ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.09.2019 й. ПҚ-4453-сон "Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2019 й.

N ПҚ-4453



ЕНГИЛ САНОАТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республикада енгил саноатнинг тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқларини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларнинг турлари ва ассортиментини кенгайтириш, шунингдек, тармоқ корхоналарининг инвестиция ва экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кўрилган чора-тадбирлар республикада ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг 80 фоиздан кўпроғини ва ип калаванинг 45 фоиздан кўпроғини қайта ишлаш бўйича қувватларни яратиш, шунингдек, 2018 йилда тайёр маҳсулот экспорт ҳажмини 1,6 миллиард АҚШ долларига етказиш имконини берди.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун берилган имтиёзлар ва преференциялар маҳаллий тайёр чарм ишлаб чиқариш ҳажмини 6 фоизга ва краст босқичидаги чарм ишлаб чиқариш ҳажмини 44 фоизга ошириш имконини яратди.

Шу билан бирга жаҳон бозорларидаги рақобатнинг кучайиши, технологияларнинг ривожланиши ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг камайтирилиши ушбу соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини талаб этмоқда.

Енгил саноатнинг жадал ва барқарор ривожланишини таъминлаш, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш орқали биринчи навбатда ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган юқори қўшилган қийматга эга тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва кенгайтириш, шунингдек, салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда юқори қўшилган қийматга эга тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2019-2020 йилларда енгил саноатнинг тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" ва "Ўзчармсаноат" уюшмалари билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган мақсадли параметрларнинг бажарилишини сўзсиз таъминлашга қаратилган инвестиция лойиҳалари рўйхатини тасдиқласин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

б) Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда:

2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан - 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 ноябрдан - 0,01 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан - 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади;

2022 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато (бўялган трикотаж мато бундан мустасно) учун 0,05 АҚШ доллари, 2024 йил 1 январдан - 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан - 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади;

в) мазкур банднинг "б" кичик бандида кўрсатилган маблағларнинг (трикотаж мато экспортидан ундирилган йиғимлар бундан мустасно) 10 фоизи (2023 йил 1 ноябрдан 2024 йил 31 декабргача бўлган даврда 40 фоизи), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг алоҳида банк ҳисоб рақамига қуйидагилар учун йўналтирилади:

тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари корхоналарида халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

тармоқ корхоналарининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларини қоплаш;

илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш вауларнинг малакасини ошириш, жумладан уларни хорижга ўқиш учун юбориш;

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, Уюшманинг хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш харажатларини компенсация қилиш;

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси аъзолариумумий йиғилишининг қарори билан белгиланган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадлар.

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу банднинг "в" кичик бандида кўрсатилган маблағлар бўйича даромадларни шакллантириш ва маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини киритсин ҳамда унда ҳар йили даромадлар ва харажатлар сметаси тасдиқланишини, шунингдек, ушбу маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан назорат олиб борилишини назарда тутсин.


3. 2020 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;

чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларга эга ва уларни янгидан ишга тушираётган ташкилотлар ҳамда терини қайта ишловчи ва чармдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар 2023 йил 1 январга қадар ер солиғи тўлашдан озод этилади.

4. Белгилансинки, "Ўзпахтасаноат" АЖ томонидан 2018-2020 йиллар ҳосилидан пахта толасини маҳаллий тўқимачилик корхоналарига биржа савдоларида миллий валютага сотиш маҳсулот юклаб жўнатилган кундан 90 кун мобайнида якуний ҳисоб-китоб қилган ҳолда 35 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.


5. "Ўзпахтасаноат" АЖга пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларига сотиш назарда тутилган пахта тозалаш заводлари ва тайёрлов масканларининг баҳолаш қийматидан қуйидаги чегирмаларни тақдим этиш масаласида пахта тозалаш заводларининг бошқарув органларида ташаббус билан чиқиш тавсия этилсин:

бир йил мобайнида тўланганда - 50 фоиз миқдорида;

икки йил мобайнида тўланганда - 40 фоиз миқдорида;

уч йил мобайнида тўланганда - 30 фоиз миқдорида.

Бунда пахта тозалаш заводлари ва тайёрлов масканларининг чегирмаларни ҳисобга олган ҳолдаги баҳоси уларнинг баланс қийматидан паст бўлиши мумкин эмас.


6. Белгилансинки:

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларининг пахта хомашёсини етиштириш бўйича харажатларини молиялаштириш учун 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар фақат 11 ой ўтганидан сўнг қайтарилади, ҳар бир транш учун қайтариш муддатини ҳисоблаш эса пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларига маблағлар келиб тушган пайтдан бошланади. Худди шундай тартиб тижорат банклари томонидан Жамғарма кредит ресурсларини қайтаришда ҳам қўлланилади;

пахта уруғлик чигитини ишлаб чиқариш пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари томонидан мустақил амалга оширилиши мумкин;

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластери доирасида ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилаётган пахта толасини сертификатлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади.


7. Тижорат банкларига пахта хомашёсини етиштириш ва йиғиб олишни молиялаштириш учун валюта кредит линиялари жалб қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси келгуси йил учун пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлари бўйича жойлаштиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарорлари олдинги йилнинг 1 октябридан кечиктирмасдан қабул қилинишини таъминласин.


9. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопарки белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб кирадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминотлар учун 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

Тошкент вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши бир ой муддатда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопаркининг буюртманомаларига биноан "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер майдонлари ажратилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарида замонавий тозалаш иншоотлари қуришни ва мавжудларини модернизация қилишни молиялаштириш учун донор мамлакатлар, халқаро ҳамда хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, халқаро молия институтлари, хорижий давлатлар банк тузилмаларининг техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин.


11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасига маҳаллий тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг доимий фаолият кўрсатувчи кўргазма майдончасини ташкил қилиш учун Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 44-б уй манзилида жойлашган уч қаватли бинони унга туташ ҳудуди билан баланс қийматида топширсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 октябрдаги "Тўқимачилик саноати хомашё базасини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3314-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Ғуломов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 16 сентябрдаги

ПҚ-4453-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида бозор талабларидан

келиб чиққан ҳолда юқори қўшилган қийматга эга тўқимачилик

ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт

қилишнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Маҳсулот номи


Ўлчов

бирлиги


2019 йил

(кутилаёт-

ган)


Прогноз


2025

йилга

ўсиш

2020 й.


2021 й.


2022 й.

2023 й.

2024 й.

2025 й.

I.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми


млн долл.

4 325,5

5 861,6

8 058,2

11 319,3

12 514,1

13 764,6

15 028,5

3,5 марта

1.

Ип-калава,

шундан бўялган ва аралаш

минг тн

623,7


770,3

921,4

930,2

974,3

990,3

1 032,5

2,7 марта

182,5


223,6

248,5

276,0

413,0

463,8

470,5

2,6 марта

2.

Тайёр ип-газлама, жами:

шу жумладанпахтадан ташқари тайёр ип-газламалар (аралаш, синтетик, жунли, жун-пахмоқ аралашмали, адёлбоп, декоратив мебелбоп, техник, махсус ип-газламалар)


млн кв. м.

471,0


963,4

1 061,9

1 237,9

1 253,4

1 364,2

1 425,9

3 марта

130,3


223,6

248,5

276

413,6

463,8

470,5

3,6 марта

3.

Тайёр трикотаж мато


минг тн

174,8


227,5

350,0

406,8

520,0

540,0

546

3,1 марта

4.

Тикув-трикотаж маҳсулотлари


млн дона

790


1 070,6

1 680

2 850

2 248,3

3 080,0

3 205,3

4,1 марта

5.

Тўқимачилик галантереяси


млрд сўм

72

106,5

156,8

191,6

221,3

278,1

360,5

5 марта

6.

Пайпоқ маҳсулотлари


млн жуфт

260,8

312,4

325,9

409,3

415,1

421,8

427

1,6 марта

II.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти ҳажми


млн долл.

2 156,4

2 703,3

3 130

3 908,3

4 760,00

5 731,9

7 075,00

3,3 марта

          

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида Мақсадли параметрларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 16 сентябрдаги

ПҚ-4453-сон қарорига

3-ИЛОВА



2019-2020 йилларда енгил саноатнинг тўқимачилик,

тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини

қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номланиши


Амалга ошириш муддати


Масъул ижрочилар


бошланиши


якунланиши


I. ТЎҚИМАЧИЛИК, ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ ВА МЎЙНАЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШИ УЧУН МАҲАЛЛИЙ ХОМАШЁ БАЗАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ

1.

Маҳаллий хомашё асосида тўқимачилик, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд салоҳият ва имкониятлар тўғрисида маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш.


2019 йил

сентябрь

2019 йил

ноябрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), ТИВ (А.Комилов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев), ССП (А.Икрамов)


2.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқлари корхоналарида замонавий тозалаш ва канализация иншоотлари мавжудлигини мониторинг қилиш.


2019 йил

январь


2020 йил

март


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев), Давлат экология қўмитаси (Б.Қўчқоров), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


3.

Замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини комплекс қуриш ва уларга тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқлари корхоналарини улаш.


2020 йил

январь


2021 йил

декабрь


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев,) "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


4.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқлари инвесторларига ер майдонлари ажратишда, ушбу ерларни қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқариш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги йўқотишларни, истисно тариқасида, кечиктириб қоплаб берилиши бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

октябрь

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


5.

Жисмоний шахслардан чарм хомашёсини харид қилишда чарм-пойабзал ва мўйначилик корхоналари маҳсулотларига қўшимча қиймат солиғини ҳисоблашнинг махсус тартибини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2019йил

сентябрь

2019 йил

октябрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Б.Мусаев), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


6.

Вазирлар Маҳкамасига рухсатномасиз ва ветеринария, ветеринар-санитария қоидалари ва нормаларини бузган ҳолда қорамолларни сўйиш фаолияти билан шуғулланганлик учун маъмурий жарима миқдорларини ошириш тўғрисида таклиф киритиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

октябрь


Давлат ветеринария қўмитаси (Б.Норқобилов), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


7.

Вазирлар Маҳкамасига истисносиз барча пахта тозалаш заводларида пахта толасини мажбурий давлат автоматлаштирилган ҳисобга олиш ва маркировкалаш тизимини жорий этиш, бунда бошланғич босқичларда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларида пахта тозалаш заводлари ва тайёрлов масканларида пахта хомашёсини қабул қилишни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар киритиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

октябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров)


8.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тижорат банкларига пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва пахта толасини етиштириш бўйича кластерларнинг харажатларини молиялаштириш учун ажратиладиган кредит ресурслари ставкаларини, шунингдек, ушбу кредит ресурсларини сўндириш муддатларини пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларнинг молиявий барқарорлигини таъминлайдиган даражага келтириш мақсадидақайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

октябрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров)


II. ИМПОРТНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ВА ЭКСПОРТ

САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ҚУВВАТЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ВА МАРКЕТИНГ

9.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятиниқуйидаги йўналишларда чуқур таҳлил қилиш:

- ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ва модернизация қилиш самарадорлиги;

- мавжуд ва режалаштирилаётган ишлаб чиқариш технологияларининг замонавий талабларга мувофиқлиги.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

ноябрь


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


10.

Фурнитуралар (тўғноғичлар, тўқимачилик ёрлиқлари, тугмалар, иплар ва ҳ.к.), аксессуарлар ишлаб чиқариш қувватларини оширишни таъминлаш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

декабрь


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


11.

Республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари импортини қисқартириш бўйича йиллик амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

октябрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


12.

Инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш.


доимий

равишда


доимий

равишда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев)


13.

Инвестиция лойиҳаларини самарали ва ўз вақтида амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш.


доимий

равишда


доимий

равишда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


14.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ички ва ташқи бозор конъюнктурасини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг ривожланиш тенденцияларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари кўмагида ўрганиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

ноябрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), ТИВ (А.Комилов)


15.

Салоҳиятли хорижий харидорлар ва инвесторларни таклиф этган ҳолда "Uzcharmexpo" 11-Халқаро кўргазмасини ўтказиш.


2019 йил

октябрь


2019 йил

октябрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


16.

Машҳур халқаро тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни, жумладан франчайзинг шартномалари асосида жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бориш.


2019 йил

сентябрь

2019 йил

декабрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


17.

Миллий ишлаб чиқарувчиларнинг тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини, шу жумладан маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг ихтисослашган халқаро тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари кўргазмалари ва хорижий тендерларда иштирок этишида кўмаклашиш орқали илгари суриш.


доимий

равишда


доимий

равишда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), ТИВ (А.Комилов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


18.

Йирик харидорлар буюртмалари асосида жозибадор шартларда етказиб бериладиган тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини экспортолди мақсадли молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий банклардан камида 100 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини жалб қилиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

ноябрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров)


19.

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва "Ўзчармсаноат" уюшмасининг веб-сайтларида ишлаб чиқарилаётган, экспорт ва импорт қилинаётган ва маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар бўйича ахборотларни, шунингдек, соҳани ривожлантириш бўйичаахборот-таҳлилий материалларни, тармоқ корxоналарини ташкил этиш ва бошқариш, тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда тегишли рухсатномаларни олиш бўйича методик қўлланмаларни жойлаштириш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

декабрь


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)

20.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг онлайн маълумотлар базасини яратиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

октябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)


21.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини республика ҳудудига ноқонуний олиб киришнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш бўйича халқаро тажрибалар асосида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

октябрь


ДБҚ (А.Асамов), ДСҚ (М.Мирзаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


22.

Пахта толасига талаб ва таклиф асосида шакллантириладиган ҳамда халқаро бозордаги ҳақиқий нархларга мос келадиган нарх белгилашнинг янги механизмини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

октябрь


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров)


23.

Экспорт қилинган товарлар (ишлар ва хизматлар) бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун тўланган жарималарнинг бир қисмини, муддати ўтган қарздорликни тўлиқ сўндириш шарти билан қайтариб бериш тизимини жорий қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

октябрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Б.Мусаев), Инвестициялар ваташқи савдо вазирлиги (С.Умурзоқов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров)


III. ТЎҚИМАЧИЛИК, ТИКУВ-ТРИКОТАЖ, ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ

ВА МЎЙНАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА

ИННОВАЦИЯЛАР ВА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРНИ ЖОРИЙЭТИШ

24.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоғига инновацияларни жорий этиш бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

декабрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


25.

Ишлаб чиқариш жараёнларига илм-фан ютуқларини жорий этиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

декабрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


26.

Иккиламчи хомашё ресурсларини қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

декабрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


27.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги халқаро стандартларни ўрганиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

ноябрь


"Ўзстандарт" агентлиги (Д.Каттаходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


28.

Амалдаги стандартларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф киритиш.

2019 йил

декабрь


2020 йил

январь


"Ўзстандарт" агентлиги (Д.Каттаходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


29.

Инновацион, энергия самарадор, энергия тежамкор ва импорт ўрнини босувчи материаллар ва технологияларни кенг жорий қилиш бўйича таклифлар киритиш.


2020 йил

январь


2020 йил

февраль


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


30.

Пахта толаси ишлаб чиқариш техникаси ва технологиясини такомиллаштиришни инобатга олган ҳолда илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича стандартларни қайта кўриб чиқиш, шунингдек, пахта толасини мажбурий сертификатлаш тарифларини пасайтириш бўйича чоралар кўриш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

октябрь


"Ўзстандарт" агентлиги (Д.Каттаходжаев), Агроинспекция (М.Эсанов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров)


IV. КОРХОНАЛАРНИ ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИ

БИЛАН УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАШ, ЗАМОНАВИЙ РЕСУРС ТЕЖАМКОР

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИГА ТАТБИҚ ЭТИШ,

ТОЗАЛАШ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ ИНШООТЛАРИНИ ҚУРИШ

31.

Тармоқ корхоналарининг ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминланганлик ҳолатини, шунингдек, мамлакат ҳудудларида зарурий инфратузилмалар мавжудлигини ялпи хатловдан ўтказиш.


2019 йил

сентябрь


2020 йил

март


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


32.

Қўшимча қувватларни ишга тушириш, шунингдек, уларни (зарур ҳолларда) импорт қилиш ҳисобига тармоқ корхоналарини ёқилғи-энергетика ресурслари билан узлуксиз таъминлаш.


2019 йил

сентябрь


2020 йил

март


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат"уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


33.

Корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва энергия самарадорлигини таъминлаш имконини берувчи замонавий ресурс тежамкор технологияларни ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этиш.


2019 йил

сентябрь


2020 йил

март


Энергетика вазирлиги (А.Султанов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


34.

Ишлаб чиқариш жараёнини энергия тежамкор технологияларга ўтказиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий инвестициялар ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитларини жалб этишда амалий ёрдам кўрсатиш.


2019 йил

сентябрь


2020 йил

март

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


V. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ,

МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

35.

Тармоқ илмий-тадқиқот институтларининг ҳолатини ўрганиш ва уларни модернизация қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

ноябрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахманов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)


36.

Тадқиқот ишларининг натижаларини тижоратлаштириш бўйича таклифлар киритиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

декабрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахманов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)


37.

Олий таълим муассасаларида тўқимачилик, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш бўйича мавжуд йўналишлар ва мутахассисликларни хатловдан ўтказиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

октябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат"уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


38.

Халқаро тажриба ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда янги ўқув йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда қабул квоталарини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019 йил

октябрь


2019 йил

ноябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


39.

"Таълим-фан-ишлаб чиқариш" тизими бўйича интеграцияни таъминлаш учун тегишли олий таълим муассасаларининг ихтисослашган кафедраларига тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларининг етакчи корхоналарини бириктириш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

октябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


40.

Корхоналарнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича илмий ишлар олиб боришда тегишли олий таълим муассасалари, олимлар, докторантлар, тадқиқотчилар учун шароитлар яратиш.


2019 йил

сентябрь

2019 йил

ноябрь


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


41.

Корхоналарнинг моддий-техник базасини (шу жумладан лабораторияларини) илмий-тадқиқот ишларида фойдаланиш учун бепул асосда тақдим этиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

ноябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


42.

Янги илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун шароит яратиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

декабрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


43.

Соҳа корхоналари томонидантегишли олий таълим муассасаларининг ўқув лабораторияларига янги материаллар, технологик линиялар макетлари, хомашё ва маҳсулотлар намуналарини тақдим қилиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

декабрь


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


44.

Илғор хорижий компанияларни жалб этган ҳолда тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган илғор технологияларни қўллаш бўйича кўникма ва малака ошириш марказларини ташкил этиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

декабрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф.Бобоев)


45.

"Ўзенгсанлойиҳа" МЧЖ лойиҳалаш институтининг устав жамғармаси (капитали)даги давлат акциялар пакетини (улушини) номинал қийматда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасига ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

ноябрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Бекенов), Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров)


46.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар тўғрисида таклифлар киритиш:

июнь ойининг иккинчи якшанбасини Тўқимачилик, тикув-трикотаж саноати ходимлари куни деб эълон қилиш;

"Ўзбекистон Республикаси фахрий тўқимачиси" кўкрак нишонини таъсис этиш.


2019 йил

сентябрь


2019 йил

ноябрь


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И.Ҳайдаров)


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 16 сентябрдаги

ПҚ-4453-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3693-сон қарорининг 10-банди тўртинчи хатбошидаги "чарм-пойабзал" сўзлари "пойабзал" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги Ф-5302-сон фармойиши билан тасдиқланган 2020 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона ҳужжатларини расмийлаштириш бундан мустасно) озод қилинган "Termiz-tezkor-qurilish" ХК, "Fayz Binokor Oltiariq" ХК, "Shashmoxkashob" агрофирмаси, "Janub tekstil" МЧЖ, "Surxon teks" МЧЖ, "Amudar Textile" МЧЖ, "Norteks Style" МЧЖ, "Sherobod Textile Invest" МЧЖ ва "Surxon sifat tekstil" МЧЖлар томонидан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, техника, қурилиш материаллари рўйхатининг рус тилидаги матни "Агрофирма "Shashmoxkashob" бўлими 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

1.

Система электроподключения устройств для прядильной фабрики

(Electrical connectionsystem for spinning mill equipments)

Трансформатор 3150 KVA 10.5/0.4KV (сухого типа) (Transformer 3150 KVA 10.5/ 0.4 KV (dry type),

Шинопроводная система

(Bus bar system)

Система кабельных каналов

(Electrical cables systems)

Электрокабели

(Electrical cables)

Электрощиты 0,4 кв

(Electrical panels 0.4 KVA)

Система освещения (включающая лампочки, фиксаторы и пр.)

(The lighting system (complete with LED lamps, lighting fixtures, еtc.)


8504340000

комплект

1


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 62-1-банд билан тўлдирилсин:

"62-1. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги 106-сон қарорида:


5-банднинг бешинчи хатбошидаги "2018 йилги ҳосил" сўзлари "2018-2020 йиллардаги ҳосил" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг 14-банди тўртинчи хатбошидаги "2018 йилги ҳосил" сўзлари "2018-2020 йиллардаги ҳосил" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 сентябрь, 38-сон, 699-модда














































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск