажариладиган бошқа ишлар.


1,014


25.21.0

Радиаторлар ва марказий истиш қозонлари ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


25.29.0

Бошқа металл цистерналар, резервуарлар ва контейнерлар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


25.30.0

Буғ қозонлари ишлаб чиқариш, марказий иситиш қозонлари бундан мустасно


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


25.40.0

Қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш

1) Металлгаишлов бериш станокларида металл ва бошқа материалларни қирқиб ишлов бериш бўйича станок ишлари, металл ва бошқа материалларни қолиплаш, асбоблар ва жиҳозларни тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари;


1,131

2) Асосий корхона ва инструментал цехлар (участкалар) ишчилари томонидан бажариладиган бошқа ишлар.


1,014

23

Машина ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш



28.11.0

28.12.0

28.13.0

28.14.0

28.15.0

Умумий фойдалани-ладиган машина ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш


1) Ўта аниқ ва мураккаб пресс-формалар, штамплар, мосламалар, инструментлар, приборлар ва ускуналар тайёрловчи инструментал ва бошқа цехларнинг универсал ускунасида банд бўлган ишчи чилангар-асбобсозлар ва дастгоҳ ишчилари. Ўта мураккаб маҳсулот тайёрлаш билан банд бўлган ноёб ускунада ишловчи станок ишчилари. Ўта мураккаб ва ноёб ускунани таъмирловчи ва унга хизмат кўрсатувчи чилангар-таъмирловчилар, созловчилар, электрмонтёрлар ва электрмеханиклар;


1,267




2) Металлга ишлов бериш станокларида металлар ва бошқа материалларни қирқиб уларга ишлов беришбўйича станок ишчилари.Металл ва бошқа материалларни қолиплаш ишлари, асбоб-ускуналарни тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари. Асбоб-ускуналар тайёрлаш ва таъмирлаш ҳамда техник жиҳозлаш ишлари;


1,170




3) Асосий ишлаб чиқаришдаги бошқа ишлар.


1,053


28.21.0

28.22.0

28.23.0

28.24.0

28.25.0

28.29.0


Бошқа машиналар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш

Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


28.30.0

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


28.41.0

28.49.0


Металлга босим билан ишлов бериш учун ускуналар ва механик станоклар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


28.91.0

28.92.0

28.93.0

28.94.0

28.95.0

28.96.0

28.99.0


Махсус техниканинг бошқа турларини ишлаб чиқариш

Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

24

Автотранспорт воситалари, трейлерлар

ва яримтиркамалар ишлаб чиқариш



29.10.0

Моторли транспорт воситалар-ини ишлаб чиқариш

1) Ўта аниқ ва мураккаб пресс-формалар, штамплар, мосламалар, инструментлар, приборлар ва ускуналар тайёрловчи инструментал ва бошқа цехларнинг универсал ускунасида банд бўлган ишчи чилангар-асбобсозлар ва дастгоҳ ишчилари. Ўта мураккаб маҳсулот тайёрлаш билан банд бўлган ноёб ускунада ишловчи станоик ишчилари. Ўта мураккаб ва ноёб ускунани таъмирловчи ва унга хизмат кўрсатувчи чилангар-таъмирловчилар, созловчилар, электрмонтёрлар ва электрмеханиклар;


1,267





2) Металлга ишлов бериш станокларида металлар ва бошқа материалларни қирқиб уларга ишлов бериш бўйича станок ишчилари, металл ва бошқа материалларни қолиплаш ишлари.Асбоб-ускуналарни тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари. Асбоб-ускуналар тайёрлаш ва таъмирлаш ҳамда техник жиҳозлаш ишлари;


1,170




3) Асосий ишлаб чиқаришдаги бошқа ишлар.

1,053


29.20.0

Авто-транспорт-воситалари учун кузовлар ишлаб чиқариш; трейлерлар ва яримтирка-малар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


30.20.0

Темирйўл локомотив-ларива ҳаракатлана-диган таркибни ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


30.30.0

Учиш аппаратлари,шу жумладан, космик аппаратлар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


30.40.0

Ҳарбий жанговор транспорт воситалари ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


30.91.0

Мотоцикл-лар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


30.92.0

Велосипед-лар ва ногиронлар аравачалари,креслолар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи


30.99.0

бошқа тоифага киритилма-ган бошқа транспорт воситалари ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

25

Электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва ҳавони кондициялаш



35.11.1

35.11.2


Электр энергияси ишлаб чиқариш

Электр энергияси ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этувчи барча мутахассисликлар ишчилари, шу жумладан, ёрдамчи ишчилар.


1,126


35.12.0

35.13.0

Электр энергиясиузатиш ва тақсимлаш

Электр тармоқлариташкилотлари ва кичик станциялар корхоналари ишчилари.


1,126


35.11.9

Атом электр станциялари-да электр энергияси ишлаб чиқариш

Электр энергияси ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этувчи барча ихтисосликдаги ишчилар, шу жумладан,ёрдамчи ишчилар.


1,182

ҚУРИЛИШ

26

41.20.1

41.20.2

Бино ва иншоотлар қуриш

Қурилиш ишларини бажарувчи барча мутахассисликлар ишчилари:

ер ишлари - пойдевор учун котлованлар, чуқурлар ва хандақлар қазиш, ерости коммуникацияларини ётқизиш учун тиргаклар ва ертўлалар; тупроқ ташиш ва ҳоказолар;

қозиқоёқ қоқиш ишлари - қозиқоёқ қоқиш ва ўрнатиш, қозиқоёқли пойдеворни ўрнатиш;

тош ишлари- тош, ғишт, бетон блоклари ва ҳоказолардан деворлар, тиргаклар, жамламалар ва устунлар қуриш;

бетон ва темир-бетон ишлари- бетон қотишмасини тайёрлашдан тортиб то бетонни қотириш учун қулай шароитлар яратишгача бўлган барча турдаги бетон ишлари;

монтаж ишлари - турли таркибдаги ва турли функцияларни бажарувчи тайёр буюмлар етказиб бериш, ўрнатиш, текшириш ва мустаҳкамлаш;

дурадгорлик ишлари - тайёр ёғоч буюмлар билан ишлаш, шу жумладан тўсинлар, дарчалар ва эшиклар, тахта ва паркетдан ясалган пол тўшаш;

том ёпиш ишлари - чердакли ёки чердаксиз том қуриш бўйича ишлар;

пардозлаш ишлари - деворларни

суваш ва сиртини қоплаш, уларни бўяш ёки гулқоғоз ёпиштириш.


1,150

27

42.11.0

42.12.0

42.13.0


Хўжалик мақсадидаги объектлар қуриш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

28

42.21.0

42.22.0


Муҳандислик иншоотлари қуриш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

29

42.91.0

42.99.0


Бошқа муҳандислик иншоотлари қуриш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

30

43.11.0

43.12.0

43.13.0

43.21.0

43.22.0

43.29.1

43.29.9


Ихтисослаш-тирилган қурилиш ишлари


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

31

43.31.0

43.32.0

43.33.0

43.34.0

43.39.0

43.91.0

43.99.0


Безак қурилиш ишлари

Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

ТАШИШ ВА САҚЛАШ

32

49.10.0

Шаҳарлараро йўловчи темир йўл транспорти

1) Асосий технологик ускуналар, ҳаракатланадиган таркиб ва вагонларни таъмирлаш ва созлаш, сигнализация, марказлаштириш,блокировка қурилмалари, механизацияланган саралайдиган горка, контакт тармоқ, электрмеханик ускуна, машиналар, механизмлар, назорат-ўлчаш қурилмалари, автоматика ва электрон-ҳисоблаш техникани ўрнатиш бўйича ишчилар томониданбажариладиган ишлар;


1,170




2) Вагонларни ташишга тайёрлаш, йўллар, сунъий иншоотлар, 1-бандда кўрсатилмаган бошқа техник воситалар, қурилмалар ва ускуналарни, темир йўл транспорти ва метрополитеннинг техник воситаларини жорий сақлаб туриш бўйича ишчилар томонидан бажариладиган ишлар;


1,130




3) Ҳаракатланадиган таркибга хизмат кўрсатиш бўйича ишчилар томонидан бажариладиган бошқа ишлар;


1,053




4) Темир йўл такибларини (машинистлар ва локомотив бригадаларининг машинист ёрдамчилари) ва метрополитенни бошқариш;


1,17




5) Корхоналар ва ташкилотларнинг темир йўл цехларида (бўлинмаларида) ишчилар томонидан бажариладиган ишлар.


1,053

33

49.20.0

Юк ташийдиган темирйўл транспорти


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

34

49.31.0

Шаҳар ва шаҳар атрофида қуруқликда қатнайдиган йўловчи транспорти


Автотранспорт воситалари (автомобиллар), электртранспорт ҳайдовчилари*

1,228

35

49.39.0

Бошқа тоифаларга киритилма-ган қуруқликда қатнайдиган йўловчи ташиш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

36

49.41.0

Автомобиль транспортида юк ташиш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

37

51.10.0

Йўловчи ҳаво транспорти

1) Ҳаво кемаларини (учиш аппаратларини) таъмирлаш, созлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишчилар томонидан бажариладиган ишлар;


1,267




2) Эксплуатация ишларининг бошқа турлари бўйичаишчилар томонидан бажариладиган ишлар


1,131

38

51.21.0

Юк ҳаво транспорти


Ўшанинг ўзи


Ўшанинг ўзи

39

Омборхона хўжалиги ва қўшимча транспорт фаолияти



52.10.0

Омборга жойлаштириш ва сақлаш

1) Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг омборларида юк ортувчилар томонидан бажариладиган барча турдаги ортиш-тушириш ишлари:


вагонлар ва автомобилларга соғлиқ учун зарарли, 50 килограммдан ортиқ музлаган юкларни ортиш (тушириш);

1,832

бошқа юкларни ортиш (тушириш), омбор ичида юкларни кўчириш;


1,618

2) Омборхона хоналарида юкларни ортишда (туширишда) ишловчи механизаторлар;


1,053

3) Махсус ахлат йиғиш машиналаридаахлат юклаш станциялари ва полигонларда юк ортувчилар томонидан бажариладиган юк ортиш-тушириш ишлари.


1,053


52.24.0

Юкларга транспортда ишлов бериш

1) Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг омборларида юк ортувчилар томонидан бажариладиган барча турдаги ортиш-тушириш ишлари:


вагонлар ва автомобилларга соғлиқ учун зарарли музлаган юкларни, 50 килограммдан ортиқ юкларни ортиш (тушириш);

1,832

бошқа юкларни ортиш (тушириш);

омбор ичида юкларни кўчириш;


1,618

2) Юкларни транспортда ташувчи механизаторлар.


1,053

АХБОРОТ ВА АЛОҚА

40

59.11.0

59.12.0

59.13.0

59.14.0

Кино- видео-фильмлар ва телевизион дастурлар ишлаб чиқариш

1) "O`zbekiston" телерадиоканали, "Sport" телерадиоканали, "Toshkent" телерадиоканали, "O`zbektelefilm" телерадиоканали, "Madaniyat va ma`rifat" телерадиоканали, "Dunyo bo`ylab" телерадиоканали давлат унитар корхоналари, шунингдек, "Yoshlar" телерадиоканали ёпиқ акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходимлари учун;


1,150

2) Ишлаб чиқариш хусусиятига ва касбий талабларига мувофиқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳудудий бўлинмаларининг ходимлари учун.


1,100

41

59.20.0

Фонограммалар ва мусиқа ёзувларини нашр этиш фаолияти


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

42

60.10.0

60.20.0

Дастурлар яратиш ва телерадио-эшиттириш бўйича фаолият


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

43

61.10.0

Симли алоқа хизматлари кўрсатиш

1) Алоҳида мураккаб алоқа ускуналарини таъмирлаш ва созлаш бўйича ишчилар томонидан бажариладиган ишлар;


1,17


2) Асосий алоқа ускунасини таъмирлаш ва созлаш бўйича ишчилар томонидан бажариладиган ишлар;


1,130

3) Алоҳида мураккаб алоқа ускунасига эксплуатация-техник хизмат кўрсатиш бўйича ишчилар томонидан бажариладиган ишлар;


1,053

4) Асосий алоқа ускунасига эксплуатация-техник хизмат кўрсатиш бўйича ишчилар томонидан бажариладиган ишлар.


1,014

47

61.20.0

Симсиз алоқа хизматларикўрсатиш


Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

48

61.30.0

Сунъий йўлдош алоқа хизматларикўрсатиш



Ўшанинг ўзи

Ўшанинг ўзи

49

61.90.0

Бошқа телекоммуникация хизматлари кўрсатиш


1) Алоҳида мураккаб алоқа ускуналарини таъмирлаш ва созлаш бўйича ишчилар томонидан бажариладиган ишлар;


1,17




2) Асосий алоқа ускунасини таъмирлаш ва созлаш бўйича ишчилар томонидан бажариладиган ишлар;


1,130




3) Алоҳида мураккаб алоқа эксплуатация-техник хизмат кўрсатиш бўйича ишчилар томонидан бажариладиган ишлар;


1,053




4) Асосий алоқа ускунасига эксплуатация-техник хизмат кўрсатиш бўйича ишчилар томонидан бажариладиган ишлар.


1,014

ТАРМОҚЛАРАРО ХУСУСИЯТГА ЭГА ИШЛАР

50



Қуйидаги асбоб-ускуналарни таъмирлаш: назорат-ўлчаш приборлари ва автоматика, компрессорлар, вентиляция-намлантириш, кислород, тозалаш иншоотлари. Қуйидаги ишлар: таъмирлаш-қурилиш, энергетика, металл қуйиш, темирчилик, буғ ускунасини таъмирлаш, тунука-банка, электролит, литограф-оштампташ ишлари:



1) кон-қазиш саноатида ва конларни қазишда, хом нефть ва табиий газ қазиб олишда, металл рудаларини қазиб олишда, кон-қазиш саноати фаолиятининг бошқа турларида, шу жумладан, қазиб олиш саноатининг техник хизматлари, транспортда, ташишда ва сақлашда;


1,053

2) 1-бандда кўрсатилмаган бошқа тармоқларда.


1,014

51



Металлга ишлов бериш станокларида металлни ва бошқа материалларни қирқиб, уларга ишлов бериш бўйича станокда бажариладиган ишлар, металл ва бошқа материалларни қолиплаш, асбоб ва технологик ускуна тайёрлаш ва технологик жиҳозлаш:



1) кон-қазиш саноатида ва конларни қазишда, хом нефть ва табиий газ қазиб олишда, металл рудалари қазиб олишда, кон-қазиш саноати фаолиятининг бошқа турларида, шу жумладан, қазиб олиш саноатининг техник хизматлари, транспортда, ташишда ва сақлашда;


1,170

2) 1-бандда кўрсатилмаган бошқа тармоқларда.


1,131

52



Бевосита асосий технологик, электр ва энергетика, экспериментал ва илмий машиналар, механизмлар, кемалар, автомобиллар ва бошқа ҳаракатланадиган таркиб, электр-ҳисоблаш техникаси назорат-ўлчаш мосламалари ва автоматикани таъмирлаш ва созлаш билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш цехларида ва бўлинмаларида ишлаш:






1) кон-қазиш саноатидава конларни қазишда, хом нефть ва табиий газ қазиб олишда, металл рудалари қазиб олишда, кон-қазиш саноати фаолиятининг бошқа турларида, шу жумладан қазиб олиш саноатининг техник хизматлари, транспортда, ташишда ва сақлашда;


1,170




2) 1-бандда кўрсатилмаган бошқа тармоқларда.


1,131

           

*) Тармоқ коэффициенти иқтисодий фаолият туридан қатъи назар ер устида ҳаракатланадиган автомобиль ва электр ерусти транспорти ҳайдовчиларининг тариф ставкасига татбиқ этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 сентябрь