язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Радиоалоқа ва электрон алоқа/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2019 й. 778-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2019 й.

N 778



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ФОЙДАНИЛАЁТГАН, СОТИШ

ЁКИ ШАХСИЙ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ОЛИБ

КИРИЛАДИГАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН

МОБИЛ ҚУРИЛМАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 октябрдаги 847-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби ва шартларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойданилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимида:

2019 йил 1 ноябргача - уларни автоматик тарзда мобил алоқа операторлари тармоқларига улаш (активлаштириш) орқали бепул асосда;

2019 йил 1 ноябрдан - Низомга мувофиқ жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали бепул асосда;

2019 йил 1 декабрдан - Низомга мувофиқ жисмоний шахслар, импорт қилувчирлар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали пулли асосда рўйхатга олинади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш мақсадида мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизими операторининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида битим тузилишини ҳамда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар билан автоматик тарзда алмашиш учун уларнинг электрон тизимларига уланишини бир ой муддатда таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Транспорт вазирлиги билан биргаликда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда, ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини аҳоли, туристлар ва республика меҳмонлари ўртасида кенг ёритиб борилишини тизимли асосда ташкил қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 сентябрь, 38-сон, 701-модда