ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Прокуратура /

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 36-2019-Қ/Қ-сон, Молия вазирлигининг 95-сон, Адлия вазирлигининг 7-сон, Бош прокуратуранинг 38-сон "Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимларининг меъёрлари ва уларни киритиш шартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 27.08.2019 й. Қарори (АВ томонидан 13.09.2019 й. 2609-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.09.2019 й.

N 2609-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.08.2019 й.

N 36-2019-Қ/Қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.08.2019 й.

N 95


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.08.2019 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ

27.08.2019 й.

N 38


ҚАРОРИ



"Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат

нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ва техник

ходимлар лавозимларининг меъёрлари ва уларни киритиш

шартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратураси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурасининг 2014 йил 12 августдаги 16-Қ/Қ, 4, 5, 17-Қ/Қ-сон "Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимларининг меъёрлари ва уларни киритиш шартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2609, 2014 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 426-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Ш. Кудбиев

Молия вазири

Д. Кучкаров

Адлия вазири

Р. Давлетов

Бош прокурор

Н. Йўлдошев

    





Қарорга

ИЛОВА



"Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат

нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ва техник

ходимлар лавозимларининг меъёрлари ва уларни киритиш

шартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номи ва 1-банд "Прокуратура" деган сўздан кейин "ва адлия" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Иловада:


а) номи "Прокуратура" деган сўздан кейин "ва адлия" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) "Хизмат кўрсатувчи ходимлар" бўлимининг 4-бандидаги "Прокуратура" деган сўз "Прокуратура ва адлия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) "Техник ходимлар" бўлими қуйидаги мазмундаги 3-1 ва 3-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"

3-1.

Адлия органларида I ва II тоифали иш юритувчи котиб


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг ҳар бир таркибий тузилмасига 1 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари учун 1 нафардан ходим


3-2.

Раҳбар котиби


Республика миқёсидаги ҳар бир ташкилот раҳбари ва унинг ўринбосарлари учун 1 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари учун 1 нафар ходим


".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 16 сентябрь, 37-сон, 692-модда































Время: 0.1878
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск