Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2019 й. 782-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида" 2018 йил 22 декабрдаги 1037-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2019 й.

N 782




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"2019 ЙИЛДА ҒЎЗАНИ НАВЛАРИ БЎЙИЧА

ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ПАХТА ХОМ АШЁСИ

ЕТИШТИРИШНИНГ ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2018 ЙИЛ 22 ДЕКАБРДАГИ

1037-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида" 2018 йил 22 декабрдаги 1037-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбошисидаги "4 000 000 сўм" сўзлари "қўшилган қиймат солиғи билан бирга 4 300 000 сўм" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2019 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархномасига ўзгартириш киритсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига етказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2019 йил учун тушумлар ва харажатларининг тасдиқланган балансига ўзгартириш киритиш бўйича икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабовзиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 сентябрь

































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск