ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 13.09.2019 й. 397-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.09.2019 й. 2333-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.09.2019 й.

N 2333-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

13.09.2019 й.

N 397-мҳ


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси қонунчилик

тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, шунингдек янги ҳуқуқ институтлари ташкил этилганлиги ва мавжуд ҳуқуқ институтларининг такомиллаштирилганлиги муносабати билан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2333, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 98-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси (А. Мадаминов) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси (Д. Суфиева) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг ўринбосари Х. Мелиев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                  Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси қонунчилик

тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-иловада:


а) 01.00.00.00 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ТУЗУМ бўлимида:


қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"01.08.01.04 Парламент назорати";


"01.08.03.06 Депутатлик бирлашмалари (фракциялар ва депутатлик гуруҳлари)" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"01.08.03.06 Фракциялар";


"01.08.08.07 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"01.08.03.07 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони";


"01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси";


"01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бошқа органлар ва муассасалар" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар";


қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"01.18.00.00 Жамоатчилик назорати";


"01.18.00.00 - 01.23.00.00" кодлари тегишлича "01.19.00.00 - 01.24.00.00" кодлари деб ҳисоблансин;



б) 02.00.00.00 ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АСОСЛАРИ бўлимида:


"02.08.06.00 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00га қаранг)" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар";


қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:

"02.08.06.01 Умумий қоидалар

02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00га қаранг)

02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг)

02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш";


"02.08.08.00 Баҳо ва баҳонинг ҳосил бўлиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг)" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг)";


қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

02.08.13.00 Ижтимоий шерикчилик";



в) 03.00.00.00 ФУҚАРОЛИК ҚОНУНЧИЛИГИ бўлимида:


"03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари. Очиқ акциядорлик жамияти. Ёпиқ акциядорлик жамияти. Холдинглар" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари";


қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"03.08.04.01 Умумий қоидалар";


"03.08.04.01 - 03.08.04.02" кодлари тегишлича "03.08.04.02 - 03.08.04.03" кодлари деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:


"03.08.05.01 Умумий қоидалар

03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш

03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш";


"03.10.02.00 Мажбуриятларнинг ижро қилиниши" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш";


"03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоб" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб";



г) 07.00.00.00 МОЛИЯ ВА КРЕДИТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК. БАНК ФАОЛИЯТИ бўлимида:


"07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари";


"07.24.04.01 Брокерлик фаолияти - 07.24.04.12 Қимматли қоғозлар бозорида бошқа фаолият турлари" кодлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"07.24.04.01 Инвестиция воситачиси

07.24.04.02 Инвестиция маслаҳатчиси

07.24.04.03 Инвестиция фонди

07.24.04.04 Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси

07.24.04.05 Трансфер-агент

07.24.04.06 Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси

07.24.04.07 Депозитарий

07.24.04.08 Қимматли қоғозлар бозорида бошқа фаолият турлари";


қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:

"07.28.06.01 Инвестиция дастурлари

07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари";



д) 09.00.00.00 ТАДБИРКОРЛИК ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ бўлимида:


қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик";


"09.01.05.00" - "09.01.11.00" кодлари тегишлича "09.01.06.00" - "09.01.12.00" кодлари деб ҳисоблансин;


"09.02.00.00 Монополияга қарши қонунчилик. Табиий монополиялар" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар";


"09.10.06.00 Саноатда инновация" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш";


қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"09.10.07.00 Кичик саноат зоналари";


"09.10.07.00" - "09.10.25.00" кодлари тегишлича "09.10.08.00" - "09.10.26.00" кодлари деб ҳисоблансин;


"09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари";


"09.12.11.00 Траспортое строительство и строительство объектов связи, энергетики" коднинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"09.12.11.00 Строительство объектов транспорта, связи, энергетики";


"09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш";


"09.15.11.00 Транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси" кодидан ". Ҳайдовчилик гувоҳномаси" сўзлар чиқариб ташлансин;


"09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчига малака талаблари" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш";


"09.17.03.00 Савдода баҳони тартибга солиш (шакллантириш) (шунингдек, 09.14.02.02га қаранг)" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"09.17.03.00 Савдода нархни тартибга солиш (шакллантириш) (шунингдек, 09.14.02.02га қаранг)";


"09.19.03.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари. Маиший хизматлар" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"09.19.03.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш. Маиший хизматлар";


қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:

"09.20.07.00 Атом энергетикаси

09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари";



е) 13.00.00.00 ТАЪЛИМ. ФАН. МАДАНИЯТ бўлимида:


"13.01.04.00 Давлат таълим муассасалари ва бошқа таълим ташкилотлари" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13.01.04.00 Таълим муассасалари";


қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:

"13.01.04.01 Мактабгача таълим ташкилотлари

13.01.04.02 Ўрта таълим муассасалари

13.01.04.03. Лицейлар, коллежлар

13.01.04.04. Давлат олий таълим муассасалари

13.01.04.05 Нодавлат олий таълим муассасалари

13.01.04.06 Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари";


"13.03.09.00 Маданий бойликлар" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13.03.09.00 Истирохат ва маданият боғлари";



ж) 16.00.00.00 ХАВФСИЗЛИК ВА ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ МУҲОФАЗАСИ бўлимида:


"16.02.03.00 Миллий хавфсизлик хизмати органлари" кодидаги "Миллий" деган сўз "Давлат" деган сўз билан алмаштирилсин;


"16.02.04.00 МХХнинг чегара хизмати органлари" кодидаги "МХХнинг" деган сўз "ДХХнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:

"16.10.00.00 Маъмурий адлия

16.10.01.00 Умумий қоидалар

16.10.02.00 Маъмурий иш юритиш";


"16.10.00.00" - "16.12.00.00" кодлари тегишлича "16.11.00.00" - "16.13.00.00" кодлари деб ҳисоблансин;


"16.12.07.00 Қамоқ тариқасидаги жазони ижро этиш" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16.13.07.00 Озодликни чеклаш ва мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазоларни ижро этиш";



з) 17.00.00.00 ОДИЛ СУДЛОВ бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"17.00.00.00 ОДИЛ СУДЛОВ

17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти

17.02.00.00 Суд тизими

17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколати

17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби

17.02.03.00 Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари

17.02.04.00 Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари

17.02.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари

17.02.06.00 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари

17.02.07.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари

17.02.08.00 Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари

17.02.09.00 Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари

17.02.10.00 Туман (шаҳар) маъмурий судлари

17.02.11.00 Ҳарбий судлар

17.02.12.00 Судьяларнинг мақоми. Судьяларнинг сайланиш ва тайинланиш тартиби. Ваколатларни тугатиш. Судьяларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти

17.02.13.00 Судьялар олий кенгаши

17.02.14.00 Судьялар малака ҳайъатлари

17.02.15.00 Судларнинг молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти

17.02.16.00 Судьялар ва процесс иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш

17.02.17.00 Судьяларнинг малака даражаси

17.02.18.00 Халқ маслаҳатчилари

17.02.19.00 Суд амалиёти ва статистикаси

17.02.20.00 Суд ходимлари. Малака даражалари

17.02.21.00 Ҳакамлик судлари

17.03.00.00 Суд-экспертиза муассасалари. Суд-тиббий экспертизаси

17.04.00.00 Конституциявий суд иш юритуви

17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги

17.05.01.00 Умумий масалалар

17.05.02.00 Биринчи инстанция судида иш юритиш

17.05.03.00 Даъво иши

17.05.04.00 Алоҳида тартибда иш юритиш

17.05.05.00 Фуқаролик процессида чет эл фуқаролари ва ташкилотлари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг иштироки

17.05.06.00 Суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриб чиқиш

17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш

17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик

17.06.01.00 Умумий масалалар

17.06.02.00 Иқтисодий судида биринчи инстанцияда иш юритиш

17.06.03.00 Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ижроси бўйича иш юритиш

17.06.04.00 Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида иш юритиш

17.06.05.00 Қарорларни қайта кўриш бўйича иш юритиш

17.06.06.00 Суд ҳужжатларини ижро этиш

17.07.00.00 Медиация";



и) 18.00.00.00 ПРОКУРАТУРА. АДВОКАТУРА. НОТАРИАТ. ЮРИДИК ХИЗМАТ. АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ бўлимида:


қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"18.01.06.00 Прокуратура ҳузуридаги органлар ва ташкилотлар";


"18.01.06.00" коди "18.01.07.00" коди билан алмаштирилсин;


"18.05.00.00 Адлия органлари. ФҲДЁ органлари" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18.05.00.00 Адлия органлари";


қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"18.06.00.00 ФҲДЁ органлари";



к) 19.00.00.00 ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР. ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ бўлимида:


"19.12.00.00 Фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19.12.00.00 Фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам";


"19.12.02.00 Хўжалик ишлари бўйича чет эл судларининг (арбитражларнинг) қарорларини ижро қилиш" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19.12.02.00 Иқтисодий ишлар бўйича чет эл судларининг (арбитражларнинг) қарорларини ижро қилиш";



л) қуйидаги мазмундаги бўлимлар билан тўлдирилсин:


"20.00.00.00 КАДРЛАР МАСАЛАЛАРИ, МУКОФОТЛАР, ФАХРИЙ УНВОНЛАР, ЭСДАЛИК НИШОНЛАР, ФАХРИЙ ЁРЛИҚЛАР БИЛАН ТАҚДИРЛАШ, АМНИСТИЯ ВА АФВ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ҲАМДА ФУҚАРОЛИК БЕРИШ БЎЙИЧА ИНДИВИДУАЛ АКТЛАР

20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар

20.02.00.00 Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар

20.03.00.00 Амнистия ва афв этиш тўғрисида қарорлар

20.04.00.00 Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш тўғрисида қарорлар

20.05.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар


21.00.00.00 ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ БЎЙИЧА КОМПЛЕКС ТУСДАГИ ҲУЖЖАТЛАР:

21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари

21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари

21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари".


2. 2-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин:






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2012 йил 2 мартдаги

53-мҳ-сон буйруғига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг

Умумҳуқуқий классификаторини ривожлантириш бўйича

МАХСУС КОМИССИЯ ТАРКИБИ


1. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи, махсус комиссия раҳбари


2. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси бошлиғи, махсус комиссия раҳбарининг ўринбосари


3. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи


4. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи


5. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи


6. Лавозими бўйича - Тошкент давлат юридик университети ректори (келишув асосида)


7. Лавозими бўйича - "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" давлат муассасасининг директори (келишув асосида)


8. Лавозими бўйича - Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори (келишув асосида)


9. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси катта маслаҳатчиси, махсус комиссия котиби".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 16 сентябрь, 37-сон, 689-модда









































Время: 0.2046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск