ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Тураржой билан таъминлаш. Тураржойларни ижарага олиш ва брон қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2019 й. 760-сон "Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2019 й.

N 760



МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИДА ФАОЛ

ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ЁШ ОИЛАЛАРНИ УЙ-ЖОЙ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019 йилда мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар (кейинги ўринда ёш оилалар деб аталади) учун 1064 та уй-жойнинг қурилиши тугаганлиги ҳамда 2116 та уй-жойда қурилиш давом этаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, жорий йилда ёш оилалар учун қурилаётган 1264 та уй-жой:

уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобига 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг бўлган фоизли ставкада ссуда тариқасида ажратилади;

ипотека кредити бўйича биринчи беш йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдордаги фоизларнинг 25 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобига тўланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 сентябрдаги

760-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 468-модда):


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Қайд этилсинки, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари беришнинг қуйидаги шартлари белгиланади:

шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидагича миқдорни ташкил этади:

икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун - 10 фоиз;

икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун - 25 фоиз";


б) 3-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 4-банддаги "Ёшларнинг кўп квартирали уйларидан" сўзлари "Ёшлар уйларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


д) 1-иловада:


илованинг номида, 1-банд ва 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ёшларнинг кўп квартирали уйларидан" сўзлари "Ёшлар уйларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Қайд этилсинки, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари беришнинг қуйидаги шартлари белгиланади:

шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидаги миқдорни ташкил этади:

икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун - 10 фоиз;

икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун - 25 фоиз.

Ёш оилаларнинг квартира сотиб олиш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади";


5-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) эр-хотинлар доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича ёш оила ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз бинолардаги турар жойда яшаса ёхуд доимий яшаш манзили бўйича уй-жой мулкдори бўлмаса";


7-банднинг "ж" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси" сўзлари "Давлат хизматлари маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ҳужжатларни ҳар томонлама аниқ ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши аъзолари ва ходимларидан иборат таркибда алоҳида комиссия ёки ишчи гуруҳ ташкил этиши мумкин".


1, 2 ва 3-иловаларнинг номидаги "Ёшларнинг кўп квартирали уйларидан" сўзлари "Ёшлар уйларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илованинг матнидаги "Ёшларнинг кўп квартирали уйларидан" деган сўзлар "Ёшлар уйларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 сентябрдаги 753-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 39-сон, 1045-модда) 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йилдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун:

уй-жойларнинг дастлабки бадаллари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тавсияномасига асосан ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобига шакллантирилади;

ипотека кредити бўйича биринчи беш йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган фоиз тўловлари ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

кредитдан фойдаланишнинг биринчи беш йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 сентябрь











































Время: 0.2119
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск