ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2019 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 10.09.2019 й. ЎРҚ-566-сон "Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.08.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

10.09.2019 й.

N ЎРҚ-566



БАЪЗИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 754-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда) 15-моддасининг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 96-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда, N 10, 674-модда, N 12, 781-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисидаги "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 11-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 13-модданинг:

иккинчи қисмидаги "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг раҳбари, шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари" деган сўзлар "шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг йигирма иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасига аъзолар қабул қилади";


4) 14-модда биринчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари билан биргаликда "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси аъзолари фаолияти устидан назоратни амалга оширади";


5) 25-модданинг тўртинчи қисмидаги "ҳамда Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг раҳбари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил,N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640,641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда) 283-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу Кодекснинг 193-моддасида назарда тутилган депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатлари бузилган тақдирда, тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан ўзининг аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти ҳақидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга";

бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Адвокатура тўғрисида"ги 349-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 48-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2008 йил, N 12, 641-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2018 йил, N 10, 673-модда; 2019 йил N 1, 3-модда, N 5, 267-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-1-модда қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Адвокатлик гувоҳномасининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


2) 17-модда биринчи қисмининг:

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги 763-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 115-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2012 йил, N 4, 106-модда; 2014 йил, N 12, 343-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда) 8-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги 120-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 7-8, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2011 йил, N 4, 98-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин";

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин";


2) 22-модданинг тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган "Чиқиндилар тўғрисида"ги 362-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 72-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 40-модда, N 10, 671-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модданинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси";


2) 10-модданинг номи ва биринчи хатбошисидаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг" ва "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси" деган сўзлар тегишинча "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг" ва "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган "Экологик назорат тўғрисида"ги ЎРҚ-363-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 12, 352-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда) 11-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси - саноат хавфсизлигига, радиациявий ва ядровий хавфсизликка, ер қаъридан фойдаланилаётганда ишларнинг бехатар олиб борилишига риоя этилиши юзасидан".


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-371-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 129-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 5, 267-модда) 21-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари билан биргаликда "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси аъзолари фаолияти устидан назоратни амалга оширади".


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ЎРҚ-407-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 272-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 5, 267-модда) 15-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи қисмидаги "ва инспекторларидан" деган сўзлар, "инспекторларидан ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "жамоатчилик тузилмалари" деган сўзлар "жамоатчилик тузилмалари аъзолари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги ЎРҚ-427-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 4, 135-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кенгаш раисининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва у бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабини бошқаради";


2) 7-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кенгаш ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун:

судьялик лавозимларига номзодларнинг захирасини шакллантиради;

судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлашни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ва раис ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг раисларини ва судьяларини лавозимга тайинлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялик лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қонунга мувофиқ хулосалар (тақдимномалар) киритади;

Судьялар олий малака ҳайъатининг тавсиясига кўра судьяларни уларнинг ваколатлари муддати даврида ўз аризаларига асосан вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьялари, туманлараро, туман, шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг раислари ва судьялари лавозимларига қайтадан тайинлайди;

Судьялар олий малака ҳайъатининг тавсиясига кўра судьяларни ўз аризаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари ва судьялари лавозимларига қайтадан тайинлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини судьянинг розилиги билан беш йилгача узайтириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома киритади;

Қорақалпоғистон Республикаси судларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, туманлараро, туман, шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг судьялик лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини судьянинг розилиги билан беш йилгача узайтиради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ёхуд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан сайланадиган судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар (таклифлар) киритади;

қонунда назарда тутилган ҳолларда, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг раислари ва судьяларини лавозимидан озод қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьяларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига хулосалар киритади;

судьяларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;

судьялар ва ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгаш аъзоларига нисбатан хизмат текширувлари ўтказади;

судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқади ва материалларни судьяларнинг тегишли малака ҳайъатларига юборади;

ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгаш аъзоларини интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади;

судьяларни жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортиш масалалари юзасидан хулоса беради;

суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми кўриб чиқиши учун киритади;

судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, уларнинг фаолиятини текширади, судьяларнинг малака ҳайъатлари раислари ҳисоботларини эшитади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади;

судьяларнинг фаолиятини уларнинг касбига муносиблиги нуқтаи назаридан ўрганади;

Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлайди;

судьяларнинг фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;

судьяларни касбий тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишга доир дастурни тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директорининг мазкур департамент фаолияти тўғрисидаги ахборотини ҳар йили эшитади;

судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларнинг, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларнинг шахсий ва касбий сифатлари даражасини ўрганиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек мансабдор шахслардан ҳамда фуқаролардан Кенгаш фаолияти билан боғлиқ зарур ахборотни, ҳужжатларни ва бошқа материалларни сўраб олади;

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Регламентини тасдиқлайди.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин";


3) 10-модданинг:

иккинчи хатбошисидаги "Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказини" деган сўзлар "Судьялар олий мактабини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


4) 17-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"номзоднинг кўрсатилган судьялик лавозимига муносиблиги ёки муносиб эмаслиги ҳақида ёхуд номзоднинг такрорий танловда иштирок этиши учун рухсат бериш ҳуқуқини қолдириш тўғрисида";


5) 18-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кенгаш судьялик лавозимига биринчи марта, навбатдаги ўн йиллик муддатга ва судьялик лавозимида бўлишнинг кейинги муддатсиз даврига тайинланадиган (сайланадиган) номзоднинг муносиблигини аниқлашда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раҳбарлик лавозимларига номзодни тайинлашда (сайлашда) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан зарур ахборотни сўраб олиши мумкин. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Кенгашнинг сўрови олинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тегишли хулосани тақдим этиши керак";


6) 20-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кенгаш судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасини (бундан буён матнда захира деб юритилади) шакллантиради.

Захирага киритилиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Кенгашга ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Мазкур ариза икки ой ичида кўриб чиқилади.

Захирага судьялик лавозимлари учун зарур билимга, етарли ҳаётий тажрибага ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлган юқори малакали юристлар орасидан ўттиз уч ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киритилиши мумкин.

Қуйидаги шахслар захирага киритилиши мумкин эмас:

муқаддам судланганлар;

одил судловни амалга оширишга монелик қиладиган касалликларга ёки жисмоний нуқсонларга эга бўлганлар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;

ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун ваколатлари олдинги иш жойи бўйича белгиланган тартибда тугатилганлар;

судьялик лавозимига муносиб эмаслиги туфайли захирага киритишни рад этиш ҳақида Кенгаш хулосаси қабул қилинганидан кейин бир йил ўтгунига қадар захирага киритиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганлар.

Захирага киритиш судьялик лавозимига номзоднинг ушбу Қонунда назарда тутилган мезонларга муносиблигини ўрганиш ва Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган имтиҳондан муваффақиятли ўтиш натижаларига кўра, Кенгашнинг қарори билан амалга оширилади.

Судьялик лавозимига номзод қуйидаги ҳолларда захирадан чиқарилади:

захирадан чиқариш тўғрисида ўзи ариза берганда;

унинг ўқиш натижалари қониқарсиз баҳоланганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;

унда одил судловни амалга оширишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар пайдо бўлганда;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганда;

вафот этганда ёки у суд қарори билан вафот этган деб эълон қилинганда;

жиноят ёки ўзининг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи бошқа хатти-ҳаракатлар содир этганда;

унинг судьялик лавозимига номуносиблиги ҳақида хулоса чиқарилганда";


7) 24-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"24-модда. Судьялик лавозимларига биринчи марта

тайинланадиган номзодларни танлаш тартиби


Бўш судьялик лавозимлари тўғрисидаги ахборот Кенгашнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодларни кўриб чиқиш муқобиллик асосида амалга оширилади.

Захирага киритилган судьялик лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида ўқишни муваффақиятли тамомлаганидан кейин бўш судьялик лавозимларини тўлдириш учун танловда иштирок этиш тўғрисида бевосита Кенгашга ариза бериш ҳуқуқига эга.

Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларни, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларни танлашда Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда турли ўрганиш усулларидан - суҳбат ўтказишдан, мустақил экспертлар томонидан тест синовидан ўтказишдан, берилган муаммолар бўйича мавзуга оид рефератлар тайёрлашдан, экспресс сўровлардан фойдаланилиши мумкин.

Судьялик лавозимига номуносиблиги туфайли ўзига нисбатан Кенгашнинг захирага киритиш рад этилганлиги тўғрисидаги хулосаси чиқарилган шахс бир йил ўтгач, захирага киритиш тўғрисидаги ариза билан Кенгашга такроран мурожаат қилиши мумкин.

Захирага киритиш бошқа сабабларга кўра рад этилган шахс рад қилиш сабаблари бартараф қилинганидан кейингина захирага киритиш тўғрисидаги ариза билан Кенгашга такроран мурожаат қилиши мумкин";


8) қуйидаги мазмундаги 24-1-модда билан тўлдирилсин:


"24-1-модда. Судьянинг ваколатлари муддати тугаганидан

кейин уни судьялик лавозимига ва бошқа судьялик

лавозимига тайинлаш тартиби


Янги ваколат муддатига ўз номзодини кўрсатиш истагини билдирган судья ваколатлари муддати тугашига камида олти ой қолганда аризани ва зарур ҳужжатларни тегишли судьяларнинг малака ҳайъатига беради.

Бошқа судьялик лавозимига ўз номзодини кўрсатиш истагини билдирган судья, бунинг сабаблари ва асосларини кўрсатган ҳолда Кенгашга ариза беради.

Судьялар олий малака ҳайъати судьяни янги муддатга ёки бошқа судьялик лавозимига тайинлаш мумкинлиги ҳақида Кенгашга хулоса тақдим этади.

Кенгаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси, туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий судлар раислари ва судьялари лавозимларига номзодлар бўйича жамоатчилик фикрини Кенгаш томонидан тасдиқланадиган тартибга кўра ўрганади.

Судьянинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин Кенгаш уч ой ичида номзоднинг судьялик лавозимига муносиблиги ёки номуносиблиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиши керак.

Агар судья ўзи даъвогар бўлган лавозим талабларига жавоб бермаса, Кенгаш уни қуйи турувчи судьялик лавозимига кўриб чиқиш масаласини кун тартибига киритишга ҳақли.

Илгари судьялик лавозимида ишлаган шахсларни судьялик лавозимига кўрсатиш тўғрисидаги масала янги ваколатлар муддатига ва бошқа судьялик лавозимларига тақдим этилган судьялар учун қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади".


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 8 сентябрда қабул қилинган "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-444-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 9, 508-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 25-моддадаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


15-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 сентябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 12 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 16 сентябрь, 37-сон, 670-модда










































Время: 0.1807
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск